Асаб тизимингиз саломат бўлсин
70
ўчоқлари бор бўлса, агар сизда тахикардия ва гиперто-
нияга мойиллик кузатилса, ҳаммомда
парланиш тавсия
қилинмайди.
Дунё маданиятида ҳаммомнинг ҳам ўз ўрни бор.
Тозалик ва соғлиқни сақлашда муҳим аҳамияти ту-
файли ҳаммомлар азал-азалдан инсоният эътиборида
бўлган. Бинобарин, ҳар бир халқ асрий тажрибасидан
келиб чиқиб, ҳаммом билан боғлиқ озодалик ва сало-
матлик анъаналарини шакллантирган. Айни пайтда
дунёга машҳур бир нечта ҳаммом тури бор. Рус ҳам-
моми – парли ҳаммом, ҳаво намлиги юқори, ҳарорати
40-45°С. Иссиқ ҳаволи ҳаммомлар уч хил бўлади: турк
ҳаммоми – ҳаво ҳарорати 50°С, қуруқ; рим ҳаммоми –
ҳаво ҳарорати 70°С, қуруқ; фин ҳаммоми (ёки сауна) –
ҳаво ҳарорати 80-120°С, намлиги 5-45 %.
Муқаррар шарт шундан иборатки, ҳаммомга овқатдан
бир соат кейин борган яхшироқ. Бошни ҳўлламанг, бал-
ки кигиз ёки жун қалпоқ ки йиб олинг. Парланганда ётиб
олган маъқул. 10-15 дақиқадан зиёд парланиш тавсия
қилинмайди, ёш қанча катта бўлса, парланиш вақти шун-
ча кам бўлгани мақсадга мувофиқ. Сўнгра салқин хона-
га ўтинг, бундан ҳам яхшироғи – совуқ душ қабул қилинг.
Ундан кейин бадан уқаланса, катта фойда беради. Агар
ҳаммасини тўғри бажарсангиз, ҳаммом муолажаси сизда
бардамлик, тетиклик ва қувонч ҳиссини уйғотади, қувват-
га тўласиз. Агар аксинча, ҳаммомдан сўнг нафас олиши
оғирлашиб, ҳорғинлик ва ғамгин кайфият пайдо бўлса, у
ҳолда эҳтиёткор бўлганингиз маъқул.
Энди эса
мануал терапия ҳақида сўз юритамиз.
Бошингизни ўнгга-чапга айлантиринг. Қисирлаяптими,
оғрияптими? Иякни елка томонга роппа-роса 90° га
буриш қийинми? Гарданингиз ўқтин-ўқтин оғриб ту-
радими? Бошингиз айланадими? Агар учала саволга
ҳам тасдиқ
ишораси билан жавоб берсангиз, у ҳолда
бў йинни тўғрилаш керак. Буни уйқу олдидан қилиш ях-
Асаб тизимингиз саломат бўлсин
71
широқ самара беради. Албатта, ёлғиз ўзингиз бўйинни
тўғрилай олмайсиз. Бунинг учун кимдир ёрдам бериши
керак. Аввал ўзингиз уйда кимнидир бўйнини тўғрилаш-
га ёрдамлашинг, кейин эса сизда ҳам шуларни такрор-
лашни илтимос қилинг. Бунинг учун аввал у кроват ёки
диванга чалқанча ҳолатда ётиб олиши лозим. Шундай
ётсинки, боши ундан ташқарига чиқиб, осилган ҳолат-
да турсин. Ияги ва бошининг орқасидан ушлаб, бош-
ни ўзингизга тортинг, сўнгра чап ва ўнг томонга енгил
буринг. 10 дақиқа шундай давом этинг. Бу муолажадан
сўнг бўйинга майин илиқлик югуради, фикрлар ҳам ти-
ниқлашади. Қанийди, ётсам-у ухласам дейди киши!
Ухлайсизми? Марҳамат! Лекин шунчаки ухламанг,
медитация билан ухланг! Мисол тариқасида қуйида
келтирилган матнни ҳозирги
техника воситаларидан
фойдаланган ҳолда аудиоёзувга айлантиринг-да, уни
тинглаб ётинг. Имконингиз бўлса, матнни қандайдир
ёқимли куй билан уйғунлаштиришингиз ҳам мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: