Қуйи зарафшон воҳасида саноат ишлаб чиқаришининг ривожланиши жараёнлари


III.2. Саноат тармоқлари фаолиятининг воҳа экологик



Download 1,12 Mb.
bet16/29
Sana22.02.2022
Hajmi1,12 Mb.
#101275
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   29
Bog'liq
диссертация Холикулова Ш.Б.

III.2. Саноат тармоқлари фаолиятининг воҳа экологик
муҳитига таъсири.
Ҳозирги даврда инсонлар томонидан табиатни бўйсундиришнинг нисбатан мукаммаллашган техник-технологик мажмуаси яратилган бўлсада, бироқ табиатни муҳофаза қилиш борасида қилинаётган ишларнинг назарий ва амалий жиҳатдан ҳаётдан ортда қолаётганлиги табиат ва жамият ўртасидаги мутоносибликка путур етказиб, мувозанатнинг бузилишига олиб келмоқда. Бу қудратли техника воситалари ва замонавий компюътер технологиялари билан қуролланган ва тобора интеллектуал салоҳияти ошиб бораётган айрим ривожланган давлатларнинг табиат устидан ўзбошимчалик билан тартибсиз ҳукмронлик қилиш фаолияти тобора кучайиб бораётган-лиги билан характерланади. Бу давлатларнинг табиат бойликларидан аёвсиз фойдаланишга уринишига уларнинг хўжалик ва моддий ишлаб чиқаришга эҳтиёжларининг ошиб бориши эмас, балки экологик мувозанат қонуниятларига эътибор қилмаслиги ёки инобатга олмаслиги ҳам сабаб бўлмоқда. Оқибатда атроф муҳитнинг ифлосланиши кучаймоқда.
Агар ҳозирги замон цивилизациясини илм-фан, техника-технология тараққиёти натижасида кескинлашаётган ва глобаллашаётган экологик муаммолар контекстида олиб қарайдиган бўлсак, уларнинг инсоният цивилизацияси манфаатларига мос келмаётганлиги кўзга ташланади, яъни: “инсон табиат устидан эмас, балки у яратган технология ғолиб бўлди”303. Бу ўз навбатида инсонни табиатдан бегоналашишини тезлаштирди. Технология инсондан кўра ҳукмдорроқ ва ёвузроқ бўлиб, инсонни ўзига тобе қилди. Энди инсониятнинг ҳаёти нафақат тахликали, балки фожеали бўлиб қолмоқда304.
Ҳозирги пайтда илмий жамоатчилик олдида турган долзарб вазифа-тирик организмларнинг функционал фаолияти учун зарур бўлган оптимал шароит ва барқарор эволюцион ривожланиш имкониятини яратишдан иборат. “Экология” тушунчаси илк бор 1866 йилда фанга киритилган бўлсада, инсонлар бу тушунчани анча аввал англаб, ўз турмуш ва фаолиятларининг моҳиятига айлантирган эдилар305. Саноати ривожланган мамлакатларда тобора кучайиб бораётган бу жараённи тартибга солиш долзарб вазифалардан бирига айланди.
Аждодларимиз ҳам асрлар давомида чорвачилик, деҳқончилик, ҳунармандчилик, балиқчилик ва бошқа соҳалар билан шуғулланиш жараёнида, ўзлари яшаб турган атроф-муҳитни муҳофаза қилишни эътиқод даражасигача кўтаришган. Бу долзарб масала юзасидан Халқаро конференция чақириш биринчи марта 1967 йили БМТ Бош Ассамблеясининг XVII сессиясида кун тартибига қўйилди. 1972 йилнинг 5-16 июнь кунлари Стокгольм (Швеция)да ўтказилган Халқаро конференцияда 5 июнь “Табиатни муҳофаза қилиш Халқаро куни” деб эълон қилинди.306
Экологик тафаккур ва маданиятни жамият аъзоларининг умумий дунёқарашига сингдириш орқалигина табиатнинг соғломлигига ва ҳавонинг тозалигига эришиш мумкин. Маълумки, мамлакатимизда советлар ҳукмронлиги даврида табиий бойликлардан исрофгарчилик билан аёвсиз фойдаланилди. Оқибатда, Тошкент, Мирзачўл, Фарғона, Зарафшон, Сурхондарё, Қашқадарё ва Қуйи Амударё воҳалари саноат, маиший коммунал чиқиндилари ва қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган кимёвий моддалар билан ифлосланди. Бу собиқ иттифоқ даврида атроф-муҳитни мухофаза қилиш зарурияти инобатга олинмаганлиги, унинг оқибатлари ҳақида бош қотирилмаганлигидан далолат беради. Табиий ва минерал хом-ашё захираларидан вахшийларча, экстенсив усулда, катта харажатлар ва исрофгарчиликлар билан фойдаланишга асосланган социалистик хўжалик тизимининг моҳиятига мамлакат ихтиёридаги беқиёс бойликлардан авайлаб фойдаланиш ғояси бутунлай ёт эди.307
Собиқ иттифоқ даврида экологияга номутаносиб муносабатда бўлганлигини Олмалиқ, Фарғона, Бекобод, Андижон, Оҳангарон, Ангрен, Тошкент, Самарқанд, Навоий шаҳарлари атмосфераси ифлосланиши 1983 йил энг юқори даражаа етганлигидан ҳам кўриш мумкин308. Шу ва бошқа сабабларга кўра, саноат тармоқларини экологияга салбий таъсирини камайтириш давр талабига айланди.
Мамлакатимиз мустақилликни қўлга киритгандан кейинги дастлабки йиллариданоқ экологик муҳит хавфсизлигини асрашга алоҳида эътибор қаратилди. Республикада Экология ва табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида бир қатор қонунлар қабул қилинди. “Ер тўғрисида”ги (1990 й. 28 июнь), “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги (1993 й. 6 май), “Алоҳида муҳофаза қилинадиган ҳудудлар тўғрисида”ги (1993 й. 7 май), “Қазилма бойликлар тўғрисида”ги (1994 й. 22 сентябрь) “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги (1996 й. 23 сентябрь), “Ҳайвонот оламини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш тўғрисида”ги (1997 й. 26 декабрь), “Ўсимлик оламини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш тўғрисида”ги (1997 й. 26 декабрь), ҳамда “Атроф муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги (2000 й. 7 июнь) қонунлари309 шулар жумласидандир.
Шунингдек, Республикада экология йўналишида 100 дан ортиқ жамоат ташкилотлари, жумладан, “Ўзбекистон экологик ҳаракати”, “Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси”, “Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари экологик форуми”, “Халқаро Оролни асраш жамияти”, “Ўзбекистон зоология жамияти”, “Оролни ва Амударёни қўриқлаш жамияти”, “Экологик тоза Фарғона учун”, “Армон”, “Булоқча”, “Ҳаёт”, “Экосервис” ва “Logos” каби жамоат бирлашмалари фаолият юритиб, улар ўз олдига атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, экологик салбий таъсирларни камайтириш ва бартараф этишда давлат органлари билан ҳамкорликни ривожлантириш, экологик назоратни қатъий амалга ошириш, аҳолини экологик маданиятини юксалтириш ва фаоллигини оширишни мақсад қилиб қўйган.310
Қуйи Зарафшон воҳасида экологик мувозанатнинг бузилиши ва атмосферага зарарли моддалар тарқалишига саноатнинг турли тармоқлари, жумладан тоғ-кончилик саноати, қурилиш материаллари, кимё саноати, электр станцияларининг иситиш тизимлари ва бошқа корхоналарнинг трубаларига талаб даражасида фильтрлар ўрнатилмаганлиги сабаб бўлмоқда. Транспорт ва саноат тармоқлари ҳавога турли зарарли ва заҳарли модда ва газлар чиқариши билан бир қаторда, атмосферадан жуда катта миқдорда кислород ютади.311
Зарафшон воҳаси ҳудудларида Зарафшон дарёси асосий сув тармоғи бўлиб, у Амударё ҳавзаси дарёлари таркибига киради ва воҳанинг экологик муҳитига катта таъсир кўрсатади. Унга музликлар ва булоқлардан бошланадиган 4200 ирмоқ қуйилади. Зарафшон дарёсининг бошланишида умумий майдони 557 м2 бўлган 424 та музлик мавжуд. Шу туфайли дарё асосан музлик ва қор сувларидан тўйинади. Дарёнинг умумий сув йиғиш майдони 11722 км2 ни ташкил қилади. Дарёнинг умумий узунлиги 576 км. Бир йиллик ўртача сув оқим миқдори 5064,2 млн.мЗ ни ташкил қилади, суғориш мавсумидаги ўртача кўп йиллик оқим миқдори 4198,4 млн.мЗ. Зарафшон дарёси сув ресурслари асосан ҳавза ҳудудида жойлашган суғориладиган майдонларга ва саноат эҳтиёжи учун ишлатилади312.
Агар 2002 йилдан буён амалга ошириб келинаётган экологик мониторинг натижалари ўрганилганда Тожикистон Республикасидаги сув ресурсларининг трансчегаравий ифлосланиши туфайли Амударё ҳавзасига кирувчи Сурхондарё ва Зарафшон дарёлари сувларида кўп миқдорда токсик металлар, сурма, симоб, кадмий, стронций ва бошқа зарарли моддалар мавжудлиги аниқланиб, бу моддалар билан ифлосланувчи манбалар асосан саноат корхоналари эвазига эканлиги аниқланган. Тожикистон республикаси ҳудудида Анзоб кон бойитиш комбинати, ўрта оқими Самарқанд вилоятидаги Жанубий ва Ингичка конлари томонидан чиқариб ташланаётган токсик металлар, сурма, симоб каби моддалар билан ифлосланаётганлиги ва дарёда сув ҳажми йилдан-йилга камайиб бораётганлиги кузатилмоқда313.
Навоий вилоятининг етакчи саноат корхоналарини НКМК, Навоий ТЭС, кимё ва цемент саноати ташкил қилади. Вилоятда “Навоийазот” АЖ ва Навоий иссиқлик электр станцияси каби гигант корхоналарда ишлаб чиқариш жараёнида Зарафшон дарёси сувларидан фойдаланилади. Заводларда кўп тизимли босқичларда турли амалиётларда ишлатилган дарё суви охир-оқибат ифлосланиб, “ўлик” сувга айланган. Унинг ифлосланишини камайтириш, тозалашнинг имконияти йўқ. Бу оқава чиқинди сувлар “Навоийазот” АЖга қарашли санитар каналига қуйилади. Канал эса ўз навбатида дарё ўзанига туташади. Оқибатда, йил давомида дарёга оқизиб юборилган ифлос сувнинг ҳажми 4 миллион 686 минг метр кубни ташкил этади.314 
Саноат чиқиндиларининг тўпланиши маиший ахлатларга нисбатан 10 марта кам. Аммо заҳарлилик даражаси дражаси ўта юқори, у ер ости сувларини металлар ва бошқа заҳарли моддалар билан ифлослайди. Айниқса, тоғ-кон бойитиш саноати, жумладан Навоий вилояти саноат чиқиндилар катта муаммо келтириб чиқармоқда. Масалан, НКМКнинг чиқиндилари 280 га ерни банд қилган, ҳаво, тупроқ ва ер ости сувларини цианид, аммиак, нитрат, сулфат кислоталари, ва маргимуш билан ифлослантириб, йилига 268 минг тоннадан ортиқ заҳарли чиқиндилар чиқаради.315 Вилоятдаги қолдиқлар сақланадиган жой ҳам экологик хавфли ифлослантириш ўчоғи ҳисобланади. Бу ердаги радиоактив қумни шамол учириш хавфи мавжуд.316
Биргина Навоийазот комбинатининг ўзи 570000 мЗ заҳарли чиқитларни 50 га майдонга эга бўлган сув ҳавзаларига оқизади. Унинг асосини полемирлар 25%, родонитлар 10%, қаттиқ аралашмалар, таркибида сеонит 50мг/л, аммиак 150, сульфат тузлари 15000, мис 2500 мг/л ташкил қилади.317 Навоий шаҳридаги корхоналардан йилига 530 минг тоннадан зиёд турли заҳарли моддалар атмосферага чиқариб юборилади ва улар оқава сувлар орқали ҳавони ифлослантиради. Афсуски, сувни ифлослантирадиган манбалар фақатгина ишлаб чиқариш корхоналари эмас. Бу борада аҳоли томонидан ташланадиган маиший чиқиндилар саноатдан чиқадиган қолдиқ сувлар билан бемалол “рақобатлаша олади”.318 Бунга жамоатчилик ташкилотлари ва аҳоли ўртасида атроф-муҳитнинг ифлосланишига қарши курашиш, экологик маданиятни оширишга бўлган интилиш етарли даражада шаклланмаганлиги ҳам сабаб бўлмоқда.
Саноат корхоналари вилоятдаги мавжуд сувнинг 20% дан кўпроғини ишлатишса ҳам улар жойларда асосий ифлослантирувчи манбаларни вужудга келтиради. Масалан, Навоийазот ишлаб чиқариш бирлашмаси фаолият жараёни учун йилига 32.917.500 м3 сув сарфланиб, бу аҳолиси 50 минг кишидан иборат бўлган замонавий шаҳарни таъминлаш учун етарлидир. Мазкур сувнинг асосий қисми бирлашманинг чиқиндилари билан ифлосланиб, оқаваси Зарафшон дарёсига келиб тушади. Навоий вилоятида уран-руда конлари мавжуд бўлиб, улардаги рудалар таркибида уран миқдори талайгина у радиактивлиги ва родон ажралиши билан аҳоли саломатлиги учун ўта хавфли ҳолатларни туғдириши мумкин. Вилоятдаги радиактив қолдиқлар сақланадиган жой ҳам экологик жиҳатдан “Хавфли ифлосланиш ўчоғи” ҳисобланади. Бу ердаги радиоктив қолдиқлар шамол орқали комбинат чиқиндиларининг охирги қисми сақланадиган Дўрмон, Азамат ва Туркман қишлоқлари ҳудудларига тушиши мумкин. Бу эса ерлик аҳолининг саломатлиги учун хавфлидир.319
Қурилиш материалларни ишлаб чиқариш саноати тармоқларига кирган “Қизилқумцемент” очиқ акционерлик жамияти, “Бентонент” қўшма корхонаси, “Кармана гипс махсулотлари” МЧЖ ҳамда вилоятнинг қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи кичик корхоналар сирасига киради320.
Навоий шаҳрининг иссиқлик электр станцияси ва “Қизилқумцемент” ҳиссадорлик жамиятининг ҳар бири йилига 10 минг тоннадан ортиқ чанг ва 30 минг тоннадан зиёд олтингугурт, азот оксидлар ва бошқа зарарли моддаларни атмосферага мунтазам ташлаб юбормоқда. “Навоийэлектрокимё” ҳиссадорлик жамиятида тайёрланадиган минерал ўғитлар миқдори шаҳардаги бошқа саноат корхоналарида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ҳажмидан бир неча баробар кам бўлгани учун корхонанинг атмосферага чиқарадиган чиқиндилари ҳажми ҳам нисбатан оз, аммо бу чиқиндилар таркибида ўта заҳарли моддалар мавжуд321. Навоий шаҳри ва унинг атрофи атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражаси умумий кўрсатгичлар бўйича хавфли ҳисобланади.
1998 йил маълумотларига кўра, шаҳар бўйича заҳарли чиқитларни ортиши кузатилган. “Навоийазот”, “Навоийэлектрокимё”, “Қизилқумцеминт”, Навоий ГРЭСи чиқиндилари сабабли аҳоли ўртасида турли қон касаллиги, сийдик ажралиш йўли тизими ва бошқа турли касалликларкенг тарқалган. “Навоийпахтатозалаш” заводи аҳоли яшаш пунктларига яқин жойлашган бўлсада, бироқ аҳолини чангдан азият чекишига эътибор берилмаган.322 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қўмитасининг маълумотига кўра, 2342 тонна зарарли моддалар ташланган бу 1996 йилдаги кўрсатгичдан 1855 тонна зиёд. Бу ҳолни қуйидаги жадвалдан ҳам билишимиз мумкин.323

Саноат корхонаси номи

1996

1997

+ кўпайиши
-пасайиши

Навоийазот

5756,7

6418,6

+761

Электрохимзавод

11,4

47,077

+35,629

НГРЭС

10158,5

10475,9

+317,4

Пахта заводлари

116,93

112,43

-4,5

Бу ҳақиқатан ҳам аҳолимизнинг соғлиғига таъсир қилади. Шаҳар аҳолисининг касаллик тарихи маълумотларида қуйидаги касаллик гуруҳлари кўп учрайди, Беморларнинг аксарияти завод ишчиларидир.
1. Республика миқёсида қиёсий даражада хавфли ўсма касаллигига чалинган аёллар ўртасида 40-49 ёшлилар 1,5 % кўп
2. Қон касалликлари ва қон ишловчи органлар касалликлари:15-19 ёшлилар-2,5 %, 50-59 ёшлилар 1,5 % кўпайган;
3. Сийдик йўли сестемасига тегишли гуруҳ касалликлари: 1 йил мобайнида 20 марта кўпайган. Жумладан,15-19 ёшлилар 72 %, 20-29 ёшлилар 58 % кўпайган.
Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун саноат ташкилотлари билан табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси 224 та табиатни асрашга доир тадбирларни ўтказди324.
Юқоридаги корхоналарнинг фаолияти сабабли, 1999-200 йилларда Навоий шаҳар атмосфера ҳавосига 30,086 минг тонна заҳарли чиқиндилар чиқарилган (жумладан, Навоийазот -7367,5 т., Навоий ГРЭС- 980,7 т., НМЗ-9557 т., Электрокимёзаводи-16,4 т.), У жами заҳарли газларнинг 88-90 фоизини ташкил этган. Инсон саломатлигига таъсир кўрсатганлиги сабабли айрим касалликларнинг кўрсатгичлари кўпайган. Жумладан, камқонлик касаллиги 1999 йилда 6262 тани, 2000 йилнинг 8 ойида 6534 та қайд этилган. Ошқазон ва ўникки бармоқли ичак яралари1999 йилда 471 та, 2000 йил 8 ойида 692тани ташкил этган. Буйрак касаллиги 1999 йилда 89 та, 2000 йилнинг 8 ойида 142 тани кўрсатди. Ўт-тош касаллиги 1999 йилда 694 та, 2000 йилнинг 8 ойида 713 тани, буқоқ касаллиги 1999 йилда 2023 тани, 2000 йилнинг 8 ойида 2152 тани, бронхиал астма касаллиги 1999 йилда 330 тани, 2000 йилнинг 8 ойида 321 тани ташкил этди325. Таъкидлаш жоизки, Навоий шаҳар гидромет лабораторияси берган маълумотларга кўра, зарарли моддалар меёрий кўрсатгичдан бир қанча юқори бўлган.
Навоий вилоятининг етакчи саноат корхонаси ҳисобланган НКМК ватанимизнинг иқтисодий ривожланишига катта ҳисса қўшиб келмоқда. Ҳозирги кунда Зафаробод марказий руда бошқармаси 170 000 га майдонда уран олиш ишлари олиб борилади, иккинчи навбати учун 16 000 га майдон ажратилган. Амалий фаолият натижасида ер ости тузлари миқдори 10-50, радиоктив моддалар миқдори 10-50 баробар ошган. Навоий вилоят атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш инспекцияси томонидан 2014 йилда назорат остига олинган объектлар сони 396 тани ташкил этган. Шу жумладан, 203 та саноат ва ишлаб чиқариш корхоналари,326 Учқудуқ ва Зарафшон шаҳарларида атмоcфера ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар кон-металлургия комбинатининг сульфат кислота ишлаб чиқарувчи бўлимлари, шаҳар автотранспорти, шаҳарни иситувчи буғ қозонлари, ёқилғи чиқиндилари ва иссиқлик электр станцияларидир. Улар ҳавони олтингугурт (IV)-оксид, ис гази ва азот оксидлари билан ифлослантиради. Шунингдек чўл зоналарининг ўзига хос табиати туфайли бу ҳудудларнинг ҳавоси таркибида чанг заррачалари миқдори ҳар доим меёридан анча ортиқ бўлади327. Ваҳоланки, саноати ривожланган мамлакатларда йўл қўйилаётган экологик хатолар ва камчиликлар, уларнинг оқибатларини таҳлил қиламизу, бироқ табиатга нисбатан кўз олдимизда рўй бераётган ўзбошимчаликларни ниқоблаб, эгасиз танқид билан чекланиб қолмоқдамиз.

Навоий вилояти саноатдан чиқарилаётган чиқиндиларининг атроф-муҳитни ифлослантириш динамикаси (минг тонна ҳисобида)328






Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish