Қуйи зарафшон воҳасида саноат ишлаб чиқаришининг ривожланиши жараёнлари


Бухоро муҳандислик-технология институтининг илмий педагогик кадрлар салоҳияти



Download 1,12 Mb.
bet14/29
Sana22.02.2022
Hajmi1,12 Mb.
#101275
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   29
Bog'liq
диссертация Холикулова Ш.Б.

Бухоро муҳандислик-технология институтининг илмий педагогик кадрлар салоҳияти263

Йил-лар

Проф.-
ўқит.

Фан докт. Профф.

Фан ном-зодлари

Аспирантлар

Талабалар сони

жами

Кунд.

сиртқи

1991

456

8

165

36

6673

2904

3769

1996

348

8

145

32

6600

2908

3692

2001

313

20

149

39

2736

1856

880

2005

374

23

200

45

4793

2663

1994

2010

338

18

171

15

5048

5048




2016

384

15

114

10

4986

4986




Ӯзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш кўмитаси томонидан қисқа, ӯрта ва узоқ муддатларга мӯлжалланган давлат илмий-техника дастурларини амалга ошириш мақсадида давлат грантлари асосида фундаментал ва амалий илмий-техник тадқиқотлар, инновация лойиҳаларининг танлови тӯғрисида қўмитанинг институт билан 2016 йил январда тузган шартномаси асосида умумий миқдори 470126,0 минг сўмлик, жумладан 1 та инновацион лойиҳа 20805 минг сўм, 6 та амалий лойиҳа 313170,0 минг сўм, 1 та фундаментал лойиҳа 46151,0 минг сўм ва ёш олимлар 2 та амалий 60000.0 минг сўм ва 1 та фундаментал 30000,0 минг сўм илмий тадқиқотлар олиб борилди. 2016 йилда 18 та кафедрада 16 та мавзу 228,5 млн. сўмлик миқдордаги хўжалик шартномалари асосидаги илмий тадқиқотлар олиб борилди.264


2016 йилнинг 30 январь-3 февраль кунлари Испаниянинг Сантьяго Де Компостелла университетига Эрасмус+ дастури “561574-EPP-1-2015-1-ES-EPPKA2-CBHE-JP ECCUM: Компьютер (ҳисоблаш) марказларини яратиш ва математик лойиҳалаштириш бўйича ўқув режаларини ишлаб чиқиш магистрлик дастури” лойиҳаси бўйича учрашувда қатнашиш учун институт ўқув ишлари бўйича проректори ва лойиҳанинг институт бўйича координатори хизмат сафарига юборилди.265
1-3 ноябрь кунлари институтда 543922-TEMPUS-1-2013-1-SE-TEMPUS-JPCR “Ўзбекистонда мехатроника бўйича янги магистрлик дастурлари ва докторлик курсларини жорий этиш” лойиҳаси доирасида лойиҳанинг якуний учрашуви ва конференцияси ўтказилди. Лойиҳа учрашувида қатнашиш учун Бухорога Martin Edin Grimheden – лойиҳа координатори, Rudolf Scheidl – Австриянинг Й.Кеплер университети, Farid Al-Bender – Бельгиянинг Лёвен университети, Carl During – Швеция Қироллик институти, Ўзбекистон Эрасмус+ офиси координаторлари келишди266.
Институтда ТЕМПУС дастури бўйича 2013-2016 йилларга мўлжалланган яна бир 543922-TEMPUS-1-2013-1-SE-TEMPUS-JPCR “Ўзбекистонда мехатроника бўйича янги магистрлик дастурлари ва докторлик курсларини жорий этиш” Mechatronics (Tempus-Mach) лойиҳасини амалга ошириш юзасидан қуйидаги олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда шартнома тузилди:
• Бухоро муҳандислик-технология институти;
• Тошкент автомобил йўллар институти;
• Турин политехника университетининг Тошкент филиали;
• Навоий тоғ-кон металлургия институти;
• Фарғона политехника институти;
• KTH Royal Institute of Technology (Швеция);
• Johannes Kepler University Linz JKU (Австрия);
• Katholieke University Leuven KUL (Бельгия).
Лойиҳанинг асосий вазифалари: ҳамкор ўзбек институтларида мехатроника бўйича янги 8 та магистрлик, 3 та докторантура курсларини, ҳамда 4 та магистрлик танлов курсларини яратиш; ўзбек ҳамкор институтларида “Mechatronics (Мехатроника)” ўқув-илмий лабораториясини яратиш; яратиладиган курсларда лаборатория ва амалий машғулотларга асосий эътиборни қаратиш; ҳамкор институтлар ва Ўзбекистоннинг тегишли ишлаб чиқариш корхоналари орасида узоқ муддатли алоқаларни ўрнатиш асосида муҳандислик лойиҳалаш ишларида механотроникани қўллай оладиган янги муҳандислар авлодини етиштириш вазифаси қўйилди267.
Ҳозирги пайтда Бухоро муҳандислик-технология институтида саноатнинг турли соҳалари бўйича 27 та йўналиш бўйича мутахассислар тайёрланмоқда. Халқаро талаблар асосида ҳамкорлик ўрнатилган. Институт 14 давлатнинг (Россия Федерацияси, Беларус, Германия, Испания, Италия, Швеция, Словения, Болгария, Польша, Франция, Хитой Халқ Республикаси, Литва, Грузия ва бошқ.) ОТМлари ва илмий-тадқиқот марказлари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган бўлиб, шулардан 27 таси билан ҳамкорлик шартномаси, келишув ва меморандумларига эга268. Сўнгги беш йилда институтнинг 21 нафар профессор-ўқитувчи ва ходимлари ТЕМПУС дастури лойиҳаларида иштирок этиб Германия, Швеция, Буюк Британия, Италия, Литва университетларида ўз малакаларини оширдилар. “VolkswagenShtiftung” фонди “Анъаналар модернизацияси: Ўзбек тўқимачилик мероси маданий ва иқтисодий манба сифатида” лойиҳаси бўйича 2 нафар профессор-ўқитувчи Германияда малака ошириб қайтишди. Институтда грантлар устида ҳам ишлар қилинмоқда, Erasmus+ dasturining “561574-EPP-1-2015-1-ES-EPPKA2-CBHE-JP ECCUM: компютер (ҳисоблаш) марказларини яратиш ва математик лойиҳалаштириш бўйича ўқув режаларини ишлаб чиқиш магистрлик дастури” лойиҳаси доирасида 26377 евро, 544573- TEMPUS-1-2013-1-BG-TEMPUS-JPHES “Ўзбекистон олий таълим муассасалари модернизатсияси йўлида” (MATCHES) лойиҳаси доирасида 11890 евро, жами 38267 евро миқдорида жиҳоз ва қурилмалар, асбоб-ускуналар келтирилган. ГИЗ фондининг “Ўрта Осиёда касбий таълим” дастури доирасида институт томонидан лаборатория ва илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш мақсадида жами 129,666 минг евро ва 118,6 млн. сўм миқдоридаги қурилма ва жиҳозлар, оргтехника ва адабиётлар келтирилган269.
Мустақиллик йилларида зарур мутахассис ва кадрлар тайёрлашдаги бажарилган ишлар нафақат Қуйи Зарафшон воҳасида фаолият юритаётган саноат корхоналари балки, Республика ва халқаро доирадаги ривожланишларга туртки бўлди. Миллий кадрлар Республикада минерал хом-ашё базаларига эга бўлган ҳудудларни топиш, қайта ишлаш, машинасозлик, кимё технологиялари, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш ва сақлаш, трикотаж маҳсулотларига ишлов бериш каби халқ истеъмоли товарларини ишлаб чиқаришга ўз ҳиссаларини қўшиб, инновациялар жорий қилишга киришдилар.
Бироқ таъкидлаш жоизки, ҳозирги давр саноатнинг барча соҳаларида эришилган ютуқларга суяниб яшашни эмас, балки имкониятлардан самарали фойдаланиб, келажак концепциялари, ихтироларини амалга оширишни талаб қилмоқда. Бу борада институтларнинг халқаро ва ЎзФА илмий тадқиқот институтлари билан ҳамкорлиги самара бериши кутилмоқда.
Қуйи Зарафшон воҳасида фаолият кўрсатаётган йирик саноат ишлаб чиқариш корхоналари (НКМК, Цементзавод АЖ, Навоийазот АЖ, Навоий иссиқлик электр станцияси ва бошқалар)да ишлаётган ишчи ва техник ходимларнинг кўпчилигини ўрта махсус билим юртларини тугатган ёшлар ташкил этади, уларга олий маълумот дипломини бериш учун қатор йиллар ҳукуматга НДКИнинг сиртқи бўлимини очиш хақида мурожаат қилиб келинди. Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзёевнинг қарори билан 2017-2018 ўқув йилидан эътиборан институтнинг махсус сиртқи бўлими очилиб, олти таълим йўналишида кадрлар тайёрлана бошлади. 270 Бугунги кунда Навоий шаҳрида фаолият кўрсатаётган 561 та саноат корхоналарида 40,4 минг нафар аҳолининг бандлиги таъминланган. Бу ердаги 12 та йирик саноат корхоналари, хусусан, "Навоий кон металлургия комбинати”, "Навоийазот”, "Қизилқумцемент”, "Навоий иссиқлик электро станцияси”, "Бахт текстил”, "Навоий электрокимё” заводи сингари корхоналарнинг ўзида 26 минг нафар аҳоли меҳнат қилмоқда271.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, советлар ҳукмронлиги даврида саноатда оддий деталл, калава, шиша ишлаб чиқариш ҳам Марказ манфаатларига мослаштирилган ҳолда режалаштирилган бўлиб, бундан мақсад иттифоқдош республикалар ҳар қандай вазиятда ҳам иқтисодий қарамлигини ҳис қилиб туришлари кўзланган эди. Ўзбекистонда ҳам саноатнинг мураккаб технологиялар билан боғлиқ ўрта ва юқори бўғинларнинг раҳбарлик, техник ва технолог лавозимларнинг деярли барчасида Россия, Украина, Белоруссиядан келган кадрлар фаолият олиб боришган. Бу кадрлар комбинат ташкил этилган вақтдан ишлаб келган бўлишсада, маҳаллий кадрлар тайёрлаш масаласига эътибор беришмаган ёки атайлаб бу долзарб масалани орқага суришган.
Мустақиллиқнинг дастлабки йилларида уларнинг оммавий кўчиб кетиш ҳаракатлари авж олди. Бу даврда Ўзбекистонда кадрлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Кадрлар масаласини тўғри йўлга қўйиш мақсадида дунёдаги етакчи мамлакатларнинг тажрибалари ва халқимизнинг миллий қадриятларга асосланган таълим тизимини шакллантиришга эътибор кучайтирилди. Таълим тизимида фаол ислоҳотлар ўтказилди. Грантлар ва халқаро шартномалар имзоланиб кадрлар малакасини ошириш бевосита ишлаб чиқариш тармоқларида ҳам кенг жорий этилди. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида Қуйи Зарафшон воҳаси саноат корхоналарида жаҳон бозорлари талабларига тўла жавоб берадиган товарлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга эришилди.

Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish