Қуйи зарафшон воҳасида саноат ишлаб чиқаришининг ривожланиши жараёнлари



Download 1,12 Mb.
bet2/29
Sana22.02.2022
Hajmi1,12 Mb.
#101275
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
диссертация Холикулова Ш.Б.

Фойдаланилган адабиётлар........................................................................... 146
Илова
КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси)
Мавзунинг долзарблиги ва зарурияти. Глобаллашув жараёнининг тобора кучайиши, минтақалар ва давлатлар ўртасида иқтисодий интеграциянинг тезлашиши халқ хўжалигида етакчи ўрин тутган саноат ишлаб чиқаришига инвестициялар жалб қилиш заруриятини ошириб, халқаро амалиётда ишлаб чиқаришни субсидиялаш ва молиявий имтиёзлар бериш, давлат кафолати билан кредитлар ажратиш сингари молиявий воситалардан самарали фойдаланишни талаб қилмоқда. Бу ўз навбатида, ишлаб чиқариш тармоқларини модернизациялаш, эркин иқтисодий зоналар фаолиятини кенгайтириш ва кадрлар салоҳиятини ошириш орқали рақобатбардош товарлар ишлаб чиқаришни кун тартибига қўйди.
Дунёнинг бир қатор етакчи илмий-тадқиқот марказлари ва олий ўқув юртларида саноат ишлаб чиқаришига хорижий инвестицияларни жалб қилиш, уларнинг иқтисодий барқарорликни таъминлашда тутган ўрнини белгилаш, Марказий Осиёда саноат ишлаб чиқариши тармоқларини модернизациялаш жараёнлари ва эркин иқтисодий зоналар фаолиятини, иқтисодий ўзгаришларнинг аҳоли моддий ва маънавий турмуш шароитига таъсирини таҳлил қилиш, саноат ишлаб чиқариши таъсирида тобора мураккаблашиб бораётган экологик муаммоларни илмий жиҳатдан тадқиқ қилишга эътибор кучайтирилмоқда.
Ўзбекистоннинг ижтимоий жиҳатдан йўналтирилган бозор иқтисодиёти андозасида ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, республиканинг жаҳон хўжалик ҳаётида ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришга эҳтиёж тобора ошмоқда. Бу борада мамлакатимизнинг йирик саноатлашган зонаси ҳисобланган қатор ҳудудларда жумладан, Қуйи Зарафшон воҳасига хорижий инвестицияларни жалб этиш, ижтимоий инфраструктураларнинг ривожланишини таъминлаш имкониятларини кенгайтирди. “Саноатнинг 12 та етакчи тармоғида, модернизациялаш ва рақобатдошликни кучайтириш дастурлари жадал амалга оширилмоқда. Натижада ўтган йили иқтисодий ўсиш 5,6 фоизни ташкил этди. Саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 6,6 фоизга, экспорт 28 фоизга кўпайди. Олтин-валюта заҳираларимиз 2019 йил давомида 2,2 миллиард долларга ортиб, 28,6 миллиард долларга етди”1. Хусусан, воҳада саноат ишлаб чиқаришини ривожлантириш билан боғлиқ иқтисодий муаммоларни бартараф этиш ва соҳани малакали кадрлар билан таъминлаш чора-тадбирларининг кўрилиши, урбанизация жараёнларининг тезлашиши, аҳолини ижтимоий аҳволини барқарор яхшиланиб бориши ишлаб чиқариш самарадорлигини янада оширишга шароит яратди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси” тўғрисида”ги ва 2008 йилнинг 2 декабрдаги ПФ-4059-сон “Навоий вилоятида эркин индустриал-иқтисодий зона ташкил этиш тўғрисида”ги Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 31 декабрдаги ПҚ-1027-сон “Навоий шаҳар аэропорти базасида Халқаро интермодал логистика марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442-сон “2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида”ги Қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга мурожаатномаларида белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация муайян даражада хизмат қилади.

Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish