Қуйи зарафшон воҳасида саноат ишлаб чиқаришининг ривожланиши жараёнлари



Download 1,12 Mb.
bet7/29
Sana22.02.2022
Hajmi1,12 Mb.
#101275
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   29
Bog'liq
диссертация Холикулова Ш.Б.

Навоий электрокимё комбинати Ўзбекистондаги йирик кимё комбинатларидан бири бўлиб, у “Ўзкимёсаноат” давлат-акциядорлик компанияси таркибига киритилган. Комбинат қурилишининг лойиҳаси 1960 йилнинг 12 мартида собиқ Иттифоқ ҳукумати томонидан тасдиқланди. Корхона 1964 йилда ишга туширилган36. 1965 йилнинг март ойида Навоий кимё комбинати ўзининг дастлабки маҳсулоти аммиак ишлаб чиқарди. Шу йили комбинат меҳнат жамоаси истеъмолчиларга 104 минг 500 тонна аммиак селитраси, 308 тонна цинамид етиштириб берди37. Кейинги йилларда корхона ривожлана бориб, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тури кўпайиб борди. 1960 йилдан Навоий кимё комбинатида сирка кислотаси, гербицидлар-нитран, которан, бронотак, инсектицидлар-фозалон, трефлан ва бошқалар ишлаб чиқарилади38. 1969 йилда синил кислотаси, 1971 йилда нитрон толаси ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. 1971 йили корхона Навоий кимё комбинати таркибидан Навоий электрокимё комбинати ажралиб чиқди. 1975 йил Навоий кимё комбинати “Навоиазот” ишлаб чиқариш бирлашмасига айлантирилди39.
1976 йилдан корхона ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилди. 1980 йили корхонада которан гербициди ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. 1981 йилдан комбинат Навоий “Электрокимё” заводи деб атала бошланди40.
Таъкидлаш жоизки, бу даврда Ўзбекистон саноати тармоқларининг номақбул ихтисослаштирилиши оқибатида иқтисодиётга ва аҳолининг турмуш даражасига катта зиён етказилди. “Натижада шундай аҳвол вужудга келдики, қишлоқ хўжалиги билан бир қаторда саноатда ҳам асосан хом ашёни бирламчи қайта ишлаш тармоқлари устунлик қилмоқда, тайёр маҳсулот, биринчи навбатда халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқарувчи тармоқлар эса арзимас салмоққа эга. Ҳозир қишлоқ хўжалиги хом ашёсининг талайгина ҳажми (пахта толаси, хом ипак ва бошқа кўпгина хом ашё маҳсулотлари) республикадан олиб кетилмоқда, айни вақтда эса айни вақтда эса аҳолининг истеъмол товарларига бўлган эҳтиёжини қондириш учун 8-9 миллиард сўмликка яқин тайёр маҳсулот олиб келинмоқда.”41
Фақат хом ашё етиштириш билан халқнинг ижтимоий ҳаётида жиддий ўзгаришлар бўлиши қийинлигини советлар ҳукмронлиги даврида ўтказилган 70 йилдан ошиқроқ вақт тасдиқлади. “Ўрта Осиё ва Қозоғистон мамлакатга 99 фоиз пахтани етказиб беради. 50 миллион аҳоли яшаётган бу регионда мамлакат саноатининг бор йўғи 8 фоиз маҳсулоти ишлаб чиқарилади”42. Бундай мисоллар Ўрта Осиё республикаларида саноат ишлаб чиқариши тармоқларини ривожлантиришга етарлича эътибор берилмаганлигини кўрсатади.
Ўзбекистон республикаси саноат ишлаб чиқаришини механизациялаш ва автоматлаштириш бўйича ҳам жуда паст даражада бўлиб, қўл меҳнати билан банд бўлган ишчиларнинг салмоғи ўрта ҳисобда 48,7% ни ташкил қилган. Кўпгина корхоналарда иш вақтининг бекорчи сарфланишига йўл қўйилиши оқибатида ишлаб чиқариш қувватларининг ўртача 70 % дангина фойдаланилган43. Бу ўз навбатида меҳнатга ҳақ тўланишининг камайишига ва кадрлар қўнимсизлигининг кучайишига олиб келган. Мисол учун, 80-йилларнинг фақат биринчи ярмида саноатдаги иш вақтининг бекор сарф бўлиши оқибатида саноат ўрта ҳисобда бир йилда 100 млн. сўмликдан ортиқ маҳсулотни кам берди44.
Марказнинг илмий асосланмаган ҳолда халқ хўжалиги бошқаруви тизимига ва ишлаб чиқаришга жорий этилган бундай услублари бошқа иттифоқдош республикалар қатори Ўзбекистон иқтисодиётига ҳам жиддий зарар келтирди. Халқ хўжалиги тармоқларининг экстенсив ривожлантилиши оқибатида даромадга нисбатан сарф-харажатларнинг ошиб бориши зиддиятларни кучайтирди. Хўжалик ҳаётида иш юритиш принципларининг давр талаби даражасида ташкил этилмаганлиги, унинг муҳим йўналишларини издан чиқарди. Оқибатда, 80-йилларнинг ўрталарида асосий ижтимоий-иқтисодий кўрсатгичлар бўйича республика иттифоқда охирги ўринларга тушиб қолди. “Шу нарса шак-шубҳасиз ва очиқ-ойдиндирки,-деб таъкидлаган эди Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.Каримов, “Республика барча асосий иқтисодий ва ижтимоий кўрсаткичлар бўйича Иттифоқдаги ўртача даражадан ҳам анча орқада бўлиб, мамлакатда охирги ўринлардан бирида турибди. Биз бу рақамларни илгари ҳам неча марталаб айтганмиз, аммо бугун уларни яна бир бор идрок этмоқ керак. Ўзбекистон ҳар киши бошига ялпи ижтимоий маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича мамлакатда 12-ўринда турибди, аҳоли жон бошига миллий даромад ишлаб чиқариш бўйича кўрсаткич эса Иттифоқдаги ўртача даражадан икки ҳисса паст. Саноатдаги меҳнат унумдорлиги жиҳатидан республика мамлакатдан 40 фоиз, қишлоқ хўжалигидаги меҳнат унумдорлиги жиҳатидан эса икки баробар ортда қолмоқда. Республикада аҳоли жон бошига халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ўртача Иттифоқ даражасининг атиги 40 фоизини ташкил этади. Биз даромад даражаси, асосий турдаги маҳсулотларни истеъмол қилиш жиҳатидан иттифоқдош республикалар орасида энг охирги ўринлардан бирида турибмиз”45.
Ваҳоланки, юқори ташкилотларга бериладиган ҳисоботларда асосан ютуқлар қайд этилган бўлиб, бу ютуқларни аграр сектори ривожланган Голландия каби мамлакатларга таққосланганда деҳқончиликда, айниқса чорвачиликда орқада қолганимизни ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди46. Кўриниб турибдики, республикамиз иқтисодий соҳасининг етакчи тармоқларида аҳвол қониқарли эмас эди. Шундай бир вазиятда Марказ томонидан республика иқтисодиётини янада мураккаблаштирадиган йўл танланди. Ўзбекистон бюджети катта камомад билан якунланаётган ва камомат тобора ўсиб бораётган бир шароитда собиқ Иттифоқ раҳбарлари республикани 1991 йилдан бошлаб хўжалик ҳисобига ўтишга мажбур қила бошлади. Ҳолбуки ўша даврда республика бюджетининг ҳам, маҳаллий бюджетларнинг ҳам даромат қисми базаси ўта заиф бўлиб, нарх-наво ошиб бораётган бир вазиятда харажатларни қоплаш имконини бермас эди47.
Ўзбекистонда саноат ишлаб чиқаришининг суст ривожланиши сабабларини Бухоро ва Навоий* вилоятларида фаолият кўрсатган айрим корхоналар мисолида ҳам кўриш мумкин. Жумладан, 1991 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунига кўра, Бухоро вилоятида саноат ишлаб чиқаришининг таҳлили қуйидагича эди: 31 корхона ёки ҳар уч корхонадан бири ишлаб чиқариш ҳажмини 75326 минг сўмга камайтириб юборди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қоракўл ошлаш заводи, пиллакашлик фабрикаси, графит-гипс комбинати, Ғиждувон ва Навоий пахта тозалаш заводлари, “Навоийазот” ишлаб чиқариш бирлашмаси саноат ишлаб чиқариши ҳажмини пасайиб кетишига йўл қўйдилар. Энг муҳими маҳсулотлар рўйхатидаги ҳар иккита буюртмадан биттасининг ишлаб чиқариши камайди. “Навоийазот” ишлаб чиқариш бирлашмасида истеъмолчиларга етказиб берилмаган маҳсулот салмоғи анча кўпайди. Ўтган биринчи ярим йилликда бутун вилоят бўйича етказиб берилмаган маҳсулот ҳажмини учдан бир қисмини ташкил қилди48. Халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш 7160 минг сўмга ёки 1.7 фоизга камайди49.
Марказнинг халқ хўжалиги ишлаб чиқаришини режалаштириш сиёсатида республикаларнинг имкониятлари ва манфаатлари талаб даражасида инобатга олинмаганлиги оқибатида ер, сув ва ер ости ресурсларига муносабатда номутоносиблик вужудга келди. Барча соҳаларда турғунлик ва камомат даражаси юқори бўлди. Меҳнаткашларнинг меҳнатига яраша рағбатлантиришга эътибор берилмади. Саноат тармоқларида ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда хорижий технологиялар ютуқларидан фойдаланилмади. Оқибатда вужудга келган турғунлик шароитида завод –фабрикалар томонидан тайёрланган маҳсулотларнинг реализация қилиш имконияти чекланиб, ортиқча товарлар омборларда тўпланиб қолди.
Мамлакатимизнинг Қуйи Зарафшон воҳаси ҳудудларида жойлашган конлар ўзларининг хусусиятлари ва заҳиралари жиҳатидан нафақат Ўрта Осиёда, балки дунёда ҳам ноёб ҳисобланади. Республикамизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурида бу табиий бойликлардан оқилона фойдаланишга, ислоҳотлар бошланган дастлабки йилларданоқ иқтисодиётда таркибий ўзгаришлар қилишга, табиий бойликлардан бир ёқлама, хом ашё сифатида фойдаланишга барҳам бериш учун янги техника ва технологиялар билан жиҳозланган замонавий корхоналар қуришга алоҳида эътибор берилмоқда.



  1. 2. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка эътиборнинг кучайиши.

Ўзбекистон давлат мустақиллигига эришганидан кейин унинг халқ хўжалиги тармоқларида иқтисодий янгиланиш даври бошланди. Иқтисодиётни ислоҳ қилиш жараёнида давлат мулки чегараланиб, нодавлат мулк шакллари юзага келди ва унинг ривожланишига устувор даражада эътибор қаратилди. Халқимиз манфаатлари йўлида фойдаланиш мақсадида машҳур халқаро компаниялар, банклар билан ҳамкорликни йўлга қўйишга киришилди, саноат ишлаб чиқаришини тизимли равишда ривожлантиришга алоҳида аҳамият берилди.
Мулкчилик шаклларини ўзгартириш соҳасида олиб борилаётган ишларни тартибга олиш ва жонлантириш мақсадида 1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг VIII сессиясида мулкни “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди50. Мазкур Қонун хусусийлаштиришнинг дастлабки йилларида кўпгина соҳалар қаторида маҳаллий саноат, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш тизимларини ҳам қамраб олди. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, СССР парчалангандан кейин баъзи республикаларда хусусийлаштириш (жумладан, Россияда) давлат мулкини талон тарож қилиш кучайиб, хўжасизлик ҳодисалари намоён бўла бошлади. Ўзбекистонда эса хусусийлаштиришнинг ҳуқуқий ва маънавий жиҳатларига алоҳида эътибор берилиб, инсонлар онгида ва тафаккурида содир бўлаётган муҳим ўзгариш сифатида талқин қилинди. Бу мавжуд шароитда одамларнинг вазиятни тўғри баҳолашлари ва зарур хулосага келишларига имкон берди.
Ўзбекистонда бошқа ёш мустақил давлатлардан фарқ қилган ҳолда, ваучерлаштиришдан кўра, хусусийлаштиришга эътибор кучайтирилди. Хусусийлаштириш жараёнини ташкил этиш ва унга раҳбарлик қилиш учун 1992 йил февралида Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш Давлат қўмитаси таъсис қилинди51. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ўзгариб турувчи талабларга тез мослашувчан бўлганлиги ва истеъмолчилар талабларига мос маҳсулот етказиб бериш ва хизмат кўрсатиш масалаларини тезлик билан ҳал қилиш имконини берганлиги ҳисобга олиниб, асосий эътибор бу соҳани қонун асосида фаолият юритишига қаратилди. Республика қонунчилигида кичик тадбиркорлик субъектлари қуйидагича белгиланди:

  1. якка тартибдаги тадбиркорлар;

  2. ишлаб чиқариш тармоқларида банд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик сони кўпи билан йигирма киши, хизмат кўрсатиш ва бошқа ноишлаб чиқариш тармоқларида банд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик сони кўпи билан ўн киши, улгуржи ва чакана савдо ҳамда умумий овқатланиш тармоқларида банд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик сони кўпи билан беш киши бўлган фирмалар;

  3. қуйидаги тармоқлардаги;

енгил ва озиқ-овқат саноатидаги, металлга ишлов бериш ва асбобсозлик, ёғочсозлик, мебель саноати ҳамда қурилиш материаллари саноатида банд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик сони кўпи билан юз киши;
машинасозлик, металлургия, ёқилғи-энергетика ва кимё саноати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш, қурилиш ҳамда бошқа ишлаб чиқариш соҳаларида банд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик сони кўпи билан эллик киши;
фан, илмий хизмат кўрсатиш, транспорт, алоқа, хизмат кўрсатиш соҳалари (суғурта компанияларидан ташқари), савдо ва умумий овқатланиш ҳамда бошқа ноишлаб чиқариш соҳаларида банд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик сони кўпи билан йигирма беш киши бўлган корхоналар52.
Республикамизда кичик бизнес хусусий тадбиркорликни қонунда белгилаб берилган тартиб-қоидалар асосида ривожлантиришга алоҳида эътибор берилиши аҳоли ўртасида бу соҳага қизиқишни оширди. “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожидан манфаатдор бўлган мулк эгалари, жамиятимизнинг суянчи ва таянчига айланиб бораётган, ўрта синф деб ном олган бу ижтимоий қатлам ўз уйи, ўз мулкини ҳимоя қилиш, бунинг учун юртимизда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашнинг қанчалик муҳим эканини ҳар томонлама англаб, ҳал қилувчи куч сифатида майдонга чиқиши эртанги кунимизнинг янада ёруғ бўлишига ишонч бағишлайди”53.
Тадқиқотларнинг кўрсатишича, 1991-1993 йилларни ўз ичига олган илк босқичда Ўзбекистон бир қатор хорижий мамлакатлар билан дипломатик алоқалар ўрнатган бўлсада, уларнинг сармояларини мамлакатнинг етакчи тармоқларига жалб қилиш осон кечмади. Бунга асосан Ўзбекистон иқтисодий кўрсаткичларининг нисбатан пастлиги ҳамда мазкур соҳаларга етарлича эътибор берилмаганлигида эди. Масалан, Жаҳон банкининг 1992-1994 йиллар давомида берган маълумотларига кўра, Ўзбекистонга киритилган сармоялар ҳажми 30-35 млн. АҚШ долларини ташкил этган, холос54
Шундай мураккаб вазиятда Қуйи Зарафшон воҳаси тадбиркорлари ҳам ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, иқтисодий барқарорликка эришиш чора-тадбирларини қидирдилар. Бу соҳада тажриба ва малаканинг ошиб бориши тадбиркорлик ишларини жонлантириш, қўшма корхоналар очиш имконини берди. Шундай корхоналардан бири 1991 йили ишга туширилган Ғиждувон пойабзал корхонаси бўлиб, у дастлаб йилига 90 минг жуфт пойафзал ишлаб чиқарган бўлса, эркин тадбиркорлик юритиш имкони вужудга келгач, 1992 йилга келиб 225 минг жуфтга етказди. Маҳсулот тури сони ҳам икки баравар кўпайди. 1993 йилда 471 минг жуфт оёқ пойафзал ишлаб чиқаришни режалаштирди, 350 дан ортиқ кишини иш билан таъминлади. Юқоридагилардан кўринадики, корхона йил сайин ривожланиб, вилоят саноатида ўз ўрнига эга бўлди. Ишчи-хизматчиларни ижтимоий муҳофаза қилиш, уларга қулайликлар яратиб бериш мақсадида корхонага тегишли 180 ўринли болалар боғчаси, 120 ўринли турар жой биноси қурилиши йўлга қўйилди55. Корхона ишлаб чиқараётган маҳсулотининг сифат даражасини ошириш мақсадида 1994 йили 30 кишини Ҳамдўстлик мамлакатларидаги корхоналарга тажриба алмашиш учун юборишни режалаштирди.
Тадбиркорлар ўз имкониятларидан келиб чиқишиб, саноат ишлаб чиқаришининг турли тармоқларига кўл ура бошладилар. Жумладан, Акрам Болиевнинг “Дилором” фирмаси жемперлар, болалар кийим-кечаклари ва турли хил мебеллар ишлаб чиқаришни, “Маҳорат” корхонасининг ҳунармандлари ганчкорлик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишди. Бухоро давлат университети олимлари билан ҳамкорликда Олот конларидан ош тузи тайёрлаш чоралари кўрилди. Туманда 2700 гектар майдонда жойлашган туз конлари узоқ йиллар мобайнида хом ашё учун етарли бўлиши аниқланди56.
“Бухоротекс” ҳиссадорлик жамияти ўз фаолиятини кенгайтириш мақсадида 1992 йили халқаро талабларга мос янги бинони лойиҳа асосида қуришга киришди. Режага кўра корхонада 2 мингдан ортиқ киши ишлаши ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариши назарда тутилган эди57. Ушбу корхона қурилиши якунланиб, толанинг техник хусусиятларини давлат тармоқ стандартларига мос келишини аниқлайдиган лаборатория ишга туширилди. Таъкидлаш жоизки, корхона фаолиятини жонлантириш учун бир қатор тадбирлар амалга оширилишига қарамасдан, дастлаб ишлар ҳамиша ҳам кутилганидек кетмади. Баъзи ҳолларда англашилмовчилик ва ҳатто фирибгарлик ҳолатлари ҳам содир бўлган. Масалан, ҳиссадорлик жамияти ҳамкорлик асосида Андижон ва Жиззах вилоятларидаги пахта тозалаш заводларидан тола олган. Бироқ, лаборатория текшируви натижасида олинган толаларнинг сифати пастлиги учун зарар кўрган “Бухоротекс” ҳамкорларидан 25 миллион сўм жарима ундирди58. Бу ҳол жамиятнинг ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш билан бир қаторда, маҳсулотлар сифатини ҳам мунтазам кузатиб боришига тўғри келганлигини кўрсатади.
“Бухоротекс”нинг бир қанча филиаллари бўлиб, уларнинг тадбиркорлик ишлари йўлга қўйилганларида барқарор ривожланишга эришилган. Масалан, “Б.Амонова” номли тикувчилик ишлаб чиқариш бирлашмаси ўз фаолиятининг дастлабки йиллариданоқ кадрлар масаласига эътибор қаратиб, Бухоро енгил саноат техникуми билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Йиллар давомида битирувчилар дипломолди амалиётларни шу бирлашмада ўтади59. Корхонанинг имкониятлари кенгая бошлагач, хайрия ишларини ҳам амалга оширди. Вилоят касалхонаси жамоасидан келган хатга кўра, касалхонага 0,5 тонна цемент, 10 дона медицина халати, 20 дона эркаклар пижамаси, 25 дона 60х60 ўлчамда ёстиқ жилди хайрия сифатида берилган60. Корхонанинг баённомаларида “иқтисодий танглик туфайли” берилаётган ёрдамлар мунтазам кўрсатиб ўтилган61.
1993 йил маълумотига кўра, корхона мутахассислари тажриба ўрганиш мақсадида собиқ иттифоқнинг йирик шаҳарларида бўлишган. Жумладан, Москва шаҳридаги “Союзлегпром” ташкил этган хомашё ярмаркасида қатнашишган, Санкт-Петербург шаҳридаги “Тепром” ширкатидан маҳсулотлари сифатини ўрганишган, Украинанинг Киев шаҳридаги “Иплегмаш-93” ярмаркасида иштирок этишган62.
“Бухоротекс” чет элларнинг ип-газлама ишлаб чиқаришга ихтисослашган 10 яқин фирмалари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйди. У Россиянинг Санкт-Петербург, Курган, Климовск сингари шаҳарларида савдо уйларини очди, жаҳон бозорларини ўрганиб, маҳсулотларини реализация қилиш чораларини қидирди. “Бугунги кунда жаҳон бозорида хом газламага эҳтиёж катта, унинг 1 метрини 0,50 центдан сотсак, уни қайта ишлаб, тайёр газламага айлантириб сотувга олиб чиқарилса, 7-8 долларга пуллаш мумкин. Бизда ҳозирча буни имконияти кам аммо, бунинг устида изланишлар олиб борилмоқда. Ҳозирги кунда газламанинг 20 дан ортиқ турлари устида ишланмоқда”63.
Таъкидлаш жоизки, мустақилликнинг дастлабки йилларида яхшигина ўсиш суратларига эришиб келган корхонанинг ишлаб чиқариш суръати кейинчалик сезиларли даражада пасайди. 1994 йилга нисбатан товар ишлаб чиқариши 1995 йилда 80,8 %га (19,2 фоиз кам), халқ истеъмол моллари 85,5 %га (14.5 фоиз кам) бажарилди.64 Вилоят миқёсидаги сессияларда ушбу корхонанинг муаммолари муҳокама қилиниб, корхона раҳбари алмашгандан кейин ишлаб чиқаришда сусткашликка йўл қўйилгани, орттирилган тажрибалардан самарали фойдаланилмаганлиги кўрсатилган.
Бундай ҳолатларни кичик ва ўрта корхоналар мисолида ҳам кўриш мумкин. 1991 йилнинг баҳорида Пешку туман “Маданият” жамоа хўжалигида консерва цехи барпо этилиб, унинг маҳсулотлари Россиянинг Омск, Ульяновск шаҳарларигача етиб борди. 1993 йил 40 миллион сўм-кўпон фойда қилди. Бироқ, 1994 йилга келиб, 12 минг дона шартли банка маҳсулот тайёрлади. 1995 йилда банка етишмаганлиги сабабли цех умуман тўхтади65. Таъкидлаш жоизки, кичик корхоналар томонидан шиша идишларини ишлаб чиқариш режалаштирилган бўлсада, ишлаб чиқаришни жонлантира олмади.
Корхона ўз фаолиятини хорижий корхоналар билан ҳамкорлик алоқалари орқали йўлга қўйишга ҳаракат қилди. Шу мақсадда “Даниэль” (Исроил) фирмаси билан ҳамкорликда қўшма корхона ишга туширилиб, тайёр маҳсулотлар республикадан четга чиқарилди. Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг таннархини камайтириш мақсадида момиқ пахта ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, 20 та янги турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш амалга оширилди66. Аммо бу тадбирлар корхонани ривожлантириш учун етарли бўлмади. Бу советлар давридан қолган марказлашган бошқарув тизимининг асоратлари йирик корхоналар у ёқда турсин ҳатто оддий консерва заводига ҳам ўз таъсирини кўрсатганидан далолат беради.
Ўз вақтида хусусийлаштириш ишлари кечиктирилганлиги, эскириб қолган ускуналардан янги технолияларга ўтилмаганлиги, нарх-навода йўл қўйилган камчиликлар натижасида штрафлар тўланиши, кўпинча харидорларнинг талаб ва таклифлари ҳисобга олинмаслиги, дебитор ва кредитор қарзлари мавжудлиги, бир қисм ишлаб чиқарилган маҳсулотлар стандарт талабга жавоб бермаганлиги корхонани оғир аҳволга келтирди67. 1995 йилда халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ҳажми 5 млрд 335 мл сўмни ташкил қилди. Ўтган йилга нисбатан ишлаб чиқаришнинг ўсиш ҳажми 7 %ни ташкил этди. Вилоят бўйича ўтган йилга нисбатан 25 корхонанинг ўсиш суръати пасайди ва 23 млн сўмлик кам маҳсулот ишлаб чиқарилди. (илова № 1)68
Бундай ҳолатни бошқа ҳиссадорлик жамиятлари фаолиятида ҳам кўриш мумкин. Жумладан, Бухоро вилоят “Пахтасаноатсотиш” ҳиссадорлик жамияти 1994 йилга нисбатан 1995 йилда 102 миллион сўмлик кам маҳсулот ишлаб чиқариб, ўсиш суръатини 12 фоизга камайтирган. Корхона ишчиларининг оиласи ўртача 5 кишидан иборат бўлса, бирлашма томонидан халқ истемоли моллари ишлаб чиқариш ҳар бир киши бошига 467 сўмдан тўғри келмоқда, яъни бу вилоят кўрсаткичидан 4389 сўмга кам. 1995 йилда режалаштирилган 34 фоиз ўрнига 33,7 фоиз пахта толаси олинди ёки 600 тоннадан ортиқроқ тола олинмай қолди. Линт режага нисбатан 85,8 %, чигит 84,1 фоиз олинди. Иқтисодий қийинчиликлар туфайли Пешку ва Қоровулбозор туманларидаги пахта заводлари пахтани қайта ишламай, бошқа заводларга жўнатишга мажбур бўлишган. Бу ишлар учун кетган транспорт харажатлари ҳам ортиб борган69.
Умумий ҳисобларга кўра, Бухоро вилояти бўйича “Пахтасаноатсотиш” ҳиссадорлик жамиятига қарашли 6-та пахта заводларида ҳамда Ромитан, Қоровулбозор пахта заводларида жами 1995 йилда 765,3 млн сўмлик товар маҳсулоти ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилга нисбатан 102,5 млн сўм кам бўлиб, ўсиш суръати 12 фоизга камайган.
Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳисоботида бундай ҳолатлар вужудга келишининг баъзи сабаблари кўрсатилиб, унда: “Навоий вилояти қайта ташкил этилгандан сўнг саноатнинг етакчи “А” группаси тармоқлари, қурилиш индустрияси корхоналари, энергетика манбалари ўша минтақада қолиб, Бухоро соф деҳқончилик ва дотацион вилоят бўлиб қолди,” деб асослашга ҳаракат қилинган70.
Республикада хусусийлаштиришнинг амалга оширилиши тажрибалари ва фаолиятини жонлантириш заруриятидан келиб чиқиб, 1992 йили таъсис этилган Давлат қўмитасининг функциялари ўзгартирилди ва 1994 йили у Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш қўмитаси деб атала бошланди71. Давлат қўмитаси мақомининг ўзгариши хусусийлаштиришнинг самарадорлигини оширишга ёрдам берди. Биринчидан, “Давлат бош ислоҳотчи” тамойилига асосланган ҳолда, хусусийлаштириш айрим шахслар ва мафкуралар манфаати учун эмас, балки мамлакат миқёсида амалга оширилиб, жамият учун хизмат қилиши кўзда тутилди. Иккинчидан, хусусийлаштиришга дастурий ёндашилган ҳолда, уни босқичма-босқич амалга ошириш кўзда тутилди.
Бухоро вилояти саноат тармоқларида мавжуд муаммоларни бартараф этиш, иқтисодий барқарорликка эришиш мақсадида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга зарур шарт-шароит яратишга эътибор кучайтирилди. 1995 йили пахта заводлари хусусийлаштирилди. 9 млн 620 минг сўмлик ёки 30 фоизлик акция чиқарилиб шундан 8 млн 960 минг сўмлик акция тарқатилди. Очиқ биржага қўйилган давлат қисми 19677 дона ёки 25 млн 585 минг акция жамоа томонидан олинди72. Мавжуд имкониятлардан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқаришда таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, корхоналарнинг инвестиция жалб қилиш имкониятини кенгайтириш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, янги ишчи ўринлари яратиш учун зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.
Саноат ишлаб чиқаришини жонлантиришга доир қилинган ишлар ўз самарасини бера бошлади. 1995 йил ҳисоботи бўйича 12,1 млн сўм миқдорида ортиқча даромад олинди, 400 минг сўмлик пуллик хизмат кўрсатилди, 25,5 млн сўмлик янги техника воситалари сотиб олиб ишга туширилди. Қоракўл пахта тозалаш заводида нотўқима мато ишлаб чиқариш йўлга қўйилди ва 4 млн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Бир қанча уй-жой ва ижтимоий объектлар қурилиб ишга туширилди.73
Корхоналарнинг советлар даврида кенг жорий этилган ўзаро бир –бирлари билан боғлиқ ҳолда иш юритишидаги асоратлар мустақилликнинг дастлабки йилларида ҳам сезилиб турди. Бу бозор муносабатларига мослашишда баъзи қийинчиликларни келтириб чиқарди. Бундай ҳолатни қуйидаги маълумотлардан ҳам билиб олиш мумкин. Бухоро вилоят “Маҳаллийсаноат” савдо концерни Швейцариядан олинган дастгоҳларда шарф тўқиб чиқариш йўлга қўйилган. Бу дастгоҳни концерн маъмурияти “Гўзал” фирмасидан ижарага олинган кичик бир хонага ўрнатди. Унда дастлаб бор-йўғи киши тўрт киши ишлаб, ҳар куни ўртача 400-500 дона маҳсулот тайёрланган. Агар хом ашё (акрил калаваси) етарли бўлганда эди, дастгоҳни икки сменада тўла қувват билан ишлатиш мумкин бўларди. Корхонани Россиядан келтирилаётган хом ашё билан таъминлаш тобора қийинлашди. Концерн ўзи тайёрлаган маҳсулотини Россияга сотиши ва эвазига калава олишдан бошқа иложи йўқ эди. Мутахассислар Бухорода тайёрланаётган ипга Навоийда ишлаб чиқарилаётган нитронни қўшиш йўли билан хом ашё тайёрлаш устида иш олиб боришди. Швейцариядан сотиб олинган дастгоҳ қарийб 100 минг долларга тушди. Аммо, қилинган харажатлар қисқа вақт ичида ўзини қоплайди74. Тадбиркорлар ишлаб чиқараётган маҳсулотларига талаб ошганлигига ишонч ҳосил қилишгач, ишлаб чиқаришни кенгайтиришга киришдилар.
Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, кўпгина корхоналар бозор иқтисодиётига мослашиб, ишлаб чиқаришни йўлга қўйган бўлсаларда, баъзиларида меҳнат унумдорлиги пасайиб борди. Бунга мисол қилиб “Бухороғишт” жамоа хўжалиги ва Бухоро ёғ-экстракция заводларини келтириш мумкин. “Бухороғишт” жамоа хўжалиги 1995 йилда 2 млн. 359 минг сўмлик кам товар ишлаб чиқарди. Бу кўрсатгич:
-1993 йилда 1992 йилга нисбатан 90,6 фоизга
-1994 йилда 1993 йилга нисбатан 97,5 фоизга
-1995 йилда 1994 йилга нисбатан 86,1 фоизга бажарилган.
Нима сабабдан ўсиш суръати доимий равишда пасайиб борганлигини қуйидаги мисолларда кўриш мумкин. 1995 йилнинг июн ойида текшириш ўтказилганда айланма печдан чиққан 10000 минг дона М-75 маркали, жорий йилнинг январ ойида текширилганда ғор печида ишлаб чиқарилган 10000 дона ғишт, айланма печдан чиқарилган 6000 дона ғишт стандарт нормаларига тўғри келмаган. Натижада корхона жами 150 минг сўм жарима тўлаган, 16000 дона ғиштни сотишга рухсат берилмади. Бу камчиликлар ғиштнинг ташқи геомитрик ўлчами нормаларга тўғри келмаганлиги туфайли улар бозор талабларига жавоб бермаган75.
Бунга ўхшаш вазиятни Когон йиғма темир-бетон заводида ҳам кузатиш мумкин. Заводда 3 йил мобайнида маҳсулот ишлаб чиқаришда ўсиш суръати пасайиб борган:
1993 йилда 1992 йилга нисбатан 97,6 фоиз
1994 йилда 1993 йилга нисбатан 90,1 фоиз
1995 йилда 1994 йига нисбатан 60,5 фоиз
Халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш суръати эса 1994 йилда 1993 йилга нисбатан 95,1фоизга, 1995 йилда 1994 йилга нисбатан 18,9 фоизга камайган.76
Шунингдек, Бухоро ёғ-экстракция заводининг ҳам ишлари кўнгилдагидек кетмаган. Когон шаҳри марказида жойлашган заводнинг майдони торлик қилиб қолган. Завод ҳудудида жойлашган бинолар таъмирлашга муҳтож ва санитария талабларига жавоб бермай қолган. Маҳсулот сақланадиган жойлар тўлиқ асфальтлаштирилмаган. Заводда омборхоналар етишмаганлиги учун келтирилаётган ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар очиқ ҳавода сақланиб сифати бузилган. Бундан ташқари, заводдан чиқиб турган тутун шаҳар экологик муҳитига салбий таъсир кўрсатган. Заводни кенгайтиришнинг эса иложи бўлмаганлиги туфайли уни шаҳар четига кўчирилиши режалаштирилган.
Бухоро вилоятида юқорида кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилди. Тадбиркорлар ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқаришга ҳаракат қила бошладилар. 1994 йилга келиб Бухоро вилоятида 290 та хусусий ва 300 та кичик корхона, 331 та ферма, 7 та қўшма корхона фаолият кўрсатди. Улар ўтган йили 316 тонна гўшт, 1559 тонна сут, 161 минг дона тухум ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришди. Халқ истеъмоли моллари тайёрлашга ихтисослашган корхоналар эса 2255 миллион сўм–кўпонликдан зиёд маҳсулот ишлаб чиқардилар77.
Бироқ, вилоятдаги саноат ишлаб чиқариши ҳамиша бир текис кетмади. Турли сабабларга кўра, Когон шаҳри бўйича пахта тозалаш заводи ва “Турон” ҳиссадорлик жамияти, Ғиждувон туманидаги пахта тозалаш заводи, “Ўзагроқурилиш” трести, “Шуҳрат” ҳиссадорлик жамияти ва консерва заводлари заводлари, Ғиждувон шаҳридаги “Умид” кўзи ожизлар ҳиссадорлик жамияти, Ромитан туманидаги “Газлигазқазиболиш” ишлаб чиқариш бирлашмаси, “Дўстлик” кичик корхонаси, Шофрикон туманидаги пахта тозалаш заводи, “Дилором” ҳиссадорлик жамияти. “Вардонзе” кичик корхонаси, Қоракўл туманидаги пахта тозалаш заводи режада белгиланган кўрсаткичларига эриша олмадилар(илова№ 2) 78.
1995 йилда Қуйи Зарафшон воҳасида жойлашган корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва бозор муносабатларига ўтиш шароитида барқарор ишлаши учун бир қатор тадбирлар амалга оширилди. Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштириш, корхоналарни ҳиссадорлик жамиятларига айлантириш, иқтисодиётда монополияга барҳам бериш жарёнлари давом этди. Давлат тасарруфидан чиқарилган корхоналарнинг сони 71 тани ташкил қилиб, жами ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг 95,6 фоизини ташкил қилди79.
Умуман олганда Республикамизда 2007-2010 йиллар давомида иқтисодиётнинг нодавлат секторида банд бўлганларнинг ўртача сони 11,1 фоизга ортган ва аксинча, давлат секторида банд бўлганлар сони 1,6 фоизга камайган. Шу билан бирга, таҳлил қилинаётган йилларда давлат секторида банд бўлганлар улуши 22,1 фоиздан 20 фоизга тушган, нодавлат секторда бандлар улуши 77,9 фоиздан 80 фоизга ўсган80.
Республика ҳукумати томонидан хусусий тадбиркорлик ва ишбилармонликни қўллаб -қувватлашга доир қабул қилинган қонунлар ва қарорлар, ўтказилган ислоҳотлар ўз самарасини берди. Жумладан, 2003 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, Навоий вилоятида жами 10525 та хўжалик юритувчи субъектлар рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг 93,9 %ни ёки 9887 тасини кичик ва ўрта бизнес субьектлари ташкил қилди. Улар 2002 йилнинг шу даврига нисбатан 155 тага кўпайган. Вилоятда мавжуд кичик ва ўрта бизнес субьектларининг 56,8 %дан ортиғи қишлоқ хўжалиги соҳасига, 12,7 савдо, 7,5 саноат, 6,0 % қурилиш ва 17 % боқа соҳаларга тўғри келади81. Бу ўз навбатида вилоятда аҳолининг 34,8 % дан кўпроғи, яъни 147,2 минг киши кичик ва ўрта бизнес субьектларда иш билан таъминланганлигини билдиради.
Таъкидлаш жоизки, 2011 йилни “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” деб аталиши ва бу соҳага оид давлат дастурининг қабул қилиниши жойларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини заруриятини оширди. Шунингдек, Қуйи Зарафшон воҳаси ҳудудларида фаолият юритаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг намунавий шаклларини кенг тарғиб қилиш, хусусан, саноат соҳасида замонавий илм-фан ютуқларига таянган ҳолда ишлаб чиқаришни юқори технологиялар асосида ташкил этишга эҳтиёж ошди. Чекка жойларда ҳам нисбатан кам капитал сиғими билан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ташкил орқали янги иш ўринларини тез ташкил этиш мумкин бўлди.
Мамлакатимизда хусусий мулкчилик ва тадбиркорлик, кичик бизнесни ривожлантириш учун кенг имкониятлар ва қулай шарт-шароитлар яратилди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 56,6 фоизга етди. Бу соҳада иш билан банд аҳолининг 78 фоизи меҳнат қилмоқда82.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “ислоҳот-ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун” деган эзгу ғояни амалга ошириш, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар аҳолини ҳаёт даражасини ва сифатини сезиларли даражада яхшилашни таъминлади83.
Шундай қилиб, тажрибалар мавжуд йирик ишлаб чиқариш корхоналарининг давр талаби ва эҳтиёжга мослашиш учун ҳаракатчанлик имконияти суст бўлишини, ишлаб чиқаришнинг ривожланиши қийин кечишини кўрсатди. Хусусан қайта қуришни амалга ошириш қўшимча катта маблағ талаб қилган йирик корхоналардан фарқли равишда, хўжалик юритишнинг мақбул шакли сифатида ўзини намоён қила бошлаган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка алоҳида эътибор берилди. Хорижий капитални жалб этиш орқали кичик бизнес ва хусусий корхоналар ташкил этилди. Уларда кўплаб ишчи ўринлари яратилиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш имконияти кенгайди.



Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish