Қуйи зарафшон воҳасида саноат ишлаб чиқаришининг ривожланиши жараёнлари



Download 1,12 Mb.
bet10/29
Sana22.02.2022
Hajmi1,12 Mb.
#101275
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   29
Bog'liq
диссертация Холикулова Ш.Б.

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи нефть маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган йирик саноат корхонаси бўлиб, у Бухоро вилоятининг Қоровулбозор шаҳри яқинида жойлашган. Бу ерда нефть саноатининг вужудга келиши ва ривожланишида Кўкдумалоқ, Сеталантепа, Саритош, Ўртабулоқ каби газ ва нефть конларининг очилиши муҳим ўрин тутди. 1985 йилда Бухоро-Хива минтақасида яхши таркибли ноёб нефть-газ конденсатли Кўкдумалоқ кони очилиб, жадал суръатда ишга туширилди.
Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки йилларида нефтга катта эҳтиёж сезилди. Республикага бир йилда ташиб келтириладиган 8 миллион тонна нефтнинг 6 миллион тоннаси Россия федерацияси ҳиссасига тўғри келади117. Бу даврда Қуйи Зарафшон воҳасининг бир неча жойларида газ қатламлари борлиги аниқланди. Жумладан, Газлидаги Молохолда, Қоровулбозор массивида нефть ва газ конларининг заҳираси катта. Учқирнинг Гугуртли, Қуйимазор ва Ромитан атрофларида ҳам нефт қатлами борлиги аниқланди. Нефт ва газ оқими бўлган ана шу жойларда махсус белгилар қўйилди. Бизда нефть ва газ ишлаб чиқаришнинг имкониятлари катта, аммо бунинг учун йирик инвестициялар керак. Яқинда тузилган “Ўзгеологбанк” нинг ҳозирча бундай маблағлари йўқ. Бунинг устига биз тўрт йилдан буён янги ускуналар ололмаяпмиз. Уларсиз энг катта чуқурликларда разведка олиб бориб бўлмайди118.
Ана шундай вазиятда, Республика ҳукумати томонидан Қоровулбозор яқинида йилига 5 млн. тонна нефтни қайта ишлайдиган завод қурилиши режалаштирилди. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 3 августдаги 389-қарорига асосан ўша йили заводни қуриш ишлари бошланди. Завод ишга тушиши билан қарийб 3,0 минг киши иш билан таъминланиб мамлакатимиз иқтисодиётида катта ўрин эгаллайди119.
Ўзбекистон иқтисодиётига сармоя сарфлаб ҳамкорлик қилувчилар сони кундан-кунга ортиб борди. Франциянинг ЭЛФ-Акетин компанияси шулар жумласидан. ЭЛФ-Акетин компанияси билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида нефть қазиб олиш, шакар ва фармацевтика заводлари ҳамда ҳашаматли меҳмонхоналар қуриш соҳасида ўзора ҳамкорлик тўғрисида шартномалар имзоланди120.
1997 йил август ойида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ишга туширилди. Шу йили Бухоро-Қарши магистрал йўлидан завод ҳудудигача бўлган 6 километрлик йўл, Қоровулбозор шаҳрига олиб борувчи ҳамда корхона ҳудудидаги йўллар қуриб битказилди. Шунингдек, электр, сув, иссиқлик, газ манбаи тармоқлари тотишга муваффақ бўлинди121. Завод бинолари қурилишида “Бухороқурилиш” ҳиссадорлик жамиятининг икки мингга яқин аъзоси 50 дан объектларда ишладилар. Қозонхона, ошхона, алоқа узели, маъмурий бино каби қатор объектлар уларнинг қўли билан қад ростлади122. Корхонада халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш билан бирга ҳукуматимизнинг маҳаллийлаштириш Дастури асосида ўтга чидамли шамот ғиштларни тайёрлаш йўлга қўйилди.
Завод ишга туширилиши билан Ўзбекистонга нефть импорт қилиш тўхтатилди ва мамлакатимиз нефть мустақиллигига эришди. Кейинги йилларда кўрилган зарур чора- тадбирлар натижасида нефть (газ конденсати билан бирга) қазиб олиш ҳажми жадал суръатда ўсди.
Бу корхона қурилиши лойиҳасининг технологик қисмини амалга ошириш учун Франциянинг “ТЕКНИП” фирмаси, Япониянинг “Марубени” ва “Джей-Джи-Си” компаниялари иштирокида концорциум ташкил этилди. Қурилиш-монтаж ишларини Туркиянинг “Гама” компанияси ва Ўзбекистоннинг қурувчилари бажарди123.
1997 йили бу ерда 500 атмосферагача босимда газни ер остига ҳайдовчи (“Сайклинг-процесс”) копрессор станцияси қурилди. Лойиҳа технологияси АҚШнинг “Келлог” ва Япониянинг “Нишо-Иваи” консорциуми билан ҳамкорликда амалга оширилди. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи Қашқадарё ва Бухоро вилоятларидаги нефть конлари (асосан, Кўкдумолоқ нефть-газ конденсати кони) асосида ишлаб, турли нефть маҳсулотлари, юқори октанли бензин, дизель ёқилғиси, авиакеросин, қорамой, суюлтирилган нефть газлари (бутан, техник пропан, пропан-бутан) ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқаришга киришди124.
Нефтни қайта ишлаш заводи қурилишига республикамиздаги 15 та йирик ташкилот бош пудратчи қилиб тайинланди. Бу гигант корхонани борпо этишда ишнинг 35 % пудратчи ташкилот “Бухорогазсаноатқурилиш” ҳиссадорлик жамияти зиммасига тушди. Жамият қурувчилари А-280 магистрал йўлидан нефтчилар қўрғонигача таъмирлаш ишлари олиб борган бўлсалар, “Амубухороканалқурилиш” ҳамда “Бухоросувқурилиш” томонидан бирламча ва иккиламчи чиқинди сувларни тўплаш ҳавзаси барпо этишди125. “Бухорогазсаноатқурилиш” жамияти газ конденсати, бутан, А-76 ва АИ-93 бензинлари, авиокеросин, оқартирилган нефть хомашёси паркларини, суюлтирилган газни цистирналарга қуйиш темир йўл эстакадаси, насос станциялари каби 62 та йирик объект қурилишини ниҳоясига етказдилар.126 Бу ерда нафақат бухоролик балки Қашқадарё, Самарқанд, Жиззах, Навоий, Тошкент, Хоразм, Сурхондарё вилоятларидан ҳам пудратчи ташкилотлар келди. Завод қурилишида дастлаб 6 мингдан зиёд бунёдкор 900 га яқин машина механизмлар уч сменада ишлади. Темирйўлчилар муддатидан олдин завод ҳудудига темир йўл олиб келди. 1995 йил 10 майда Бухоро заводи илк маҳсулотларини бера бошлади. “Лекин, шуни айтиш керакки”- дейди, завод дерекцияси директори Ю.Кочнев “ютуқлар билан камчиликлар ҳам учраб турибди. Пудратчиларимизга январ ойида 140 та эътироз билдирилди. Завод қурилишида иштирок этаётган “Ўзтрансқурилиш”, “Ўзсувқурилиш” бўлинмалари режа кетидан қувиб, сифатни эсдан чиқараётганини ўзларига беркитилган объектларга сифатсиз қурилиш маҳсулотлари ишлатаётганлигини кузатдик. “Бухороқурилиш” трести эса бажарилган ишларни баҳосини бир неча миллион сўмга ошириб кўрсатди. Табиийки бу сохтакорликларни тезда олди олинди”127. Бу каби тушунмовчиликлар завод қурилишининг умумий потенциалига таъсир ўтказа олмади.
Заводда малакали кадрларга эҳтиёж катта бўлганлиги туфайли Франциянинг “Текнип” фирмаси технологияси асосида ишлай оладиган, 3-4 йиллик иш стажига эга бўлган олий ва ўрта махсус маълумотли кадрларни махсус суҳбат орқали ишга олинди. Суҳбат дастури “Текнип” фирмаси мутахассислари тузишган бўлиб, улар синовда бевосита иштирок этишган. Бу мутахассислар француз фирмасининг “Индекс” бўлими ва Туркиянинг “Гамма” фирмаси ходимларидан бўлиб улар 1995 йил бошлаб кадрлар танлаш ва тайёрлаш масаласи билан шуғулланган. Завод ишга тушгач уни дастлабки бошқарув жараёнида 220 нафар, бутун жараённи бошқаришга эса, лойиҳа бўйича 408 нафар мутахассис банд бўлади. Умумий олганда завод учун 1600 нафардан зиёд мутахассис керак бўлади ва шунда корхона уч сменада ишлай бошлади128.
Франциянинг «Текнип» компанияси лойиҳаси асоси­да ушбу заводни барпо этишда Франциянинг нефть институти,­ Американинг «Мерикем» ва Голландиянинг «Компримо» компаниялари лицензияларидан фойдаланилди. Заводда нефть ва газ конденсати қайта ишланиб, улардан турли русумдаги автомобиль бензинлари, авиация ёқилғиси, дизель ёқилғиси, углеводород эритгичи, мазут, суюлтирилган газ, олтингугурт каби маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Завод жамоаси­ Республикамиз истеъмолчиларига ушбу маҳсулотларни узлуксиз етказиб бериш билан ёқилғи-энергетика тармоғининг ривожланишига катта ҳисса қўшиб келмоқда129.
Корхонада 2005-2006 йиллар давомида сифат менежменти тизимини (СМТ) ишлаб чиқариш ва жорий этиш борасидаги катта ишлар амалга оширилди ва ISO 9001:2000 халқаро сифат талабларига мувофиқлаштирилди. Натижада сертификатлаш бўйича TUV CERT халқаро ташкилотининг аудит хулосасига кўра Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига 2006 йил 5 май куни халқаро сертификати берилди. Шундай қилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 22 июлдаги 349-сонли қарори ижроси муваффақиятли бўлди. Шунингдек, завод нефт ва газ соҳасидаги Ўзбекистонда биринчи бўлиб, касбий хавфсизлик ва саломатлик бошқариш тизими – OHSAS 18001:1999 халқаро сертификатини 2007 йил 29 июнда қўлга киритди.130
Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги «2011–2015-йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида»131ги қарорига асосан завод­да ишлаб чиқарилаётган нефть маҳсулотлари сифатини жаҳон­ талаблари даражасига етказиш мақсадида технологик қурилмалар модернизация қилина бошланди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 19 июлдаги 3-сон “2006 йил I ярим йиллигида республикани ижтимоий иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2006-2007 йилга белгиланган прогноз кўрсатгичларга эришишга йўналтирган қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги баёнидаги устувор вазифалардан бири иқтисодиётни модернизациялашни янада чуқурлаштириш, уни кўламини кенгайтириш, хорижий инвестицияларни жалб қилишучун зарур шароитлар яратишдан иборат деб белгилади.132
Мустақиллик йилларида Ўзбекистон иқтисодиёти қарийб 6 баробар ўсди. Унда саноат улуши 14 фоиздан 33 фоизга ошди. Охирги 11 йил давомида ички маҳсулотнинг ўртача йиллик ўсиш суръати 8 фоиздан кам бўлмаган ҳолда сақланмоқда. Фаол инвестиция сиёсати амалга оширилмоқда. Мутлақо янги, юқори технологияларга асосланган саноат тармоқлари, хусусан, нефть-кимё, кимё, автомобилсозлик саноати, қишлоқ хўжалиги ва темир йўл машинасозлиги, формацевтика, электротехника, тўқимачилик саноати, замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва бошқа соҳалар изчил ривожланмоқда133.
Навоий вилоятида 17 йирик саноат корхонаси фаолият олиб бормоқда. Навоий кон-металлургия комбинати, “Навоийазот”, “Қизилқумцемент”, “Навоий иссиқлик электр станцияси” акциядорлик жамиятлари ва “Электркимёзаводи” қўшма корхонаси шулар жумласидандир. Бугунги кунда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотининг 10%, жумладан, цементнинг 45%, минерал ўғитларнинг 30%, электр энергиясининг 16% Навоий вилояти ҳиссасига тўғри келади134.
Навоий иссиқлик электр станцияси республикамизнинг жануби-ғарбий ҳудудларини электр энергияси билан таъминлайдиган асосий манба бўлиб, таркибида олтингугурт бўлган табиий газ ёқилиши орқали ҳаракатга келтирилади. Электр станция Қизилқумдаги тоғ-кон ва газ саноати корхоналарига, Навоий “Электркимёзаводи”, “Қизилқумцемент” корхонасига, Аму-Бухоро, Қарши магистрал каналларидаги насос станцияларига, Бухоро, Самарқанд, Каттақўрғон шаҳарлари истеъмолчиларига электр энергияси етказиб беради. Электр станцияси кучланиши 220 минг вольтли электр узатиш линиялари билан Урганч шаҳридаги тақсимлаш қурилмаси орқали Тахиатош иссиқлик электр станциясига, Каттақўрғон, Самарқанд шаҳарларидаги тақсимлаш қурилмалари орқали Ўрта Осиё бирлашган энергетика тизимига уланган135.
Бугунги кунда Зарафшон воҳаси улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилаётган майдонга айланган. Бу ерда замонавий технологиялар асосида янги-янги корхоналарнинг бунёд этилиши мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳиятини оширишга хизмат қилмоқда. 2017 йилда Президент Ш.Мирзиёев томонидан НКМКнинг тамал тоши қўйиб берилган 5-гидрометаллургия заводини барпо этиш ишлари бошланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев Навоий шаҳрининг 60 йиллик юбилейида сўзлаган нутқида Зарафшон воҳасида келажаги ҳақида ҳам тўхталиб ўтган эди. “Сизларни Навоий кон-металлургия комбинати ва Навоий шаҳри ташкил этилганининг 60 йиллиги билан чин қалбимдан муборакбод этаман.
Ўтган тарихан қисқа даврда минг-минглаб ишчи ва мутахассисларнинг фидокорона меҳнати туфайли Қизилқум саҳросида ривожланган ишлаб чиқариш, транспорт ва ижтимоий тузилмасини ўзида мужассам этган, нафақат юртимиз балки чет элларда ҳам машҳур бўлган замонавий ишлаб чиқариш мажмуаси қад ростлади.
Таъкидлаш жоизки, 60 йил муқаддам бу заминда мазкур саноат мажмуаси негизида бунёд этилган, буюк шоир ва мутафаккир бобомиз Алишер Навоий номи билан аталган мамлакатимизнинг энг кўркам ва замонавий шаҳарларидан бири-Навоий шаҳри ҳам бугун ўз юбилейини нишонламоқда.
Давлатимиз томонидан Навоий кон-металлургия комбинатини ҳар томонлама ривожлантиришга биринчи даражали вазифа сифатида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, НКМКни 2026 йилгача ривожлантириш дастури доирасида умумий қиймати 3 миллиард доллардан зиёд қарийб 30 га яқин йирик инвестиция лойиҳаси босқичма-босқич амалга оширилиб, 30 мингдан ортиқ иш ўринлари яратилади”136.
Шундай қилиб, Базавий тармоқлари фаолиятини кенгайтириш Республикамиз иқтисодиётини барқарор ривожлантиришнинг асосий омилларидан бири бўлиб ҳисобланади. Бу жиҳатдан Қуйи Зарафшон воҳасида жойлашган ва НКМК, “Навоийазот”, “Электркимёзаводи”, “Қизилқумцемент” нефт ва газ ишлаб чиқаришга ихтисослашган йирик саноат корхоналари мамлакат иқтисодиётининг етакчи тармоқлари ҳисобланади. Бу саноат корхоналари билан дунёдаги йирик турдош корхоналари ўртасида ҳамкорлик алоқаларининг йўлга қўйилиши иқтисодий самарадорликни янада ошириш имконини берди. Ҳозирги пайтда бу корхоналар томонидан ишлаб чиқараётган маҳсулотлар халқаро миқёсда эътироф этилмоқда.


  1. Download 1,12 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish