Қуйи зарафшон воҳасида саноат ишлаб чиқаришининг ривожланиши жараёнлари


Тадқиқот натижаларининг апробацияси



Download 1,12 Mb.
bet6/29
Sana22.02.2022
Hajmi1,12 Mb.
#101275
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
диссертация Холикулова Ш.Б.

Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Диссертация иши натижалари 2 республика ва 2 халқаро илмий-амалий анжуманларда муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертациянинг мазмуни ва моҳияти юзасидан 11 иш эълон қилинган бўлиб, улар 2 та халқаро ва 5 та республика миқёсидаги журналларда босилган мақолаларда ўз ифодасини топган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Тадқиқот иши кириш, учта боб, хулоса, манбалар, адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. Диссертациянинг тадқиқот қисми 150 бетни ташкил қилади.
I Боб. Қуйи Зарафшон воҳасининг саноат ишлаб чиқаришида трансформацион жараёнлар.
I.1. Воҳада саноат ишлаб чиқаришининг шаклланиши тарихи
Инсоният цивилизациясининг қадимги ўчоқларидан бири бўлган Ўрта Осиё, хусусан, Ўзбекистон ҳудудларидан аждодларимиз милоддан аввалги 1 минг йиллик бошларида ноёб металлар ва қимматбаҳо тошларни қазиб олиш билан шуғулланишган. Археологик манбаларнинг далолат беришича, Қизилқумнинг жануби-шарқий қисмида жойлашган Нурота, Оқтоғ, Қоратоғ, Бўкантов (Мурунтов), Томдитов, Ўғузтов, Омонтойтов ва Жетимовлардан оқиб чиққан сойларнинг бўйларидан ибтидоий одамлар яшаган манзилгоҳлар топилган. Академик С.П.Толстов бу манзилгоҳларни Амударё ва Сирдарё оралиғидаги катта ҳудудларда тарқалган Калтаминор маданиятига оид деб ҳисоблаган6.
Қадимги даврларда бу ҳудудларда яшаган одамлар чорвачилик ва деҳқончилик билан бир қаторда кончилик ишлари билан ҳам шуғулланиш-ган. Улар ибтидоий усулларда (олтин зарралари аралашган қумларни қўй териси қопланган ёғоч тоғораларда ювиш орқали) олтин ажратиб олишган. Олтин ва қимматбаҳо тошлар (феруза)дан турли тақинчоқлар, заргарлик буюмлари ясалган. Бўкантовда жойлашган Жузқудуқ қўрғонидан милоддан аввалги VI-V асрларга оид феруза қадалган билагузук, Кўлқудуқ бўйида жойлашган қўрғондан эса милоддан аввалги III-II асрларга оид асонинг феруза қадалган учи топилган7. Бу ҳудудларда ноёб хом-ашъё манбалари мавжудлиги ҳунармандчилик тармоқлари вужудга келиши ва савдо-сотиқ ишларининг жонланишига катта таъсир кўрсатган.
Зарафшон воҳаси шаҳарларининг Буюк Ипак йўли чорраҳаларида жойлашганлиги таъсирида кишиларнинг ҳаётий тажрибалари ошиб, маънавий дунёқарашлари кенгайган. Ўрта асрларга келиб бу жараёнлар янада тезлашган.
IX-XII асрларда Ўрта Осиёда урбанизация жараёни тезлашиб, шаҳарларнинг кўпайиши, уларда иқтисодий ва маданий ҳаётнинг жонлашиши, илмий, маънавий-маърифий, кончилик, савдо-сотиқ ва ҳунармандчиликни ривожланишига катта таъсир кўрсатди. Бу даврда яшаган буюк аждодларимиз ижтимоий-диний фанлар билан бир қаторда, табиий фанларга ҳам катта қизиқишиб, минералларнинг ўзига хос мўъжизавий хусусиятлари, уларнинг химиявий ва шифобахшлик жиҳатларини билишга интилишлари минералогиянинг фан сифатида шаклланишида муҳим рол ўйнади. Натижада, фойдали қазилмалар ҳунармандчилик ва савдода муҳим ўрин тутиши билан қаторда, кўплаб минераллар химия ва формакология соҳасида зарур материаллар сифатида хизмат қилди.
Ўрта Осиёда Шарқ минеорологияси тарихини ўрганиш Европа ва Россия шарқшунослигидан анча илгари бошланган бўлиб, бу соҳага оид библиографик адабиётлар* кенг кўламлидир8. Шу билан бирга, таъкидлаш жоизки, бу адабиётларнинг аксарияти мавзуни ўрганишда қўшимча материаллар сифатидагина хизмат қилиши мумкин.
Бу даврларда кончилик ишлари билан шуғулланган аждодларимизнинг IX-XII асрларда Нурота тоғлари ён бағирларидан ва Марказий Қизилқум конларидан олтин аралашган қумларни қазиб олганликларидан далолат берувчи кон лаҳмлари сақланиб қолган. Бухоро хонлари ҳам Қизилқумда олтин қазиб олиш ишларини йўлга қўйишга ҳаракат қилишган. Олтин қазиб олишга интилиш давлат томонидан ҳам, оддий кончилар томонидан ҳам мунтазам кучайиб борган.
Туркистон Россия империяси томонидан босиб олингандан кейин ўлкани кезиб чиқишган рус сайёҳлари ва геологлари бу ерда минг йиллар олдин ҳам кончилик ишларига қизиқиш катта бўлганлигидан ҳайратга тушишган. “...Туркистонда қазилма бойликлар ниҳоятда мўл,-деб ёзган эди П.С.Назаров,- деярли ҳеч ким келажакда ўлканинг Урал ёки Биринчи жаҳон урушидан олдинги Бельгия каби саноати ривожланган мамлакатга айланиши мумкинлигини тасаввур ҳам қила олмайди. Аммо, у аллақачон иккинчи Урал ёки Бельгия бўлган эди. Бу ерда кончилик саноати халқаро миқёсда ривожланган бир вақтда бизнинг давлатимиз ҳали йўргакда эди”9. Туркистон аҳолисининг қадимдан кончилик билан шуғулланиб келганлигини бу ерда қазилган конлардан чиқариб ташланган тошқолларнинг қолдиқлари ҳам тасдиқлайди.
Мустамлакачи ҳукумат Туркистонда кончилик саноатини йўлга қўйиш ва барқарор ривожлантириш имкониятлари катталигини билишгандан кейин, бу соҳани атрофлича ўрганишга киришди. 1869 йил 19 декабрда Туркистон генерал-губернаторлиги ҳузуридаги кончилик ишлари раҳбари А.С.Татаринов К.П.Кауфманнинг топшириғи билан кимё лабораторияси ташкил қилди. Лаборатория ишида И.В.Мушкетов, Г.Д.Романовский, А.Ф.Миддендорф каби олимлар, Барбот-де-Марни, Д.Л.Иванов, П.С.Назаров каби тоғ-кон инженерлари қатнашган10. Олимлар лабораторияда олтин, кумуш, мис рудаси, қўрғошин, нефть ва тошкўмир конларини, графит ҳамда қурилиш материаллари, қимматбаҳо тошларни аниқлашга жалб қилинган.
Бухоро амирлиги Россия империясига қарам давлатга айлантирилган бир шароитда амир Саид Абдулаҳадхон тадбиркорлик ва ишбилармонлик ишларини жонлантиришга эътиборини қаратди. 1886-1888 йилларда амирнинг розилиги билан Россия Ҳарбий ишлар вазирлиги томонидан Бухоро амирлигига қарашли Чоржўйдан Олот, Қоракўл, Яккатут, Когон, Қизилтепа орқали амирнинг севимли қароргоҳи Карманага яқин жойдан Самарқанд томонга темир йўл ётқизилди. Абдулаҳадхон буйруғи билан темир йўл атрофида бекатлар, кейинчалик ҳарбий горнизонлар жойлашган қишлоқлар пайдо бошлади11. Қуйи Зарафшон воҳасига ҳам хорижий давлатлар ва Россия сармоялари кириб келиши натижасида саноат корхоналари, аҳоли учун харид шахобчалари, омборхоналар пайдо бўлди. Жумладан, 1897 йили тоғ-кон инженери П.Журавко-Покорский амирнинг розилиги билан Шарқий Бухоро ҳудудларидаги олтинли қумлар мавжуд бўлган жойлар (жумладан, Сафетдарё бўйлари) ни тадқиқ этган. Бироқ маблағи етарли бўлмаганлиги туфайли Франция фуқароси Г.Сирасни бу ишга жалб қилиб, П.Журавко-Покорский концессияси асосида “Сирас ва К” олтин саноати акционерлик жамиятини ташкил қилди12. 1910 йилга келиб, Покорский томонидан ишга туширилган олтин конидан 18 фунт (7371 гр.) олтин қазиб олишга эришилган13. Воҳада тадбиркорлик ишларининг жонланиши аҳоли сонининг ошиши, шаҳарларнинг кенгайиши, савдо-сотиқ ва ҳунармандчиликнинг жонланишига га шароит яратди.
Ўрта Осиё темир йўли қурилгандан сўнг бу жараён янада тезлашди. И.Санаевнинг таъкидлашича, “Абдулаҳадхон ҳукмдорлигида Бухоронинг гуллаб-яшнаган ва тинч-осойишталик даври бўлди”14. Жумладан, 1894 йилда амирнинг буйруғи билан Кармана темир йўли шахобчаси ёнида “Познанский ва К” ҳиссадорлик жамиятига тегишли пахта тозалаш заводи ташкил этилди. Бу корхона учун Когондан Каттақўрғонгача бўлган ҳудудда рақобатчи йўқ эди. У Зарафшон воҳасида энг биринчи ва улкан машина-саноат корхонаси бўлиб қолди15. 1903 йилда Янги Бухорода “Познанский ва Ко”АЖ, “Ўрта Осиё –Эрон савдо-саноат ширкати”, “Флаксман Б” савдо уйи, тадбиркор Бадхадзенинг вино заводи, Дюршмидтнинг ичак тозалаш заводи, тадбиркор Литвиннинг тамаки фабрикаси, Епифановнинг гугурт фабрикаси ва минерал сув ишлаб чиқарувчи заводлари вужудга келтирилди16.
Шундай қилиб, XX аср бошларида Бухорода капиталистик усулда фаолият юритган илк саноат корхоналари, акционерлик жамиятлари ва банклар ташкил топа бошлади. 1905 йилда амиргиликда 9 та пахта тозалаш заводи бир мавсумда қарийб 2500 минг пуд хом ашёни қайта ишлаган17.
Бу даврда Зарафшон воҳасида ҳунармандчилик уй хўжалиги шароитидан чиқиб, саноат ишлаб чиқариши даражасига кўтарила олмаган бўлсада, ўз касбининг моҳир усталари томонидан тайёрланган маҳсулотлар хорижий давлатларига ҳам чиқарилган. “Туркистонда,-деб ёзган эди граф Головин,- ҳунармандчиликнинг турлари ниҳоятда кўп бўлиб, уларнинг айримлари нафақат маҳаллий балки умумдавлат аҳамиятига эгадир”18.
XIX аср охири –XX асрнинг бошларида Қуйи Зарафшон воҳасида Бухоро, Ғиждувон, Кармана каби шаҳарлари ҳунармандчиликнинг тўқимачилик, кўнчилик, темирчилик, мисгарлик, заргарлик, пойабзал тайёрлаш, кулолчилик, буёқчилик, дегрезлик ва гиламдўзлик каби соҳаларнинг марказлари ҳисобланар эди. О.Сухареванинг таъкидлашича: Бухоро шаҳрида ҳунармандчилик ишлаб чиқаришининг 99 та тармоғи рўйхатга олинган19. Ушбу ҳунармандчилик турларининг энг оммалашгани тўқимачилик бўлиб, унинг маҳсулотлари ички бозорлардан ташқари ва ташқи бозорларга ҳам чиқарилган.


Туркистонда советлар бошқаруви тизими жорий этилгандан кейин Ўрта Осиё республикалари асосан хом ашё етказиб берувчи базага айлантирилди. Жумладан, Ўзбекистон асосан пахтачиликка ихтисослаштирилди. Собиқ иттифоқдош республикаларда халқ хўжалигининг барча тармоқларида бўлгани каби саноат ишлаб чиқариши ҳам Марказ манфаатларига мослаштирилди.
Советлар даврида Ўзбекистонда геология-қидирув ишларига алоҳида эътибор берилди. Марказий Қизилқумда олиб борилган геологик қидирув ишлари натижасида 1952 йили геологлар Е.Ф.Трубин ва А.И.Паклар раҳбарлигида Учқудуқ уран кони очилди20. 1956 йили унинг заҳираси аниқланиб, кон қурилиши учун тайёргарлик ишлари бошланди. Шу йилнинг ўрталарида Россиянинг марказий районларидан Кармана темир йўл станцияси (ҳозирги Навоий шаҳри)га қурилиш отрядлари келтирилди ва август ойида қурилиш ишлари бошланди. 1958 йил 20 февралда 1958-1964 йилларда Учқудуқ кончилик-химия комбинати базаси ва Учқуқдуқ конлари таркибида қайта ишловчи химия заводи (ҳозирги №1 гидрометаллургия заводи)ни қуриш ҳақида Ўрта машинасозлик министрлигининг буйруғи чиқди (1958 йил 11 март)21. 1958 йил охирида объектлар қурилиши учун қуйидаги зарур базалар яратилди:
-доимий сув таъминоти комплекси;
-Навоий район электростанцияси;
-узунлиги 300 км бўлган Навоий-Учқудуқ темир йўли;
-Учқудуқ рудасини қайта ишлайдиган тажриба цехи;
-50 минг кишига мўлжалланган Навоий шаҳрини бунёд этиш ва ҳоказо22. 1958 йил сентябрда янги қурилаётган шаҳарга Ўзбекистон ҳукуматининг фармони билан Навоий номи берилди.
Ўзбекистон геологларининг Қизилқум ҳудудида кўп йиллик системали қидирув ишлари олиб боришлари натижасида кўплаб янги конлар аниқланди. Жумладан, ҳудуд ер ости бойликларини излаб топиш ва кончилик соҳасининг ривожида Ҳ.М.Абдуллаев, Х.Т.Тўлаганов, И.Ҳ.Ҳамробоев каби машҳур ўзбек геолог олимларининг хизматлари беқиёсдир. Улар олиб боришган тадқиқотлар натижасида 1958 йили олтин-маргимуш боғлиқлиги асосида Мурунтов олтин кони очилди. Шу йили Учқудуқда топилган уран захираларини қазиб олиш ва қайта ишлаш учун Навоий кон-металлургия комбинати ташкил этилди23.
Навоий кон-металлургия комбинати (НКМК) республиканинг йирик саноат корхоналардан бири бўлиб, у СССР Министрлар Советининг 1958 йил 11 мартдаги Қарорига асосан 1958 йил 1 сентябрда ташкил топди24. Комбинат ташкил топган дастлабки йиллариданоқ Мурунтов ва бошқа олтин конларини ишга тушириш билан шуғулланди. НКМКда уран, олтин, кумуш, мармар маҳсулотлари, фосфорит қазиб олиниб, улардан қурилиш материаллари тайёрланди. Бундан ташқари, сульфат кислотаси, заргарлик, трикотаж ва тўқимачилик буюмлари, машинасозлик ва машина техникаси ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Олтин запаси бўйича ноёб ҳисобланган Мурунтов кони рудаларида олтин кварцли типда бўлиб, рудани гравитацион схемада қайта ишланганда катта миқдорда олтин ажратиб олиниши билан характерланади. 1961 йили Мурунтов олтин конида олиб борилган тадқиқотлар бу ерда кўплаб олтин запаслари мавжудлигини тасдиқлагандан кейин, 1964 йили Мурунтов ноёб олтин конини ўзлаштириш мақсадида Зарафшон шаҳрида Марказий кон бошқармаси ташкил этилди. 1965-1966 йилларда Мурунтов олтин конининг 1-навбатини ўзлаштириш ва ГМЗ-2 ни қуришнинг техник лойиҳаси ишлаб чиқилди. НКМКда қидирув-разведка ишлари олиб бориладиган, маъданни қазиб олиш ва уни қайта ишлашдан бошлаб то уран оксиди ва чала оксид, соф олтин (999,9) олишгача бўлган тугалланган жараёнлар амалга оширилди25. 1967 йил 14 майда № 2-гидрометаллургия заводи қурилиши бошланди. Бу рудаларни қайта ишлаб олтин олиш мақсадида 1969 йили № 2 гидрометаллургия заводи (ГМЗ-2) ишга туширилди26. 1969 йил 21 июль куни тозаланган соф олтин олишга эришилди27. 1969 йил 21 июлда биринчи олтин қуйма (11,820 кг) олинди28.
НКМК фаолиятида етакчи мавқега эга бўлган Шимолий кончилик бошқармаси (Учқудуқ шаҳрида жойлашган) очиқ ва ер остидан қазиб олиш усулида уран маъданини, таркибида олтин бўлган маъданлирни қазиб олиш билан шуғулланади.
1979 йили Ўзбекистонда Мурунтовнинг Кўкпатас ва Довғизтов конлари базасида олтин қазиб олиш корхонасининг тўртинчи навбати қурилиши ҳақида директив ҳужжат қабул қилинди. 1980 йили НКМКнинг буюртмаси асосида 3-гидрометаллургия қурилиши бошланди29. 1980 йили Маржонбулоқ Олтин қазиб олиш комплекси, 1989 йили Зармитан ва Қизилолмасой конлари фойдаланишга топширилди. Шундай қилиб, Зармитан, Маржонбулоқ, Қорақўтон олтин қазиб олиш конлари ва Маржонбулоқ олтин чиқариш фабрикаси Зармитан олтин қазиб олиш комплексини ташкил қилди. НКМК таркибига бешта асосий кон-металлургия корхоналари ҳамда Навоий машинасозлик заводи ва Зарафшон қурилиш бошқармаси кирди, уларнинг негизида Навоий, Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод (Самарқанд вилоятида) шаҳарлари ҳамда Зафаробод (Бухоро вилоятида) ва Красногорск (Тошкент вилоятида) шаҳарчалари бунёд этилди30. Бу вақтга келиб, НКМК дунёнинг олтин қазиб оладиган йирик корхоналари қаторидан жой олди. Бироқ, 1980 йилларда барча соҳаларда бўлгани каби, НКМК таркибига кирган корхоналар ҳам иқтисодий қийинчиликларни бошдан кечира бошлади.
1960 йилларда Ўзбекистонда қўриқ ва бўз ерларни ўзлаштириш, янги шаҳарлар бунёд этилиши, айниқса зилзиладан кейин Тошкент шаҳрини қайта қуриш учун цемент худди пўлат каби танқис бўлиб, у республикага Чимкент, Душанбе ва бошқа шаҳарлардан келтирилган, шунингдек Афғонистондан Термизга қайтаётган баржаларга ҳам цемент юкланган. Умуман олганда республиканинг ўртасида жойлашган Навоий шаҳрида цемент заводи қурилишига эҳтиёж катта бўлиб, шаҳарга яқин бўлган ҳудудлар-Қарши чўли ҳамда Самарқанд ва Бухоро каби қадимги шаҳарларда ҳам цементга зарурият мунтазам ошиб борди. Шулар ҳисобга олинган ҳолда Ўзбекистон ССР Саноат материаллари қурилиш вазирлигининг 1971 йил 18 июндаги буйруғи асосида Навоий цемент заводининг қурилиши режалаштирилди. 1977 йили цемент заводи таркибидаги иккита технологик линиясининг ишга туширилиши билан ўз фаолиятини бошлади31. Шу йили бир суткада 3000 минг тонна клинкер* олиш учун биринчи синов технологик линиясининг босқичма-босқич ишга туширилиши йўлга қўйилди. 1977 йилнинг 8 июлида биринчи клинкер, 12 июлда эса товар цементининг биринчи партияси ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди32.
Цемент заводи расмий жиҳатдан 1977 йилнинг 31 декабридан маҳсулот бера бошлади. Заводда учта технологик линия барпо этилган бўлиб, биринчи технологик линия 1977 йилнинг 26 июлида, иккинчиси 1978 йилнинг 26 июнида ишга туширилди33. 1989 йили учинчи линия иш бошлагандан кейин “қуруқ” усулда цемент ишлаб чиқарадиган, йиллик лойиҳа қуввати 3080 минг тонна бўлган Навоий цемент комбинати ишга туширилди. Корхона тез орада минтақадаги йирик қурилиш бинолари учун зарур қурилиш материалларни етказиб беришда муҳим роль ўйнади34.
Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, республикада қўриқ ва бўз ерларнинг кўплаб ўзлаштирилиши, янги шаҳарлар бунёд этилиши туфайли завод цементга мунтазам суратда ошиб бораётган талабни қондиришга қодир эмас эди. Завод жамоаси ўз фаолиятининг дастлабки йилларида лойиҳаларда ўзаро боғлиқлик йўқлиги, собиқ иттифоқ даврида ишлаб чиқарилган технологик жиҳозлаш ускуналарида кўп миқдордаги камчиликлар мавжудлиги туфайли катта қийинчиликларни бошдан кечирди. Бунга қўшимча равишда хом ашё базасининг етарли даражада ўрганилмаганлиги, лойиҳалаштириш институтларидан олинган умумий разведка маълумотлари билан чекланиб қолинганлиги, каръерлардаги оҳактошнинг ўртача миқдори етарли даражада аниқланмаганлиги ишлаб чиқаришнинг барқарор ривожанишига имкон бермади.
Бу даврда “...марказлаштирилган режалаштириш ва тақсимлаш механизми асосида фаолият кўрсатган бутун совет тизимига хос бўлган иллатлар билан бир қаторда, Республикамиз иқтисодиётининг бирёқлама ривожланиб, фақат хом ашё етказиб беришга йўналтирилгани, иқтисодиёт, экология ва аҳоли генофондига ҳалокатли таъсир кўрсатган тўла ва мутлақ пахта яккаҳокимлиги юртимиздаги вазиятни жар ёқасига олиб келиб қўйган эди. Бунинг оқибатида, улкан табиий, минерал хом ашё, меҳнат ва инсон салоҳиятига эга бўлишига қарамасдан, Республикамиз собиқ СССРда аҳоли турмуш даражаси, ижтимоий ва гуманитар соҳалар ривожи бўйича охирги ўринлардан бирида турар эди”35.

Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish