Навоий электрокимё комбинати. Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ “Навоийазот” ишлаб чиқариш бирлашмаси янги технология-ларни жорий этишга киришди. 1993 йилнинг сентябр ойида “Полиакрилалида олувчи қурилма”, шунингдек, биопруд, биокимётозалагич насоси ва японияликлар қурилмаси асосида тўқима кийимлар ишлаб чиқарадиган “Агама 107 449А” корпусини ҳам ишга туширилди. Синил кислотаси, шлаконакомитал-бутлатгич маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган қурилмаларни ишлаб чиқариш режалаштирилди.110
Ўзбекистон Республикасининг Давлат мулк қўмитаси жамиятнинг таъсисчиси бўлгач, корхона модернизация қилинди, янги ишлаб чиқариш линиялари фойдаланишга топширилди. Корхонада 36 та асосий, 39 та таянч цехлари ишга туширилди. Замонавий юқори самарали технологияларни жорий этилиши билан ишончли ва экологик тозалик таъминланди. Техник ва технологик қайта жиҳозлаш масалалари ҳал этилди. Навоий кимё комбинати республикада кимё саноатининг кенжа тармоқларидан бири - органик синтез кимёсининг энг йирик корхонаси ҳисобланади. Унинг таркибида ацетилен, сирка кислотаси, ацетил-целлюлоза, нетрон тола ишлаб чиқарадиган махсус цехлар яратилди111.
Химия саноатини хусусийлаштириш ва акционерлаштириш механизмини қайта ишлаб чиқиш мақсадида “Электрокимё” заводини 1994 йилдан ёпиқ типдаги акционерлик жамиятига айлантириш ҳақидаги таклифлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинди. Заводда янги маҳсулот ишлаб чиқарила бошланди. Катта партияда сифатли ош тузи, активлашган кўмир, бетонит лойи, бензой кислотаси каби ноёб маҳсулотлар шулар жумласидандир 1996 йилдан Навоий “Электрокимё” заводи акционерлик жамияти – Ўзбекистон –Панама қўшма корхонасига айлантирилди112..
Корхона мамлакатимизда ўсимликларни кимёвий воситалар билан ҳимоя қилувчи ягона ташкилот бўлиб, у қишлоқ хўжалигини кимёвий воситаларга бўлган эҳтиёжини қондиришга ихтисослашган. 1996 йилнинг охирида корхонада Франциянинг “Спейшим” фирмаси билан ҳамкорликда йиллик қуввати 10 минг тонна бўлган фозалон ишлаб чиқариш линияси ишга туширилди. Фозалон инсектокаридциди мевали экинлардаги ўсимлик бити, колорадо қўнғизи, кана ва бошқа зарарли ҳашаротларни йўқотишда юқори самара берди. Корхона Франциядан ташқари, Швейцариянинг “Сингента”, “Далстон”, Германиянинг “Лурги”, Япониянинг “Сумитомо”, Хитойнинг Хунан экспорт-импорт корпорацияси, Буюк Британиянинг “Дау Агросаинс” фирма ва компаниялари билан ҳамкорлик қилади113.
2002 йили “Навоийазот” ОАЖига айлантирилгач, Ўзбекистон иқтисодиётида муҳим стратегик аҳамиятга эга бўлган кимё корхонаси мавқеига эга бўлди. У “Ўзкимёсаноат” ДАКнинг таянч корхонаси сифатида минерал ўғитлар, кимёвий препаратлар ва бошқа зарур маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлай бошлади. Ҳозирга пайтда корхона Республиканинг 30 фоиз кимё маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Бугун “Навоийазот” ОАЖ республикамизда ишлаб чиқарилаётган минерал ўғитларнинг 41 фоизини етказиб бермоқда.114
1991-2014 йиллар оралиғида комбинатда 14 хил янги маҳсулот ишлаб чиқаришга эришилди. Жумладан, Ўрта Осиёда ягона суюқ хлор, хлор маҳсулотлари ва каустик сода ишлаб чиқариш, гилам ва гилам маҳсулотлари, аргон, метанол сингари ўнлаб маҳсулот турларини тайёрлаш йўлга қўйилди115.
Мамлакатимизда кимё саноатини янада ривожлантириш, унинг инвестиция жозибадорлигини ошириш ва тармоқли диверсификация қилишга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳажмларини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 апрелда “Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Қарорда “азотли, фосфорли, калийли ва мураккаб минерал ўғитларни, шу жумладан, ушбу маҳсулотларни “Навоийазот” АЖ, “Самарқандкимё” АЖ, “Фарғонаазот АЖ, “Қўқон суперфосфат заводи” АЖ, “Аммофос-Максам” АЖ, “Деҳқонобод калий заводи” МЧЖ негизида, шунингдек, Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳри ва Навоий вилоятининг Томди туманида ишлаб чиқариш бўйича амалдаги қувватларни модернизация қилиш, кенгайтириш ҳамда энергия жиҳатидан самарадор янги қувватларни барпо этиш” назарда тутилди116.
Do'stlaringiz bilan baham: |