Қуйи зарафшон воҳасида саноат ишлаб чиқаришининг ривожланиши жараёнлари



Download 1,12 Mb.
bet17/29
Sana22.02.2022
Hajmi1,12 Mb.
#101275
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   29
Bog'liq
диссертация Холикулова Ш.Б.

Маҳсулот тури

2002

2003

2004

2005

2006

2007

2008

2009

2010

2011

2012

2013

2014

1

Вилоят бўйича

39,371

49,279

53,311

45,8

41,027

38,117

42,84

40,73

40,275

44,608

42,401

43,183

48,811

2

Энергетика

8,689

8,913

10,742

8,891

9,109

6,181

3,974

3,201

2,546

3,628

3,83

4,024

6,42

3

Тоғ-кон металлургия

14,634

22,991

25,481

22,891

17,495

16,39

19,75

20,309

20,585

23,805

22,859

23,111

21,66

4

Геология

0,118

0,036

0,036

0,094

0,058

0,044

0,062

0,08

0,097

0

0

0

0

5

Кимё саноати

7,052

8,59

8,046

6,385

5,988

6,704

9,384

7,462

7,9

8,041

6,679

6,735

8,044

6

Қурилиш-саноати

6,528

5,777

5,999

5,524

4,274

3,529

4

4,045

4,112

3,939

4,112

3,888

8,894

7

Нон маҳсу-лотлари

0,049

0,022

0,058

1,72

0,049

0,064

0,059

0,051

0,098

0,067

0,052

0,052

0,057

8

Нефтегаз

1,454

1,689

1,6

2,029

1,909

4,496

4,548

4,677

4,027

4,237

3,946

3,524

1,774

9

Пахтасаноатсотиш

0,173

0,156

0,149

0,156

0,132

0,17

0,201

0,181

0,18

0,189

0,188

0,194

0,194

10

Автойўл-курилиш

0,226

0,22

0,08

0,092

0,144

0,144

0,165

0,165

0,166

0,166

0,168

0,168

0,168

11

Шу каби

0,448

0,885

0,88

0,422

0,25

0,395

0,696

0,559

0,564

0,536

0,567

1,487

1,6

Жадвалдан кўриниб турибдики, биргина 2014 йилдаги статистик ҳисоботга кўра, атмосферага чиқарилган зарарли моддалар миқдори 43,765 минг тоннани ташкил этмоқда, бу кўрсаткич 2013 йилдагига (43,185) қараганда 0,58 минг тоннага кўпайган. Бунинг асосий сабаби 2014 йилда йирик саноат корхоналаридан бўлган НТМКнинг 2013 йилдагига нисбатан ишлаб чиқариш қуввати ошиб, 1222 тоннага кўпайганлигидир. Навоийазот ОАЖда ҳам ишлаб чиқариш қуввати ошганлиги туфайли ўтган йилга нисбатан атмосферага чиқарилган зарарли моддалар миқдори 534,911 тоннага кўпайган. Бунга энергия, буғ газ таъминотида турли сабабларга кўра йил давомида авария ҳолатлари туфайли ҳимоя воситалари тўхтатилганлиги (12 марта) кўрсатилган.
Қизилқумцемент ОАЖ да 2013 йилга нисбатан чиқинди газлар миқдори 1629,192 тоннага кўпайишига завод ёнида шифер ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилганлиги сабаб қилиб кўрсатилган. Ҳисоб-китобларга кўра, атмосферага чиқарилаётган зарарли моддаларнинг 50,06 % ёки 20,955 минг тоннаси қаттиқ заррачалардан, 47,8 % ёки 19,9714 минг тоннаси газсимон зарралардан, 10,2 % ёки 4,29148 минг тоннаси олтингугурт оксидидан, 14,5 % ёки 6,0787 минг тоннаси углерод оксидидан, 12,4 фоизи ёки 5,1863 тоннаси азот оксидидан, 2,06 % ёки 0,8643 тоннаси азот икки оксидидан, 8,9 % ёки 3,7284 тоннаси углеводородлардан учувчан органик (ЛОС) моддаларсиз, 0,0004 % ёки 0,1827 минг тоннаси учувчан органик (ЛОС) моддалардан, қолган 1,13 % ёки 0,4734 тоннаси эса турли газлар (бўёқ аэрозоли ва бошқалар) ва қаттиқ моддалар (марганец оксиди, пайвандалаш аэрозоли, қурум) дан иборат329.
Умуман олганда, атмосферага чиқарилаётган зарарли моддаларнинг 8,05 % ёки 3,523 минг тоннаси ГЭС ҳисобига, 50,0 % ёки 21,889 минг тоннаси НКМК корхоналари ҳисобига, 16,4 % ёки 7,212 минг тоннаси “Кимё” саноатига, 16,82 % яъни 7362,527 минг тоннаси қурилиш саноатининг корхоналари йирик ҳиссасига тўғри келган.330
2014 йил давомида гидрометеопостлардан олинган маълумотларга кўра, Навоий шаҳари ҳавосидаги ифлослантирувчи азот оксиди ва аммиак моддалари атмосфера ҳавосига нисбатан бир неча маротаба юқори эканлиги аниқланган. Мавжуд муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш учун Навоий вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси қатор чора тадбирлар олиб борди. Ҳавога зарарли моддалар чиқараётган объектларни аниқлаш ва тартибга олиш мақсадида табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва гидрометеорология маркази ҳамкорлигида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.331
Ишни режали ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунининг 18,20,21-моддалари талаблари асосида олиб борилди. Навоий вилоят Табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2013 йил 12 ноябрдаги 9/3-сонли Ҳайъат йиғилиши қарорига биноан қўмитанинг Илмий-техник кенгаши тузилди. Мазкур кенгаш доимий ишлайдиган, вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг методик, ахборот-таҳлил, эксперт таъминоти ва илмий-техник фаолиятини мувофиқлаштирувчи консультатив илмий орган тариқасида ташкил этилган бўлиб, Унинг фаолияти атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш ва ҳудудий экологик муаммоларнинг ечимини топишга ҳамда давлатимизнинг ягона илмий-техник ва инновацион сиёсатини амалга оширишга кўмаклашишга қаратилган332.
Ўтган қисқа давр мобайнида Кенгаш томонидан “Вилоят флора ва фаунасининг ҳозирги ҳолатини ўрганиш бўйича хўжалик шартномалари тузиш ва имзолаш”, “Навоий иссиқлик электр станциясида 450 МвГ қувватли буғ-газ қурилмани ўрнатиш асослари”,” Цемент ишлаб чиқаришда чангни камайтириш мақсадида сув пуркагичларни такомиллаштириш, электр фильтр агрегатларини алмаштириш лойиҳалари”, “Навоийазот АЖнинг 003 –цехида ДАС аппаратидан кейин атмосферага чиқариладиган NH 3 ва NH4 NO 3 зарарли моддаларини ушлаб қолиш учун санитар колонна аппарати лойиҳаси ҳамда жамиятда таркибида цианли водород бўлган чиқинди газларни ёқиш қозонини модернизация қилиш” каби масалалар кун тартибида атрофлича муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.333
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида корхона ва ташкилотларда ҳосил бўлаётган ҳавосини ифлослантирувчи зарарли моддаларнинг 2013 йилда 92,56 % тутиб қолинган бўлса, 2014 йилда ушбу кўрсатгич 92,25 %ни ташкил килди. Вилоятда мавжуд йирик корхоналардан бири “Навоиазот” ОАЖнинг ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўлган зарарли моддаларнинг 93,1 %, “Навоийдонмаҳсулотлари” корхонасининг тозалаш иншоотлари томонидан 95,8 % чанг-газ тутиб қолинган. “Қизилқумцемент” ОАЖ томонидан ташламаларнинг 99,1 % тутиб қолинган. Навоий ТЭС ва Навоий нефт базасига карашли корхоналар томонидан ташланаётган ташламалар чанг ва газ ушлаш қўрилмаларисиз, тутиб колинмасдан ташланмокда.334
Юқоридаги маълумотлар шуни кўрсатадики, электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳам вилоят экологиясига салбий таъсир кўрсатмоқда (Атмосферага ташланаётган ифлослантирувчи моддаларнинг ГЭСи ҳисобига 8,05 % ёки 3,523 минг тонна). Бугунги кунда экологияга антропоген таъсирларни камайтириш учун жаҳон тажрибасида қайта тикланувчи энергия манбалари кундалик турмушимизга тобора кенгроқ кириб келмоқда.
Ўзбекистон ёқилғи-энергетика ресурслари бўйича ўз эҳтиёжини тўла таъминлайдиган мамлакатлар сирасига киради. Ҳозирги пайтда бу таъминотнинг асосий қисмини, яъни қарийб 80 % ини табиий газ, 7,6 % ини нефть, 5 % дан ортиқроғини кўмир ташкил этади. Сўнгги йилларда республикамизда йилига ўртача 55-57 миллиард киловатт/соат миқдорида электр энергияси ҳосил қилинаяпти. Ҳисоб-китобларга қараганда саноатнинг жадал ривожланиши туфайли мамлакатимизнинг электр энергиясига бўлган талаби 2030 йилда ҳозиргига нисбатан 2 баробар ошади. Актинометрик станциялар томонидан олиб борилган кўп йиллик кузатувлар Ўзбекистонда йилнинг 320 куни қуёшли бўлишини, қуёш турли ҳудудларда йилига 2400 дан 3090 соатгача ёғду таратиб туришини кўрсатган. Экспертларнинг фикрича, бу бир йилда истеъмол қилинадиган электр энергиясидан 40 баробар кўп ҳажмдаги қувват олишга имкон яратади335.
Навоий вилоятида ҳам қуёш энергиясидан фойдаланиш ҳаракати бошланди. Қуёш энергиясидан 2009 йилда Қизилтепа туманидаги тиббиёт бирлашмасининг реанимация бўлимида қўлланилди. 2014 йилда Конимех туманидаги Боймурод овулининг Холмурод қишлоғи аҳолиси ҳамда Нурота туманидаги 26-умумий таълим мактабида ҳам қуёш энергиясидан фойдаланмоқда. Қизилтепа, Томди, Нурота, Конимех туманларидаги корхона ва ташкилотлар ҳам қуёш нуридан электр токи ҳосил қиладиган кўплаб станциялар ишга туширилган, улар самарали ишламоқда336.
Навоий вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси тарғибот–ташвиқот ишларини жонлантириш учун ўтказилаётган “Тоза ҳаво” тадбирларида аҳолини жалб қилиш мақсадида Навоий вилояти газеталарида эълонлар бериб борган, вилоят радиоси орқали эшиттиришлар, вилоят ва Зарафшон шаҳар телерадикомпаниясида кўрсатув берилади. Тадбирга бағишлаб баннер, кичик ҳажмдаги плакатлар тайёрланади. Вилоятнинг Дўстлик байроғи”, “Знамя дружбы”, “Табиат ва ҳаёт”, ҳамда Конимех туманининг «Конимех тоны» каби туман газеталарида “Тоза ҳаво”ни сақлаш юзасидан мақолалар бериб борилади.337
Бухоро вилоятида ҳам экологик муҳитнинг тозалигига антропоген омиллар салбий таъсир кўрсатмоқда. Маълумотларга кўра, вилоят ҳавосида трансчегаравий ифлосланишлар мавжуд бўлиб, бунинг асосий сабаби қўшни Навоий вилоятининг саноат корхоналари, Қашқадарё вилояти газ саноати корхоналари ҳамда қўшни Туркманистоннинг Лебоб вилояти нефтгаз саноат корхоналари билан ўралганлигидадир. Шунинг бир қаторда, вилоятдаги мавжуд саноат корхоналарининг чиқиндилари ҳам атроф муҳит тозалигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Жумладан, вилоят саноат корхоналаридан ҳавога чиқарилаётган заҳарли моддаларнинг 50 % углерод оксидлари, 16 % углеводородлар, 17 % олтингугурт диоксидларига, 10% азот оксидларига, 6,44 % қаттиқ моддаларга ва бошқа заҳарли моддаларга тўғри келади.338 1990 йилларда атмосферага 311000 тонна зарарли моддалар чиқарилган бўлса, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича назоратнинг кучайтирилиши натижасида 2001 йилда уларнинг миқдори 113000 тоннагача, яъни қарийб 2,5 баробардан зиёд камайди339. Кейинги 20 йил ичида Бухоро шаҳрида атмосферанинг ифлосланиш даражаси 6,9 % дан 3,6 % га тушди. Охирги беш йиллик назорат ишлари таҳлил қилинганда атмосферага чиқарилган чиқиндилар миқдори 1992 йилда 300 минг тоннадан 2018 йили 118 минг тоннагача қисқарди340.
Вилоятда ҳавога энг кўп зарарли моддалар ташлаётган корхоналар асосан “Ўзнефтгаз” миллий холдинг компаниясига қарашлидир. 2016 йилги маълумотга кўра, Бухорода Нефтгаз вазирлиги тасарруфидаги хўжалик юритувчи субъектлар ташланмаларининг 98,5 % “Ўзнефтгаз” компаниясига қарашли корхоналарга тўғри келган341.
Экологик вазиятни яхшилаш мақсадида вилоятда бир қатор ишлар қилинди. Жумладан, 1997 йили ишга туширилган Қоровулбозор нефтни қайта ишлаш заводида кўкаламзорлаштириш ишларига алоҳида эътибор берилган. Заводнинг умумий майдони 205 га бўлиб, шундан 16,5 га технологик ҳудуд, 70 га кўкаламзорлаштирилган майдонни ташкил этган. 2000 йилда завод трубаларидан ҳавога 7903 тонна ифлослантирувчи моддалар ташланган бўлса, экологик муҳитни муҳофаза қилиш бўйича чора тадбирларни тадбиқ қилгандан сўнг, ҳозирги кунга келиб 3630 тоннагача камайтирилди342.

Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish