Қуйи зарафшон воҳасида саноат ишлаб чиқаришининг ривожланиши жараёнлари


II. 2. Навоий эркин индустриал-иқтисодий зонаси, унинг хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликдаги фаолияти



Download 1,12 Mb.
bet12/29
Sana22.02.2022
Hajmi1,12 Mb.
#101275
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   29
Bog'liq
диссертация Холикулова Ш.Б.

II. 2. Навоий эркин индустриал-иқтисодий зонаси, унинг хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликдаги фаолияти.
Иқтисодиётнинг жаҳон миқёсида глобаллашуви бозор муносабатларига ҳам ўз таъсирини кўрсатиб, рақобатбардош маҳсулотларга талаб тобора ошиб бораётган бир вақтда, экспортга ихтисослашишга интилиш нафақат саноати ривожланган мамлакатларнинг, балки ўтиш даврини бошдан кечираётган ва саноат тармоқларини ривожлантиришга киришган давлатларнинг ҳам асосий йўналишларига айланди. Шундай вазиятда ташқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштиришга зарурият кучайиб, мамлакатимизнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш учун эркин (махсус) иқтисодий зона (ЭИЗ)лар ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини кенгайтириш давр талабига айланди. Халқаро иқтисодий ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришда ЭИЗлар товар айирбошлашни фаоллаштириш ҳисобига иқтисодий ўсишни тезлаштириш ва сармояларни жалб этишни жадаллаштириш омили сифатида муҳим роль ўйнамоқда. Бу борада ўтган асрнинг 70 йилларида бир қатор тажрибалар тўпланди. 1973 йил 18 майда Япониянинг Киото шаҳрида божхона тартибларини соддалаштириш ва уйғунлаштириш тўғрисида қабул қилинган Халқаро конвенцияда эркин зона (“фанко зоналари”) тушунчасига қуйидагича таъриф берилган эди: “Эркин зона миллий божхона ҳудудидан ташқари бўлган товарларга объект сифатида қарайдиган, шу боис, у мамлакатни божхона назорати ва солиққа тортилмайдиган маълум қисми ҳисобланади”189.
ЭИЗ ташкил этишга киришган мамлакат интеграция жараёнларини тезлаштириш, иқтисодиётни модернизация қилиш, хорижий инвестициялар-ни жалб қилиш, аҳолининг бандлик даражасини ошириш ва жаҳон стандартларига жавоб берадиган маҳсулот ишлаб чиқариш учун қулай шарт-шароит яратиши зарур бўлади. Юқорида кўрсатилган шарт-шароитларга эга бўлган Япония, АҚШ, Франция, Хитой, Жанубий Корея, Ирландия, Мексика, Болгария каби давлатларда ЭИЗлар ташкил этилган.
Халқаро иқтисодий ҳамкорлик амалиётида иқтисодий зоналар мутахассислар томонидан қуйидагича классификация қилинган:

  • анъанавий типдаги иқтисодий зоналар

  • саноат ишлаб чиқариш иқтисодий зоналари

  • техник-амалиёт иқтисодий зоналари

  • хизмат кўрсатиш иқтисодий зоналари

  • комплекс иқтисодий зоналари190

Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда халқаро ҳамкорлик алоқаларининг самарадорлигини ошириш мақсадида иқтисодиётда чуқур таркибий ўзгаришлар амалга оширилди. Жаҳон мамлакатлари тажрибалари асосида мамлакатимизда эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини кенгайтиришга эътибор кучайтирилди. Ўзбекистон Республикасида эркин иқтисодий зоналар фаолиятини тартибга солиш учун бир қатор қонунлар қабул қилинди. Улар 1995 йил 30 августда қабул қилинган “Концессия тўғрисида”ги, 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган “Эркин иқтисодий ҳудудлар тўғрисида”ги, 1996 йил 29 августда қабул қилинган “Хориждан маблағ жалб этиш тўғрисида”ги қонунлардан иборат.191
Шуни қайд этиш лозимки, Ўзбекистон Республикасида эркин иқтисодий зоналар ташкил этиш ва уларнинг фаолияти 1996 йил 25 апрелда “Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида” қабул қилинган Қонун билан тартибга солиниши кўрсатиб ўтилган. Хусусан, Қонуннинг “Эркин иқтисодий зоналарни тузиш” деб номланган 3-моддасида эркин иқтисодий зона Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан ташкил этилиши, эркин иқтисодий зонани чегаралари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши, эркин иқтисодий зонани фаолият кўрсатиш муддатини узайтириш белгиланган муддат тугашидан камида уч йил олдин Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан амалга оширилиши тўғрисидаги тегишли ўзгартиришлар киритилган. 4-моддага биноан эса, эркин иқтисодий зонанинг мақоми белгиланган муддат тугаганда, вазифалар бажарилмаганда ва кўзлаган мақсадларга эришилмаганда тугатилиши назарда тутилган.
Мамлакатимизда эркин иқтисодий зона биринчи бор эркин индустриал-иқтисодий зона (ЭИИЗ) кўринишида ташкил этилди. Унинг ҳудудидаги хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг асосий йўналиши сифатида жаҳон бозорида юқори технологик тавсифга эга рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш белгиланган. Шу боис амалдаги Қонуннинг 7-моддасида ЭИИЗ эркин ишлаб чиқариш зоналарнинг турларидан бири сифатида киритилган. “Эркин иқтисодий зона бюджети” номли 17-моддасига киритилган ўзгартиришларга кўра, эркин иқтисодий зонанинг бюджети унинг Маъмурий кенгаши ихтиёрида бўлган ер, бинолар, иншоотларни ижарага беришдан, хизматлар кўрсатишдан келадиган тушумлардан ва қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалардан шакллантирилиши белгилаб қўйилди. Қонуннинг “Эркин иқтисодий зонанинг Маъмурий кенгаши” номли 21 моддаси 1-қисмида Маъмурий кенгаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Мақкамаси томонидан тузилиши кўзда тутилган.192
Мамлакатимизда эркин иқтисодий зоналар ташкил этиш жараёнида Навоий вилоятига эътибор қаратилишининг ўзига хос жиҳатлари бор. Аввало, вилоят Ўзбекистоннинг марказида ҳамда “Буюк ипак йўли” нинг кесишган нуқтасида жойлашганлиги, вилоят ҳудудидан халқаро Е-40 автомагистралининг ўтганлиги, халқаро ҳаво коридорининг жойлашганлиги, саноатлаштириш даражаси ва коммуникация тармоқларининг ривожланганлиги ЭИИЗ ташкил этиш учун қулайлиги ҳисобга олиниб, биринчи эркин иқтисодий зонани Навоий вилоятида вужудга келтириш режалаштирилди. Вилоятнинг катта қисмини Қизилқум чўли ташкил этиши билан бирга, бу ҳудудда ноёб қазилма бойликлар жойлашган. Бу ерда минерал хом-ашёларни қазиб олиш жараёнида кўплаб ишлаб чиқариш мажмуалари, шахталар, карьерлар, кўп тармоқли автомобил ва темир йўллари, электр узатиш линиялари, сув узатиш тармоқлари ва бошқалар вужудга келтирилган. Кенг миқёсда амалга оширилган тадбирлар натижасида вилоятнинг саноат соҳасида иқтисодий салоҳияти ошди. Замонавий индус-триянинг бир қанча тармоқлари-Навоий кон металлургия комбинати, Навоий ГРЭСи, Навоийазот, Навоийцемент, электрокимё комбинати ва бошқа корхоналарининг самарали фаолияти билан халқаро эътиборга тушди.
2008 йилнинг 2 декабрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Навоий вилоятида эркин индустриал-иқтисодий зона ташкил этиш тўғрисида”ги фармони эълон қилинди193. Ушбу фармонга асосан вилоятда кенг кўламда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар амалга оширишга киришилди. Мазкур фармонда ЭИИЗда хўжалик юритувчиларга татбиқ қилинадиган алоҳида божхона, валюта ва солиқ тизимлари, Ўзбекистон ҳудудида норезидент фуқароларнинг кириши ҳудудда бўлиши ва чиқиб кетишининг, шунингдек, улар томонидан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатномалар олишнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилиши кўзда тутилган. Бундан ташқари, ЭИИЗда рўйхатдан ўтган хўжалик юритувчи субъектлар уларга киритилган тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажмига қараб қатор солиқ имтиёзларига эга бўлди. ЭИИЗларнинг фаолият кўрсатиш муддати 30 йил бўлиши, бу муддат ЭИИЗнинг фаолиятига қараб узайтирилиши мумкинлиги кўрсатилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 31 декабрдаги “Навоий шаҳар аэропорти базасида Халқаро интермодал логистика марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Навоий шаҳар аэропорти базасида Коrean Air авиакомпанияси билан ҳамкорликда Халқаро интермодал логистика маркази ташкил этилди194.
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси ҳамда Кореянинг Korean Air компанияси ҳамкорлигида "Навоий" аэропорти базасида халқаро логистика марказини яратиш ҳақидаги битимда “Навоий” халқаро аэропорти негизидаги логистика марказининг фаолиятини унинг замонавий инфратузилмаси халқаро андозаларга жавоб берадиган қуйидаги хизмат турлари ўрин олган:
-экспорт-импорт ва юкни топшириш операциялари;
-махсус юкларни қайта ишлаш хизмати, яъни хавфли юклар, курьерлик жўнатмалари, тез бузиладиган (айнийдиган) ва совутилган юклар, ҳайвонлар, қимматбаҳо юклар ва авиапочта ташувлари;
-хизматлар танлови ва деконсолидацияси (“қувиб ўтиш” тезлаштирилган хизмат);
-юкларнинг вақтинчалик сақланиши ва “геаdy-to-go” хизматига тайёрлаш;
-юк автомобиллари билан таъминлаш;
-шошилинч юк хизмати;
-узоқ муддат давомида турли хил хавфли юкларни сақлай олиш имконияти;
-экспресс-юкларнинг тўғридан-тўғри перронга чиқариш хизмати;
-божхона омбори;
–мижозларга йўналтирилган эгилувчан хизматлар, назорат қилишни ташкиллаштириш ҳамда мижозларга кўрсатиладиган қулай нархдаги ва юқори тайёргарликка эга бўлган ходимлар хизмати.195
Қисқа муддатда ўз таркибида Корея тараққиёт банки ва Ўзбекистон миллий банки филиалларини ҳамда давлат солиқ қўмитасининг бўлимини қамраб олган молия маркази, ҳудуд бошқарув дирекцияси биноси ва халқаро логистика маркази (Божхона терминали) қурилиб, фойдаланишга топширилди.
«Навоий» халқаро аэропорти «Кореан Аир» билан ҳамкорликда 2008 йил августда Б747-400Ф ҳаво кемасида биринчи юк қатновини қабул қилди.196 Шу йили 2009 йилнинг бошида юк самолётларининг қатнови кунига икки марта йўлга қўйилган бўлса, 2010 йилда рейслар қатнови ҳафтасига 22 тага етди ёки юк ташиш ҳажми 10 маротабага оширилди197. Навоий ЭИИЗда 100 га яқин хорижий корхона ва фабрикалар қурилишига доир бир қатор истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқилди. Инвесторларнинг асосий қисмини Жанубий Корея ишбилармонлари ташкил қилди.
2009 йилнинг 5-март куни Кореянинг Сеул шаҳрида йирик ишлаб чиқариш корхоналари кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлар иштирокида ўтказилган тақдимотда 600 миллон АҚШ доллари ҳажмидаги 30 га яқин истиқболли лойиҳа шартномалари имзоланди. Рақамларнинг гувоҳлик беришича, 2009 йилнинг ўтган даври мобайнида хорижий инвесторларнинг юртимизга қизиқиши ортиб борган. 2009 йилнинг январь-сентябрь ойларида ҳудудий дастур доирасида 7 миллион 187,3 минг АҚШ доллари миқдорида инвестициялар киритилиши ютуқларнинг бошланишидир. 2009 йилда Навоий ЭИИЗга 900 миллион АҚШ доллари миқдорида 40 га яқин лойиҳа асосида хорижий инвестиция киритилиши режалаштирилди198.
Навоий ЭИИЗ фаолиятини кузатиб борган хорижий тадбиркорларнинг қизиқиши ортиб борди. 2009 йил 5-сентябрда бир гуруҳ хитойлик ишбилармонлар Навоий вилояти ҳокимияти, ОАВ вакиллари ва тегишли мутасаддилар билан учрашиб, ЭИИЗнинг бугуни ва истиқболида амалга ошириладиган ишлар хусусида келишиб олинди. Учрашувда Навоий ЭИИЗда чет эллик тадбиркорларга уй-жой қуриш учун 120 та ер участкаси ажратилиши, 30 та чет эл инвесторларига ер ажратилганлиги, ишбилармонлар учун ажратилган 564 гектар майдонда табиий газ, ичимлик суви, электр энергия таъминоти йўлга қўйилганлиги, иккинчи босқичда ҳам хорижий инвесторлар учун 680 гектар майдон ажратилиши маълум қилинди199.
2010 йилда “Кореан-Эйр” компанияси томонидан турар жой комплекси қурилиши бошланди. Жорий йилнинг август ойида ушбу мажмуанинг биринчи навбати ишга туширилиши, замонавий биноларда компаниянинг ишчи ходимлари ва меҳмонлар истиқомат қилиши кўзда тутилган Кўрилган чора-тадбирлар натижасида, 2010 йил бошида Навоий аэропорти негизида ташкил этилган логистика марказида дунёнинг ўндан ортиқ мамлакатларига халқаро рейслар йўлга қўйилди. 2009 йилнинг бошида юк самолётларининг қатнови икки марта йўлга қўйилган бўлса, 2010 йилдан рейслар қатнови ҳафтасига 22 тага етди ёки юк ташиш ҳажми 10 маротабага оширилди200.
2010 йилда Навоий ЭИИЗда 17 та, жами 180 млн АҚШ долларидан ортиқ миқдордаги инвестицион лойиҳани амалга оширишга киришилди. Жанубий Корея, Сингапур, Ҳиндистон, Хитой, Бирлашган Араб Амирликлари каби мамлакатларнинг йирик ишлаб чиқариш компаниялари билан биргаликда LCD мониторлари, компьютер, ҳар-хил дисплейлар, тежамкор энергияли ёритгичлар, автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар, тиббиёт буюмлари ва дори-дармонлар билан шуғулланувчи қўшма корхоналар фаолияти йўлга қўйилди. 2010 йилнинг сентябрь ойида корхоналар ўз маҳсулотларини бера бошлади. Навоий ЭИИЗ ташкил этилиши кўплаб инвесторларни жалб қилиш имконини берди.201
Навоий ЭИИЗнинг ҳудуди белгилаб олингандан кейинги икки йил ичида 13 та лойиҳа асосида Германия, АҚШ ва бошқа хорижий давлатларнинг ишбилармонлари билан ҳамкорликда бешта янги корхона ўз фаолиятини бошлади. Чет эл инвесторлари билан ишлаётган 8 та корхона импорт ўрнини босувчи экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарди. Улардан иккитаси турли ҳажмдаги полиэтилен ва полипропилен қувурлар, учтаси “GM Uzbekistan” автомобиллари учун эҳтиёт қисмлар тайёрлаш билан шуғулланди. Бошқа корхоналар рангли телевизорлар учун сигнал қабул қилиш қисмлари, чет эл технологияси асосида турли буёқлар ва пардоз буюмлари, сабзавод ва мева сақлайдиган замонавий музлатгичлар учун механизмлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган202.
Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг қўллаб қувватлаши ва ҳаво юк ташуви бўйича дунёда етакчи ўринда турувчи «Кореан Аир» компанияси билан яқин ҳамкорлик қилиши натижасида «Навоий» халқаро аэропорти қисқа вақт давомида жаҳон бўйлаб юк ташишда ўз тармоғини ярата олди. «Навоий» халқаро аэропорти мулътимодал логистика марказига айланди ва тармоқни янада кенгайтириш мақсадида ўзининг маркетинг фаолиятини кучайтирди. Натижада 2012 йилга келиб ҳафтасига Европа билан Осиёни боғлайдиган 40 та юк қатнови йўлга қўйилди. «Навоий» халқаро аэропорти Европа билан Осиёни боғлаб турувчи асосий тармоқлар ва логистик марказлар – Инчон, Франкфурт, Милан, Брюссель, Дубай, Истанбул, Деҳли ва Мумбай – билан ҳамкорликда ишлай бошлади. Ўзбекистон Республикаси денгизга чиқиш имконияти йўқ бўлган давлатлар сирасига киради. Лекин, бу муаммони Жанубий кореялик ҳамкорлар билан Навоий аэропортида логистика ХАБ лойиҳасини амалга ошириш орқали енгиб ўтиш мумкинлиги келишиб олинди. Ушбу минтақалараро ХАБнинг фаолияти натижасида автомобиль ва темир йўл транспортига бўлган талаб кучайди. Милан ёки Сеулдан 5 соат давомида етиб келган юк Ўзбекистон ёки Ўрта Осиёдаги охирги манзилига энг қисқа фурсатларда етказилиши зарур. Акс ҳолда ХАБнинг ташкил этилиши ўз моҳиятини оқламайди.203
Биргина “Навоийазот” ОАЖ ва Хитой Халқ Республикасининг “Hunan Aloft Imp&Exp.Co.LTD” компанияси иштирокида иш бошлаган “Navoiy Hunan Pulp” корхонаси йилига 200 миллион дона болалар гигиеник буюмлари ва бошқа воситалар ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Маҳсулотнинг 30 фоизи экспортга жўнатилади. “Ўзфармсаноат” акциядорлик компаниясига қарашли “Hansang farm” акциядорлик жамияти йилига болалар учун 10 миллион дона витаминли таблеткалар ва тиббий воситалар ишлаб чиқаради. Навоий ЭИИЗсида 2011 йил охиригача автомобиллар учун газ баллонлар, газ ҳисоблагичлар ҳамда истеъмол моллари ишлаб чиқарадиган яна тўртта корхона ўз фаолиятини бошлайди204.
Навоий ЭИИЗда рўйхатга олинган хўжалик субъектлари белгиланган муддатга ягона солиқ тўлови, ер ва мулк солиғи, фойда, ободонлаштириш ва ижтимоий инфраструктурани ривожлантириш солиқлари, республика йўл ва мактаб фондларига мажбурий тўловлардан озод қилиниши кўрсатиб ўтилди. Шунингдек, 7 йил муддатга 3 млн. евродан 10 млн. еврогача, 10 йил муддатга 10 млн. евродан 30 млн. еврогача солиқ тўланиши, кейинги 5 йил давомида фойда солиғи ва ягона солиқ тўловининг 50 % га камайиши белгиланди205.
Эркин иқтисодий ҳудудда имтиёзлар жорий этилиши натижасида бу ерда қўшма корхоналар сони кўпайиб борди. Хусусан рақамли телевидение сигналларини қабул қилиш ускунаси, ADSL модемлар, DSLAM қурилмалари ишлаб чиқаришда жаҳоннинг етакчи корхоналаридан ҳисобланган “TELECOM INNOVATIONS” Ўзбекистон–Хитой-Сингапур қўшма корхонасида Хитойнинг “ZTE” компаниясининг янги лойиҳалари ва тўғридан-тўғри инвестицияси эвазига рақамли сигналларни қабул қилиш қурилмасининг янги IPTV тури ҳамда модемларнинг Home gateway серияли янги турлари ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Корхона 2012 йилда 8.3 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарди. Корхонада 150 киши иш билан таъминланди. Хитойлик сармоядорларнинг 20 миллион 450 минг АҚШ доллари қийматидаги инвестицияси кўмагидаги иш бошлагаан мазкур корхона маҳаллий хом ашёдан йилига 350 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўлди206. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, “Полиэтилен қувурлар” шўба корхонаси рақобатбардош маҳсулотлар етказиб беришда етакчилик қилмоқда. 2013 йилнинг ўтган даврида маҳаллий итеъмолчиларга икки миллиард сўмликдан зиёд турли ҳажмдаги сув қувурлари етказиб берилди. “UzMinda” Ўзбекистон Ҳиндистон қўшма корхонасида эса “GM Uzbekistan” қўшма корхонаси ишлаб чиқараётган автомобиллар учун 22 турдаги эҳтиёт қисмлар тайёрланмоқда. Йилига 250 минг дона автокомпонент ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган корхонада истиқболли лойиҳалар устида изланишлар олиб борилди.
«Навoий» ЭИИЗси ташкил этилганидан буён унинг ҳудудида умумий қиймати 100 миллиoн дoллардан зиёд бўлган 19 та инвeстиция лoйиҳаси бўйича ишлаб чиқариш кoрxoналари ишга туширилди. 2013-йилда маxсус зoнадаги кoрxoналар тoмoнидан қиймати 100 миллиард сўмдан зиёд маҳсулoт ишлаб чиқарилди ва бу бoрадаги ўсиш суръати 2012-йилга нисбатан 25,8 фoизни ташкил этди.207
"Навоий" аэропорти базасида зарур шарт-шароитлар яратилиши натижасида халқаро логистика маркази 2016 йилдан қабул қилинаётган юк рейслари сонини қарийб икки баробар оширишга эришди. Бу ҳақида 2016 йил 12 октябрь куни XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркасида Ўзбекистон хорижлик ҳамкорларига товарларни ташиш учун қулай механизмни ташкил қила олиши, мамлакатнинг қулай жойлашуви ҳам "Навоий" аэропорти базасида янги халқаро интермодаль марказ яратилишини яна бир бор тасдиқлаши, бу ерда ҳар ҳафтада 21 юк рейси қабул қилиниши, яқин вақт ичида унинг ҳажмини камида икки баробарга ошириш режалаштирилаётганлиги таъкидланган. Томонлар 2014 йилда битим шартларини яна 5 йилга узайтиришган.208 
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон автомобиль ва темир йўлларининг узунлиги бўйича дунё мамлакатларининг етакчи ўттизлигидан жой олганига қарамасдан, ўзбек импортчиларининг ҳар бир контейнер ҳисобидаги харажатлари Шарқий Европа ва Ўрта Осиё мамлакатлари импортчилариникига нисбатан 2,8 бараварга, экспортчилариникига нисбатан эса 2,5 бараварга кўпдир. Солиштириш учун: Хитой, Эрон, Туркия экспортчиларнинг харажатлари биздагига нисбатан мос равишда 6, 4, 3 бараварга камдир. Юкларни ташиш харажатларининг юқорилигининг асосий сабаблари инфратузилманинг қуйи сифати, жисмоний ва ҳуқуқий тўсиқларнинг мавжудлиги, денгиз портларининг йироқлигидир209.
Агар бу кўрсатгич 1981 йилда 1,5 фоизни ташкил этган бўлса, 1988 йилда 10,1 фоизга, 1992 йилда 15 фоизга етган, 2015 йилда эса 30 фоиздан ортди. Шу билан бирга контейнерларда юк ташиш ҳажми уч баробардан зиёд ўсди. Бундай шароитда юкларни қайта ишловчи терминалларга бўлган талаб ҳам кескин ошди. Маълумотларга кўра, ҳозирги кунда шаҳарлараро йўналишларда майда партияли юклар ва контейнерларни ташиш учун мавжуд базаларда мазкур талаблар 45 % атрофида бажарилмоқда210.
Мавжуд муаммоларни ҳал қилиш мақсадида Ўзбекистон республикаси Президентининг 2010 йил 21 декабрдаги “2011-2015 йилларда инфратузилмани, транспорт ва коммуникация қурилишини ривожлантиришни жадаллаштириш тўғрисида”211ги қарори асосида дастур қабул қилинди. Ушбу дастурни амалга ошириш мақсадида турли мақсадларга хизмат қилувчи 20 дан ортиқ терминал объектлари ишга туширилди.
Мамлакатимизда илк маротаба ташкил этилган Навоий ЭИИЗсининг тажрибаси, унинг иқтисодий самарадорлиги, халқаро иқтисодий алоқаларнинг ортганлиги ҳамда қўшимча зарурат туғилганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 13 апрелдаги “Ангрен” эркин иқтисодий зонасини барпо этиш тўғрисида”ги212 ва 2013 йил 18 мартдаги “Жиззах” эркин иқтисодий зонасини барпо этиш тўғрисида”ги213 фармонлари асосида минтақаларда янги иқтисодий зоналар ташкил этилди. 2016 йилда Республикамизда фаолият кўрсатган учта ЭИЗ фаолият юритган чет эл капитали иштирокидаги 33та корхонадан 16 таси “Навоий” ЭИЗга тўғри келади214.
2015-16 йилларда “Навоий” ЭИИЗда 5 та лойиҳа: “Ўзбекэнерго” ДАК томонидан электр энергияси электрон ҳисоблагичларини ишлаб чиқариш (хорижий ҳамкор аниқланмоқда) ва қуёш панелларини ишлаб чиқариш (Хитойлик ҳамкорлар билан музокаралар олиб борилмоқда), Буюк Британиянинг “Dartlex Impex LLP” компаниясининг 2та лойиҳаси – алюмин профиллари ва ПВХ профиллари ишлаб чиқариш, “Ўзфармсаноат” ДАК томонидан тайёр дори воситалари ишлаб чиқариш (хорижий ҳамкор: “Bravo Pharma” (Ҳиндистон) лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган.215
Бугунги кунда ички ва ташқи бозор учун бир неча миллиард сўмлик сифали маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. “Ўзэлтехсаноат” Жанубий Кореянинг “Shinghwa Lighting” компанияси ҳамкорлигида ташкил этилган “UZKOR Lighting ” қўшма корхонаси дастлаб 6 миллион дона тўла қувват билан ишга туширилгач 13.7 миллион дона электр энергиясини иқтисод қилувчи газ зарядли ихчам лампалар, Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг “Ўзпроммашимпекс” давлат акционерлик жамияти ва Сингапурнинг “CFM Holding” компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган “CFM Holding” қўшма корхонаси светодиод лампалар, кўчани ёритиш чироқлари, светофорлар, прожекторлар ишлаб чиқаради. 216
2009 йилда Навиоийазот ОАКда “Эркин–иқтсодий зона ҳудудида инвестицияларни амалга ошириш бўлими” ташкил этилди. Хитойнинг “Байханхуамин” компанияси билан ҳамкорликда “Аллюмин композитли панеллар корхонаси”, Австриянинг “Befahandelgesellscaft” компанияси билан “Маиший кимёвий моддалар корхонаси”, 2010 йилда “Косметик маҳсулотлар корхонаси” Кореянинг DK Cosmetiks компанияси билан ҳамкорликдаги корхона иш бошлади. Лойиҳа қиймати 2,1 млн. АҚШ долл.ни ташкил этади. “Navoi Hunan Pulp” Ўзбекистон-Хитой ҚК 2011 йилда фаолиятини бошлаган. Лойиҳа ташаббускорлари “Hunan Aloft Imp Exp. Co. Ltd” компанияси (Хитой) ва “Навоийазот” ОАЖ ҳисобланади. Лойиҳа қиймати 4,2 млн. долларни ташкил этади217.
Манбаларда кўрсатилишича, бугунги кунда дунёда 3,5 мингдан зиёд ЭИЗ бўлиб, улар 140 тага яқин мамлакатда жойлашган. Бутун дунёдаги ЭИЗларда салкам 70 миллион киши меҳнат қилади. Уларнинг йиллик савдо айланмаси эса 500 млрд. доллардан зиёддир218.
Ўзбекистонда ҳозирги пайтда 10 та эркин ишлаб чиқариш зонаси, 8 та формацевтика, биттадан туризм, балиқ хўжалиги ҳамда агросаноат соҳасини ривожлантириш йўналиши бўйича эркин иқтисодий зоналар фаолият олиб бормоқда. Мамлакатимизда 2008-2016 йиллар давомида фақатгина 3 та эркин иқтисодий зона ташкил этилган бўлса, Президент Ш.Мирзиёевнинг тегишли Фармон ва қарорлари асосида кейинги қисқа вақт мобайнида уларнинг сони 21 тага етди219. Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 26 октябрдаги Фармонига мувофиқ, эркин иқтисодий зоналар учун янада қулай шарт –шароитлар яратилди. Уларнинг иштирокчилари бир қатор тўловлардан озод қилинди.
Бугун мамлакатимиз иқтисодиётни ислоҳ қилиш, эркинлаштириш ва модренизация қилиш, унинг таркибий қисмини деверсификация қилиш борасида ҳар томонлама асосли сиёсат олиб борилаётир. Бу сиёсат провардида республикамизнинг турли инқирозлар ва бошқа таҳдидларнинг салбий таъсирдан ҳимоя қилмоқда, ислоҳотларимизни мустаҳкам ва ишончли ҳимоя воситасига айланмоқда.
Таъкидлаш жоизки, ЭИЗда эришилаётган натижалар билан бир қаторда, камчиликлар ҳам мавжуд бўлиб, бу ҳақда Президент Ш.Мирзиёев қуйидаги фикрларни билдирган. Ўтган 8 йил мобайнида бу ерда атиги 24 та лойиҳа амалга оширилиб, уларда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар улуши жуда ва атиги 900 та одам ишга жойлаштирилган. Ўтган йили эса маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 24 фоизга камайган220.
“Навоий” ЭИЗ фаолияти йўлга қўйилган ўтган 2010-2019 йилларда рўйхатдан ўтган жами 65 та корхона томонидан 2395 та ишчи ўрни яратилган ҳамда умумий қиймати 3,4 трлн. сўмга тенг маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 62,4 млн. АҚШ долларига тенг товарлар экспортга йўналтирилган. Жумладан: 2010-2015 йилларда рўйхатдан ўтган корхона сони 16 тани (24,6 %), ишчи ўрни 798 тани (33,3 %), ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми 500,8 млрд. (14,7 %) сўмни, экспортга йўналтирилган товарлар қиймати 6,9 млн. (11,1 %) АҚШ долларини;
2016 йилда рўйхатдан ўтган корхона сони 17 тани (26,2%), ишчи ўрни 858 тани (35,8 %), ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми 142,7 млрд. (4,2 %) сўмни, экспортга йўналтирилган товарлар қиймати 13,3 млн. (21,3 %) АҚШ долларини;
2017 йилда рўйхатдан ўтган корхона сони 26 тани (40,0%), ишчи ўрни 946 тани (39,5 %), ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми 302,4 млрд. (8,9 %) сўмни, экспортга йўналтирилган товарлар қиймати 10,9 млн. (17,4%) АҚШ долларини;
2018 йилда рўйхатдан ўтган корхона сони 38 тани (58,5%), ишчи ўрни 2225 тани (92,9 %), ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми 916,5 млрд. (26,9 %) сўмни, экспортга йўналтирилган товарлар қиймати 7,7 млн. (12,4 %) АҚШ долларини;
- 2019 йилда рўйхатдан ўтган корхона сони 65 тани(100 %), ишчи ўрни 2395 тани (100 %), ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми 1548,0 млрд. (45,4 %) сўмни, экспортга йўналтирилган товарлар қиймати 23,5 млн. (37,7 %) АҚШ долларини ташкил этган (Илова №4)221.
Юқоридаги рақамлардан кўриниб турибдики, “Навоий” ЭИЗда фаолият юритаётган корхоналар сони, яратилган ишчи ўринлари ва ишлаб чиқариш ҳажми сўнги йилларда сезиларли даражада ўсиб бормоқда.
Хусусан, 2010-2017 йилларда “Навоий” ЭИЗ қатнашчиси сифатида 38та корхона рўйхатдан ўтган бўлса, 2018-2019 йилларда 27 та важорий йилнингянварь-февраль ойларида 9 та корхона рўйхатга олиниб,жами 74 тага етди. Яъни, корхоналар сони 2018 йилга нисбатан 36 тага ёки 94,7 фоизга кўпайди.
Шу билан бирга, вилоятда ўтказилган халқаро инвестицион форумлар ва хорижий сафарлар натижасида 2020-2021 йиллар давомида “Навоий” ЭИЗда хорижий инвестиция иштирокидаги қиймати 399,7 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 45 та янги лойиҳалар амалга оширилиши бўйича келишувларга эришилган222.
Тадқиқотлар жараёнида маълум бўлишича, эркин иқтисодий зонада муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш ва ишлаб чиқариш инфратузилма объектларини қуриш билан боғлиқ масалалар охирига етказилмаган. Хусусан, муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан боғлиқ масалалар ҳал қилинмаганлиги сабабли, ушбу зоналарга инвесторларни жалб этиш ишлари қийин кечган. Эркин иқтисодий зонага бириктирилган тижорат банклари томонидан дирекция фаолиятига кўмаклашиш ва янги инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан таклифлар киритиш бўйича етарли ташаббус кўрсатишмаган.
Шундай қилиб, Қуйи Зарафшон воҳасининг саноат ишлаб чиқариши, транспорт-транзит қудрати ва иқтисодий салоҳиятини ошириш ҳамда ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш мақсадида тузилган “Навоий” ЭИЗнинг самарали фаолият юритиши мамлакатимизнинг халқаро, ижтимоий-иқтисодий, техник-технологик ва бошқа соҳаларнинг ривожланиб, республикамизнинг иқтисодий қудратининг ошишига ижобий таъсир кўрсатади. “Навоий” ЭИЗси қудратининг ошиб бориши ва унинг самарали фаолият юритиши уни Евроосиёда энг йирик иқтисодий марказлардан бирига айланишига тўла имкон беради.

Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish