Қуйи зарафшон воҳасида саноат ишлаб чиқаришининг ривожланиши жараёнлари


III. САНОАТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ВА МАДАНИЙ ҲАЁТГА ТАЪСИРИ



Download 1,12 Mb.
bet15/29
Sana22.02.2022
Hajmi1,12 Mb.
#101275
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   29
Bog'liq
диссертация Холикулова Ш.Б.

III. САНОАТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ВА МАДАНИЙ ҲАЁТГА ТАЪСИРИ
III.1. Аҳолининг ижтимоий ва маданий ҳаётидаги ўзгаришлар.
Мамлакатимизда бозор муносабатларига ўтиш ва ижтимоий-иқтисодий тизимни ислоҳ қилиш шароитида аҳолини ижтимоий ва моддий муҳофаза қилиш мақсадида хўжалик юритишнинг ижтимоий- иқтисодий тизимида советлар ҳукмронлиги давридан сақланиб келаётган узилишларни бартараф қилиш чора-тадбирлари кўрила бошланди. “Ҳукумат ва Президент кўрадиган асосий ҳимоя чоралари, энг аввало, ногиронлар, етим-есирлар, қариялар, кўп фарзандли оналар, талабалар ва мактаб ўқувчилари манфаатларига хизмат қилади”272. Шу мақсадда 1991 йил ноябрида Республика ҳукумати ижтимоий таъминот вазирлигига бир ой муддатда ўз тасарруфидаги таҳлил қилиш ва пенсионерлар, кам таъминланган оилалар, ногиронлар ва талабаларни муҳофаза қилиш вазифалари топширилди273.
Бозор иқтисодиётига ўтиш республикнинг барча вилоятларида бўлгани каби, Қуйи Зарафшон воҳасида жойлашган Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминлаш осон кечмади. Жумладан, Бухоро вилоятида жойлашган “Бухоротекс” ҳиссадорлик жамияти, Қоровулбозор нефтни қайта ишлаш заводи, Навоийазот, Навоийцемент, Электрокимё заводи, НКМК ва бошқа саноат корхоналари фаолиятини жонлантириш орқали аҳолининг турмуш шароити ва истеъмол даражасини кўтаришга эътибор қаратилди. Аввало саноатлашган ҳудудларда яшаётган аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш мақсадида Бухоро вилоятида 1993 йилнинг 5 ойида 5 млрд 826 млн сўмлик капитал маблағ ўзлаштирилди. Таъкидлаш жоизки, янги қурилишнинг деярли барчаси ижтимоий обьектлар эди. Бу борада ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга қаратилган дастлабки муҳим ишлардан бири Дамхўжа-Навоий-Бухоро сув қувурининг қурилиши ва ишга туширилиши бўлди274. Натижада асрлар давомида ҳовузлар, қудуқлар ва ариқлардан оққан зах сувларни истеъмол қилишга мажбур бўлган Қуйи Зарафшон аҳолиси тоза ичимлик сувидан баҳраманд бўлди.
1994 йил “Оналар ва болалар йили” муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23 август 434 сонли қарорига асосан, “Бухоротекс”, “А.Ғиждувоний” ҳиссадорлик жамияти, “Қоракўлтекс” қўшма корхонасида ишлаётган хотин-қизларга бир қатор енгилликлар амалга оширилди. 2002 йилнинг 6 ойи давомида кўп болали ва кам таъминланган оилаларга, болалари 2 ва 16 ёшга тўлгунга қадар тўланадиган нафақа миқдори 2 млрд сўмни ташкил этди275.
Юқорида таъкидланганидек, 1990 йилларнинг бошларида саноат Республика ҳокимияти бошқарувига ўтгандан кейин саноат корхоналаридан русийзабон ишчилар кўчиб кета бошлади. Шундай бўлсада, иттифоқ даврида ёпиқ шаҳарларда демографик кўрсатгичлар тушиб кетмади. Маҳаллий кадрлар шаҳарларга кўчиб келиши туфайли бу шаҳарларда аҳоли ўсиши кузатилди. Жумладан, 1991 йилда Бухоро вилояти бўйича шаҳар аҳолиси 409,1 минг кишини ташкил этган бўлса, 2016 йилга келиб, 685 минг кишига етди. Бундай демографик барқарорликка ҳудудларнинг саноатлашувига эътиборни кучайтириш орқали эришилди. Масалан, саноатлашган Қоравулбозор тумани ҳудуди ташкил этилганда (1993 й.) аҳоли сони 10600 кишини ташкил этган бўлса, 2016 йилга келиб 17100 кишига етди (Илова№5)276.
Саноат корхоналари ижтимоий тармоқлар билан бир қаторда маданий-маънавий ҳайрия тадбирларида ҳам мунтазам иштирок этиб келдилар. Мисол учун, ноёб тарихий обида ҳисобланган Чор Бакр меъморий мажмуаси 90 йилларга келиб таъмир талаб ҳолатда эди. Бухоро вилоят ҳокимлигининг 1999 йил 1 апрелдаги йиғилишидаги келишув асосида “Бухоротекс” АЖ, “Бухорожамоақурилиш” 2-сон трести, Бухоро вилоят тадбиркорлар палатаси ва бошқа бир қатор корхоналар “Ҳашар” ўтказиб, ундан тушган маблағни ушбу мажмуани таъмирлашга сарфлади.277
Қоровулбозор нефтни қайта ишлаш заводи ҳам Бухоро шаҳрининг 2500 йиллик юбилейи муносабати билан бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларида салмоқли ҳисса қўшди. У 1999 йили “Бухорои Шариф”, “Чорбакр”, “Соғлом авлод” жамғармаларига 30 млн. сўмдан зиёд маблағ ажратди. Республика ҳукумати томонидан соғлом авлодни тарбиялаш мақсадида ташкил этилган “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ҳамда “Универсиада” спорт мусобақаларида корхона жамоаси 2005 йилда турли йўналишларда завод бўйича 972 млн. сўмлик ҳомийлик ёрдами кўрсатилди278.
Бу каби ҳомийлик ишлари Навоий шаҳрининг ободончилигида ҳам кузатилди. 2001 йилда мактаблар ва болалар боғчаларини замон талаблари асосида моддий техник базасини мустаҳкамлаш учун Навоий шаҳар ҳокимлигининг 2001 йил 1 майдаги 554/05-сонли қарори асосида барча таълим муассасаларини бюджет ҳисобидан 33.905 000 сўм ва оталиқ ташкилотлар томонидан 30805000 сўм таъмирлаш ишлари амалга оширилди. 1-сонли гимназия мактабига оталиқ ташкилот ГМЗ томонидан бинонинг ички қисми ва бюджет томонидан 1млн сўмга бинонинг том қисми таъмирланди. 2- сонли мактаб бўйича том таъмирлаш ишлари бюджет маблағидан 100 фоиз бажарилди. Оталиқ ташкилот НГМК томонидан мактаб биносининг ички қисми косметик таъмирланди. 4- сонли ўрта мактабга беркитилган оталиқ ташкилот ОЭС НКМК томонидан мактаб биносининг иситгич тизимлари қайта таъмирланди279.
Республика ҳукумати саноат корхоналари ишчи-ходимларининг соғлиғи ва маданий шароитини яхшилашга давлат даражасидаги масала сифатида қаради. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Геология, кўмир, нефт ва газ саноати ходимлари касаба уюшмаси Марказий риёсатининг 18 –сонли Қарорида Ўзбекистон геолог қидирувчилари учун Қора денгиз соҳилига, шимолий Кавказ, Қрим ва Москва вилоятида жойлашган санаторийлар ва дам олиш пансионатларига 1500 дан зиёд йўлланма ажратган. Шунинг билан бир қаторда, маҳаллий саноториялар ва дам олиш уйларида ҳордиқ чиқариш ҳамда даволанишни ташкил қилишга ҳам эътибор кучайди. 1995 йили Давлат геология қўмитаси геолог қидирувчилар, ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун “Чотқол” саноторийсида даволаниш ва дам олиш шарт-шароитларини яхшилаш учун ётоқхона, даволаш корпуслари ва коттежларда жами 5 млн. сўмлик таъмирлаш ишларини бажарди. Атроф ободонлаштирилиб, суғориш тизими ўтказилди280.
Корхоналар ишчилар ва ходимлар учун етарлича ижтимоий шароит яратишга ҳаракат қилди. Жумладан, йилига 5 млн. тонна нефтни қайта ишлаш имкониятига эга бўлган Қоравулбозор корхонаси қурилишида биринчи ўринда ишчиларнинг яшаш шароитига эътибор қаратилди. Дастлабки кунларданоқ ўнлаб вагончалар келтирилди, “Амубухороканалқурилиш” бирлашмаси қурувчилари олдига замонавий талабларга мос, табиий газ, сув, доимий электр, канализация ва иситиш тизими мавжуд бўлган 96 ўринли бинони қуриб битириш вазифаси юклатилди. 400 млн. сўмдан ортиқ (1991 йилги шарнома нархи ҳисобида) маблағ ҳисобига қад кўтарган бу бинода яшаш ва дам олиш учун барча шароитлар мавжуд эди281. Заводнинг асосий майдони 205 гектарни ташкил этди. Қисқа муддат ичида завод қурилиши майдонида газ, электр тармоқлари, темир йўл шахобчалари тортилди. Икки ярим ой мобайнида 400 ўринли замонавий ошхона қуриб, фойдаланишга топширилди. Шу билан бирга иккита сабзавот омбори, қозонхона, вақтинчалик ёқилғи қуриш станцияси ва бошқа қатор объектлар қурилди282.
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи касаба уюшмаси (1997 й. ташкил этилган) меҳнат мунозараларини ҳал қилиш, маҳнатга ҳақ тўлаш ва нафақа бўйича, меҳнатни муҳофаза қилиш, хотин-қизлар масалалари, умумий овқатланиш ва савдо, спорт, оммавий маданий тадбирлар, оила ва мактаб билан ҳамкорлик, болалар ва ўсмирлар билан ишлаш бўйича тузилган комиссиялар ҳамкорлигида иш бошлади2. Заводда ишлаётганларнинг турмуш шароитини яхшилаш мақсадида ишчи ва ходимларнинг 42 нафарига коттежлар, 3 нафар ишчига оилавий ётоқхона, 21 нафар ишчи эса ётоқхона билан таъминланди, шунингдек 700 оилага мўлжалланган уй-жой, шунингдек ошхона, ҳаммом, дўконлар, нонвойхона, маиший-маданий масканлар қуриб берилди283.
Қоровулбозор тумани ташкил этилишида тузилган лойиҳада пахтачилик, дончилик, чорвачилик, санот ва боғдорчиликни бир вақтда ривожлантириш режалаштирилган эди.284 Кадрлар яшаш шароитини яхшилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи атрофида яшил воҳа барпо этиш тўғрисида” қарори қабул қилингач нефтни қайта ишлаш заводини ва Қоровулбозор туман марказини қум босишидан муҳофаза қилиш ҳамда ушбу минтақада экологик вазиятини яхшилаш мақсадида завод атрофидаги ерлардан 18 гектар ерни ободонлаштириш ва ўрмон ташкил қилишга киришилди285. 2000-2003 йиллар давомида 4336,3 квадрат метр уй-жой, ёпиқ бозор, 5 км оқар сув лотоги, 4 та автобекат, 6,5 км узунликдаги автойўл таъмирланди, 29 та уй фойдаланишга топширилди286.
Республиканинг энергияга бўлган эҳтиёжини таъминлашда заводнинг салмоқли ҳиссаси бўлиб, ишчилар, хизматчи ходимлар ва уларнинг оилалари учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилиши кейинги йилларда ҳам заводнинг ишлаб чиқариш имкониятларини янада кенгайтирди.
Ўзбекистондаги йирик кимё саноати корхонаси ҳисобланган “Навоий- азот” акционерлик жамияти “Ўзкимёсаноат” давлат-акциядорлик компанияси таркибига кирганидан кейин техника ва технологияларининг қуввати ошди, мухандислар ва новатор ишчиларнинг таклифларини кўриб чиқиш имконияти кенгайди. Жамиятда кадрлар тайёрлаш, уларнинг касбий маҳоратини ошириш ва самарали ишлашлари учун қулай шароит яратиб беришга эътибор кучайтирилди. 10 мингдан ортиқ ишчи ишлайдиган жамоада барқарорлик, ходимлар ижтимоий муҳофазаси шароитларини яратиш, иш самарадорлигини оширишга йўналтирилган ижтимоий сиёсатга алоҳида эътибор қаратилади. 287 “Навоийазот” кадрлар бўлими маълумот-ларига кўра, корхонада 2103 нафар 30 ёшгача бўлган ходимлар ишлайди288.
“Навоийазот” корхонаси ҳисобида тиббий-санитар қисм, профилактория-санаторийси, “Ширин” маданият саройи, “Химик” стадиони, “Офтобжон” болалар дам олиш оромгоҳида корхона ишчилари, пенсионерлар ва болаларга ғамхўрлик кўрсатилади289. 2016 йилда ишчиларнинг тиббий ижтимоий таъминоти учун 8.67 млрд. сўм ажратилган бўлса, 2018 йилга келиб бу кўрсаткич 14.62 млрд. сўмга етди290. Корхона ишчиси Мафтуна Иззатованинг таъкидлашича, оналик таътилига чиққан ёш оналарга фарзандини 3 ёшга тўлгунича лавозими турига қараб нафақа жорий этилган291. Шундай қилиб, Қуйи Зарафшон воҳасида шаҳар қурилиши ва ижтимоий-маданий тармоқларнинг ривожланиши саноат ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган.
Ўзбекистондаги энг йирик кимё корхонаси - “Навоийазот” ОАЖда 10 ўн мингдан зиёд ишчи хизматчилар ва малакали инженер-техник ходимлар фаолият кўрсатади. Таъкидлаш жоизки уларнинг кўпчилиги заҳарли иш шароитида меҳнат қиладилар. Касб касалликларини олдини олиш, ишчи ходимларни ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтказиш мақсадида тиббий санитария қисми замонавий жиҳозлар билан таъминланган бўлиб, унда 250 дан ортиқ тиббиёт ходими 12 минг ишчи хизматчига ва 2000 дан ортиқ нафақахўрга тиббий ёрдам кўрсатади. Шунингдек 2006 йилдан пуллик тиббий хизмат кўрсатиш ҳам ташкил қилинди. Корхона ички ҳудудида 7та фельдшерлик соғломлаштириш шахобчалари хизмат кўрсатади292.
1992 йилда фойдаланишга топширилган “Ширин” маданият саройи нафақат “Навоийазот” ОАЖнинг, балки Навоий шаҳрининг кўркига айланди. Шаҳарнинг “Истиқлол”, “Дўстлик ғунчалари”, “Гармония” рақс дасталари Республика ва халқаро миқёсда фестивалларда фаол иштирок этиб келмоқда. Шунингдек маданият саройи ҳузурида тасвирий ва амалий санъат студияси, 2013 йилда “Ёш томашабинлар театри” ташкил этилди293. 2012 йилда Навоий вилояти “Умид ниҳоллари” спорт мусобақаларига мезбонлик қилди. Қўл тўпи ва футбол спорт тури финал босқичи “Химик” майдонида ўтказилди. 294
“Ўзкимёсаноат” ДАКнинг топшириғига ва “Навоийазот” ОАЖ бошқаруви раисининг 2012 йил 23 февралдаги 290 буйруғи асосида озиқ-овқат дастурини амалга ошириш бошқармаси ташкил этилди. Бугунги кунда корхона Кармана туманининг “Кумушкон” массивида 140 гектарлик экин ерларига, 400 бошга яқин наслли қорамолларга эга чорвачилик мажмуасига, Нурота туманинг “Истиқлол” ширкат хўжалиги ҳудудида 100 гектарлик 14 хилдаги нодир мевалар етиштиришга мўлжалланган замонавий томчилаб суғориладиган мевазор боғга, Украинанинг ТЕХНО компанияси ускуналари билан жиҳозланган 40 минг товуққа эга бўлган паррандачилик мажмуасига, шунингдек, 56-цех ҳудудида жойлашган 0.85 гектарлик иссиқхонага эга295. Корхона имкониятларидан келиб чиқиб соҳаларни ривожлантириш ва янги тармоқларни ташкил этиш режаларини тузган.
Навоий кон-металлургия комбинатига тегишли объектларда ҳам ижтимоий ва маданий масалаларга алоҳида эътибор берилган Комбинат бўлинмалари жойлашган Навоий, Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ҳамда Зафаробод ва Заркент қўрғонлари ҳозирги пайтда замонавий инфратузилмаларга эга. Бу шаҳарларда меҳнат қилаётган ва яшаётган 350 мингга яқин аҳолига марказлашган иссиқлик ва сув таъминоти, замонавий уй-жой фонди ва бошқа ижтимоий соҳа объектлари хизмат қилади. Комбинатнинг иқтисодий барқарор ривожланиши кўп жиҳатдан унда меҳнат қилаётган жамоанинг саломатлиги ва турмуш даражасининг фаровонлигига ҳам кўп жиҳатдан боғлиқдир. Комбинатнинг ривожланиш дастури бутун Зарафшон минтақаси, комбинат фаолият кўрсатаётган шаҳарлар, саноат, маданият ва маиший хизмат объектлари бўлган вилоятларнинг ҳаётига ижобий таъсир кўрсатмоқда.296 Навоий вилояти давлат архиви ҳужжатларида қайд этилича, Комбинат ва Навоий вилоятидаги барча йирик саноат корхоналари ўз тасарруфида бўлган шаҳарлар ва вилоятнинг ижтимоий инфратузилмасини яхшилашга мунтазам маблағ ажратиб келади.
Мустақилликнинг дастлабки йилларида Қизилқумнодирметаллолтин концернига қарашли 63 та ва НКМКга қарашли 43 та болалар боғчаси ва Навоий қурилиш бошқармаси (НУС) га қарашли 10 та болалар боғчалари бўлган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 26 сентябрдаги 453 сонли қарорига асосан идораларга қарашли ижтимоий соҳа объектлари давлат органлари балансига ўтказила бошланди. 2011 йилдан барча мактабгача таълим муассасалари давлат балансига ўтказилди. Мустақилликнинг дастлабки йилларида йирик саноат корхоналари ишчи-ходимларини кучли ижтимоий ҳимоясини таъминлаш мақсадида ўз ҳисобида бўлган болалар боғчаларини сақлаб қолди. Ишчи ходимлар боғча тўловларини 50 % нигина тўлашган, холос297.
Ҳозирги пайтда НКМК бақувват ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфраструктурага эга бўлиб, унинг майдони юз минглаб квадрат километрни ташкил қилади. Бу комбинатга ишчиларининг ижтимоий муаммоларини максимал даражада ҳал қилиш ва меҳнат самарадорлигини рағбатлантиришга ҳар жиҳатдан ёрдам берди. Комбинатда меҳнат қилаётган 250 мингга яқин киши томонидан қилинаётган ишларининг самарадорлигига боғиқлиги туфайли, бу ерда санитария-медицина хизмати бўлимлари, дам олиш базалари, профилакторийлар, спорт комплекслари, ёзги соғломлаштириш лагерларининг хўжалик таъминоти комбинат ҳисобидан амалга оширилган. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида мустақиллик йилларида комбинат қуйидаги ютуқларга эришди:
-ишчи ўринларининг сони 36350 тага кўпайди;
-рудани қайта ишлаш ҳажми 2,0 баробар ошди;
-олтин қазиб олиш 64,0 ўсди;
-маҳсулот экспорт қилиш ҳажми 250,0 ошди298.
НКМК бозор иқтисодиёти шароитида ўз ходимлари ва уларнинг оила аъзоларининг турмуш шароитларини яхшилаш мақсадида уй-жой билан таъминлаш, соғломлаштириш, болаларни мактабгача таълим муассасалари ва соғломлаштириш оромгоҳларида тарбияланиши, ишчилар ва ходимларнинг бў вақтларини мазмунли ўтказишлари мақсадида оммавий-маданий ҳамда жисмоий тарбия эътибор кучайтирилди. Комбинат ишчи-ходимларининг турмуш шароитларини янада яхшилаш мақсадида Зарафшон шаҳрида 36 та, Учқудуқ туманида 12 та кўп хонадонли, Зафарободда 10 та ободонлаштирилган коттежлар ва ёш мутахассислар учун ётоқхона, Заркентда 8 та кўп хонадонли уй ҳамда 4 та ётоқхона курилди. Қарийб 900 нафар ишчи-ходимлар қишлоқ жойларида намунавий лойиҳадаги турар жойларга эга бўлди. Зарафшон, Учқудуқ, Нуробод ва Маржонбулоқ шаҳарларида спорт мажмуалари, маданият муассасалари бунёд этилди. Комбинат раҳбарияти томонидан ходимлар ва ҳудуд аҳолисини сифатли ва мақбул нархларда сабзавот ва гўшт-сут маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида ёрдамчи хўжаликлар ташкил этилган. Комбинат агросаноат мажмуи таркибида бешта ёрдамчи хўжалик ва “Дўстлик” агрофирмаси бўлиб, улар тасарруфида 3000 минг гектардан ортиқ ер майдони мавжуд. Агрофирма томонидан 1000 бош қорамол ва 3000 бош қўй-эчкилардан йилига 300 тонна гўшт, 1600 тонна сут ва 800 тонна сут маҳсулотлари, паррандачилик фабрикаларида 70 тоннага яқин парҳезбоп гўшт ҳамда 12 млн доа тухум етиштириб берилади. Бундан ташқари 650 тонна бошоқли дон, 3000 минг тонна тонна сабзавот ва полиз маҳсулотлари, 470 тонна ҳўл мева ва узум етиштирилиб, қайта ишланади299. Жумладан, Кармана тумани ҳамда Зарафшон шаҳрида тухум ва гўшт йўналишидаги паррандачилик фабрикалари фаолият кўрсатмоқда. Нурота туманида 100 гектар майдонда интенсив боғ яратилди. Жиззах вилоятининг Зомин туманида 1600 гектар ерда полиз ва сабзавот маҳсулотлари етиштирилмоқда300. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва саноат интеграциясини йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилган агрокомплекс таркибида концерва цехи, учта кичик сут заводи, минерал сувни қадоқлаш ва салқин ичимлик суви ишлаб чиқариш цехи ишлаб турибди.
«Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури ижросини таъминлаш доирасида ҳамда Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида комбинатга карашли Қўшработ туманининг Заркент посёлкасида болалар аквапарки ва 44 хонадонли турар-жой, «Металлург» профилакториясининг даволаш корпуси, Нурободдаги балнеологик профилактория, «Фарход» маданият саройининг хореография заллари фойдаланишга топширилади. Жорий йилда Зарафшон шаҳридаги 3-тиббий-санитария қисми базасида замонавий жиҳозланган «Она ва бола» минтақавий скринг-марказини барпо этиш режалаштирилган301.
Мустақиллик йилларида «Чорвоқ» сув омбори кирғоғида «Паҳлавон» спорт-соғломлаштириш оромгоҳи фойдаланишга топширилди. Шунингдек, «Металлург», «Шахтёр» санаторий- профилакториялари, «Зарафшон» пансионати комбинат ишчи- хизматчилари фарзандларининг соғлом улғайишига хизмат қилмокда302.
Шундай қилиб, Қуйи Зарафшон воҳасида жойлашган йирик саноат корхоналари ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш имкониятини кенгайтириш билан бир қаторда, ишчи-ходимларнинг турмуш шароитларини яхшилаш ва саломатликларини тиклашга, ёшларни маънавий баркамол бўлиб тарбияланишларига алоҳида алоҳида эътибор берди. НКМК бозор иқтисодиёти шароитида ўз ходимлари ва уларнинг оила аъзоларининг турмуш шароитларини яхшилаш мақсадида уй-жой билан таъминлаш, соғломлаштириш, болаларни мактабгача таълим муассасалари ва соғломлаштириш оромгоҳларида тарбияланиши, ишчилар ва ходимларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари мақсадида оммавий-маданий ҳамда жисмоий тарбия эътибор кучайтирилди. Қарийб 900 нафар ишчи-ходимлар қишлоқ жойларида намунавий лойиҳадаги турар жойларга эга бўлди. Зарафшон, Учқудуқ, Нуробод ва Маржонбулоқ шаҳарларида спорт мажмуалари, маданият муассасалари бунёд этилди. янада мустахкамлаб олишга эришди.
Воҳанинг ҳудудларида санатория ва курорт зоналари қуриш имконияти чекланганлиги туфайли йирик саноат корхоналари қўшни вилоятларнинг дам олиш зоналаридан ҳам самарали фойдаланишга ҳаракат қилдилар. Бунинг учун таъмирталаб бўлиб қолган биноларни тузатишиб, барча талабларга жавоб берадиган замонавий санаториялар ва дам олиш зоналарига айлантирдилар.

Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish