Аҳолиси ва меҳнат ресурслари. Аҳоли сони 1989-2002 йилларда 1211 минг кишидан 1541 мингга етган, ёки шу даврда 127,3 фоизга ўсган (Ўзбекистон Республикаси бўйича бу кўрсаткич ўртача 127,0 фоизга тенг); жами аҳоли сонининг 48,2 фоизи шаҳар жойларда яшайди. қолган қисми 1200 га яқин овул ва қишлоқларга тўғри келади.
қорақалпоғистон Республикасида аҳоли зичлиги 1 км2 га атиги 9 кишидан иборат. Табиийки, бу «ўртача» кўрсаткич Нукус шаҳри атрофида ҳамда интенсив деҳқончилик ривожланган ҳудудларда анча юқори (33жадвалга қаранг).
Кейинги йилларда аҳоли жойлашувида жанубга нисбатан «силжиш» кузатилмоқда. Бу асосан Орол бўйи минтақасидаги нохуш экологик вазият туфайли вужудга келмоқда. Масалан, Мўйноқ туманида 1989 йилда 27,4 минг аҳоли яшаган бўлса, 2001 йилда у атиги 1,7 мингга кўпайган, холос. Ваҳоланки, Беруний, Тўрткўл, Амударё каби туманларда демографик ўсиш анча юқори бўлган.
33жадвал
қорақалпоғистон Республикаси
қишлоқ туманларининг аҳолиси (2000 й)
№
|
Туманлар
|
Майдони,
минг кв.км
|
Аҳолиси,
минг киши
|
Зичлик,
1кв.км киши
|
Ҳар минг кишига
|
туғилиш
|
ўлим
|
табиий кўпайиш
|
1
|
Амударё
|
1,02
|
139,1
|
136,4
|
26,7
|
5,2
|
21,5
|
2
|
Беруний
|
3,94
|
141,3
|
35,9
|
25,5
|
5,3
|
20,2
|
3
|
Бўзатов
|
1,98
|
19,7
|
9,9
|
22,8
|
5,0
|
17,8
|
4
|
Кегейли
|
0,92
|
58,2
|
63,3
|
23,4
|
5,9
|
17,5
|
5
|
Мўйноқ
|
37,94
|
28,7
|
0,8
|
23,3
|
6,9
|
16,4
|
6
|
Нукус х)
|
0,97
|
42,7
|
44,0
|
24,8
|
6,1
|
18,7
|
7
|
Тахтакўпир
|
21,12
|
44,0
|
2,1
|
20,6
|
6,0
|
14,6
|
8
|
Тўрткўл
|
7,47
|
152,1
|
20,4
|
24,1
|
5,2
|
18,9
|
9
|
Хўжайли
|
2,33
|
195,3
|
83,8
|
25,6
|
6,2
|
19,4
|
10
|
Чимбой
|
1,43
|
89,8
|
6,3
|
24,7
|
6,5
|
18,2
|
11
|
Шуманай
|
0,64
|
41,3
|
64,5
|
25,3
|
6,1
|
19,2
|
12
|
Элликқала
|
5,42
|
111,3
|
20,5
|
27,4
|
5,9
|
21,5
|
13
|
қанликўл
|
0,73
|
38,6
|
52,9
|
25,7
|
6,0
|
19,7
|
14
|
қораўзак
|
5,89
|
43,3
|
7,4
|
20,9
|
5,6
|
15,3
|
15
|
қўнғирот
|
74,49
|
108,5
|
1,5
|
24,6
|
5,8
|
18,8
|
16
|
қорақалпоғистон Республикаси
|
166,59
|
1503,0
|
9,0
|
24,1
|
5,6
|
18,5
|
х) Нукус шаҳар ҳокимиятисиз.
Келтирилган жадвалдан маълум бўлишича, қорақалпоғистон Республикаси аҳоли жойлашуви (зичлиги) турли туманларда ҳар хил. Масалан, энг юқори кўрсаткич Амударё туманида кузатилса (136 киши), унинг энг паст даражаси қўнғирот туманига тўғри келади. Ушбу туман нафақат қорақалпоғистонда, балки Ўзбекистон мамлакатида ҳам энг катта маъмурий бирлик ҳисобланади; қўнғирот тумани қорақалпоғистон майдонининг 46 фоиз, Республика ҳудудининг 16,6 фоизини ташкил қилган ҳолда бу ерда ҳар 1 минг кв. км. га атиги 1,5 киши тўғри келади, холос.
Жадвалда аҳолининг табиий ҳаракати тўғрисида ҳам маълумотлар акс эттирилган. Чунончи қР бўйича туғилиш 24,1 ва ўлим 5,6 промиллега тенг. Ушбу демографик жараёнларда ҳудудий фарқлар унча катта эмас: энг юқори туғилиш коэффициенти Амударё туманида, ўлимнинг энг паст даражаси эса Бўзатовда қайд қилинган (2000 йил якунлари бўйича). Аммо болалар ўлими кўрсаткичларида сезиларли тафовутлар кузатилади. Масалан, 1 ёшгача бўлган болалар ўлими қР бўйича ҳар минг туғилганларга нисбатан 24,9 ни ташкил қилган ҳолда, у Чимбой шаҳрида 49,3, қораўзак шаҳарчасида 48,5, Тахтакўпир шаҳарчасида 51,4 ва Шуманай шаҳарчасида 45,4 кишига тенг.
Экологик вазиятнинг ноқулайлиги сабабли аҳолининг миграция ҳаракатлари ҳам бу ерда салбий натижаларга эга. Жумладан, биргина 1998 йилда қР нинг шаҳар жойларида миграция қолдиғи, яъни келганлар билан кетганлар нисбати минус 3 минг, қишлоқ жойларда эса-1750 кишига баробар бўлган. 1997 йилда бу рақамлар, юқоридагиларга мос ҳолда-3168 ва 1729 кишини ташкил қилган.
Жами аҳолидан 738 минг киши 15 шаҳар ва 16 шаҳарчаларда ва 789 минг киши қишлоқ жойларда яшайди. Энг катта шаҳар-қР пойтахти Нукус бўлиб, унда 211 минг аҳоли истиқомат қилади. Хўжайли, Беруний ва Тахиятош ўрта шаҳарлар қаторига киради; Чимбой, Тўрткўл, Манғит ва қўнғирот шаҳарларининг ҳар бирига 30-50 минг аҳоли тўғри келади. қолган шаҳарларда аҳоли сони бундан кам.
Нисбатан катта қишлоқлар асосан қадимдан суғорилган ҳудудларда жойлашган. 2000 йил маълумотларига кўра, қР да меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳолининг сони 753 минг киши, иш билан банд бўлганлар эса 489 минг киши; расман ишсиз сифатида 8500 га яқин киши қайд қилинган. Жами банд бўлган аҳолининг 34,7 фоизи қишлоқ хўжалигига, 9,1 фоизи саноатга, 8,7 фоизи қурилишга, 15,5 фоизи таълим, маданият ва санъат, фан ва фан хизматига тўғри келади. Бир йилда (2000 й.) қишлоқ хўжалигидан тахминан 700 киши бўшаган, 14,5 минг кишилик янги иш ўринлари яратилган. Шу йили меҳнат биржаларига иш сўраб 34,7 минг киши мурожаат қилган, шундан 58 фоизи иш билан таъминланган.
Хўжалиги. Минтақа иқтисодиёти аграриндустриал йўналиши билан тавсифланади. Бошқа ҳудудларда бўлганидек, бу ерда ҳам бозор ислоҳотлари амалга оширилмоқда. Жумладан, жами саноат маҳсулотининг 92-94 фоизи, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг 98-99 фоизи нодавлат секторига тўғри келади. Шунингдек, бозор инфраструктурасини шакллантириш, қулай инвестиция маконини яратиш, геоэкологик ҳолатни соғломлаштиришга катта аҳамият берилмоқда.
Саноати. қР саноати, ялпи ички маҳсулотнинг 1/3 қисмидан кўпроғини беради. Бу ернинг саноат мажмуида енгил, қурилиш маҳсулотлари ва озиқовқат саноати нисбатан яхши ривожланган. Масалан, енгил саноат қР ялпи маҳсулотини 22,4, электр энергетика 16,9, озиқовқат 8,2 фоизини таъминлайди. Булардан ташқари, ункрупа, омухта, ем саноати ҳам ривожланиб бормоқда.
қР Ўзбекистон Республикасининг 4,2 фоиз электр энергиясини, шунча қурилиш саноати, 4,6 озиқовқат, 3,6 фоиз енгил саноат, 5,2 фоиз пахта тозалаш саноат маҳсулотини беради. Кейинги 10 йилда бу ерда ёқилғи, тўқимачилик, шиша ва фарфор идишлари саноати бошқаларга кўра тезроқ ривожланиб борган. Чунончи, мустақиллик йилларида қорақалпоғистонда Нукус ун заводи (1992 й.), Катекс (1993 й.), Элтекс (1994 й.), Хўжайли шиша заводи (1995 й.), ўндан ортиқ қўшма корхоналар қурилди. Ҳозирги кунда бу ерда 92 асосий саноат корхоналари мавжуд бўлиб, уларда 20 минг кишига яқин ишчи банд. Аммо саноат ривожланиш даражаси юқори эмас: саноат ишлаб чиқаришнинг индекси 0,34 (ЎзР-1,00). Ҳар минг аҳолига саноатда банд бўлганлар 13,3 киши.
2000 йил якунларига кўра, қорақалпоғистонда 3353 млн. кВт/с электр энергияси, 1,7 млрд. м3 табиий газ, 54 минг тонна пахта толаси, 8,6 млн. кв.м ип газлама, 10,8 минг тонна тозаланган ўсимлик ёғи ишлаб чиқарилган.
қР электр энергетикаси Тахиятош ИЭСига асосланган. Албатта, бу унча катта бўлмаган иссиқлик электр станцияси қуйи Амударё минтақа иқтисодиётини жадал ривожлантириш учун етарли эмас. Шунингдек, қазиб олинаётган нефт ва газ конденсати, табиий газ миқдори ҳам келажакда кўпайиши керак.
Сўнгги йилларда кимё саноати ривожланишига катта эътибор қаратилмоқда. Масалан, қўнғирот шаҳрида маҳаллий туз хом ашёси асосида Ўзбекистонда ягона сода заводи хорижий мамлакатлар инвестициясини жалб қилинган ҳолда барпо этилмоқда.
Машинасозлик ва ўрмон саноати яхши ривожланмаган. Машинасозлик кўпроқ қишлоқ хўжалиги ва йўл қурилиши машиналари ҳамда кемаларини таъмирлашга ихтисослашган. Айни вақтда қурилиш саноати (оҳак, мармар, ғишт ишлаб чиқариш) бирмунча юксалмоқда.
Енгил саноати таркибида тўқимачилик ва пахта тозалаш корхоналарининг ўрни катта. Нукус ва Элликқаъла тумани маркази Бўстон шаҳрида Туркиянинг «Язек» фирмаси билан ҳамкорликда Катекс ва Элтекс корхоналари барпо этилган. Нукусда жун маҳсулотлари (кийгиз) ишлаб чиқарувчи комбинат мавжуд, пахта етиштирувчи Беруний, Тўрткўл, Амударё, Элликқалъа, Хўжайли ва бошқа туман марказларида пахта тозалаш заводлари ишлаб турибди.
Озиқовқат саноатида асосан ўсимлик ёғи (Хўжайли, Нукус, қўнғирот, Чимбой, Беруний), консерва (Мўйноқ, Нукус) ишлаб чиқариши товар аҳамиятига эга. Дон маҳсулотлари ва емнинг кўпчилик қисмини «қораўзакдон» акционерлик жамияти беради. Ун саноати корхоналари Беруний, Чимбой, Тўрткўлда жойлашган.
Ҳаммаси бўлиб қорақалпоғистонда ўндан ортиқ фаолият кўрсатаётган қўшма корхоналар бор. Аммо уларнинг экспорт салоҳияти анча паст. Кейинги йилларда «Техномарт» ўзбекараб қК (фотохизмат), «Осиё-вест» Ўзбекистон Германия қК (маданли сув ва алкоголсиз ичимликлар), «Персей» Ўзбек-Россия-Литва қК (қишлоқ хўжалиги хом ашёсини қайта ишлаш ва реализация қилиш), «Шарқ-текс» қорақалпоқ-Италия (пахта ва унинг чиқиндиларини қайта ишлаш), «Чимбой-Дери» Ўзбек-Турк (қўй ва эчкилар терисини қайта ишлаш, пойафзал ишлаб чиқариш) қўшма корхоналари қурилган. Шунингдек, декаратив тошлар (мармар), музқаймоқ ишлаб чиқарувчи «Айс-Жайҳун» қорақалпоқ-Люксембург, ўсимлик ёғи берувчи «Турон» Ўзбек-Россия қўшма корхоналари ҳам мавжуд. «Карт» қК да пайпоқ ишлаб чиқарилади.
Саноатнинг ҳудудий таркиби ўзига хос: тахминан ¼ қисм саноат маҳсулоти Нукус шаҳрига, деярли 20 фоизи Тахиятош шаҳрига тўғри келади. Булардан ташқари, Хўжайли, қўнғирот, Элликқалъа, Чимбой, Беруний ва Амударё туманларида ҳам саноат ишлаб чиқариши бирмунча ривожланган. Айни пайтда қораўзак, Тахтакўпир, Мўйноқ ва Бўзатов туманларида бу соҳа деярли йўқ даражада.
Do'stlaringiz bilan baham: |