қОРАқАЛПОFИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
қорақалпоғистон Республикаси (қР) Ўзбекистон Республикаси таркибида суверен давлат сифатида 9 январ 1992 йилда эълон қилинган. Пойтахти-Нукус шаҳри.
Унинг таркибига 15 та қишлоқ туманлари, 12 та шаҳар ва 16 та шаҳарча киради. Майдони 166,6 минг км2, аҳолиси, 1.01.2002 й. маълумотига кўра, 1541 минг киши.
қорақалпоғистон минтақа ва Ўзбекистон Республикаси ичидаги меҳнат тақсимотида асосан деҳқончилик, хусусан шоли етиштириш, жунгўшт чорвачилиги ҳамда қисман озиқ овқат ва енгил саноатнинг баъзи тармоқлари билан ажралиб туради.
Географик ўрни ва табиий бойликлари. қР Ўзбекистоннинг чекка шимолиғарбида, Орол денгизи бўйида жойлашган. Унинг ЎзР марказий районларидан анча олисда ўрнашганлиги минтақа иқтисодий ривожланиш йўналишига ўз таъсирини кўрсатади. Шу билан бирга қР нинг геосиёсий мавқеи, яъни қозоғистон Республикаси ва Туркманистон давлати билан қўшничилиги, Ўзбекистоннинг Европа мамлакатларига чиқиш жойида эканлиги унинг ривожланишига қулай имкониятлар яратиб беради.
қорақалпоғистон ер усти тузилиши мураккаб эмас: энг баланд нуқтаси Султонувайс тизмаси бўлиб, у денгиз сатҳидан 473 м. баландликда жойлашган. Сариқамиш ва Ассака чўкмалари эса анча паст–30 м. атрофида. қРнинг ғарбий қисми Устюрт платоси, қолган ҳудуди Турон пасттекислиги билан банд.
Минтақа турли хил қазилма бойликларга эга. Бу ўринда энг аввало Султонувайс (Султонуизтоғ) тизмасини кўрсатиш жоиз. Майдони унча катта бўлмаган мазкур ҳудудда рангли ва қора металлар, қурилиш саноати хом ашёси кўп. Улар жумласига мармар, оҳактош, гипс, мергел, фосфорит, олтин, темир рудаси, мис, қимматбаҳо тошлар, барит, талк, абразив материаллар ва бошқалар киради. Бироқ, бу бойликларнинг заҳираси ва техник иқтисодий жиҳатлари саноат ишлаб чиқиришини ташкил қилиш учун ҳали мукаммал ўрганилмаган. Баъзилари эса, масалан, Тебинбулоқ темир рудаси кони аниқланган заҳиралар камлиги ва унинг сифат кўрсаткичларининг юқори эмаслиги сабабли (рудадаги темирнинг улуши 20 фоизга ҳам етмайди) ҳозирча саноат аҳамиятига эга эмас.
қР тоғкон кимёси заҳираларига ҳам бой; Чимбой яқинидаги қўшқоноттов ва қўнғирот атрофидаги Борса Келмас ҳамда қораумбет каби конларда сульфатмагнезий, тош ва ош тузларининг жуда катта заҳиралари мавжуд.
қорақалпоғистоннинг Устюрт қисмини табиий газ ва айниқса нефт конларига бой эканлиги башорат қилинмоқда. Ҳозирги кунда Оқшолоқ, Шоҳпахти, қувониш конларидан табиий газ қазиб олинади. Келажакда эса ушбу ёқилғи турларининг йирик конларини топилиши кўзда тутилмоқда. Шу мақсадда бу ҳудудга республика геологик қидирув ишларига мўлжалланган инвестиция ҳажмининг асосий қисми ажратилган.
Иқлими ўта континентал; йиллик ёғинсочин миқдори 90-200 мм атрофида. Албатта, минтақада бу жиҳатдан қурғоқчилик кескин сезилиб туради-мумкин бўлган парланиш амалдагисидан 9-10 марта зиёд. Бинобарин, қорақалпоғистон Республикасида суғорма деҳқончиликни ривожлантириш имкониятлари анча чекланган.
Шундай қилиб, қорақалпоғистон Республикасининг табиий шароити, минерал хом ашё ҳамда агроиқлимий ресурслари асосан тоғкон кимёси, қурилиш ва ёқилғи саноати, чорвачилик ва полизчилик учун қулайроқ. Айни вақтда бу ерда сув заҳираларининг етишмаслигидан электр станцияларни қуриш, дарё транспорти, интенсив суғорма деҳқончилик ва балиқчиликни ривожлантиришга тўсқинлик қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |