35жадвал
Хоразм вилояти ижтимоийиқтисодий салоҳиятининг
туманлар бўйича тақсимланиши
(2000 й., жамига нисбатан фоиз ҳисобида)
№
|
Туман ва шаҳарлар
|
Аҳоли
|
Саноат
|
қишлоқ хўжалиги
|
Савдо обороти
|
Пуллик хизмат
|
1
|
Урганч ш.
|
10,5
|
24,7
|
|
36,0
|
26,8
|
2
|
Питнак ш.
|
3,0
|
5,7
|
6,1
|
2,0
|
2,7
|
3
|
Хива ш. ва
туманлари
|
12,2
|
9,1
|
7,4
|
13,5
|
10,3
|
4
|
Боғот т.
|
8,3
|
7,8
|
9,9
|
4,7
|
6,1
|
5
|
Гурлан т.
|
8,0
|
4,8
|
13,7
|
5,0
|
7,3
|
6
|
Урганч т.
|
9,8
|
4,3
|
8,9
|
4,8
|
9,0
|
7
|
Хонқа т.
|
9,6
|
17,9
|
11,3
|
9,6
|
9,9
|
8
|
Ҳазорасп т.
|
10,3
|
11,7
|
7,9
|
8,3
|
6,7
|
9
|
Шовот т.
|
8,9
|
6,3
|
9,5
|
6,3
|
7,2
|
10
|
қўшкўпир т.
|
8,9
|
3,5
|
9,2
|
3,7
|
6,5
|
11
|
Янгиариқ т.
|
5,9
|
2,2
|
7,6
|
3,2
|
3,8
|
12
|
Янгибозор т.
|
4,6
|
2,0
|
8,5
|
2,9
|
3,7
|
Жадвал ЎзР макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги маълумотлари асосида тузилган.
Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси минтақавий сиёсати доирасида Хоразм вилоятининг ижтимоийиқтисодий ривожланиш дастури ишлаб чиқилган. Ушбу дастурга мувофиқ келажакда вилоят ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини янада ошириш, ижтимоийиқтисодий ва экологик вазиятни яхшилаш, меҳнат ресурсларидан тўлароқ фойдаланиш, халқаро туризм ва саноатнинг оғир тармоқларига ҳам устувор аҳамият бериш назарда тутилган.
* * *
қуйи Амударё иқтисодий райони Ўзбекистон Республикасининг минтақавий сиёсатидаги ўзига хос ўрни келажакда ҳам сақланиб қолади. Зеро у «муаммоли минтақалар» дан ҳисобланади ва бу ердаги мавжуд муаммоларни ҳал қилиш учун албаттта марказнинг ҳар жиҳатдан, шу жумладан молиявий қўллабқувватланиши талаб этилади. Шу нуқтаи назардан ҳозирги ажратилаётган инвестиция ҳажми етарли эмас (у 2000 йилда қорақалпоғистон Республикасида Ўзбекистонга нисбатан 5,1 ва Хоразм вилоятида 3,4 фоизни ташкил этади). Бинобарин, минтақа иқтисодиётини барқарор ривожлантириш мақсадида бу ерга белгиланган капитал маблағлар, хорижий давлатлар инвестициясининг ҳажми янада ошиб бориши керак.
Келажакда Хоразм вилояти ва қорақалпоғистон Республикаси орасида иқтисодий интеграция жараёнларини ривожлантириш ва шу асосда ягона иқтисодий маконни шакллантириш зарур. Бунинг учун ҳар икки томонда ҳам имтиёзлар ва ҳамкорликда ривожланиш эҳтиёжлари мавжуд. Чунончи, қорақалпоғистоннинг қазилма ресурслари ва ер бойликлари, Хоразмнинг эса меҳнат ресурслари ва туризм имкониятлари бирбирларининг иқтисодий ривожланишини тўлдириши мумкин.
Уларнинг ҳар иккиси учун умумий муаммо Оролбўйи минтақасидаги экологик вазиятни соғломлаштириш, ҳудуднинг бошқа районлар билан транспорт алоқаларини яхшилаш, инфраструктура тизимини ривожлантириш ва қулай инвестиция маконини яратиш зарур. Бундан ташқари, иқтисодий районда ёқилғиэнергетика ва қурилиш базасини мустаҳкамлаш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Айни вақтда, бу ерда, минтақанинг иқтисодийгеографик ўрнидан келиб чиққан ҳолда, ишлаб чиқаришни комплекс ривожлантириш, туташ ҳудудлар-Туркманистон ва қозоғистон ҳамда бошқа хорижий мамлакатлар билан иқтисодий алоқаларни кучайтириш ҳам мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Савол ва топшириқлар
Нима сабабдан қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти бир иқтисодий район таркибига киритилади?
Ҳар иккала ҳудуднинг табиий шароити ва бойликлари, демографик вазиятига иқтисодий жиҳатдан баҳо беринг.
қорақалпоғистон Республикаси мамлакатимизда қандай соҳаларга ихтисослашган ва унинг истиқболдаги ривожланиш омиллари қайсилар?
қорақалпоғистон иқтисодиётининг ҳудудий таркиби қандай?
Нима учун Хоразм вилоятида оғир саноат яхши ривожланмаган?
қуйи Амударё иқтисодий районининг асосий муаммолари ва истиқболда ривожланишининг устувор йўналишларини таърифлаб беринг.
Aim.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |