Қуйи амударё минтақаси


Транспорт ва ташқи иқтисодий алоқалар



Download 209,17 Kb.
bet6/13
Sana11.06.2022
Hajmi209,17 Kb.
#654269
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
uji amudarjo mintaasi (2)

Транспорт ва ташқи иқтисодий алоқалар. 2000 йилда барча транспорт воситалари билан 52,9 млн. тонна халқ хўжалиги юклари жўнатилган (юк обороти 1346 млн. тонна/ км), шундан автомобил транспорти 49,4 млн. тонна (443,4 млн. тонна/км), темир йўл, юқоридагиларга мос равишда 3,5 млн. тонна ва 902 млн. тонна/км. 1999 йилда эса 62,0 млн. тонна юк ташилган, юк обороти ўртача 1290 млн. тонна/км бўлган.
қорақалпоғистон ҳудудидан Ўзбекистонни Россия билан боғловчи Тахиятош-Бейнау темир йўли ўтади. Шу билан бирга кейинги йилларда Нукус-Чимбой темир йўли ҳам қурилиб ишга туширилган ва қўнғирот-Нукус-Чимбой йўналиши бўйича йўловчилар ташилмоқда. Айни вақтда Учқудуқ-Мискин-Нукус темир йўли қурилди, Нукус-Бейнау автомобил йўли ҳам қуриб битирилмоқда. Улар тўла ишга тушгач қорақалпоғистон Республикаси мамлакатимизнинг бошқа ҳудудлари билан бевосита боғланиш имкониятига эга бўлади.
Ташқи савдо обороти 110 млн. АқШ долларига тенг, шу жумладан, экспорт 52,6 ва импорт 56,5 млн. доллар. Экспортнинг 80-85 фоизи пахта толасига тўғри келади, импортда эса машина ва асбоб­ускуналар, озиқ­овқат маҳсулоти асосий ўринни эгаллайди. Таъкидлаш жоизки, йилдан­йилга пахта толасининг экспортдаги улуши камайиб бормоқда. Масалан, у 1998 йилда жами экспорт қийматининг 92,6 фоизини, 1999 йилда 86,5 фоизини ташкил қилган бўлса, 2000 йилга келиб бу кўрсаткич 82,3 фоизга тенг бўлди. Иқтисодий алоқалар Ҳамдўстлик мамлакатлари ва қисман «узоқ» хориж давлатлари билан олиб борилади (Швейцария, Буюк Британия, Бельгия, Россия, қозоғистон билан).
Ички тафовутлари. қорақалпоғистон ҳудуди тўртта асосий иқтисодий районларга бўлинади: ғарбий, шарқий, марказий ва жанубий. Бундан ташқари, Мўйноқ ва Бўзатов туманлари доирасида шимолий район ҳам ажратилиши мумкин.
Белгиланган ҳудудий таркиблар орасида ғарбий, шимолий ва шарқий районларнинг иқтисодий ва демографик салоҳияти анча паст, марказий ва жанубий минтақалар эса бирмунча ривожланган.
1. /арбий район таркибига қўнғирот, Шуманай ва қонликўл туманлари киради; район қорақалпоғистон ҳудудининг 45,5 ва аҳолисининг 12,5 фоизини ташкил қилади. /арбий район ҳиссасига қорақалпоғистоннинг 16 фоиз саноат ва деярли шунча қишлоқ хўжалиги маҳсулоти тўғри келади. Ушбу районнинг «норасмий» маркази қўнғирот шаҳри (35,2 минг киши). Бу ерда асосан яйлов чорвачилиги бирмунча ривожланган. Шу билан бирга ёқилғи ва кимё саноати ҳам юксалиб бормоқда.
2. Шимолий район Мўйноқ ва Бўзатов туманларидан ташкил топган бўлиб, унга қРнинг 23,4 фоиз майдони ва аҳолисининг атиги 3,2 фоизи тўғри келади. Район иқтисодий жиҳатдан жуда суст ривожланган. У қорақалпоғистон саноат маҳсулотининг атиги 1,2 фоиз, қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг 2,5 фоизини беради. Энг йирик шаҳри Мўйноқ (13,6 минг киши).
3. Марказий район Нукус шаҳри ҳокимияти, Нукус ва Хўжайли туманларини бирлаштиради. Ҳудуди қРнинг 2,0 фоиз, аҳолиси 32,5 фоиз, саноат маҳсулоти 55, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти 13,15 фоизга тенг. Бу қР да энг ривожланган. Маркази–Нукус шаҳри. Минтақа асосини Нукус–Хўжайли саноат тугуни ва шу номдаги шаҳар агломерацияси ташкил қилади. Мазкур районда озиқ­ овқат, тўқимачилик, электр­энергетика саноати, шоличилик яхши ривожланган.
4. Шарқий район қораўзак, Чимбой, Кегейли ва Тахтакўпир туманларидан иборат. Унинг қР да тутган ўрни: майдони 17,6 фоиз, аҳолиси 15,6 фоиз, саноати 10-12 фоиз, қишлоқ хўжалиги бўйича 20-22 фоиз. Асосий шаҳри Чимбойда 33,1 минг аҳоли яшайди. Районда яйлов чорвачилиги, шоли етиштириш катта аҳамиятга эга.
5. Жанубий район таркибига Амударё, Беруний, Тўрткўл ва Элликқалъа туманлари киради. Район қР ҳудудининг 7,1 фоизини, аҳолисининг эса 36,2 фоизини ташкил қилади. Бу ерда агроиндустриал мажмуаси, шу жумладан пахта ва шоли етиштириш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш саноати ривожланган. Район қорақалпоғистонда саноат маҳсулотининг тахминан 20-22 фоиз ҳамда қишлоқ хўжалигининг 45-48 фоизини таъминлайди. Асосий шаҳарлари Беруний (53 минг) ва Тўрткўл (49 минг киши).
қР ички иқтисодий районларининг муаммолари ва истиқбол йўналишлари ҳам ҳар хил. Масалан, Марказий район ўзининг мавқеини сақлаган ҳолда яқин келажакда Жанубнинг ривожланиши янада жадаллашади. Бунга Учқудуқ-Султонувайс-Мискин-Нукус темир йўлининг очилиши ҳам сабаб бўлади. Кейинги навбат /арбий районга келса керак, бу Устюрт қазилма бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ.
Шарқий район истиқболи узоқроқ келажакда Тахтакўпирдан шарққа­қозоғистоннинг туташ ҳудудига темир йўл қурилиши, Чимбой туз конларини ишга туширилиши билан бошланса ажаб эмас. Шимол эса анча вақт муаммоли район бўлиб қолади ва унинг ривожланиши кўп жиҳатдан Орол тақдиридан келиб чиқади. Ҳудудларнинг бундай тарққиёт хусусиятлари қР нинг минтақавий сиёсатида ўз аксини топади.



Download 209,17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish