Натурага қараб тасвирлаш икки бўлимдан ташкил топади. 1.Натурага қараб расм ишлаш. 2.Натурага қараб ҳайкал ишлаш. Бу иккала бўлимга бошланғич синфларда етарлича ўрин берилган бўлиб улар болаларда тасвирий малакаларни шакллантиришга қаратилади. 5 -7- синфларда бу иккала йуналишлар бўйича машғулотлар давом эттирилади.
Натурага қараб расм ишлаш
Натурага қараб расм ишлаш машғулотлари бошланғич синфлардагига қараганда анчагина мураккаблашади ва уларнинг ѐшлик хусусиятлари, шунингдек, расм ишлаш малакаларининг шаклланганлиги билан асосланади. Натурага қараб расм ишлашга 5-7 синфларда саводли расм ишлашдек жиддий талаблар қўйилади. Бундай машғулотларда болалар ѐруғсоя, рангшунослик, перспектива асослари юзасидан назарий
билимлар берилади. Ёруғсоя, перспектива қонунлари асосида куб, призма, пирамида, конус, шар ва геометрик шаклдаги предметлар расмини маълум кетма-кетликда чиздириш мақсадга мувофиқдир. (44-расм)
Кейинчалик топшириқлар мураккаблашиб бориб, натюрмортлар бир неча предметлардан ташкил топади. Натурага қараб расм чизиш дарсларининг охирги босқичларида болаларга оддий ва кичик ўлчовдаги амалий санъат намуналари, мураккаб тузилишдаги гуллар, мевалар, сабзавотлардан ташкил топган натюрмортлар қўйилади. Бундай машғулотларда болалар натуранинг тузилишини, рангини, шаклини, ҳажмини нарсаларнинг аслига яқинлаштириб ишлашлари талаб этилади.Натурага қараб расм ишлаш машғулотларида, ҳам қаламтасвир, ҳам рангтасвир ишлари бажарилади. Шунингдек, узоқ, давом этадиган (1-2 соатли) машғулотлар билан бирга қисқа вақт давом этдаган (10-15 минут) қоралама ва рангламалар ҳам ишлатилади.Натурага қараб расм ишлаш машғулотларидаги мураккаб вазифаларни амалга ошириш учун ѐруғсоя, перспектива, рангшуносликнинг назарий асосларини ўрганиш мақсадида гипсли шар, куб, пирамида, конус, цилиндр каби геометрик шаклларни чиздириш яхши самаралар беради.5-7-синфларда натюрморт ишлаш машғулотларида колорит муаммоси ҳам бор. Хусусан, шу мақсадда халқ амалий санъати намуналаридан (совуқ рангда ишланган чинни сервислар) чизиш учун совуқ колоритли натюрмортлар, кузги мевалар, гуллар ва предметлардан илиқ колоритли натюрмортлар қўйилади.
Натюрмортлар ишлашда болаларни акварелни кўп қатламли, қалин қилиб ишлашларига, оқ бўѐқдан фойдаланишларига йўл қўйилмайди.
Чунки, бунда расм ранглари лойқалашиб кетиб, ранглар тоза кўринмайди.5-7 синфларда натурага қараб расм ишлаш машғулотларининг яна бир ўзига хос хусусиятлари, бу фақат қуруқ қоғозда эмас, ҳўл қоғозда ҳам бўѐқ билан расм ишлашдир. Натура учун нарсалар танлаш ўқитувчининг энг муҳим вазифаларидан ҳисобланади. Шунинг учун бу масалага алоҳида эътибор бериб натюрморт учун материал танлашда бир қатор мезонларга риоя қилиш керак бўлади:
Нарсаларнинг эстетик жиҳатлари, яъни улар шакл, ранг жиҳатдан ѐқимли бўлиб, болалар эътибори ва диққатини ўзига тортувчан бўлишлиги.
Нарсалар ҳар жиҳатдан болаларга таниш, моҳияти жиҳатдан фойдали, уларнинг ҳаѐтида учрайдиган, шунингдек, болаларда қизиқиш уйғотадиган бўлишлиги.
Танланадиган материалларни натурага қараб расм ишлаш дарсларининг мақсад ва вазифаларига мос бўлишлиги.
Нарсалар юзасини силлиқ, ялтироқ, ранг-баранг бўлмаслиги. Улар нарсалар ҳажми ва рангларини тўғри кўришни қийинлаштиради ва чалкаштиради.
Натура учун танланадиган нарсалар тузилиши жиҳатдан тушунарли, болалар идроқига мос, ѐруғсоялари, блик, рефлекслари яққол кўриниб туришлиги.
Натюрморт ишлаш машғулотларининг методикаси қуйидагиларни эътиборга олишни назарда тутади:
Натюрмортларни болалар иштирокида ўрнатиш. Бунда натура билан фон муносабатларини тўғри белгилаб олиш зарур, яъни натура оч рангда бўлса фонга тўқ материал танланиши нарсаларни аниқ кўринишини таъминлайди. Шунингдек, натурани ўрнатишда майда нарсаларни биринчи планга ва йирикларни орқа планга қўйилиши мақсадга мувофиқдир.
Натюрмортни ўқувчилар томонидан мустақил ва ҳар томонлама кузатиш ва таҳлил қилиш.
Савол-жавоб асосида натюрмортни таҳлил қилиш. Бунда натюрмортни нималардан ташкил топганлиги, уларнинг жойлашуви, ҳap бир нарсани тузилиши, шакли, ранги, ўлчовлари, ўлчов нисбатлари, перспектив қисқариши аниқлаштирилади. Натюрмортни болалар томонидан мустақил ўрганилиши ва уни савол-жавоб тарзида таҳлилини солиштирма метод асосида ўтказилиши ниҳоятда муҳим. Бунда бир предметни иккинчи предметга нисбатан тузилиши, шакли, ранги, ўлчовлари ўртасидаги фарқи шунингдек, унинг ҳар бир бўлагининг ўлчов нисбатлари, ҳажми, ранги, тузилишлари бир-бирларига нисбатан солиштириб ўрганилади.
Мавзуга яқин биронта ѐки бир нечта рассомнинг асарларининг репродукция ѐки слайдлари намойиш этилиб, улар ҳам шу тартибда савол-жавоб орқали таҳлил қилинади.
Ўқитувчи натурани чизиш тартибини тушинтиради. Бу босқичда ўқитувчи натюрмортни қоғоз юзасида композицион жиҳатдан тўғри жойлаштириш ҳакида гапириб, расм эскизини чизиб олишни тавсия этади.
Ўқувчиларнинг мустақил ишлари. Бу босқичда ўқитувчи болалар эътиборини расмни қаламни босмасдан енгил чизиқлар чизиш, нарсаларнинг ўлчов, ўлчов нисбатлари, тузилиши, ранги, шакли, ѐруғсоялари жиҳатдан тез-тез солиштириш, ѐрдамчи чизиқлардан ўринли фойдаланиш кабиларга қаратиши лозим.
Ўқитувчи болаларнинг мустақил ишлари жараѐнида уларнинг фаолиятларини кузатади ҳамда тегишли ѐрдамлар кўрсатади. Бунда у албатта буш ўзлаштирувчи болаларга кўпроқ, эътибор беради. Иш жараѐнида болалар томонидан муаффақиятли бажарилаѐтган расмлардан намуналар бутун синфга намойиш этилади.
Дарс икки соатга мўлжалланган бўлса, қаламтасвир биринчи соатда, унинг рангтасвирини ишлаш иккинчи дарсда амалга оширилади. Шуни ҳам қайд қилиш лозимки, натюрморт қаламтасвири тайѐр бўлгач, ранглашдан аввал уни тоза сув билан ҳўлланади, акс ҳолда бўѐқ қоғозга яхши ѐпишмаслиги мумкин.
Дарсни тугашига яқин ўқитувчи болалар томонидан 3-4 та муаффақиятли ишланган расмлардан ажратиб олиб, уларни болалар билан биргаликда таҳлил қилади. Таҳлилда расмлардаги ютуқлар билан бир қаторда уларнинг камчилиқлари кўрсатилиб ўтилади. Бироқ, муваффақиятсиз бажарилган расмларни таҳлил қилганда уларни ҳаддан зиѐд қаттиқ танқид қилмаган маъқул. Акс ҳолда, бу расм муаллифлари тушкунликка тушишлари, тасвирий санъатга бўлган қизиқишлари сўниши мумкин. Кўрсатиладиган камчиликлар тавсия тарзида бўлиши мақсадга мувофиқдир. Кузатиш жараѐнида ўқувчилар қуйидаги саволларга жавоб топишлари лозим:
Натюрмортни қандай номлаш мумкин?
Натюрморт қандай предметлардан тузилган?
Натюрмортдаги предметларни бошқача жойлаштирса бўладими?
Бу предметлар қандай материаллардан тайѐрланган?
Натюрмортни умумий эни каттами ѐки бўйими?
Сервиснинг бадиий безагида қандай нақш унсурлари ишлатилган? Уларнинг шакли, ўлчови, ранги қанақа?
- Предметларда блик, ѐруғсоя, яримсоя, рефлекслар борми? Натюрмортнинг расмини ишлаш йўли доскада чизиб кўрсатилади. 8.Расм ишлаш йўллари болаларга тушунарли бўлганидан сўнг, у доскадан ўчириб ташланади. Акс ҳолда болалар натурага қарамасдан расмни доскадан кўчириб оладилар. Шуни хам ѐддан чиқармаслик керакки, болаларни расмдан кўчириб олишга эмас, натурадан чизишга ўргатиш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |