Кўргазмалилик приниипи тасвирий санъатни ўқитишда борлиқдаги нарса ва ҳодисаларнинг моҳиятини билишга, унинг характерли хусусиятлари ва қонуниятларини ўрганишга кўмаклашади.
Натурани ўрганиш чоғида (синфда ва пленерда) ўқувчиларнинг кузатувчанлик ва мантиқий фикрлаш қобилиятлари ривожланади.
Ўқитувчида ҳар доим ҳам ўрганилаѐтган объектни кўрсатиш имкони бўлавермайди, бундай ҳолларда унга кўргазмалилик ѐрдам беради. Бу эса ўқувчиларда мазкур соҳага бўлган қизиқишни жонлантиради.
Ўқувчи натурадан расм чизиш жараѐнида доим изланади, шаклларни солиштиради, натуранинг тузилиши, ўлчовлари, шакллари, ранги кабиларни билиб олади. Шубҳасиз, бўларнинг ҳаммаси ўқувчиларда кузатувчанликни ривожланишига олиб келади. Маълумки, болаларда фикрлаш конкретликдан абстрактликка бориш жараѐнида ривожланади. Тушунча ва абстракт қоидалар маълум далил, мисол ва образлар билан мустаҳкамлангандагина ўқувчилар онгига осон етиб боради.
Кўргазмалилик тасвирий санъат дарсларида меҳнати ўқув пред- метларидагидек ѐрдамчи эмас, балки ўқувчиларда тушунча ва тасаввурлар ҳосил қилувчи асосий материалдир.
Натуранинг ўзига қараб расм чизиш дарсларида уни натурасиз тасаввур этиб бўлмайди. Бу ўринда тасвирий санъат дарсларида кўргазмалилик принципининг роли жуда катта.
Дарслар учун кўргазмали қуроллар тайѐрлаш ва танлашда уларга қуйидагича талаблар қўйилади:
Дарснинг мақсад ва вазифаларига мослиги.
Ўқувчиларнинг ѐш хусусиятларига мослиги.
Кўргазманинг аниқлиги, тушунарли бўлиши.
Тасвирнинг сифатли бўлиши.
Кўргазмалар ўзининг ранг-баранглиги билан ўқувчиларда завқ ва қизиқиш уйғотиши.
Эстетик талабларга мослиги.
Расмлар, асарларининг репродукциялари, бадиий асарларга ишланган иллюстрацияларни танлашда қуйидагилар эътиборга олиниши керак:
Материалларнинг ғоявийлиги.
Уларнинг бадиийлиги.
Тасвирий санъат дарсларининг ўқув-тарбия вазифаларига мослиги.
Болалар идрокига мослиги.
Кўргазмалиликдан ўринли, мақсадга мувофиқ равишда ўқувчиларнинг ѐш хусусиятларини эътиборга олган ҳолда фойдаланилса, у яхши натижалар бериши мумкин.
Кўргазмалиликнинг икки тури мавжуд:
Табиий кўргазмали қуроллар.
Тасвирий кўргазмали қуроллар.
Табиий кўргазмали қуролларга шакли, ранги, тузилиши табиий бўлган буюмлар (мева ва сабзавотлар, турмуш буюмлари, ўқув қуроллари, амалий санъат буюмлари ва ҳ. к. )ни киритиш мумкин.
Тасвирий кўргазмали қуролларга расмлар, таблицалар, ҳайвон ва қушларнинг тулумлари, суратларнинг репродукциялари, геометрик гипсли шакллар, педагогик расмлар, фото ва бошқа усул билан тайѐрланган тасвирий воситалар киради. Санаб ўтилган кўргазмали қуроллар қуйидагича гуруҳланади:
Меҳнат ва турмуш буюмлари. Улар геометрик шакллар, саб- зовотлар, мевалар, қушлар, ҳайвонлар, гуллар ва ўсимликлар, амалий санъат буюмлари.
Буюмларнинг тузилиши, перспектива қонунлари, ѐруғ-соя, рангшунослик, декоратив стилизацияга доир, геометрик шаклдаги симдан ясалган моделлар ва бошқа кўргазмалар.
Расмлар ва таблицалар. Унда расм ва нақш чизишдаги кетма- кетлилик, атроф-муҳитнинг перспектив кўринишлари, амалий санъат асарларининг тасвирлари.
Рассомлар асарларининг репродукциялари, амалий санъат асар- ларининг тасвирлари. Бундай кўргазмали қуроллар ѐрдамида ѐруғсоя ва рангшунослик, композиция қонунлари тушунтирилади.
Болаларга натурани чизишда кетма-кетлиликни, ҳар хил эк- спонатлар билан ишлаш услубини, буюмларнинг қурилишини, тасвирланаѐтган предметлар ва объектларнинг фазовий ҳолатини кўрсатувчи педагогик расмлар ва бошқалар.
Намойиш қилинадиган кўргазмали қуроллар (слайдлар, видеофильмлар). Булар орқали ўқувчилар турли рассомлар, халқ амалий санъати усталари билан, тасвирий санъат асарларини яратиш техникаси ва технологияси билан танишадилар.
Айрим ўқитувчилар кўргазмалиликнинг ролини нотўғри баҳолаб, бу масалада кўпол хатога йўл қўядилар. Улар кўп ҳолларда кўргазмали қуролнинг мавжуд эмаслигидан ѐки уларнинг ролини нотўғри тушунганликларидан ўқувчиларга турмушда учрайдиган буюмлар, ўсимликларнинг расмини хотирадан тасвирлашни вазифа қилиб берадилар. Хотирадан расм чизишни суистеъмол қилиш, атроф-муҳитдаги буюмларнинг шакли, тузилиши, ранги, ѐруғ- соясини нотўғри идрок қилишга олиб келади.
Ҳар қандай турдаги нарсанинг ўзига қараб расмини чизиш, композиция, санъатшунослик асослари дарсларида ва синфдан ташқари ишларда кўргазмалилик ўзига хос хусусиягларга эга.
Иллюстратив расм ишлаш дарсларида бадиий асар мазмуни билан боғлиқ ўша давр кишиларининг ҳаѐти ва меҳнати, табиат ва меъморчилик кўринишлари, шунингдек мавзу билан боғлик, табиат объектларини кузатишга алоқадор бўлган кўргазмали қуроллар намойиш этилади.
Декоратив композиция дарсларида кўргазмалиликдан турли йуна- лишларда фойдаланилади. Масалан, «Наврўз» байрами учун таклифнома безак эскизини ишлаш дарсида шу мавзудаги табрикномалар кўргазма вазифасини ўтайди. Шунингдек, чойнак ва дазмол тагликларининг бадиий эскизини тузиш дарслари учун чойнак, дазмол ва турли хил тагликлар кўргазма бўлиб ҳисобланади.
Санъатшунослик асослари дарсларида рассомлар асарларининг репродукциялари, слайд, кинофильмлар намойиш этиладики, уларсиз санъат асарлари ҳақида фикр юритиш қийин. Шунингдек, санъат асарларининг репродукциялари, расм чизишдаги кетма-кетлиликни кўрсатувчи расм- схемалар, рангшунослик, ѐруғсоя, композиция ва перспектива юзасидан таблицаларни кўрсатилиши, ўқитишда ахборот технологияларидан техника воситаларидан фойдаланиш ва бошқалар ҳам кўргазмалиликнинг самарали шаклларидан ҳисобланади.
Педагогик расм чизишнинг кенг тарқалган тури ўқитувчининг доскада ѐки қоғозда расм чизиб кўрсатиш ҳисобланади ва у болаларга амалий ѐрдам беришда қўл келади.
Педагогик расмнинг қиймати шундаки, у бевосита ўқувчиларнинг кўз ўнгида бажарилади. У ўқитувчининг фикрларини ўқувчиларга осон ва содда қилиб етказишда ѐрдам беради.
Доскадаги расм ўқитувчининг асосий ҒОЯ ва фикрларини ўзида акс эттириши лозим. Тасодифий ва иккинчи даражали расмларга синф доскасида ўрин бўлмаслиги керак. Доскада расм чизиш ҳамма ўқитувчиларнинг ҳам (хаттоки тажрибали ва маълумотли ўқитувчининг ҳам) қўлидан келавермайди. У ўқитувчидан маълум тайѐргарликни талаб этади. Бу тайѐргарлик эса алоҳида машқларни бажаришни назарда тутади.
Тасвирий санъатни ўқитиш методикасига доир кўргазмали қуроллар етарли бўлмаган ҳолларда уларни ўқитувчиларнинг ўзлари тайѐрлашларига тўғри келади. Бунда шуни ҳисобга олиш лозимки, ҳамма кўргазмали қуроллар ҳам фойдали бўлавермайди, баъзан айрим кўргазмали қуроллар ўқув ва тарбиявий ишларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Ўқитувчи кўргазмали қуролдан фойдаланиш меъѐрини билгандагина у ижобий натижага эришиши мумкин. Кўргазмали материалларнинг ҳаддан ташқари кўп бўлишлиги ўқувчилар диққатини асосий масаладан чалғитади ва натижада асосий нарса эътибордан четда қолиши мумкин. Кўргазмалиликнинг етарли бўлмаслиги эса ўқитувчи томонидан фикрни чала ва юзаки бўлишига олиб келади.
Кўргазмали қуролдан фойдаланиш масалалари ўқитувчининг нутқи билан ҳам боғлиқ. Нутқ ва кўргазмалиликнинг уйғунлиги икки жиҳатдан фойдали бўлиши икки жойда кўринади. Чунончи, биринчидан, ўқитувчининг нутқи кўргазмалиликка кўмаклашса, иккинчидан кўргазмалилик ўқитувчи нутқига кўмаклашади.
Тасвирий санъатни ўқитишда, айниқса нарсанинг ўзига қараб расм ишлаш ва санъатшунослик асослари дарсларида иккинчи йўл кўпроқ қўлланилади.
Агар кўргазмалиликнинг биринчи йўли билим, қонун тушунчаларни ўзлаштиришга ѐрдам берса, иккинчи йўли педагогга бу қонун-қоидаларни, атроф-муҳитдаги ҳодисаларни исботлашда ўқитувчига кўмаклашади. Ўқитувчининг сўзи синфда зарурий муҳит ҳосил қилишда, ўқитувчиларнинг ижодий фаолиятини оширишда алоҳида аҳамият касб этади. Шунинг учун ўқитувчининг нутқи равон, тушунарли ва маъноли бўлиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |