Ҳудудий маркази тасвирий санъат ва чизмачилик фанини ўҚитиш методикаси



Download 5,98 Mb.
bet31/68
Sana22.02.2022
Hajmi5,98 Mb.
#84759
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   68
Bog'liq
4.2.-модуль-тасвирий

Кетма-кет баѐн этиш принципи


Бошқа фанларда бўлганидек, тасвирий санъат дарсларида ҳам материалларни мунтазам ва кетма-кет баѐн этиш принципи муҳим аҳамиятга эга. Бу принцип бутун курс давомида ўқув материалларини мантиқан изчил жойлашишини ва ҳар бир мавзу олдиндан олинган билим, малака ва тажрибаларга суянган ҳолда, янги материалларни ўтилганлар билан боғлаб баѐн этилиши лозимлигини назарда тутади.
Амалдаги тасвирий санъатдан давлат таълим стандарти материалларни баѐн этишнинг фақат маълум кетма-кетликда амалга оширишнигина эмас, балки унинг мунтазам бўлишлигини назарда тутади.
Баъзан шундай ҳоллар ҳам бўладики, бунда ўқитувчилар билим беришнинг бу муҳим принципини тўғри баҳолай олмайдилар. Ўқувчиларга берилаѐтган вазифаларда болаларнинг илгари олган билим ва малакалари ҳисобга олинмайди. Натижада улар берилган вазифани уддалай олмайдилар. Шунинг учун иш режаларини шундай тузиш керакки, ўқувчилар ҳар бир дарсда янгидан янги масалаларни ҳал этсинлар. Лекин, янги материалларни ўқувчилар ўтилган материалларни ўзлаштириб ва мустаҳкамлаб олганларидан сўнггина бериш лозимлигини ҳисобга олиш лозим.
Нарсанинг ўзига қараб расм чизиш дарсларини композиция дарслари билан, санъатшунослик асослари дарсларини нарсанинг ўзига қараб,
композиция дарслари билан бемалол боғлаш мумкин. Тасвирий санъат дарсларининг ҳар бир турини ўзаро боғлиқликда амалга ошириш орқали яхши натижаларга эришиш мумкин. Бир ўқув фанининг меҳнати ўқув фанлари билан алоқаси тасвирий санъатни ўқитишда ягона тизимни ташкил этиш имконини беради. Айрим ҳолларда шундай бўладики, ҳамма мавзулар ҳам ўтилган материаллар билан боғланавермайди. Бу ўқитувчидан ўқув материалларини чуқур ўрганишни, натура учун буюмларни, сувратлар, репродукциялар, слайдлар ва бошқа кўргазмаларни танлашга жиддий муносабатда бўлишликни талаб этади.
Масалага бундай ѐндашилганда материалларни баѐн этишда параллелизм ва қайтарилишларга йўл қўйилмайди. Масалан, педагог тақвимий йиллик мавзуларни режалаштирганда ўқувчиларнинг рангшуносликдан оладиган билимлари қуйидагича кетма-кетликда бўлиши мумкин: асосий ва ҳосила ранглар, ҳосила рангларни ҳосил қилиш, ранглар контрастлиги, қонунлари, илиқ ва совуқ ранглар, атроф-мухит таъсирида рангларни таъсирида ўзгариши, мураккаб ҳосила ранглар, ранг ва ѐруғлик, буюмлар рангини унинг фони билан алоқаси, ҳаво перспективаси ва бошқалар.
Тасвирий санъатни ўқитишда назарий материалларни амалий материаллар билан боғлиқлиги ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Назария билан амалиѐтнинг боғлиқлиги болаларнинг тасвирий фаолиятида, дарс жараѐнида, тўгарак машғулотларида, жамоа ишларида, яъни деворий газеталар чиқариш, альбом безаш ва шу кабилар орқали амалга оширилади. Шунингдек, тасвирий санъат жанрлари юзасидан назарий машғулотлардан сўнг ана шу жанрларда амалий машғулотларни ўтказилиши, ўтилганларни мустаҳкамлаш, янгисини осон ўзлаштириш имконини беради.



    1. Download 5,98 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish