Ҳудудий маркази тасвирий санъат ва чизмачилик фанини ўҚитиш методикаси



Download 5,98 Mb.
bet30/68
Sana22.02.2022
Hajmi5,98 Mb.
#84759
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   68
Bog'liq
4.2.-модуль-тасвирий

Онглилик принципи


Ўқитишнинг онгли бўлиш ва ўқувчиларнинг билиш фаоллиги принципи ўқув жараѐнининг ўстирувчи ва тарбияловчи ролини оширишга олиб келади. Онглилик принципининг аҳамияти фан, техника ва маданият гуркираб ривожланган ҳозирги даврда алоҳида аҳамият касб этмокда.
Бу принцип ўқитувчи томонидан берилаѐтган билимларни онгли, тушунган ҳолда ўзлаштиришни билдиради. Ўқувчилар бу билимларни кўр- кўрона эмас, балки берилаѐтган тушунча, маълумотларни маъно моҳиятини англаб етгандагина уларнинг билимлари чуқур ва мустаҳкам бўлади ва у болалар хотирасида узоқ сақланади. Бунга эришиш учун ўқувчиларнинг фаоллиги, диққати ва мустақил ишлари муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, ўзига қараб расм чизиш дарсларида натурани синчиклаб ўрганиш уларнинг тузилиши, ҳажми, шакли, ўлчов ва рангларидаги характерли хусусиятларини билиш керак бўлади.
Масалан ўқувчи:

  • санъатни кишилар ҳаѐтидаги аҳамиятини тушуниб етиши;

  • композиция ишлаганда унинг қонун ва қоидаларига риоя қилиши;

  • натуранинг тузилиши, ўлчовлари, шакллари, рангларига қатъий риоя қилиши;

  • ҳар қандай нарса асосида у ѐки бу геометрик шакл ѐтиши;

  • расм чизганда уфқ чизиғини чизиб олиш ва ягона кўриш нуқтасига риоя қилиши.

Тасвирий санъат асарларига оид материалларнинг онгли ўзлаштирилиши илмийлик принципидагидек перспектива, рангшунослик, оптика ва ѐруғсоя қонунлари, анатомиядан баъзи маълумотларга эга бўлиши билан боғлиқ. Бу қонунларни эгалламасдан туриб, ўқувчилар ўз тасвирий фаолиятларини тўғри амалга ошира олмайдилар.
Фараз қилайлик, ўқувчи уйида чизиш учун геометрик шаклдаги турмуш буюмларидан натюрморт қўйди. У перспектива қонунлари, уфқ чизиғи, кузатиш нуқтаси, буюм ва суврат текислиги, кесишиш нуқтаси, нарсаларнинг ўлчовларини перспектив қисқаришини билмай туриб, ўз олдига қўйган мақсадини тўғри ҳал қила олмайди. Ёруғсоя қонунлари ҳисобланган табиий ва сунъий ѐритиш, тушувчи ва шахсий соя, натура ѐритилганида сояларнинг жойлашуви, блик ѐруғсоя, яримсоя, рефлекс ва бошқаларнинг билмаган ўқувчи буюмларнинг ҳажмини тўғри тасвирлай олмайди.
Ўқитишнинг самарадорлиги кўп ҳолларда ўқувчиларнинг уйдаги ва дарсдаги фаоллигига боғлиқ. Бу фаоллик хилма-хил бўлиши керак.
Топшириқ юзасидан мавзуни белгилашда ўқувчиларнинг ҳайвонлар, қушлар, спортга бўлган катта қизиқиш уйғотишини ҳисобга олиш лозим бўлади.
Ўқув жараѐнини самарали бўлишида солиштириш, таққослаш, натурани кузатиш ва таҳлил қилишнинг аҳамияти катта. Натура таҳлилини савол-жавоб шаклида ўтказиш муҳим аҳамият касб этади, акс ҳолда ўқувчилар натурани юзаки ўрганиш билан чекланиб қолишлари мумкин.
Буюмларни тўғри чизиш учун уларнинг тузилиши, шаклини тўғри белгилаш билан бирга фазовий ҳолатини тўла тасаввур этиши керак бўлади. Шундагина предметлар расмини ишлашга ўтиш мумкин.
Ўқувчилардан тасвирий санъатга оид атамаларни онгли ўзлаш- тиришларини талаб этилиши ва уларни бузиб ишлатилишига йўл қўймаслик лозим. Расм чизиш жараѐнида ўқувчиларнинг баъзи атамаларни ўзлаштириб олишларини ўзи етарли эмас, уларга атамаларнинг келиб чиқиши, аҳамияти ҳақида маълумотлар бериш керак бўлади. Бу эса ўқувчиларга илмий тушунчаларни, атамаларни тури ишлатишларига ѐрдам беради.
Ўқувчилар ходисаларнинг бир-бири билан ўзаро борлиқлигини тушунишлари жуда муҳим. Ҳодисаларни ўрганишда уларнинг ривожланишини назарда тутган ҳолда қарама-каршиликнинг сабабларини тушунтира олишлари керак бўлади.
Ўқувчиларнинг фаоллигини оширишда мақсадга мувофиқ йуналтирилган муаммоли вазифаларни қўллаш катта ѐрдам беради.
Тадқиқот натижалари ва ўқитувчиларнинг ишлари шуни кўрсатадики, тасвирий санъатни ўқитишда ўзлаштириб бўлинган билим ва малакалар уларни фақат тиклашгагини эмас, балки янги материалларни чуқур англашга, дунѐқарашга доир хулосалар чиқаришга хизмат қилади.
Мантиқий вазифаларни ҳал этиш муаммоли ўқитиш билан боғланади. Муаммоли вазиятлар ҳосил қилиш эса мантиқий вазифаларни ечишга шароит яратади. Мантиқий фикрлаш предмет ва ходислардаги энг муҳим томонларни ажрата олиш, кўп далиллар ичидан типикларини кўрсата олиш, шаклланган тушунчалардан тўғри фойдаланиш, перспектива, рангшунослик, композициянинг асосий қонун ва қоидаларига риоя қилиш имконини беради.
Ўқувчилар уфқ чизиғи, чизиқли ва ҳаво перспективаси, кесишиш нуқтаси, буюмлар шаклининг перспектив қисқариши ҳақида тўлиқ илмий тушунчаларга эга бўлишлари керак.
Диалектик тарзда фикр юритиш формал, мантиқий фикрлаш билан боғлиқ ва унга доимо таянишни назарда тутади. Мантиқий фикрлаш объектив борлиқ ҳодисалар мантиқини акс эттиради. Қайсики, унда ҳамма нарса ўзаро боғлиқ ва алоқадордир.
Атроф-мухитни тўғри тушуниш учун ўқувчилар ҳодисаларнинг сабаблари ва оқибатларини кўриб ва билиб олишлари керак. Бу эса диалектик фикрлаш ва хулоса чиқаришнинг шаклланишига кўмак беради.
Бизнингча, ўқитишда ўқувчиларнинг мустақил билим олиш жараѐнини фаоллаштиришда ва ижодий фикрлашни ривожлантиришда билимларнинг муаммоли баѐн этиш йўлидан кенг фойдаланиш ва қисман изланиш ва илмий тадқиқот методларини қўллаш лозим. Ўқитиш жараѐнининг самарадорлигини
ошириш бевосита ўқувчиларнинг фаол психик фаолияти (интеллектуаллик, эмоционаллик) билан боғликдир. Бунда ғояларни чуқур тушуниш камлик қилади. Лекин, шундай амалий фаолият ташкил қилиш лозимки, унда ғоялар ички ҳиссиѐтлар туфайли тўла онгли равишда ҳаракат орқали яққол намоѐн бўлсин, мустаҳкамлансин. Бунга бадиий асарларни ифодали ўқиш, ҳикоя қилиш, мусиқа тинглаш, слайдлар кўрсатиш орқали эришиш мумкин. Агар ўқитувчи воқеа ва ҳодисаларни таърифлашда уларнинг гўзаллиги, нафислиги, ѐқимлилигига алоҳида эътибор берса, талай натижаларга эришиши мумкин. Шунингдек, буюмларнинг шакллари, ўлчовларидаги мутаносиблик, ѐруғсоя нисбатлари ва бошқаларни санъат асарлари орқали таҳлил қилиб бериш лозим.
Ўқитишни фаоллаштириш учун ўқувчиларни мунтазам ва мақсадга мувофиқ, равишда рағбатлантириш муҳим аҳамиятга эга. Яхши ишларни бутун синфга кўрсатиш ѐки уларни мактаб кўргазмасига тавсия этиш, ўз кучига ишонтириш, объектив танқид, турли хилдаги ѐрдамлар орқали ўқувчиларни рағбатлантириш мумкин.
Ўқитувчининг тажриба ва билими кучли ўқувчининг мустақил фаолиятига қаратилган бўлиши керак. Болаларга ишора, ѐрдамчи савол, иш йуналиши ва камчиликларини кўрсатиш орқали ѐрдам бериш керак.



    1. Download 5,98 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish