Ҳудудий маркази тасвирий санъат ва чизмачилик фанини ўҚитиш методикаси



Download 5,98 Mb.
bet35/68
Sana22.02.2022
Hajmi5,98 Mb.
#84759
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   68
Bog'liq
4.2.-модуль-тасвирий

Декоратив композицияси


Декоратив композиция машғулотларида бадиий-безак ишларида фойдаланиладиган йўлсимон, квадрат, тўртбурчак, доира нақшлар, очиқ ва ѐпиқ нақшлар, номоѐн нақш намуналаридан кўчириш ва мустақил ижодий ишларни ўрганадилар. Бу ишлар бевосита буюм безаги билан боғлиқ ҳолда амалга оширилади.
Шунингдек, таклифнома, табрикномалар тайѐрлаш каби амалий ишлар ҳам бажарилади. Миллий ва чет эл халқларининг либослари учун эскизлар тайѐрланади, табиий шаклларни стилизациялаш юзасидан мустақил ишлар олиб борилади. Декоратив композиция машғулотларида халқ эртаклари, ҳикоялар, достонлар, шеърлар мазмунига эскизлар ишлаш катта ўринни эгаллайди. Бунда болалар китобларни ички ва ташқи (муқова) безагига доир (бош безак, якуний безак, зарҳал ҳарф, иллюстрация) ишларни бажарадилар. Декоратив ишларда ўқувчилар буюмларнинг вазифалари, уларнинг шакли, безак элементларининг ўзаро боғлиқлиги ҳақида элементар тушунчаларга эга
бўладилар ҳамда юксак маҳорат билан тасвирланган нарсаларни дидсиз, пала- партиш ишланган нарсалардан фарқ қилишни ўрганадилар.
Декоратив композиция дарсларида болаларга ҳар қандай нақшларнинг элементлари теварак-атрофдаги нарса ва ҳодисалардан олингани ҳақида тушунча берилади. Бинобарин, нақш ишлаш машғулотларида расм ишловчи реал шаклни ўзгартириши, уни соддалаштириши, унга янги элементларни қўшиши мумкинлигини ўрганиб олади.
Шу билан бирга ўқувчилар турли халқларнинг бугунги декоратив- амалий санъати ҳамда дизайн санъати билан танишадилар. Дизайн ишларида болалар дазмол, чойнак учун таглик, қутича, либос учун безак эскизи, телевизор, кресло, енгил автомобилни янги маркаси эскизларини ишлаш билан шуғулланадилар.

Ҳайкалтарошлик композицияси


Ҳайкалтарошлик композицияси машғулотларида одам, ҳайвон, қушларнинг алоҳида ҳайкаллари, спорт, ҳайвонот олами мавзуларида, халқ эртаклари асосида тасвирий ижодий ишлар бажарилади. Декоратив ҳайкалтарошлик ўқувчиларда турли декоратив безакли рельефлар ва ўйинчоқ ҳайкаллар ишлаш орқали махсус билим ҳамда малакалар ҳосил қилади. Ўзбек халқ кулолчилик санъати анъаналари асосида "Тойчоқ", "Қўзичоқ", ―Бўталоқ― каби ўйинчоқ ҳайкалчалар ишланади. Фантастик мавзуларда, дев, аждарҳо, кентавр, сув париси, хумо қуши кабиларни декоратив ҳайкаллари ижодий тарзда бажарилади. Бундай машғулотларда болалар стек билан ишлаш, лой ѐки пластилинни думалоқлаш, босиб япалоқлаш, силлиқлаш, чўзиш усулларини ўрганадилар.
Ҳайкалтарошлик машғулотларида икки хил иш услуби мавжуд бўлиб, уларнинг биринчиси алоҳида-алоҳида лой ѐки пластилин бўлакларини бир- бирига ѐпиштириш орқали ҳайкал ишлаш бўлса, иккинчиси яхлит лой бўлагига стек билан ишлов бериш орқали ҳайкал ишлашдир. Буларни болалар якка ѐки гуруҳ бўлиб бажарадилар. Композициялардаги образлар сонига қараб, гуруҳдаги болалар сони кам ѐки кўп бўлиши мумкин.



Download 5,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish