Учинчи бўлим иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар


Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш (ЖК 167-м.)



Download 95,26 Kb.
bet6/26
Sana23.02.2022
Hajmi95,26 Kb.
#143652
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
0ad723151ca847f78efe892ccd505fa9

1.4. Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан
талон-торож қилиш (ЖК 167-м.)

Мансаб вазифалари ёхуд шартномавий муносабатларга кўра, тасарруф қилиш, бошқариш, етказиб бериш ёки сақлаш бўйича қонуний ваколатларни амалга оширувчи шахсга ишониб топширил­ган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини қонунга хилоф равишда текинга ўзининг мулкига ёки бошқа шахснинг мулкига айлантириши ўзлаштириш ёки растрата қилиш дейилади.


Жиноятнинг бевосита объекти мулкий муносабатлар ҳисобланади.
Жиноят объектив томондан айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилишда ифодаланади.
Ўзлаштириш деганда, айбдорнинг қонуний эгалигида бўлган ўзганинг мулкини ўз манфаатлари йўлида мулкдорнинг эркига қарши равишда ушлаб қолиш ва фойдаланиш тушунилади. Ўзлаштирилган мулк айбдорнинг тасарруфида бўлиб, мулк сарф қилиб юборилмаган бўлади.
Растрата деганда, айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини қонунга хилоф равишда, ўзининг шахсий манфаатлари йўлида қайтариш имкониятисиз уларни сарфлаб юбориши ва ҳар қандай усулда ўзидан бегоналаштириши тушунилади (масалан, ўзганинг мулкини истеъмол қилиш, сотиб юбориш, совға қилиш, қарзга бериш ёки мавжуд қарзларини қоплаш ва бошқ.).
Ўзлаштириш шаклидаги талон-торож айбдорнинг ихтиёрига қонуний йўл билан ўтказилган ва қонуний равишда ишониб топши­рилган ўзганинг мулкини қонунга хилоф йўл билан ўз манфаатлари учун мулкдорнинг эркига қарши равишда ушлаб қолиб, ундан ғаразли мақсадларда фойдалана бошлаган вақтдан бошлаб тугал­ланган ҳисобланади.
Растрата жинояти айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини тўла ёки қисман сарфлаб юборган ёки ўзидан бегоналаштирилган вақтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади.
Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш жиноятининг субъекти махсус субъект ҳисобланади, яъни 16 ёшга тўлган ўзганинг мулки ҳуқуқий асосларга кўра ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган шахс ҳисобланади.
Субъектив томондан мазкур жиноят фақат тўғри қасдда ифодаланади.
Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш: а) кўп миқдорда; б) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб; г) мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан содир этилган бўлса, қилмиш Жиноят кодекси 167-моддаси иккинчи қисмининг тегишли бандлари билан квалификация қилинади.
Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш: а) жуда кўп миқдорда; б) ўта хавфли рецидивист томонидан; в) уюш­ган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб; г) компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб содир этилган бўлса, қилмиш Жиноят кодекси 167-моддаси учинчи қисмининг тегишли бандлари билан квалификация қилинади.
Жиноят кодекси 167-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ, етказил­ган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.



Download 95,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish