Учинчи бўлим иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар


I БОБ ЎЗГАЛАР МУЛКИНИ ТАЛОН-ТОРОЖ ҚИЛИШ



Download 95,26 Kb.
bet2/26
Sana23.02.2022
Hajmi95,26 Kb.
#143652
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
0ad723151ca847f78efe892ccd505fa9

I БОБ
ЎЗГАЛАР МУЛКИНИ ТАЛОН-ТОРОЖ ҚИЛИШ



Моддий неъматларни тақсимлаш соҳасини тартибга солувчи ижтимоий муносабатларга тажовуз қилувчи хавфлироқ жиноятларни ўзгалар мулкини талон-торож қилиш жиноятлари ташкил қилади.


Ўзгалар мулкини талон-торож қилиш деганда, ҳуқуққа хилоф равишда ўрнини қопламасдан, ғаразгўйлик ниятида мулкдорга зарар етказиб, ўзганинг мулкини айбдорнинг ўзи ёки бошқа шахслар фойдасига эгаллаб олиш ёки ўтказиш тушунилади.
Ўзгалар мулкини талон-торож қилиш жиноятларининг бевосита объекти мулкини ўзгага тегишлилик ҳуқуқини таъминловчи ижтимоий муносабатлар ташкил этади. Шу нуқтаи назардан ҳам мазкур турдаги жиноятларнинг предметини ўзганинг мулки ташкил қилади.
Ўзганинг мулки деганда – бошқага тегишли бўлган ашёлар, пуллар, мулкка эгалик ҳуқуқини берувчи – қўлга киритилиши, мулкни қўлга киритиш билан тенг бўлган ҳужжатлар тушунилади.
Ўзгалар мулкини талон-торож қилиш жиноятларида мулк давлат, хусусий, аралаш, оммавий ва бошқа мулк бўлишидан қатъи назар у ўзганинг мулки деб баҳоланади.
Ўзгалар мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ жиноятларни тўғри квалификация қилиш талон-торож учун зарур бўлган бир қатор белгиларни аниқлаш лозим. Ушбу белгиларнинг бирортасининг аниқланмаслиги қилмишни талон-торож сифатида квалификация қилишни истисно этади.
Ўзгалар мулкини талон-торож қилиш жиноятларининг қуйидаги белгилари мавжуд:
1. Мулкни эгаллашда ғаразли ниятнинг (ғаразгўйлик) мавжуд­лиги. Ғараз ният фойда олиш, наф, манфаат кўришни назарда тутади. Қонунга кўра ғаразгўйлик деганда, содир қилинган жиноятдан моддий ёки бошқача мулкий йўсиндаги фойда олиш ёхуд моддий харажатлардан қутилишга интилишда ифодаланган ният тушунилади.
2. Ўзганинг мулкини ҳуқуққа хилоф равишда эгаллаш. Ҳуқуққа хилофлик – айбдорнинг мулк эгаси эмаслиги, қилмишни содир этишга ҳуқуқий асос ва ҳуқуқи йўқлиги, бундай мулкни ўз фойдасига ёки бошқа шахслар фойдасига айлантиришига ҳуқуқи йўқлигини англатади.
3. Ўзгалар мулкини талон-торож қилишнинг навбатдаги белгиси бу ўрнини қопламасликдир. Ўрнини қопламаслик деганда, айбдорнинг талон-торож қилинган мулк учун ижтимоий фойдали меҳнат ёки унинг ўрнини босувчи қийматга эга ҳаракатни амалга оширмаслик, мулк қийматидан кам ҳақ тўлаш тушунилади.
4. Қилмишни ўзгалар мулкини талон-торож қилиш деб баҳолаш учун мулк ўзганинг тасарруфида бўлиши ва мулк ўзганинг тасар­ру­фидан олинганлигини баҳолаш керак. Чунки ўзгалар мулкини талон-торож қилиш жиноятида айбдор тажовуз қилган мулк, мулкдорнинг бевосита эгалигида бўлиши лозим.
Агар мулк муайян ташкилот ёки шахслар ихтиёрига келиб тушиши лозим бўлган бўлиб, ушбу мулк мулкдор ихтиёрига келиб тушмасдан олиб қўйилса, бундай қилмиш талон-торож сифатида квалификация қилинмайди. Бу каби қилмишни жавобгарликка тортиш учун асослар мавжуд бўлганда, ўзгалар мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ бўлмаган жиноятлар сифатида баҳоланиши мумкин.
5. Ўзгалар мулкини талон-торож қилиш жиноятининг яна бир муҳим белгиси бу мулкдорга моддий зарар етказишдир. Ўзгалар мулкини талон-торож қилиш жиноятларининг барча шакллари содир этилишида мулкдорга моддий зарар етказилади.
Ўзгалар мулкини талон-торож қилиш жиноятларида жиноятнинг тугалланиш вақти мулкни эгаллаш усулига кўра аниқланади. Шу боис барча ҳолатларда (босқинчилик ва товламачилик бундан мустасно) тамомланган қилмиш учун мулкнинг мулкдор қарамоғидан олиниши ва айбдор ундан ўз хоҳишига кўра фойдаланиш учун ҳақиқий имкониятга эга бўлиши зарурдир.
Жиноят қонуни ўзгалар мулкини талон-торож қилишнинг қуйида­ги шаклларини фарқлайди. Улар: 1) босқинчилик; 2) товламачилик; 3) талончилик; 4) ўзлаштириш ёки растрата йўл билан талон-торож қилиш; 5) фирибгарлик; 6) ўғирлик.
Санаб ўтилган талон-торож шакллари ўзгалар мулкини талон-торож қилиш жиноят таркибларининг бирини бошқасидан фарқловчи ўзига хос хусусиятларга эга. Шунинг учун талон-торожнинг ҳар қайси шакли юридик белгиларини аниқ белгилаш – жиноятларни тўғри квалификация қилинишини таъминлайди.
Талон-торож қилиш жиноятлари бир-биридан уларнинг содир этиш усули бўйича фарқланади ва айнан ушбу белгини қонун чиқарувчи талон-торож қилиш жиноятларини шаклларга бўлиб таснифлашда асосий мезон сифатида фойдаланган.
Ўзгалар мулкини талон-торож қилиш жиноятлари талон-торож қилинган мулкнинг қийматидан келиб чиқиб, қуйидаги турларга бўлинади:
1) анча миқдоргача зарар (энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваригача бўлган миқдор); 2) анча миқдордаги зарар (энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача бўлган миқдор); 3) кўп миқдордаги зарар (энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача бўлган миқдор); 4) жуда кўп миқдордаги зарар (энг кам ойлик иш ҳақининг беш юз баравари ва ундан ортиқ бўлган миқдор).
Шу ўринда қайд қилиш керакки, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 61-моддасига мувофиқ корхона, муассаса, ташкилотларнинг мулкини ўғирлаш, ўзлаштириш, растрата қилиш, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш ёки фирибгарлик йўли билан энг кам ойлик иш ҳақининг ўттиз бараваригача миқдорда талон-торож қилиш маъмурий ҳуқуқбузарлик таркибини ташкил этади.



Download 95,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish