Учинчи бўлим иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар



Download 95,26 Kb.
bet7/26
Sana23.02.2022
Hajmi95,26 Kb.
#143652
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   26
Bog'liq
0ad723151ca847f78efe892ccd505fa9

1.5. Фирибгарлик (ЖК 168-м.)

Қонунга кўра, алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш фирибгарлик дейилади.


Жиноятнинг бевосита объекти мулкий муносабатлар ҳисобланади.
Фирибгарлик жиноятининг предмети: 1) ўзганинг мулки; 2) ўзга­нинг мулкига бўлган ҳуқуқ ҳисобланади. Ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқ одатда турли хилдаги ҳужжатларда мустаҳкамланади. Масалан, мулкни тасарруф қилишга ҳуқуқ берувчи ишончнома ва ш.к.
Фирибгарлик жинояти объектив томондан ўзганинг мулкини қонунга хилоф равишда олиш мақсадида қилинган алдов ҳаракат­ларида ёки шу мақсадларда жабрланувчининг ишончини суиистеъмол қилган ҳолда мулкка бўлган ҳуқуқни қўлга киритишида намоён бўлади.
Жиноят кодексининг 168-моддаси диспозициясига мувофиқ фириб­гарликда алдаш деганда, айбдор томонидан, била туриб, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ёлғон маълумотлар хабар қилиниши ёки иш ҳолати бўйича мулк эгаси ёки бошқа шахсга маълум қилиниши лозим бўлган ҳақиқий фактларни яшириш ёхуд мулк эгаси ёки бошқа шахсни янглиштиришга қаратилган қасддан содир этилган ҳаракат­лар тушунилади.
Ишончни суиистеъмол қилиш деганда, айбдор томонидан мулк эгаси ёки мулкни учинчи шахсларга бериб юбориш тўғрисида қарор қабул қилишга ваколатли бўлган бошқа шахслар билан бўлган ишончли муносабатлардан ғаразли мақсадларда фойдаланиши тушуни­лиши лозим.
Ўзаро ишонч асосидаги муносабатлар натижасида мулк бир шахсдан иккинчи шахсга ўтказилиши, яъни унга бериб қўйилиши ва ҳужжатсиз, шунчаки ишониб топширилиши мумкин.
Жабрланувчининг айбдорга нисбатан ишончли муносабатининг мазмуни, хусусияти, манбаи, сабаблари, муддати ва бошқалар содир этилган қилмишни баҳолашга таъсир қилмайди. Ишончни суи­истеъмол қилиш йўли билан содир этилган фирибгарлик пайтида жабрланувчи ва айбдор хизматдош, таниш, хизмат кўрсатиш муносабати билан ўзаро алоқада бўлган шахслар ва бошқалар бўлиши мумкин.
Фирибгарлик жиноятининг зарурий белгиси бу мулкдор мулкни ёки мулкка бўлган ҳуқуқини ўз ихтиёри билан айбдорга топши­ришидир.
Мулкни эгаллашга қаратилган фирибгарлик, мазкур мулк айбдор ёки бошқа шахсларнинг ғайриқонуний эгалигига ўтган ва улар ундан хоҳлаган тарзда фойдаланиш ёки тасарруф этиш реал имкониятига эга бўлган пайтдан тугалланган деб топилади.
Субъектив томондан фирибгарлик фақат тўғри қасдда содир этилади.
Фирибгарлик жиноятининг субъекти 16 ёшга тўлган ақли расо жисмоний шахс ҳисобланади.
Фирибгарлик: а) анча миқдорда; б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб; в) компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб содир этилган бўлса, қилмиш Жиноят кодекси 168-мод­даси иккинчи қисмининг тегишли бандлари билан квалификация қилинади.
Фирибгарлик: а) кўп миқдорда; б) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; в) хизмат мавқеидан фойдаланиб содир этилган бўлса, қилмиш Жиноят кодекси 168-моддаси учинчи қисмининг тегишли бандлари билан квалификация қилинади.
Фирибгарлик: а) жуда кўп миқдорда; б) ўта хавфли рецидивист томонидан; в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, қилмиш Жиноят кодекси 168-моддаси тўртинчи қисмининг тегишли бандлари билан квалификация қилинади.
Жиноят кодекси 168-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ, Етка­зилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.



Download 95,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish