Учинчи бўлим иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар


Қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш (ЖК 176-м.)



Download 95,26 Kb.
bet15/26
Sana23.02.2022
Hajmi95,26 Kb.
#143652
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   26
Bog'liq
0ad723151ca847f78efe892ccd505fa9

3.2. Қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли
қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш (ЖК 176-м.)

Қалбаки пул ва қимматли қоғозларни ўтказиш мақсадида ясаш, қалбакилаштириш ёки ўтказиш давлатнинг пул-кредит тизимига путур етказади ва инфляция жараёнининг ривожланишига сабаб бўлиб респуб­ликамизнинг бутун иқтисодиётига зарар етказади.


Шундан келиб чиқиб, ушбу жиноятнинг бевосита объекти Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатларнинг пул-кредит тизимини таъминловчи ижтимоий муносабатлар ҳисобланади.
Жиноятнинг предмети қуйидагилар ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қалбаки банк билет­лари (банкнотлар);
қалбаки қимматли қоғозлар;
қалбаки металл тангалар;
қалбаки акциз маркалари;
қалбаки чет эл валютаси ёки чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар.
Кўрилаётган жиноятнинг объектив томони Жиноят кодекси 176­моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган жиноят предмет­ларини ўтказиш мақсадида ясаш ёки уларни бевосита ўтказишда намоён бўлган ижтимоий хавфли қилмишларни ташкил этади.
Ясаш деганда, жиноят предметини тўла ёки қисман қалбакилаш­тириш тушунилади.
Ўтказиш деганда, жиноят предметларини ҳар қандай усулда тарқатиш тушунилади.
Ясалган пул белгисининг қалбаки эканлиги ҳақидаги масалани ҳал этишда, ясалган пулни ҳақиқий пуллар билан бирга пул айланиш­да иштирок этиш қобилиятига эга бўлиш имкониятини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга.
Ўтказиш ёки ўтказмаслигидан қатъи назар қалбаки пулнинг бир нусхасини ясаши билан жиноят тугалланган деб ҳисобланади.
Субъектив томондан мазкур жиноят айбнинг тўғри қасд шакли­да ифодаланади. Субъектив томонининг зарурий белгиси жиноят предметларини ўтказиш мақсади мавжудлиги ҳисобланади. Шахс қалбаки пул ёки қимматли қоғозларни ўтказиш мақсадида эмас, балки ўзи учун, масалан, ўз қобилияти, маҳоратини кўрсатиш ва ҳоказо учун ясаган ҳолларда унинг ҳаракатлари жиноий қилмиш ҳисобланмайди.
Қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш жиноятининг субъекти 16 ёшга тўлган ҳар қандай ақли расо жисмоний шахс бўлиши мумкин.
Агар юқорида кўрсатилган ҳаракатлар: а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; б) кўп миқдорда; в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, қилмиш Жиноят кодекси 176-моддаси иккинчи қисмининг тегишли бандлари билан квалификация қилинади.
Ўша ҳаракатлар: а) жуда кўп миқдорда; б) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, қилмиш Жиноят кодекси 176-моддаси учинчи қисмининг тегишли бандлари билан квалификация қилинади.



Download 95,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish