Учинчи бўлим иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар



Download 95,26 Kb.
bet13/26
Sana23.02.2022
Hajmi95,26 Kb.
#143652
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   26
Bog'liq
0ad723151ca847f78efe892ccd505fa9

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
1. Ўзгалар мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ бўлмаган жиноятларнинг талон-торож жиноятларидан фарқи.
2. Алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш жиноятининг жавобгарлик шарти.
3. Алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш жинояти қайси белгиларига кўра фирибгарлик жинояти­дан фарқ қилади?
4. Жиноий йўл билан топилган мулкни олиш ёки ўтказиш жиноятининг жавобгарлик шарти.
5. Мулкнинг жиноий йўл билан топилганини била туриб, уни олдиндан ваъда қилган ҳолда олиш ёки ўтказиш қандай квалифика­ция қилинади?
6. Мулкни қўриқлашга виждонсиз муносабатда бўлиш жинояти­нинг жавобгарлик шарти.
7. Мулкни қўриқлашга виждонсиз муносабатда бўлиш жинояти­нинг ким бўлиши мумкин?
8. Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш жинояти­нинг жавобгарлик шарти.
9. Мулкни қўриқлашга виждонсиз муносабатда бўлиш жинояти­нинг субъектив томони.
10. Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш жинояти­да озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлламаслик шарти.


III БОБ
ИҚТИСОДИЁТ АСОСЛАРИГА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАР





Бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди. Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир.
Иқтисодиёт асосларига қарши жиноятлар – бу Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида белгиланган пул-кредит ва молия тизимини ҳамда саноат ва халқаро савдонинг нормал фаолиятини тартибга солувчи ижтимоий муносабатларга тажовуз қилувчи ижтимоий хавфли қилмишлардир.
Иқтисодиёт асосларига қарши жиноятлар иқтисодий фаолият­нинг ўрнатилган тартибини ҳамда иқтисодий фаолиятни амалга ошириш принциплари, яъни пул-кредит ва молия тизимини ҳамда саноат ва халқаро савдонинг нормал фаолият кўрсатиши принцип­ларини бузиш асосида амалга оширилади.
Иқтисодиёт асосларига қарши аксарият жиноятлар бланкет дис­позиция тузилиш хусусиятига эга, яъни ушбу жиноятларнинг мазмуни бошқа норматив ҳужжатларга мурожаат қилиш орқали очиб берила­ди. Масалан, валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш жиноятининг мазмуни Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 11 декабрда қабул қилинган «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги (янги таҳрири) қонуни талаблари асосида очиб берила­ди, божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш, 2016 йил 20 январда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари орқали, рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ва табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳуж­жатларини бузиш, тегишли қонун ҳужжатлари асосида, яъни 1999 йил 19 августдаги «Табиий монополиялар тўғрисида»ги (янги таҳрири) ва 2012 йил 6 январда қабул қилинган «Рақобат тўғриси­да»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва бошқалар.
Хўжалик юритувчи субъектлар деганда, товарларни ишлаб чиқариш, олиш ва реализация қилиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахс, шу жумладан чет эллик юридик шахс, хўжалик бошқаруви органи, шунингдек якка тартибдаги тадбиркор тушунилади.
Тадбиркорлик фаолияти (тадбиркорлик) тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошири­ладиган, ўзи таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган ташаббускорлик фаолиятидир.
Қоидага кўра, хўжалик юритувчи субъектлар қонун ва таъсис ҳужжатларига мувофиқ иш олиб борадиган ўз органлари орқали фуқаролик ҳуқуқларига эга бўлади ва ўз зиммасига фуқаролик бурчларини олади. Хўжалик бошқаруви органи хўжалик юритувчи субъектнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ифода этиб, унинг фаолиятини бошқаради.
Хўжалик бошқаруви орган5и деганда, хўжалик юритувчи субъект фаолиятини бошқариш юзасидан ваколатга эга тузилмавий бўлинма ёки қонун ҳужжатлари ёхуд ўз устави асосида бошқарув вазифа­лари­ни бажарувчи юридик шахслар тушунилади.
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари (тадбиркорлик субъектлари) белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслардир.
Давлат органлари (қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно), уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек тадбиркор­лик фаолияти билан шуғулланиши қонун ҳужжатларида ман этилган бошқа шахслар тадбиркорлик фаолияти субъектлари бўлиши мумкин эмас.



Download 95,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish