Учинчи бўлим иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар


Жиноий йўл билан топилган мулкни олиш ёки ўтказиш (ЖК 171-м.)



Download 95,26 Kb.
bet10/26
Sana23.02.2022
Hajmi95,26 Kb.
#143652
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   26
Bog'liq
0ad723151ca847f78efe892ccd505fa9

2.2. Жиноий йўл билан топилган мулкни олиш ёки ўтказиш
(ЖК 171-м.)



Жиноий йўл билан топилган мулкни олиш ёки ўтказиш деганда, айбдор томонидан мулкнинг жиноий йўл билан топилганлигини била туриб, уни олдиндан ваъда қилмаган ҳолда олиш ёки ўтказиш тушунилади.
Шундан келиб чиққан ҳолда, мазкур жиноятнинг предмети жиноий йўл билан топилган мулк ҳисобланади.
Таҳлил қилинаётган жиноятнинг объектив томони икки муқобил ҳаракатни ўз ичига олади: 1) жиноий йўл билан топилган мулкни олиш; 2) жиноий йўл билан топилган мулкни ўтказиш.
Жиноий йўл билан топилган мулкни олиш деганда, мулкни жиноий йўл билан топган ёки бошқа шахсдан, мулкни жиноий йўл билан топилганлигини била туриб, ўша мулкни ўз эгалигига ва тасарруфига ўтказишга қаратилган ҳар қандай ҳаракат содир этиши­ни тушуниш лозим. Масалан, мулкни жиноий йўл билан топилган­лигини била туриб уларни сотиб олиш, совға сифатида олиш, кўрсатилган хизматларга тўлов сифатида ва мавжуд қарзини тўланиш сифатида қабул қилиш ёки уларни алмаштириш ва бошқ.
Жиноий йўл билан топилган мулкни ўтказиш эса, мулкни жиноий йўл билан топган ёки бошқа шахслардан, мулк келиб чиқишининг жиноийлигини билгани ҳолда олган шахснинг ушбу мулкни ҳар қандай усулда ўзидан бегоналаштиришини англатади. Масалан, мазкур мулкни сотиб юбориш, алмаштириш, совға сифатида бериш, қарзини қоплаш, ижара ҳақи сифатида бериш ва бошқалар.
Жиноий йўл билан топилган мулкни олиш ёки ўтказиш албатта олдин ваъда қилинмаган бўлиши шарт.
Олдиндан ваъда бермаслик деганда, жиноий йўл билан топилаёт­ган мулкни келтириб чиқарувчи жиноятнинг тугаллангунга қадар ушбу жиноятни содир этаётган шахслар билан жиноий йўл билан топилган мулкни олаётган ёки ўтказаётган шахснинг уни олиш ёки ўтказиш юзасидан ваъда қилмаслиги тушунилади.
Агарда мулк жиноят тугаллангунга қадар жиноят содир этаётган шахслар билан олдиндан ваъда қилинган ҳолда олинса ёки ўтказилса қилмиш мулкни келтириб чиқарувчи жиноятга иштирокчиликда жавобгарликни вужудга келтиради.
Ушбу нуқтаи назардан қуйидаги ҳолларда, яъни: 1) жиноий йўл билан топилган мулкни олиш ёки ўтказиш олдиндан ваъда қилинган бўлса; 2) кўрсатилган қилмишлар олдиндан ваъда қилинмаган бўлса-да, бироқ шахс жиноят содир этган шахсга мунтазам равишда бу каби кўмаклашишни кўзлаётганлигини онгли равишда англаган ҳолда содир этган бўлса; 3) жиноий йўл билан топилган мулкни олаётган ёки ўтказаётган шахс олинган ёки ўтказилаётган мулкнинг топили­шида ташкилотчи, далолатчи ёки ёрдамчи вазифасини бажарган бўлса; 4) жиноий йўл билан топилган мулкни олиш ёки ўтказишда албатта, иштирокчиларнинг жиноят содир этишдаги ўзаро ҳамкорлик ва икки томонлама субъектив алоқадорликнинг мавжуд эканлиги аниқланса, ушбу қилмиш иштирокчилик сифатида баҳоланиши лозим.
Мазкур жиноят қонунда тузилишига кўра формал таркиблидир. Шу сабабли, биринчи ҳолатда мулкнинг жиноий йўл билан топил­ган­лигини била туриб олдиндан ваъда қилинмаган ҳолда олган вақтдан бошлаб, иккинчи ҳолатда мулкнинг жиноий йўл билан топилган­лигини била туриб олдиндан ваъда қилинмаган ҳолда ўтказган вақтдан бошлаб жиноят тугалланган ҳисобланади.
Субъектив томондан жиноят фақат тўғри қасдда содир этилади ва унда айбдор мулкни жиноий йўл билан топилганлигини англаган бўлиши шарт.
Жиноятнинг субъекти 16 ёшга тўлган ақли расо жисмоний шахс бўлиши мумкин.
Жиноий йўл билан топилган мулкни олиш ёки ўтказиш: а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; б) кўп миқдорда содир этилган бўлса, қилмиш Жиноят кодекси 171-моддаси иккинчи қисмининг тегишли бандлари билан квалификация қилинади.
Жиноий йўл билан топилган мулкни олиш ёки ўтказиш: а) жуда кўп миқдорда; б) ўта хавфли рецидивист томонидан; в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, қилмиш Жиноят кодекси 171-моддаси учинчи қисмининг тегишли бандлари билан квалификация қилинади.



Download 95,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish