Учинчи бўлим иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар


Бюджет ва смета-штат интизомини бузиш (ЖК 184



Download 95,26 Kb.
bet23/26
Sana23.02.2022
Hajmi95,26 Kb.
#143652
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
0ad723151ca847f78efe892ccd505fa9

3.12. Бюджет ва смета-штат интизомини бузиш (ЖК 1841-м.)

Жиноят кодекси 1841-моддасида назарда тутилган жиноятнинг бевосита объекти чиқим лимитига риоя қилиш, бюджет маблағлари­ни қонуний ва мақсадли сарф этишнинг ўрнатилган тартибига риоя қилиш соҳасидаги ижтимоий муносабатлар ҳисобланади.


Жиноят кодекси 1841-моддасида назарда тутилган жиноятнинг объектив томони молия йилида кўп миқдорда бюджет ва смета-штат интизомини бузишда ифодаланади.
Молиявий йил деганда, биринчи январдан ўттиз биринчи декабрь куни охиригача бўлган вақтни ўз ичига олувчи давр тушунилади.
Бюджет – давлат пул маблағларининг (шу жумладан давлат мақсадли жамғармалари маблағларининг) марказлаштирилган жамғарма­си бўлиб, унда даромадлар манбалари ва улардан тушумлар миқдори, шунингдек молия йили мобайнида аниқ мақсадлар учун ажратила­диган маблағлар сарфи йўналишлари ва миқдори назарда тутилади. Бюджет республика бюджетига ва маҳаллий бюджетга бўлинади.
Штат-смета интизоми – бу Ўзбекистон Республикаси қонунчи­лиги томонидан ўрнатилган сметаларни ҳамда бюджет ташкилот ва муассасаларининг ходимлари штат жадвали ва тарификация рўйхат­ларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш, ўзгартириш ва рўйхатга олиш тартибидир.
Жиноят кодекси 1841-моддаси биринчи қисми диспозициясида назарда тутилган қилмишлар кўп миқдорда содир этилган пайтдан бошлаб жиноят тугалланган деб ҳисобланади.
Субъектив томондан таҳлил қилинаётган жиноят айбнинг тўғри қасд шакли билан тавсифланади.
Жиноят субъекти ўн олти ёшга тўлган ва бюджет маблағларини тақсимлаш ҳамда сарфлаш, шунингдек штат-смета интизомига риоя этилиши учун масъул бўлган шахсдир.
Юқорида таҳлил қилинган қилмишлар жуда кўп миқдорда содир этилган бўлса, айбдорнинг ҳаракатлари Жиноят кодекси 1841-модда­си иккинчи қисми билан квалификация қилинади.


3.13. Қимматбаҳо металлар ёки тошларни топшириш қоидаларини бузиш (ЖК 185-м.)

Қимматбаҳо металлар ёки тошларни топшириш қоидаларини бузиш жиноятининг бевосита объекти – қимматбаҳо металл ёки қим­матбаҳо тошларни давлатга топширишнинг белгиланган тартибидир.


Ер остидан қазиб олинадиган қимматбаҳо металлар (олтин, кумуш, платина, радий, иридий, осмий, палладий ва ҳ.к.) ёки қиммат­баҳо тошлар (олмос, зумрад, аметист, феруза ва ҳ.к.) мазкур жиноят­нинг предмети ҳисобланади. Сунъий қимматбаҳо тошлар шарҳла­на­ёт­ган жиноятнинг предмети ҳисобланмайди.
Объектив томондан жиноят ер остидан қазиб олинган қиммат­баҳо металлар ёки тошларни давлатга топшириш қоидаларининг бузилиши натижасида давлатга кўп миқдорда зарар етказилишида ифодаланади.
Топшириш қоидаларини бузиш асосан шахснинг ер қаъридан қазиб олинган қимматбаҳо металлар ёки тошларни давлатга топши­ришдан ҳар қандай усулда бўйин товлашида ифодаланади ёхуд шу нарсаларнинг қисман топширилишида ифодаланиши мумкин.
Мазкур жиноят давлатга кўп миқдорда зарар етказилган пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади.
Субъектив томондан жиноят айбнинг тўғри қасд шаклида ифодаланади. Мотив ва мақсад қилмишни квалификация қилишда аҳамиятга эга эмас.
Жиноятнинг субъекти 16 ёшга тўлган, қимматбаҳо металлар ёки қимматбаҳо тошлар топшириш қоидаларини бузган ҳар қандай ақли расо жисмоний шахс бўлиши мумкин.



Download 95,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish