Учинчи бўлим иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар


Чет эл валютасини яшириш (ЖК 178-м.)



Download 95,26 Kb.
bet17/26
Sana23.02.2022
Hajmi95,26 Kb.
#143652
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   26
Bog'liq
0ad723151ca847f78efe892ccd505fa9

3.4. Чет эл валютасини яшириш (ЖК 178-м.)

Чет эл валютасини яшириш жиноятининг бевосита объектини чет эл валютасини мувофиқлаштириш ва иқтисодиёт тармоқларини валютага бўлган эҳтиёжларини таъминлаш соҳасидаги ижтимоий муносабатлар ташкил этади.


Жиноят предмети Ўзбекистон Республикасида ваколатли банк­лар ҳисобварақларидан рўйхатдан ўтиши керак бўлган чет эл валютаси ҳисобланади.
Жиноят объектив томондан республиканинг ваколатли банклари­даги ҳисобварақларга ўтказилиши лозим бўлган чет эл валютасини яшириб қолишга қаратилган фаол ҳаракат ёки ҳаракатсизликда ифодаланади.
Чет эл валютасини яшириш – бу чет эл валютасидаги маблағ­ларни Ўзбекистон Республикасининг ваколатли банкида ёки бошқа ваколатли субъектида сақлаш мажбуриятини бажармасликда ифодаланади.
Жиноят чет эл валютаси яшириб қолинган пайтдан, яъни уни ваколат берилган банклардаги ҳисоб варақларга ўтказиш учун белги­ланган муддат тугаган пайтдан ёхуд чет эл валютаси қисман ўтказил­ган ва қолган сумма яшириб қолинган пайтдан эътиборан тугал­лан­ган ҳисобланади.
Субъектив томондан жиноят тўғри қасддан содир этилади.
Валютани банк ҳисобига ўтказиш муддатларини эҳтиётсизлик оқибатида ўтказиб юборган шахснинг ҳаракатлари таҳлил этилаётган жиноят таркибини келтириб чиқармайди.
Жиноят субъекти 16 ёшга тўлган, қонунчилик ва шартнома билан ташкилот, корхона ва муассасаларда валюта операцияларини амалга ошириш вазифаси юклатилган ҳар қандай шахс ҳисобланади.
Чет эл валютасини яшириш: а) ғаразгўйлик билан; б) такроран; в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, қилмиш Жиноят кодекси 178-моддаси иккинчи қисми­нинг тегишли бандлари билан квалификация қилинади.
Агар чет эл валютасини яшириш уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, айбдорнинг қилмиши Жиноят кодекси 178-моддасининг учинчи қисми билан квалификация қилинади.
Жиноят кодекси 178-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, ушбу модданинг биринчи қисмида, иккинчи қисмининг «а» ва «в» бандларида назарда тутилган жиноятни биринчи марта содир этган шахс, агар у жиноят аниқланган кундан эътиборан ўттиз кунлик муддатда яширилган чет эл валютасини Ўзбекистон Республика­си­нинг ваколат берилган банклари ҳисобига ихтиёрий равишда ўткази­лишини таъминлаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади.



Download 95,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish