У. Юлдашев, М. Мамаражабов, С. К. Турсунов



Download 7,94 Mb.
bet1/74
Sana24.02.2022
Hajmi7,94 Mb.
#194837
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   74
Bog'liq
25037 web-dizayn





ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


НИЗОМИЙ НОМИДАГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ


У.Юлдашев, М.Мамаражабов, С.К.Турсунов
W E B - Д И З А Й Н

ТОШКЕНТ-2007 й.
Ушбу ўқув-методик қўлланма компьютернинг универсал ускунавий дастурларидан ҳисобланган Dreamweaver MX ва Flash MX дастурларида Web-саҳифалар яратиш ҳақида бўлиб, унда дастурнинг имкониятлари ва таълим тизимидаги фойдаланишнинг амалий жиҳатлари қараб ўтилган. Қўлланмадан ўқитувчилар, олий ўқув юртлари, касб-ҳунар коллежлари талабалари ва барча қизиқувчилар фойдаланиши мумкин.

Ўқув-методик қўлланма Низомий номидаги ТДПУ Илмий кенгашининг 2007 йил ___/___ даги ___-сонли қарори билан нашрга тавсия этилган.

Муаллифлар:
У.Юлдашев, М.Мамаражабов, С.К.Турсунов

Масъул муҳаррир:


доц. Р.Боқиев

 Низомий номидаги ТДПУ


К И Р И Ш
Web-саҳифаларни яратиш ва ундан фойдаланиш таълим тизимида ҳам муҳим аҳамият касб этади. Таълимда Web-саҳифалардан нафақат тижорат ёки намойиш воситаси сифатида, балки билим бериш мақсадларида ҳам фойдаланиш мумкин. Албатта бунда таълим масофадан туриб амалга оширилади. Бундай таълим бериш жараёни ўқитувчи ва ўқувчи тўғридан-тўғри мулоқот қилмасдан олиб борилади. Бунинг учун таълим берувчи (олий ўқув юрти, мактаб ва бошқалар) ўқитиладиган предметга тегишли маълумотларни Web-саҳифаларга ҳар хил кўринишларда (матн, расм, жадвал, анимация, товушли маълумот ва хатто видео тасма кўринишида) жойлаши керак. Ўқувчи эса дунёнинг ҳоҳлаган жойидан туриб Интернет орқали бу маълумотлардан билим олиши мумкин. Таълимнинг бундай кўриниши масофавий таълим деб юритилади. Масофавий таълим бугунги кунга келиб дунёнинг кўплаб ривожланган давлатларида қўлланилиб келинмоқда. Масофавий таълимдан фойдаланиш натижасида вақт ва пулни тежаш, ортиқча овворагарчиликларсиз билим олиш имкониятларига эга бўлинади. Бундай имкониятларни бизга Web-саҳифалари яратиб беради. Маълум предметга тегишли маълумотларни (матн, расм, жадвал, анимация ва бошқаларни) саҳифаларга жойлаб, уларни доимий равишда тўлдириб бориш, ўқувчиларни билимларини баҳолаш учун назорат тест саволларини киритиш имкониятлари мавжуд. Бунинг натижасида ўқувчининг олган билимини назорат қилиш, баҳолаш имкониятлари пайдо бўлади. Бу эса Web-технологиядан таълимда фойдаланишнинг энг оптимал вариантларидан бири ҳисобланади.
Ушбу қўлланмада ана шундай Web-саҳифаларини яратиш учун мўлжалланган Dreamweaver ва Flash дастурлари ва улардан фойдаланиш имкониятлари ҳақида маълумот берилган.
Профессионал дастурлар қаторига кирувчи Dreamweaver дастури ўзининг барча имкониятлари билан ҳар қандай мураккаблик ва масштабдаги HTML саҳифаларни яратиш ва ўзгартиришга қодир. У визуал лойиҳалаш (WYSIWYG) режимини таъминлаб, дастлабки матнли WEB – ҳужжатларнинг жуда аниқ ишлаши билан ажралиб туради ва катта тармоқли лойиҳаларнинг қўллаб қувватловчи ички қурилган воситаларга эга.
Дастурда кўриниб турадиган визуал лойиҳалаш изчил олиб борилади. Матнлар ҳамда объектларнинг образлари устида олиб бориладиган ишлар бевосита кодлаштиришдан устун турадиган гиперматнли ҳужжатлар яратиш усулини визуал деб аташ қабул қилинган. Дастур нафақат визуал лойиҳалаш воситаларининг кучли базасига эга, балки Web – саҳифаларни деярли махсус кўриб чиқиш дастурлари ёрдамида акс эттиришга ҳам қодир: Microsoft Internet Explorer ёки Netscape Navigator.
Дастур Web – дизайн сохасида гиперматнли ҳужжатларни тўғридан-тўғри кодлаштириш ёрдамида яратишни афзал кўрувчи мутахассисларга ҳам маъқул келади. Dreamweaver қобиғига гиперматнли белгиловчи дискрепторлар билан ишлаш учун зарур барча ускуналарга эга тўлиқ функционал HTML таҳрирлагичи интеграция қилинган.
Dreamweaver дастури «очиқ архитектура» принципларига асосланган. Бу амалий дастурни интерфейси (Application Programming Interface, API) тўлиқ очиқ эканлигини билдиради. Унинг ёрдамида ташқи дастурчилар ҳамда дастурий таъминот билан шуғулланувчи фирмалар дастур ва унинг интерфейсига радикал функционал ўзгартиришлар киритиши: янги қурилма қўшиш, меню палитраси ёки бўлимини яратиш, янги объект ёки мультимедиа ролигини дастурлаштириш ва хоказолар.
Dreamweaver тизими таркибига мультимедиа роликларини қўйишга мўлжалланган қўшимча дастур киради, шунинг учун Flash – технологиянинг интерактив имкониятларини таҳрирлагичдан чиқмай туриб кўриб чиқиш мумкин.

Таълим тизимида эса, ахборот технологияларини қўллаб, таълим-тарбия бериш ва унга тегишли барча жараёнларни ахборотлаштириш билан таълим самарадорлигини оширишга олиб келинади. Бунда - ахборот технологияларидан дарс жараёнидаги кўргазмалилик имкониятлари ошиб ўқувчиларнинг мазмунни тушуниш даражаси кўпаяди. Ўқувчи дарс вақтида бирор мураккаб жараённи кўз олдига келтириши қийин бўлиб, уни тасаввур қила олмайди. Ана шундай пайтда компьютернинг махсус дастурлари ёрдамида шу мураккаб жараённи айнан ўзидек қилиб тасвирлаб бериш мумкин. Бунда ўқувчиларда ушбу мураккаб жараён ҳақидаги тасаввурни ҳосил қилади. Бу каби дастурлар кўпинча инсон кўзи билан кўра олмайдиган (масалан, машина двигатели ичидаги ҳаракатлар, одам қон айланиш тизими ва бошқалар) мураккаб жараёнларни тасвирлаб бериш учун хизмат қилади. Бундай дастурларга мисол қилиб Flash MX, 3D MAX каби дастурларни айтишимиз мумкин.


Ушбу дастурлар ёрдамида нафақат мураккаб жараёнларнинг тасвирларини, балки барча турдаги электрон дарсликларни яратиш имкониятлари ҳам мавжуд. Айниқса анимацияли маълумотларни келтириш ва безашда кенг қўллаш мумкин.
Ушбу қўлланмада шунингдек Flash MX дастурини ўрганишга бағишланган. Қўлланмада дастур имкониятлари, унинг интерфейси, flash–фильмлар, flash-сайтлар яратиш ва улардан турли жараёнларда фойдаланиш тўғрисидаги маълумотлар берилган.
Қўлланмадан барча компьютер фойдаланувчилари, талабалар, магистрлар ва ўқитувчилар фойдаланиши мумкин.


Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish