Dreamweaver MX бу - нафақат интерфейснинг ташқи кўриниши янгилангани, балки радикал технологик янгиланган, гиперматнли белгилаш тили имкониятлари кенгайган. Web-саҳифа макетларини яратиш учун янги ашёлар пайдо бўлди; бу тизимга Flash объектларни қўйиш (интегрирована) буйруқлари қўшилган; бу эса келажакда WEB узеллар билан бошқариш ва турли жамоавий ишларни лойиҳалашда ривожланишга имкон беради. Энди Dreamweaver МХ билан батафсил танишиб чиқамиз.
Белгили кодлар билан ишлаш воситалари сезиларли даражада ривожланди. МХ–версияси бу ихтиёрий мураккабликдаги дастлабки матн билан ишлаш учун кучли базага эга бўлган гиперматнли дастурлашнинг тўлақонли қобиғидир. Асосий имкониятларини санаб чиқамиз:
Ҳужжатнинг ойнаси энди ҳар хил режимларда ишлаши мумкин. Design View (Режим планировки) режимида, фойдаланувчи HTML саҳифа макетини тахминан шундай кўринишда кўриш мумкин. Code View (Режим разметки) режимида эса ҳужжатнинг ойнасида белгили матн саҳифасининг барча дескрипторлари, сценарийлари ва комментариялари тасвирланади. Дастурнинг бу режимлари орасида кичик координация мавжуд. Кодларни ўзгартириш макет модификациясига олиб келади, визул режимда (тартибда) режалаштириш ёки форматлашга ўзгартириш киритишга олиб келади;
Dreamweaver тизими қобиғига барча зарурий қурилмаларга эга бўлган тўлақонли кодлар таҳрирлагичидан иборат дастур интеграция қилинган. Унда HTML ҳужжатларининг дастлабки матнлари билан ишлашни енгиллаштирувчи воситалар: киритилган тегларнинг сарлавхалари, турли кодларни рангли белгилаш, тез қидириб топиш воситалари акс этган. Синтактик нотўғри лойиҳаларни аниқлаш, узун қаторларни автоматик кўчириш, автокоррекция режими йўлга қўйилган. Дастур воситалари ёрдамида нафақат гиперматнли саҳифаларни, балки матнли кўринишига эга ҳар қандай ҳужжатларни, дастурлар, сценарийлар, оддий матнлар, XML белгили ҳужжатлар ва бошқаларни таҳлил қилиш мумкин.
Белгилаш кодлари билан ишлашни маълумот панели анча оддийлаштиради. Бу дастур ичига қурилган интерактив маълумотнома гиперматнли белгилаш тилининг барча стандарт лойиҳаларини ва у билан боғланган воситаларни: дискрепторлар, атрибутлар, иерархик стилдаги ўзига хосликларнинг декларациялари (Cascading Style Sheet), Java Script тилининг синтактик лойиҳаларини қисқа ва лўнда шаклда тавсифлайди.
Тажрибадан маълумки хатто энг тажрибали, HTML тилини чуқур биладиган Web-устаси ҳам бу тил стандартига кирувчи юзлаб кодлар ва атрибутларни эслаб қолишга қодир эмас. Маълумотлар панели дескрипторни аниқ ва равшан тавсифлаб беради, унинг атрибутлари ҳамда кўриб чиқиш дастурининг турли версиялари билан мос тушиши ҳақида маълумот беради.
Java Script сценарийлар
Java Script дастурлаш тилида ёзилган сценарийлардаги яширин хатоларни аниқлаш имконини беради. Бу восита нафақат ҳозирги вақтда WEB-дастурлаш соҳасида қўлланиладиган кўп сонли анализаторлар учун қийин бўлмаган, синтаксис хатоларни аниқлашга қодир. Кодаларни тузатиш вақтида дастур ичига қурилган назорат нуқталари ва қадамба-қадам бажариладиган дастур кўрсатмалари ҳамда ўзгарувчиларнинг ҳолатини назорат воситалари механизмига эга.
Доимо сезиларли потенциалга эга бўлган визуал лойиҳалаш таҳрирлагичининг ускуналари яна бир восита билан бойитилди. Бу гиперматнли саҳифаларни режалаштириш ва яратиш учун мўлжалланган махсус дастур иши режимидир. У саҳифани акс эттиришнинг махсус режими (Layout Viev) ва иккита ускуна кўринишида амалга оширилган бўлиб, улар ёрдамида макет элементларини чизиш мумкин. Ихтиёрий мураккабликдаги макет дастур эскизи ва мустақил тузадиган жадвал асосида бажарилади.
Таҳрирлагичнинг олдинги авлодлари векторли анимациялашган тасвирлар соҳасида биринчилар қаторида бўлган Flash дастури билан жуда яхши ўзаро алоқада бўлиши билан ажралиб турган. Дастурнинг жорий версиясига анимациялашган объектларни генерация қилишнинг иккита асосий буйруғи интеграция қилинган. Энди бевосита дастур ойнасида интерактив тугма ёки «жонли матн» яратиш мумкин. Бунга ўхшаш объектларни киритишнинг техник томони ўта соддалаштирилган ва лойиҳалаштиришдан кўра кўпроқ анкеталаштиришга ўхшаб кетади. Фойдаланувчидан Flash – технология соҳасида чуқур билимлар талаб қилинмайди, у фақат мулоқот ойнаси соҳасини тўлдириши керак. Замонавий дастурларнинг кўпчилиги анимациялашган Flash – графикани аниқ акс эттиради. Бу типдаги объектлар аъло даражада масштабланиши билан ажралиб туради ва тармоқ бўйлаб узатишда ҳам дискда сақлашда жуда кам ресурс талаб қилади. Дастурнинг кам аҳамиятга эга бўлган янгиликларини қисқача санаб ўтамиз:
- иерархик стилдаги ўзига хосликлар (CSS) билан ишлаш воситалари сезиларли даражада такомиллаштирилган.
- Macromedia фирмаси томонидан ишлаб чиқилган Fire woks график редактори билан Dreamweaver дастурининг интеграцияси янада ривожлантирилди.
- янги Assets (ресурслар) палитраси яратилди. У дастурда битта WEB – тугуннинг бир неча саҳифаси томонидан биргаликда ишлатиладиган турли хилдаги маълумотларнинг омборхонаси вазифасини бажаради. Булар тасвирлар, анимация роликлари, ранглар, ташқи далиллар, сценарийлар, кутубхоналар ва бошқалар бўлиши мумкин. Сақланаётган ресурсларни турли саҳифаларнинг талаб қилинадиган соҳаларида жойини ўзгартириш (ёки суриш) йўли билан жойлаштириш мумкин.
- олдинги версияларнинг ачинарли чеклашлар ишлаб чиқувчининг изоҳлари билан бекор қилинган (Design Notes). Энди уларни ихтиёрий гиперматнли файллар ва объектлар билан боғлаш, уларни тармоқ бўйлаб ишлаб чиқувчилар жамоасининг бошқа аъзолари билан алмашиш мумкин.
Site Report (Отчет о сайте) буйруғи лойиҳа ҳолати ҳақидаги батафсил ҳисоботни ҳосил қилади. Ҳисобот ўзига кўп сонли гипербоғланишли ҳужжатларни бириктиради.
- таҳрирлагичга версияларни ва дастурий таъминотни янгилашни бошқаришни назорат қилишнинг етакчи дастурий воситаси бўлган Microsoft Source Safe пакетли интеграция воситалари қўшилган. Бу нарса Dreamweaver тизимини Интернет учун мураккаб лойиҳаларни ишлаб чиқувчи жамоа учун асосий ускуна сифатида қўлланилишига асос бўлади.
- дастурнинг бу версияси WEBDav баённомасини тўлақонли қўллаб-қувватлайди. Бу версияларни бошқариш ва тақсимланган ишни ташкил қилиш бўйича кенгайтирилган имкониятларга эга бўлган классик баённоманинг кенгайтирилишидир.
-интерфейсни стандартлаштириш ва сайқал бериш бўйича катта иш қилинди. Macromedia фирмаси кўпгина дастурларнинг ташқи кўриниши нотўрғун палитраларнинг ягона концепциясига асосланади. Муҳаррирнинг охирги версиясида палитраларнинг кўриниши стандартлаштирилган. Уларнинг деярли ҳаммаси таркибий мажмуавий палитраларга бирлашиш имкониятига эга бўлдилар. Олдинги версияларнинг рўйхатга олишдаги баъзи камчиликлар тузатилди.
- клавиатура комбинациялари бир шаклга келтирилди. Улар web–дизайн учун Macromedia фирмаси томонидан ишлаб чиқилган, барча дастурлаш воситалари учун умумий бўлган ички стандартга мослаштирилган. Ичига қурилган менеджер ёрдамида тугмаларнинг ҳар қандай тузилишини ўзгартириш мумкин.