У. Юлдашев, М. Мамаражабов, С. К. Турсунов


Палитра ва тез юкланиш панели



Download 7,94 Mb.
bet9/74
Sana24.02.2022
Hajmi7,94 Mb.
#194837
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   74
Bog'liq
25037 web-dizayn

Палитра ва тез юкланиш панели


Тез ишга тушириш палитраси (Launcher) – бу асосий мулоқот ойналари ва дастурлар панелларини экранга чиқариш учун мўлжалланган ёрдамчи, хизматчи палитра. Палитрани акс эттириш учун Windows > Launcher (Окно > Тез ишга тушириш палитраси) буйруғини бажариш керак. Бу буйруқнинг такроран бажарилиши палитрани экрандан олиб ташлайди.
Палитранинг Launcher (тез ишга тушириш) тугмасини босиш натижасида экранга шу номдаги мулоқот ойнаси чиқади. Буйруқ тугмасини такроран босиш агар очилган палитра экраннинг олдинги қаватида жойлашган бўлса, уни ёпади. Агар фаол палитра ҳеч бўлмаганда қисман бошқа объектлар билан тўсилган бўлса, у олдинги қаватга ўтади.
Палитра еттита энг кўп талаб қилинадиган дастур компонентларининг тез ишга тушириш тугмаларини бирлаштиради.
Site (Сайт) - катта сайтларни бошқариш учун мулоқот ойнаси, мураккаб кесишувли боғланишларга эга гиперматнли ҳужжатлар тизими учун.

  • Assets (Библиотека) - бу ном ҳарфма-ҳарф таржимада фаоллар ёки фондлар маъноларини беради. Бу панел дастурда кутубхона ролини ўйнайди. У гиперматнли ҳужжатлар дизайнига тегишли элементларни ўзида сақлайди. Бу элементларга: тасвирлар, ранглар, ташқи боғланишлар, Flash – роликлари, шаблонлар ва бошқалар киради.

  • HTML Styles (Стили HTML) – бу палитра матнли қатор ва абзацлар учун HTML белгили стиллар билан ишлашга мўлжалланган.

  • CSS Styles (Каскадные листы стилей) - бу палитра стилларни каскадли саҳифалар билан бошқариш учун хизмат қилади. Кейинчалик бу жумлани «иерархик стиллар спецификацияси» кўринишида ҳам қўллаймиз.

  • Behaviors (Режимы) - палитраси гиперматнли саҳифаларни интерфаоллигини бошқариш воситаларини ўзида бирлаштирган. Сценарий саҳифани кўриш жараёнида рўй берадиган ходисалар асосида қурилади. Бу жараённинг чизмасида кўплаб интерфаол эффектлар йиғилади: оддий анимациялашган тугмалардан тортиб маълумотлар омборини қайта ишлашнинг мураккаб процедураларигача.

  • History (Предыстория) – палитраси фойдаланувчининг HTML ҳужжатни таҳрирлашдаги хатти-ҳаракатларини ёзиб боради ва сақлайди. Таҳрирлаш жараёнидаги операцияларни бекор қилиш имконини беради ва айрим занжирли кетма-кетликларни буйруқ кўринишида сақлайди.

  • Code Inspector (Инспектор кода). Дастурнинг энг муҳим палитраларидан бири. HTML кодининг ички таҳрирлагичи бўлиб Dreamweaver нинг графикли режимига ўзаро боғланган.

Тез ишга тушириш палитрасининг ўнг томондаги пастки бурчагида тўғри буракли тугма жойлашган. Бу восита палитранинг йўналишини ўзгартиришга мўлжалланган. Тез ишга тушириш палитрасини ўзгартириш мумкин. Бунинг учун Edit > Preferences (Тўғрилаш > Созлаш) буйруғини бериш керак. Дастурнинг асосий созлашларига эга бўлган мулоқот ойнаси очилади. Унда Panels (панеллар) категориясини танлаб олинг ва палитра ичидаги Show in Launche (тез ишга тушириш палитрасида кўрсатинг) бўлимида бериладиган воситалар ёрдамида ўзгартиринг. Ҳолат қаторининг ўнг қисмида (2-расм) жойлашган. Тугмалар кўриниши ва вазифаси бўйича тез ишга тушириш палитрасига тўлиқ тенг бўлган панель жойлашган. Бу Launche (тез ишга тушириш) палитрасининг ўзига хос филиали бўлиб, унинг ичидагилар асосий палитранинг ичидагилари ўрнини босади. Бу воситани тез ишга тушириш панели деб атаймиз.



Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish