Табиий шароитда ёки илмий лабораторияларда ўтадиган кўпгина физик жараёнлар қайтмас ҳисобланади. Бу табиатшуносликнинг оламнинг бутун илмий манзарасини шакллантирувчи фундаментал қоидаларидан биридир. Назарий ва экспериментал физиканинг бутун билишга оид арсенали ана шу базавий фаразга асосланади. Замонавий ҳисоблаш машиналари инсонни бу фалсафий категориядан қисман қутқаришга қодир. Кўпчилик замонавий дастурлар қониқарсиз натижани бекор қилишга имкон беради. Яъни ҳужжатнинг аввалги ҳолатига қайтиш, қабул қилинган қарорларни қадамба-қадам орқага қайтариш имконини беради.
Dreamweaver дастурида бунинг учун Edit > Undo (Правка > Отмена) буйруғини бажариш ёки CTRL+Z тугмалар комбинациясини босиш етарли.
Дастур бекор қилишни бир нечта ўзаро боғланган кетма-кет қадамда амалга оширади. Бу кетма-кетлик қадамларининг сони дастурнинг тегишли кўрсатгичида ифодаланган сонга тенг; одатда бу сон 100 га тенг.
Бу сонни қуйидагича ўзгартириш мумкин.
Edit>Preferences (Правка>Настройки) - буйруғини беринг
General (Общие) категориясини очинг.
Maximum Number of History Stеps (Максимальное число записей журнала) майдонига ўзингиз сақламоқчи бўлган кетма-кетликлар максимал сонини киритинг.
Таҳрирлаш ишлари ва буйруқларини, ёзиш ва сақлаш фойдаланувчидан қўшимча ҳисоблаш манбаларини талаб қилади.
Undo (Отмена) буйруғи «энг муҳим изларни» бекор қилиш имкониятини беради. Аммо бу усул билан жараённи бир неча бор бажариб «бекор қилиш» буйруғидан яхши натижа олиб бўлмайди. Чунки унинг ёрдамида фақатгина энг муҳим изларни бекор қилиш мумкин холос. Бундан ташқари, айрим буйруқларни бу усул билан бекор қилиб бўлмайди. Бекор қилиб бўлмайдиган буйруқларни орқага қайтариш ёки анча олдин бажарилган операцияларни қайтариш учун File > Revert (Файл > Вернуться к сохраненному) буйруғидан фойдаланиш мумкин. Бу буйруқ ҳужжатни охирги сақланган ҳолатини тиклаб беради.
Буйруқни ишлатиш йўли оддий. Қайтариб бўлмайдиган буйруқлар мавжуд кетма-кетликни тиклашга беришдан олдин ҳужжатни дискка сақлаб олиш керак. Агар иш яхши натижа бермаса, у ҳолда Revert (Файл > Вернуться к сохраненному) буйруғи ҳужжатни ўша ҳолатида тиклаб беради.
Дастурда бажарилган операцияларни такрорлаш ҳам мумкин. Edit > Redo (Правка > Повторить) буйруғи охирги буйруқни ёки таҳрирлаш ишларини такроран бажаради. Бу буйруқни CTRL+Y тугмалар комбинацияси ёрдамида ҳам бериш мумкин.
Шуни эсда тутиш керакки, дастурнинг иш баённомасига фақатгина натижавий операциялар ёзилади, масалан: символларни киритиш ва ўчириш, объектларни қўйиш, форматлаш буйруқлари ва бошқалар. Фақат шундай ҳолатларни бекор қилиш ёки такрорлаш мумкин. Кўплаб ёрдамчи типдаги буйруқларни бекор қилиб ёки такрорлаб бўлмайди. Курсорни суриш, объектларни белгилаш, ҳужжатни сақлаш ва бошқалар шулар жумласидан.