У. Юлдашев, М. Мамаражабов, С. К. Турсунов



Download 7,94 Mb.
bet10/74
Sana24.02.2022
Hajmi7,94 Mb.
#194837
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   74
Bog'liq
25037 web-dizayn

Контекстли меню


Контекстли меню Windows операцион тизимининг хатто бошловчи фойдаланувчилари учун ҳам яхши таниш. Бошқарувнинг бу стандарт усули ушбу операцион тизими бошқарувида ишловчи кўпчилик иловалар (дастурлар) томонидан кўп қўлланилади. Унинг моҳияти содда. Сичқончанинг ўнг тугмасини ҳужжат ойнасининг объекти устида босилса, экранга объект турига боғлиқ бўлган мазмунли меню чиқади. Бу менюда шу объектга тегишли ёки ушбу ҳолатда талаб қилиниши кўпроқ эҳтимоллиги бор бўлган буйруқлар тўпланган.
Dreamweaver дастурининг барча версиялари контекстли меню билан алоқада бўлади. Контекстли менюнинг ўлчамлари буйруклари сафи кенгайди, қўшимча даражаларга эга бўлди ва энди ҳар қандай ҳолатда чақирилиши мумкин. 6-расмда ойна ихтиёрий бўш нуқтасида сичқончанинг ўнг тугмаси босилса дастур чиқариб берадиган контекстли менюга мисол келтирилган.



6-расм. Контекстли меню


Property Inspector палитраси


Property Inspector (Инспектор свойств) палитраси — бу дастурнинг асосий инструментидир. HTML саҳифасида жойлашган объектлар атрибутларини ўзгартириш ишларининг асосий қисмини унинг ёрдамида бажарилади. (7-расм).
Property Inspector палитраси кўчиб юрувчи палитрадан иборат бўлиб, унинг таркиби бажарилаётган операцияга, танланган объект турига ва курсорнинг ҳолатига қараб, мос равишда ўзгариб туради. Палитрани экранга чиқариш учун қуйидаги Window > Properties (Окно > Свойства) буйруқни бериш ёки CTRL+F3 тугмалар комбинациясини босиш керак. Бу буйруқни қайтадан бериш палитрани экрандан олиб ташлайди.


7-расм. Property Inspector палитраси

Палитранинг асосий майдонлари ва тугмаларини санаб ўтамиз. Палитранинг шу бошқарув элементлари матнни форматлаш ва гиперматнли боғланишларни ҳосил қилишга тегишли вазифаларни ўз ичига олади.



  • Format (Формат) рўйхати матннинг стандарт структурали типларидан бирини танлаш имконини беради. (1).

  • Link (Ссылка) рўйхати ушбу ҳужжатга тегишли гипербоғланишлар рўйхатини ўзида сақлайди. Ҳар бир боғланишни бир неча марта қўллаш мумкин, яъни бир марта тузилган боғланишни, бошқа фаол худудларга ҳам такрор қўллаш мумкин (2).

  • Матн фрагментини шрифтини белгилаш имконини беради. Бу рўйхатнинг пунктлари шрифтлар тўпламидан иборат бўлиб улар қўлланилишига қараб жойлашган. (3).

  • Size (Размер) рўйхати шрифт ўлчамини танлаш учун мўлжалланган (4).

  • Стандарт ранглар палитрасини чақириш тугмаси. Бу палитра танланган матнли фрагмент рангини танлаш имконини беради. (5).

  • Танланган рангнинг коди тасвирланган ёки киритиладиган майдон. (6).

  • Шрифтни танлаш тугмаси. Кўриниши ва функцияси стандарт бошқа дастурлардагидек. (7).

  • Матнни текислаш типини танлаш тугмалари (8).

  • Интерактив ёрдамни чақириш тугмаси (9).

  • Маркер-кўрсатгич. Уни тегишли файл ёки символга суриш билан гиперматнли боғланиш ҳосил қилинади. (10).

  • Select File (Выбрать файл) мулоқот ойнасини очиш тугмаси. Файллар тизимида ҳаракатланиш ва гиперматнли боғланишларни асоси бўлиб хизмат қиладиган ҳужжатни танлаш(11).

  • Target (Назначение) рўйхати гиперматнли боғланишда кўрсатилган ҳужжатни экранда юкланиш усулини танлаш имконини беради. Шу бўлимда боғланишли ҳужжат чиқиш ойнаси ёки фреймни белгиланади. (12).

  • Кўпчилик таҳрирлагич дастурларда стандарт кўринишда, матнли ва HTML, рўйхатларни белгилаш ва номерлаш тугмаси. (13).

  • List Item (Раздел списка) тугмаси List Properties (Свойства списка) мулоқот ойнасини очиш учун ишлатилади. Бу ойна барча типдаги рўйхатларни тахрирлашга мўлжалланган (14).

  • Иккита тугма, матнли фрагментларни горизонтал сурилишини бошқаради (15).

  • Кодларни экспресс-таҳрирлаш ойнасини чақириш тугмаси. (16).

  • Expander arrow (Расширение) палитра ўлчамларини ўзгартириш учун хизмат қилади. Унинг ёрдамида Property Inspector (Инспектор свойств) палитрасини очиш ва ёпиш мумкин (17).

Property Inspector панели ёрдамида бажариладиган буйруқларнинг кўпчилиги қайта ишланаётган объектлар: расм, матн ёки жадвалларга тегишлилари пайдо бўлади. Хусусиятлар назоратчисида ҳаракатланиш учун TAB тугмасини босиш ёки керакли қисмга сичқончани чап тугмасини босиш керак. Танланган бўлимда керакли кўрсатгични киритиб, ENTER тугмасини босиш уни ўрнатилиши учун етарли.
Property Inspector панелининг кўплаб бошқарув элементлари ўзида матнли ёки рақамли майдонлар комбинациясини ва бекиладиган рўйхатларидан иборат. Сўралган қийматни клавиатурадан териш ёки менюдан танлаш йўли билан тегишли параметрларни ўрнатиш учун энг қулай усул ҳисобланади.
Dreamweaver ўзининг бир қанча қўшимча функциялари билан фойдаланувчиларга манзур бўлди: биринчидан, Dreamweaver барча палитралари эркин ҳолатда туради. Уларни қаерга суриб қўйсангиз ўша ерда жойлаша олади. Бу эса мониторнинг иш майдони худудини бошқарувнинг хизматчи элементлари ва ҳужжатнинг ойнасига энг оптимал бўлиш имконини беради. Икки мониторли тизимда ишлайдиган фойдаланувчилар барча ёрдамчи ойна ва палитраларни битта мониторга жойлаб, иккинчисида эса ҳужжатлар билан ишлаши мумкин. Иккинчидан, дастур палитралари бирлашиш хусусиятига эга. Учинчидан, барча очиқ палитраларни дастур иш столидан олиб ташловчи буйруқ мавжуд. Бу операцияларни F4 тугмасини босиш билан ҳам бажариш мумкин. Бу тугмани такрор босиш эса яна тиклаш имконини беради.



Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish