Виртуал тўплам ҳеч қандай тартиб-қоидаларга ва стандартларга бўйсунмасдан, тарқоқ ҳолда ривожланади. Бу эса ишлаб чиқувчилар ва дастурчилар учун кўп сонли қийинчиликлар манбаи бўлиши «Интернет алмашуви»нинг жуда тез ўсиши сабабларидан биридир. Аслида саҳифага ёки сайтни ишлаётганда муаллиф ўз асари турли компьютер тизимларида акс этиши мумкинлигини ёдда тутиши керак. Агар у ташриф буюрувчиларини (фойдаланувчиларини) йўқотишни истамаса, у ҳолда ҳар хил ўлчамли ва ҳар хил технологияларни қўлловчи (электрон-нур трубка базасида бўлиши шарт эмас) мониторларда ҳужжатнинг аниқ ва қисқа ифодаланиши ҳақида ўйлаб кўриш керак.
Онлайнли ҳужжатларни кўриб чиқишда броузер ойнаси ўлчамларини ўзгартиришга мажбур қилувчи бошқа сабаблар ҳам бор. Ҳар бир саводли инсон ўқиш тезлиги бошқа сабаблардан ташқари қатор узунлигига ҳам боғлиқлигини тушунади. Агар қаторлар бирор меъёрдан сезиларли фарқ қилса ўқилганнинг қабул қилиниши мураккаблашади. Психологик тадқиқотлар кўрсатишича, матн қаторининг оптимал узунлиги алфавит символлари сони билан узвий боғлиқ. Қулай ўқиш зонасини аниқлаш учун алфавит ўлчамини 1,5 дан 2 гача қийматни қабул қиладиган коэффициентга кўпайтириш керак. Бу нарса рус тилида матн қаторлари 70 символдан узун бўлмаслигини билдиради. Кўп фойдаланувчилар бундай формуланинг мавжудлиги ҳақида ўйлаб кўрмайдилар ва хаддан ташқари узун қаторлар пайдо бўлишининг олдини олиш учун броузер ойнасининг ўлчамларини чеклаб қўядилар.
Dreamweaver пакетини ишлаб чиқувчилар дастурни турли ўлчамдаги мониторларда ҳужжат қандай кўринишга эга бўлишини тасаввур қилиш имконини берувчи махсус восита билан таъминлаб қўйганлар.
Ҳолат қаторининг ўрта қисмида (2-расм) ҳужжат ойнасининг жорий ўлчамлари пикселларда чиқариладиган майдон жойлашган. Биринчи сон-кенглик қийматини, иккинчи сон баландликни ўлчамини ифодалайди. Агар майдоннинг ихтиёрий нуқтасида сичқонча тугмасини босилса, у ҳолда Windows ва Macintosh платформаларида ҳисоблаш тизимларининг энг оммавий конфигурациялари учун еттита стандарт ўлчамга эга бўлган мулоқот ойнаси чиқади. Ўлчамни танлаш учун ойнанинг тегишли қаторини танлаш етарли.
Менюнинг биринчи банди ҳужжат соҳасининг 592 пикселга тенг бўлган кенглигини белгилайди ва соҳанинг жорий баландлигини ўзгаришсиз қолдиради. Edite Sizees (Ўлчамларни тўғрилаш) нинг охирги банди ҳужжат ойнасининг ўлчамларини танлаш ва уларни стандартлар рўйхатига киритиш имконини беради. Экранда Preferences (Созлашлар) мулоқот ойнаси пайдо бўлади, унда Width (кенглик, эни) майдонида-кенглик, Hight (баландлик) майдонда эса соҳа баландлиги белгиланади. Янги стандартнинг матнли тавсифи Description (тавсия) майдонида кўрсатилади.
Барча ўлчамлар дастур ойнасининг хизмат элементларини: ўлчов чизиқлари ва меню қаторини инобатга олмасдан ҳисоблаб чиқилади. Фақатгина ҳужжат ва унинг объектлари учун ажратилган ишчи соҳа ҳисобга олинади. Dreamweaver дастурида ҳолат қаторининг баландлиги, чап ва ўнг майдонлар энг оммавий броузерлар Microsoft Explorer ва Netscafe Navigator ларнинг шунга ўхшаш ўлчамларига асосан танлаб олинади.