41
Электр принципиал схемалар
9. Принципиал схемаларни яратишдаги асосий қоидалар
Электр қурилмаларнинг электр принципиал схемаларида қурилманинг
барча элементлари ва уларнинг ўзаро боғланган йўллари кўрсатилади ҳамда
қурилма бажариши керак бўлган вазифани амалга ошириш учун зарур
бўлган барча маълумотлар берилади.
Схемада элементлар ва қурилмалар ЕСКД стандартларида қайд этилган
шартли график белгилари воситасида уйғунлашган ёки ёйиб кўрсатилган
усулда чизилади. Схемада қурилманинг ўчирилган ҳолати кўрсатилади.
Уйғунлашган усулда
элементлар, уларнинг таркибий қисмлари ва
қурилмалар схемада ёнма ён чизилади. Схемада бир занжирни ташкил
қилган элементларни кетма кет бир чизиқ бўлаб чизиш, алоҳида бўлиши
керак бўлган занжирларни ёнма ён , рақамлашга имкон берган параллел
горизонтал ва вертикал қаторларда жойлаштириш тавсия этилади.
Принципиал схемадаги ҳар бир элементнинг ёнида ўнг томондан ёки
устида позицион шартли белгиси бўлиши керак. Асосий позицион белги
ёнида қўшимча қилиб, қавс ичида, элементнинг заводда берилган
белгисини келтириш мумкин. Мисол, КМ – электромагнит контакторнинг
асосий позицион белгиси бўлиб, ана шу элементнинг ёрлиқ шчитогида
унга КП белгиси заводда берилган бўлса, схемада КМ (КП) позицион
белгиси ёзилади.
Зарур бўлган ҳолларда, принципиал схемага занжирларнинг қайд
этилган белгилари ёки уни ишлаб чиқарган завод берган белгиси қўйилади.
Схемаларда ўзаро электр боғланишга эга бўлмаган бир неча
линияларни ягона линияга қўшиш мумкин, лекин уларни уланиш жойига
келганида алоҳида чизиш керак.
24-расм. Схемаларда резистор ва конденсаторларга қўйиладиган қўшимча
белгилар
Схемаларда алоҳида элементлар позицион белгилари ёнига улар
тўғрисидаги керак бўлган қўшимча маълумот (тури, асосий
характеристикаси ва х.к.) ёзиш мумкин. Мисол учун, резисторларнинг
0 дан 999 Ω гача бўлган қаршилиги ўлчаш бирлигисиз (24,а-расм),
қаршилиги 1∙10
3
дан 999∙10
3
Ωгачаси – килоомларда “k” ҳарфи билан (24,б-
расм), қаршилиги 1∙10
6
дан 999∙10
6
Ωгачаси – мегоомларда “М” ҳарфи
42
билан, 1∙10
9
Ωдан катта қаршиликлар “G” ҳарфи билан белгиланади.
Cиғими 0 дан 9999∙10
-12
F (фарад)гача бўлган конденсаторларнинг электр
сиғими схемаларда пикофарадаларда ўлчаш бирлигисиз ёзилади (24,в-
расм), 1∙10
-8
дан 9999∙10
-6
F бўлган сиғимлар – микрофарадаларда “μF”
белгиси билан ёзилади (24,г-расм). Резисторларни атроф муҳитга
тарқатадиган номинал қуввати: 0,05; 0,125; 0,25; 0,5; 1, 2 ва 5 W резистор
шартли график белгиси ичига 25-расмда кўрсатилганидек мувофиқ
қўйилади.
25-расм. Схемаларда резисторларнинг қувватини кўрсатиш белгилари
Электр принципиал схемани ўқиш учун электротехника асослари,
схемада келтирилган барча қурилма ва элементларнинг ишлаш принципини
билиш керак бўлади. Электр қурилманинг принципиал схемани ўқишдан
аввал унинг ва унга кирган барча элементларнинг вазифасини аниқлаб
олиш зарур. Схемани ўқишда ундаги қурилманинг ва алоҳида занжирларни
ўчирилган ҳолати ва барча ишлаш режимларида, коммутацион элементлари
турли ҳолатларга ўрнатилганида, кўриб чиқиш керак. Қуйида келтирилган
схемаларни кўриб чиқиб, схема ўқишда малакага эга бўлиб олиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: