10. Электр ёритиш схемалари
Ёритиш учун ўчиргич, коммутатор ва штепселли розетка орқали манба
олган чўғланма ва люминисцент лампалар ишлатилади. 26,а-в-расмларда
S ўчиргич воситасида уланадиган EL лампаси штепселли Х розеткаси
билан, алоҳида S1 ва S2 ўчиргичларга эга бўлган EL1 ва EL2 лампалар ва
люстра коммутатори S принципиал схемалари келтирилган. EL лампасини
икки ва кўп (мисолда – уч жой) жойдан ёқиш схемалари 26,г,д-схемаларида
келтирилган.
26-расм. Ёритиш занжирларининг принципиал схемалари
43
26,а,б-раслардаги схемалар содда бўлиб, тушунтиришни талаб этмайди.
26,в-расмда кўрсатилган схема қуйидагича ишлайди. Бошланғич ҳолатда
EL1 ва EL2 лампалари ўчирилган. S коммутатори 1- ҳолатга ўрнатилганида
юқоридаги контакт ўртадаги контакт билан уланади ва EL1 лампасининг
манбага улаш занжири туташиб, лампани ёндиради. S коммутатори 2-
ҳолатга ўтказилганида юқоридаги контакт ўртасидаги контактдан узилиб
қуйи контакт билан уланади, шунда EL1 лампаси ўчиб EL2 лампаси ёнади.
Коммутатор контакти 3- ҳолатга ўрнатилганида учта контакт ҳам уланиб
икки лампа бир вақтда ёнади. Бундай схемалар кўп лампали ёритгич –
люстраларда ишлатилади ва шу сабабли улар учун ишлатилган
коммутаторлар люстрали деб аталади.
Ёритишни икки жойдан S1 ва S2 коммутаторлари воситасида
бошқариш 26,г-схемасида келтирилган. Бошланғич ҳолатда S1 ва S2
коммутаторлари EL лампасини юқори сим орқали (коммутаторларни
ҳаракатсиз 1 контактлари уланган) улайди. Коммутаторлардан бирини
ҳолати ўзгартирилса, мисол, S1, EL лампасини занжирини узади. Шундан
сўнг, иккинчи коммутатор S2 ҳолати ўзгартирилса, лампа қайта ёнади,
лекин бунда коммутаторларнинг иккинчи 2 ҳаракатсиз контактлари уланган
бўлади.
Ёритишни учта ердан бошқариш учун юқорида келтирилган схемада
ишлатилган S1 ва S2 коммутарорларига қўшимча, конструкцияси бошқа
бўлган , S3 коммутатори ҳам ишлатилади (26,д-расм). Бошланғич ҳолатда
EL лампасининг электр занжири узилган ҳолатида кўрсатилган. Схемада
хохлаган коммутатор ҳолати ўзгартирилганда EL лампасининг занжири
туташиб, лампани ёндиради. Агар бу коммутатор S1 бўлса EL лампасининг
электр занжири S1 коммутаторининг 2 контакти, S3 коммутаторининг 3
контакти ва S2 коммутаторининг 1 контактлари орқали туташади. Бундай
схемалар коридорларни ёритишда ишлатилгани сабабли улар коридор
схемалари деб аталади.
EL1, EL4 лампалари ягона тартибда кетма кет ёнишини
таъминлайдиган принципиал схемани (27,а,б-расм) кўриб чиқамиз. Схемага
қўйилган бу функцияни бажариш учун унда KL1 – KL3 оралиқ релелари ва
КТ1 - КТ4 вақт релелари ишлатилган. Лампалар барчаси ўзгарувчан ток
тармоғидан манба олади. Бунинг учун схеманинг барча занжирлари S
коммутатори, F эрувчан сақлагич орқали тармоқ манбасининг А фазасига ва
N сими орқали нолига уланган. Принципиал схема ёйилган усулда
бажарилган: 27,а -расмда реле ғалтакларининг занжирлари кўрсатилган,
27,б-расмда бўлса – шу релелар томонидан бошқариладиган лампалар
кўрсатилган. Схема ўқилишини осонлаштириш мақсадида ундаги барча
занжирлар рақамлар билан белгилаб чиқилган.
Бошланғич ҳолатда (S коммутатори уланишидан аввал ) лампа ва
релаларга манба уланмаган ва барча реле контактлари 27,а,б- расмда
кўрсатилган ҳолатида бўлади.
44
S коммутатори уланиши билан EL1 лампаси 8-занжир орқали ва КТ1
релеси 1- занжир орқали манбага уланади, EL1 лампаси ёнади ва
белгиланган вақт ўтиши билан КТ1 релеси ишга тушади. Шунда КТ1
релесининг контакти уланиб, KL1 ва КТ2 релелари ҳамда 4 ва 5
занжирларни манбага улайди. KL1 релеси ишга тушиб KL1:1 ва KL1:3
контактларини узади, KL1:2 ва KL1:4 контактларини улайди. EL1 лампа
ўчиб, EL2 лампа ёнади. КТ1 релеси манбадан узилади, KL1 релеси
уланишга ишлайдиган KL1:2 контакти орқали манбага уланиб туради. Шу
билан бир вақтда КТ2 релеси ишга тушиб, унда ўрнатилган вақт ўтиши
билан KL2 ва КТ3 релеларини ишга туширади (4 ва 5 занжирлар орқали
уларга манба берилади).
27-расм. Лампаларни автоматик бошқариш занжирларининг принципиал
схемаси, реле занжирлари (а), лампа занжирлари (б).
KL2 релеси ишга тушиб, унинг нормал уланган KL2:1 ва KL2:3
контактлари узилади, нормал узиқ KL2:2 ва KL2:4 контактлари уланади,
шунда EL2 лампаси ўчиб, EL3 лампаси ёнади. Айни шу вақтда КТ3 релеси
ишга тушади ва унда ўрнатилган вақт ўтиши билан KL3 ва КТ4 релеларини
6 ва 7-занжирлар орқали манбага улайди. KL3 релеси ишга тушиб, нормал
уланган KL3:1 ва KL3:3 контактларини узади ҳамда нормал узилган KL3:2
ва KL3:4 контактларини улайди. EL3 лампаси ўчиб, EL4 лампаси ёнади.
КТ3 релеси манбадан узилиб, KL3 релеси KL3:2 контактлари манбага
уланган бўлиб, ишлаш ҳолатида қолади.
КТ4 ишга тушиб, унда ўрнатилган вақт ўтиши билан контакти билан 2-
занжирни узиб, KL1 реласини токсизлантиради ва унинг KL1: 2 контакти 4
-7-занжирлардан манба кучланишини олиб ташлайди. Шу билан бир вақтда
KL2, KL3 релелари манбадан узилиб, ЕL4 лампасини ўчиради. EL1 лампаси
ёнади, 1-занжир орқали КТ1 релесига манба берилади ва бошқариш
45
жараёни қайтадан бошланади. Бу жараённи фақат S коммутатори билан
манбани узиб қўйиб, тўхтатиш мумкин.
Юқорида кўриб чиқилган схемани лампаларни бошқаришда ишлатиш
билан бирга, бошқа даврий ўзгариб туриши керак бўлган жараёнларни
бошқариш учун ҳам ишлатса бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |