31
ZF
Частота фильтри
Шартли график белгиларда ишлатилган А ва W ҳарфлари мувофиқ ток
( ампер) ва қувват (ватт) катталикларининг ўлчаш бирлигини кўрсатиб,
ўлчаш воситаларининг шартли ҳафли белгилари вазифасини бажармайди.
Демак, схемаларда ёзилган позицион белгиларни қурилманинг
ҳужжатларида қайд этиш ҳамда улар билан белгиланган элементларни
қурилманинг ўзида маркировкасига қараб топиб олиш мумкин бўлар экан.
Шу билан бирга, схема ёйилган усулда чизилган бўлса, унда ўлчаш
воситаларининг ўрам ғалтаклари ўзининг шартли белгисидан алоҳида
чизилади ( 14,б- расм) ва уларнинг позицион белгилари қайси ўлчаш
асбобига қарашли эканини аниқлаб олиш имконини беради.
14-расм. Ўлчаш занжирлари уйғунлашган (а) ва ёйилган (б) схемаларида
ёзиладиган позицион белгилар намуналари
Кўп ҳолларда позицион белгини схемадаги элемент турини белгиловчи
ягона ҳарф билан ёзилса ҳам бўлади. Икки ва уч ҳарфли позицион
белгиларни фақат якка ҳарфли кодга қараб схемадаги элементни топиш
мураккаб бўлганида ҳамда бир турдаги элементлар сони кўп бўлганида
ишлатиш тавсия этилади.
Мисол, Т ҳарфи билан қувват трансформаторлари,ток ва кучланишни
ўлчаш трансформаторлари ва стабилизаторлар белгиланади.
Трансформаторлар турли бўлганига қарамай, уларнинг шартли график
белгиланиши бир хил бўлади. Шу сабабли схемаларда трансформаторларни
фарқлаш учун уларнинг позицион белгиларида икки ҳарфли код ишлатиш
тавсия этилади : ТА – ток трансформатори, TV – кучланиш трансформатори,
TS- электромагнит стабилизатор ( қувват трансформаторлари
ягона Т
ҳарфли код билан белгиланади).
Электромагнит контактор (пускатель), ток , кучланиш ва қувват релеси,
кўрсатувчи, электр исиқлик релелари ва бошқа кўп қурилмалар ягона К
ҳарфи билан белгиланади. Ҳимоя ва автоматика қурилмаларида бундай
элементларнинг сони бир неча ўнларча бўлиши мумкин. Уларнинг график
32
белгилари бир хил бўлганини эътиборга олиб ҳимоя ва автоматика
схемаларида икки ва уч ҳарфли кодлар ишлатилади: электромагнит
контактор – КМ, ток релеси – КА, кучланиш релеси – KV, қувват релеси –
KW, электр исиқлик релеси – КК, оралиқ релеси – KL, кўрсатувчи реле - KH,
импульсли сигнализация релеси – KHA, блокировка релеси – KB, қисқа
туташувда қайта уланишларни блокировка қиладиган реле – KBS.
Уч фазали ток занжирларнинг схемарарида айрим ҳолларда бир
гуруҳдаги 1 ва 2 тартиб рақамли ток трансформаторларини (15-расм) аниқ
фарқлаш мақсадида уларнинг позицион белгиларида индекс рақамидан сўнг
кичик ҳарфларда мувофиқ фаза белгиси ёзилади. Шунда, 1 ва 2- гуруҳ ток
трансформаторларининг позицион белгилари қуйидагича бўлади: TA1
a
, TA1
b
,
TA1
c
, TA2
a
, TA2
b
, TA2
c
. Қандайдир элемен фазаларнинг барчасига
ўрнатилмаган бўлса, мисол учун, КА1 ва КА2 электр иссиқлик релелари
фақат А ва С фазаларга ўрнатилган бўлса (16,а-расм), схема якка линияли
усулда чизилган ҳолларда позицион белги тагида квадрат қавслар ичида
ўрнатилган фазаларнинг ҳарфли белгилари ёзилади (16,б-расм).
15-расм. Ток трансформаторларининг 16-расм. Икки фазага ўрнатилган
ўрнатилган фазаси билан белгилаш элементларнинг позицион белги-
лаш а) кўп линияли, б) якка линияли
схемалар
Do'stlaringiz bilan baham: