Электромеханик қурилмаларнинг сезиш қисмларининг шартли
белгилари
Электромеханик қурилмалар индуктив ғалтак ва контактлар гуруҳидан
тузилган бўлади. Индуктив ғалтакка берилган кучланиш коммутация
амалини бажаради. Бунинг учун индуктив ғалтакка етарли қийматдаги ток
ёки кучланиш берилгандагина коммутация амалга ошади. Шунинг учун
электромеханик қурилманинг индуктив ғалтаги сезиш қисми деб аталади.
Электромеханик қурилмалар (реле, электромагнит контактор) индуктив
ғалтагининг шартли белгиси умумий кўринишда (13,а), икки ўрамли ғалтак
(13,б), ўзаро қарши уланган икки ўрамли ғалтак (13,в), якка чиқишли (13,г) ва
уч фазали ғалтак (13,д) белгилари келтирилган.
Электромеханик қурилмалар ғалтагининг шартли белгисига
киритилган қўшимча майдонига (13,е) қурилма ишлашига боғлиқ бўлган
қўшимча изоҳ белги сифатида ёзиб қўйилади, мисол учун, ~, I, U, I >,U<
белгилар мувофиқ: электромагни ўзгарувчан токда ишлаши, ток ва кучланиш
ўрамлари ҳамда ғалтакни ишга туширадиган максимал ток ва минимал
кучланишни кўрсатади. Шартли белгисида қўшимча майдон бўлмаган
ҳолларда юқоридаги изоҳлар белгининг асосий майдонига ёзилиши мумкин.
24
13-расм. Электромеханик қурилмалар сезиш элементининг шартли белгилари
Поляризацияланган электромеханик қурилмалар Р белгиси билан ёки 13,ж-
расмда кўрсатилган шартли белги билан берилади.
13,з-о-расмларда келтирилган шартли белгилар мувофиқ механик
блокировкали, уланишда тезланадиган, уланишда ва узилишда тезланадиган,
ишга тушиши секинлаштирилган, қўйиб юборишда секинлаштирилган, ишга
тушиш ва қўйиб юборишда секинлаштирилган ва ўзгарувчан токни
сезмайдиган ғалтакларни кўрсатади.
13,п –расмда электр иситиш релесининг сезгир элементи кўрсатилган.
5. Шартли график белгиларнинг ўлчамлари
Барча шартли белгиларнинг чизилишдаги ўлчамлари мувофиқ
стандартларда ГОСТларда берилади. Шартли белги қандай ўлчамларда
чизилган бўлишига қарамасдан унинг ташқи кўринишидан таниб олса
бўлади. Лекин жуда кичик ўлчамлар схемани ўқишни қийинлаштиради, жуда
катта чизилган шартли белгилар схема юзасини кенгайтириб юборади.
Бундан ташқари шартли белгини тузилишида иштирок этган геометрик
шакллар кўринишида маълум нисбатлар бўлгани сабабли белгининг
ўлчамларига маълум даражада чегара қўйишга тўғри келади. Шунга кўра,
электр машина шартли белгисида статорнинг айлана диаметри 20 mm, ротор
- 10 mm, электровакуум лампанинг балони - 14 mm, ўлчаш асбоблари ва
трансформатор ўрамлари - 10 mm, яримўтказгич асбобларнинг корпуси -10 -
14 mm, чўғланма лампалари – 6 – 8 mm бўлиши керак.
Қайд этиш асбоблари – 10 х 10 mm, интегралловчи асбоблар -
14 x 10 mm, электромеханик қурилмаларнинг ғалтаклари - 12 x 6 mm,
сақлагич ва резисторлар-10 x 4 mm, телефонлар - 4 x 3 mm , электромеханик
карнай - 4 х 3 mm, электротермик қурилмалар - 16 x 16 mm ўлчамда бўлиши
тавсия этилади.
Қурилманинг корпуси ва ҳимояловчи Ер шартли белгиларидаги тўғри
чизиқ бўлаги 5 – 10 mm бўлиши керак. Коммутацион қурилмаларнинг
25
ҳаракатланувчи контактининг баландлиги - 6 mm, қиялик бурчаги - 30°
бўлиши керак. Чизиқларнинг қалинлигига талаб қўйилмаган, улар шартли
белгини чизган чизиқ қалинлигида бўлиши мумкин.
Электр таъминот планида элементлар зичлиги катта бўлса уларнинг
ўлчамларини кичиклаштириш мумкин. Коммутатор – 2mm, кнопка - 3 mm,
ёритқич лампалар - 4 mm, шчит - 10 x 3 mm, контактор - 5 x 5 mm,
люминисцент лампа - 10 x 2 mm, қурилмалар (генератор, трансформатор
билан) - 12 x 6 mm, тўғрилагич - 5 x 5 mm ўлчамда бўлади. Электростанция,
подстанция белгиланишида минимал ўлчамлар – квадрат томони, айлана
диаметри - 8 mm, умумий белгилар ўлчамлари 4 mm дан кам бўлмаслиги
керак..
Do'stlaringiz bilan baham: |