Тузувчидан Ушбу "Электр схемаларни ўқиш"



Download 3,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/44
Sana30.05.2022
Hajmi3,33 Mb.
#620872
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   44
Bog'liq
Электр схемаларни ўқиш 2

Иккинчи усулда
– уланишлар адреслари ишлатилади: занжир 
бўлагининг бошланишига қўйилган адрес белгиси кейинги уланган 
занжирнинг охирини, охиридагиси бўлса – бошини билдиради. Адрес 
белгиси сифатида электр занжир элементларининг позицион белгилари 
ишлатилади. 21,а-расмда келтирилган R1 ва С3 элементларидан ташкил 
топган занжир бўлагида, ҳамда 21,б-расмдаги А4 ва А7 
қурилмаларидан ташкил топган схема бўлагида адрес белгиси 
сифатида элементларнинг позицион белгиларидан фойдаланилган: R1 
нинг охири С3 нинг боши бўлиб, С3 нинг боши R1 нинг охири бўлади, 
А4-Х11 нинг оҳири - А7-Х16 нинг боши ва А7-Х16 нинг боши А4-Х11 
нинг бошини билдиради. 

Учинчи усулда
юқоридаги икки усул уйғунлашган ҳолда ишлатилади.
21-расм. Адресли белгилаш 22-расм. Уйғунлашган белгилаш 


36 
22-расмда занжир бўлагининг белгиланиши уланишлар адреси билан 
рақамлар уйғунлашган белгини ҳосил қилади. 
Иккиламчи занжирларнинг электр схемаларида ишлатиладиган, 
анча мураккаб ва хима хил бўлган белгиларни кўриб чиқайлик.
Алоҳида ҳимояловчи аппаратлар (автоматлар, сақлагичлар) 
орқали манба олган занжирларни белгилаш учун алоҳида рақамлар 
гуруҳларидан фойдаланиш тавсия этилади. Оператив занжирлар, 
бошқариш ва ҳимоя занжирларини белгилаш учун ҳар бирида юзта 
рақам бўлган рақам гуруҳлари ажратилган (рақамларнинг бир гуруҳи 1 
дан 99 гача, бошқаси – 101 дан 199гача ва х.к.). Ўзгармас ток 
занжирларида мусбат қутбли бўлаклар тоқ рақамлар, манфий қутбли 
бўлаклари бўлса жуфт сонлар билан белгиланилади. Шунда манбанинг 
мусбат қутби билан боғланган занжирнинг бошланиш қисми гуруҳнинг 
биринчи рақами билан белгиланади (1, 101, 201 ва х.к.), манбанинг 
манфий қутбига уланган занжирнинг оҳирги қисми бўлса ҳар 
гуруҳнинг иккинчи рақами билан белгиланади (2, 102, 202 ва х.к.). Агар 
рақамнинг бошланишида занжирни функционал вазифасини 
билдирувчи ҳарф ёзилган бўлса, рақамларнинг кетма кетлигига шу 
занжирнинг ичидагина риоя қилинади. Шунда, телемеханика 
занжирлари Т (Т1 дан Т99 гача) ҳарфи билан, алоқа занжирлари – U 
(U1дан U99 гача) ҳарфи билан белгиланади. 
Ток ўлчаш трансформаторларининг иккиламчи занжирларини 
белгилаш учун тўртинчи (401дан 499гача) ва бешинчи юзлик (501 дан 
599гача) рақамларидан фойдаланиш мумкин. Ҳар бир ток 
трансформатори учун ўнта рақам берилади. Бу белгилардаги иккинчи 
рақам ток трансформаторининг ( ёки уларнинг гуруҳининг) тартиб 
рақамини кўрсатади. 
Мисол учун, ТА1 ва ТА10 ток трансформаторларининг иккиламчи 
занжирларини (А, В, С фазалар ва нейтрал сим N) белгиланишини 
келтирамиз: 
А411 – А419, В411 –В419, С411 – С419, N411 – N419; 
A491 – A499, B491 – B499, C491 – C499, N491 – N499; 
A501 – A509, B501 – B509, C501 – C509, N501 – N509. 
Кучланиш трансформаторларининг иккиламчи занжирларини 
белгилаш юқорида кўрсатилган тартибда 600 дан 699 рақамлардан 
фойдаланиб белгиланади. Мисол учун, ТV1 ва TV2 кучланиш 
трансформаторининг иккиламчи занжирларини белгиланишини 
келтирамиз: 
A611 – A619, B611 –B619, C611 – C619, N611 –N619; 
A621 – A629, B621 – B629, C621 – C629, N621 – N629. 
Турли функционал вазифага эга иккиламчи занжирларни 
тарқалиш бошланиши бўлган шиначалар алоҳида белгиланади. Шу 
белгилардан мисоллар келтирамиз (қавс ичидаги белгилар аввал 
ишлатилган бўлиб, схемаларни белгилаши мумкин): 


37 
мойли коммутаторларни улаш электромагнитларининг манба 
шинкалари +EY (+ШП ) ва – EY (- ШП ); 
бошқариш шинкалари + ЕС ( + ШУ ) ва – 2ЕС (- ШУ ); 
коммутатор ҳолатини кўрсатувчи сигнализация лампаларининг 
“липиллаш” шинкаси ( + ) ЕЗ [ ( + ) ШМ]; 
сигнализация занжирларини манба билан таъминлаш шинкаси 
+ЕН (+ ШС ) ва – ЕН ( - ШС ); 
лампаларни бутунлигини текшириш учун (“қоронғи” плюс) 
кучланиш бериладиган шинка: манба бошқариш занжирларидан 
берилганда О+ЕС (О+ШУ) ва сигнализация занжирларидан берилганда 
О+ЕН (О+ШС); 
сигнализация таблосининг лампалари бутлигини текшириш 
шинкаси EHL ( ШПЛ ); 
аварияли ўчиришнинг товушли сигнализация шинкаси ЕНА 
(ШЗА); 
огоҳлантирувчи товушли сигнализация шинкаси: 
кечиктирилмаган ЕНР1 (1 ШЗП ) ва маълум вақтга кечиктирилган 
ЕНР2 (2ШЗП); 
сигнализация лампаларининг “липиллашини” тўхтатувчи шинка 
EHD (ШСМ). 
Схемалар ўқишни осонлаштириш учун уларда кўп учрайдиган
занжирлар ва уларнинг бўлакларига билдирувчи белгилар қўйилади. 
Мисол учун: 
улаш занжири 3 – 19, 103 – 119, 203 -219 ва х.к.
улаш элементининг (мисол, мойли коммутатор контакти) олдига 
келадига схема бўлаги 3, 103, 203 ва х.к. 
узиш занжири 30 - 49, 130 – 149, 230 - 249 ва х.к. 
узиш элементининг, мисол, ўчиргичнинг узиш электромагнитини 
олдига келадиган схема бўлаги 33, 133, 233 ва х.к. 
улаш занжирини назорат қилиш элементи ( лампа ёки реле ) 
олдига келадиган занжир бўлаги 5, 105, 205 ва х.к. 
узиш занжирини назорат қилиш элементи (лампа ёки реле) 
олдига келадиган занжир бўлаги 35, 135, 235 ва х.к. 
реле билан бошқариш занжирларининг бутлиги назорат 
қилинадиган ўчиргич ҳолатини сигнализация қилувчи лампа занжири 
70 -79; 
авариянинг товушли сигнализация занжири 90 -99,190 – 199,
290 – 299 ва х.к. 
дистанцион бошқариш командаларини фиксация қилиш релеси 
ғалтагининг занжири 80 -89 , 180 – 189, 280 – 289 ва х.к. 
ўчиргични улаш электромагнитининг занжири 871 – 874. 
23-расмда Q юқори вольтли ўчиргични дистанциядан бошқариш 
қурилмасининг принципиал схемаси келтирилган (cхемада қурилманинг 
фақат ёрдамчи контактлари Q:1 – Q:5 кўрсатилган). Cхемада барча 
элементлар ва занжирларнинг позицион белгилари берилган. 


38 
Қурилмада ишлатилган аппаратларнинг уланадиган чиқишлари ишлаб 
чиқарувчи завод томонидан тартиб рақамлари билан белгиланган 
бўлгани сабабли схемадаги позицион белгиларида контактларнинг 
тартиб рақамларини алоҳида қўйиш шарт эмас ( бу контактлар 
аппаратлар чиқишларининг тартиб рақамларидан аниқланиб олинади). 
Демак, схемани ўқиганда “командаларни фиксация қилиш KQQ 
релесининг 6 – 8 контактлари ёки уланиш командаси КСС релесининг
1 – 2 контактлари” деганда схемада шу контактларни аппаратларни 
чиқишларидан топиб олиш мумкин. Лекин, аппаратлар чиқиши 
контактларининг заводда берилган тартиб рақамлари бўлмаса 
контактларнинг позицион белгисида “:” қўшнуқтадан сўнг Q 
ўчиргичининг қўшимча 1 – 5 контактлари учун ёзилганидек 
контактларни тартиб рақамларини ёзиш керак бўлади. 
Икки ва уч ҳарфли позицион белгилар элементларни белгилаш 
билан бирга уларнинг функционал вазифасини ҳам билдиради. Шунда, 
КН, КМ , KQT, YAT ва HLG позицион белгилари мувофиқ кўрсатувчи 
реле, контактор, “Ўчирилган” ўчиргичининг ҳолат релеси, ўчириш 
элементи ва яшил линзали сигнал лампага тегишли. Барча элементлар
1 – 7 тартиб рақамларига қараб ажратилган ягона ҳарф билан 
белгиланган бўлса (мисол, барча реле ва контакторлар К ҳарфи билан
белгиланганда) схемага элементларнинг номи ва вазифасини 
белгиловчи кўрсатма беришга тўғри келади. 
Занжирлар бўлакларининг схемада келтирилган белгилари 
уларни вазифаларини аниқлашга имкон беради. Схемадаги 3, 33, 91 ва 
871 тартиб рақамлари мувофиқ КМ контакторининг улаш 
электромагнити, YAT узиш электромагнити, товушли авария 
сигнализацияси ва YAC улаш электромагнитини билдиради. 
Демак, схемада келтирилган позицион белгилар ва 
занжирларнинг белгилари схемадаги барча элементлар ва занжирларни 
жойи ва вазифаларини аниқлашга ва шу билан схемада кўрсатилган 
қурилмани ишлаш принципини тушиниш ҳамда ундаги барча элемент 
ва занжирларни топишга имкон беради. 


39 
23-расм. Юқори вольтли ўчиргични дистанциядан бошқариш 
қурилмасининг принципиал схемаси 


40 

Download 3,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish