763
Бундай муҳим мақсадларни белгилашда универсал ёндашув
усули мавжуд бўлмай, турли даражадаги мураккаблик даражаси ва
мақсадлари ўхшаш тизимларнинг
ишлаши учун муайян
шароитларда ўз мақсадларини белгилаш стратегияларининг
мавжудлиги назарда тутилади [1].
Табиий ҳодисалар билан боғлиқ детерминистик тузилишга
асосланган техник тизимлардан фарқли ўлароқ,
ташкилий
тизимларда бошқарув мақсадлари тизим ривожланишига мос ҳолда
шакллантиралади ва изчил тўлдириб борилади. Бундай тизимлар
энтропик ва такрорланмасдир [2].
Албатта, мақсадларни тўғри шакллантириш тизимни жадал
ривожлантиришни, режалаштириш вазифаси муваффақиятларини
белгилайди. Шу билан бирга қўйилган мақсадларга
ишончли
эришиш учун унга турли омиллар таъсирлари ноаниқлигини ҳам
тушуниш муҳим ҳисобланади.
Турли манбаларда турли хил даражадаги мақсадлар ўртасида
сабаб-оқибат муносабатларини ўрнатишга кенг имкон берадиган
ёндашувлар ёритилган. Тизимли таҳлил асосида ШЖТда мақсадли
иерархияни шакллантириш тартиблари,
уни ривожлантиришни
режалаштириш ва бошқаришнинг махсус математик моделлари
таклиф қилинган [3.4.5.6].
ШЖТ фаолиятини режалаштириш, бошқариш,
назорат
қилишнинг асосий йўналишларидан бири тижорий эксплуатацияси
жараёнлар ҳисобланиб, у ҳам ўзига хос индивидуал иерархик тузи-
лишга эгадир. Алоҳида қатновлар маълум бир йўналишларнинг,
йўналишлар ўз навбатида маълум бир транспорт операторлари
кўрсатаётган хизматларнинг, операторлар эса шаҳар миқёсида
кўрсатиладиган транспорт хизматлари эксплуатацион сифатларини
шакллантириб борадилар. Ҳар бир бошқарув босқичини алоҳида
бир жараён сифатида қараб чиқадиган бўлсак, у ҳолда юқоридан
қуйига боғлиқ жараёнлар кўринишидаги тизим ташкил топади.
Ушбу тизим эса юқоридан пастга қараб ўзаро изчил боғлиқ
тизимларга бўлинади. Транспорт хизматларининг талаб этиладиган
эксплуатацион сифат
даражасини таъминлаш учун, ҳар бир тизим
ости жараёнлари бўйича алоҳида операциялар ва функцияларнинг
бажарилишини оптималлаштирилсагина эришиш мумкин бўлади
(1-расм).
764
ШЖТ операторлари йўналишлар бўйича
транспорт восита-
лари ҳаракатини бошқариш каби транспортнинг умумий функция-
ларидан ташқари йўналишларни оптималлаштириш,
интеллектуал
транспорт тизимларини қўллаш ва инфратузилма объектлари билан
таъминлаш масалаларида ҳам фаол иштирок этиб келмоқдалар.
Чунки йўловчи ташиш йўналишлари, етказиб бериш вақти ва
бошқа сифат кўрсаткичларига қўйиладиган талабларни таъминлаш
ички имкониятлар ҳисобига ёки ташқи муҳит шарт-шароитларига
даҳилдор объектлар билан турли даражадаги муносабатларга эга
бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: