Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1.
Парыгин Д.С., Садовникова Н.П., Шабалина О.А., Корнеев
И.М. Формирование целевой иерархии в задачах управления
организационными системами // Онтология проектирования. 2017.
№4 (26). –С. 496-509.
2.
Кульба, В.В. Методы формирования сценариев развития
социально-экономических систем / В.В. Кульба,
3.
Д.А. Кононов, С.А. Косяченко, А.Н. Шубин. – М.:
СИНТЕГ, 2004. – 296 с.
4.
Анфилатов, В.С. Системный анализ в управлении / В.С.
Анфилатов. – М.: Финансы и статистика, 2003. –368 с.;
5.
Миротин Л.Б., Ташбаев Ы.Э. Системный анализ в
логистике: Учебник -М.: Издательство “Экзамен”, 2004. -480 с.;
6.
Бродецкий Г.Л. Системный анализ в логистике. Выбор в
условиях неопределенности / –М.: Academia, 2010. - 336 стр.;
769
Тоғаев Ғ.Ш., (ТДТрУ докторанти)
ШАҲАР ЖАМОАТ ТРАНСПОРТИ ЭКСПЛУАТАЦИОН
СИФАТЛАРИ ТАЪМИНЛАШ ВА УНИНГ ДАРАЖАСИНИ
БАҲОЛАШГА ТУЗИЛМАВИЙ-ФУНКЦИОНАЛ ЁНДАШУВ
Йўловчи жамоат транспорти транспорт-логистика тизими
сифатида муайян ҳудудда корхона ва ташкилотлар ҳамда аҳоли-
нинг транспорт хизматларига бўлган эҳтиёжларини қондириш
учун транспорт тизими элементларининг ўзаро алоқадорликдаги
фаолиятлари қамраб олади.
Транспорт тизимлари ва унинг алоҳида элементлари фаолия-
тини баҳолашда уч асосий тамойил - етарлилик, самарадорлик ва
натижадорликка амал қилиш мақсадга мувофиқдир [1].
Етарлилик - бу транспорт тизимининг аҳолининг эҳтиёжлари ва
талабларини қондиришнинг ҳақиқий шароитларига мувофиқлиги би-
лан белгиланиб, унинг талаб этиладиган миқдори ва сифати даража-
сига шаҳарсозлик, транспорт, иқтисодий, технологик ва ташкилий тад-
бирлар тегишли ресурслардан фойдаланиш орқали амалга оширилади.
Самарадорлик ўзига хос миқдорий кўрсаткичларда ифодала-
надиган фаолият натижаларининг уларга эришиш учун сарф
қилинган харажатларга нисбати сифатида баҳоланади, яъни
кўзланган натижага эришиш даражасини тавсифлайди.
Натижадорлик эса энг кам харажатлар билан энг юқори
самарадорликка эришиш имкониятини тавсифлайди [2.3.4].
Автомобиль транспортининг эксплуатацион фаолиятини
самарали ташкил этиш зарурияти ва аҳамиятини белгилайдиган
асосий омиллар қуйидагилардир:
- автомобиль транспорти тизими таркибида жуда кўп сонли ва
турли хил табиатдаги элементларнинг мавжудлиги;
- автотомобиль транспорти тизими элементлари ўртасидаги
ўзаро таъсирнинг моддий, хизмат кўрсатиш, молиявий ва ахборот
оқимлари бўйича мураккаб тавсифи;
-
тизим элементлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни
формаллаштиришнинг мураккаблиги;
- тизимни тавсифловчи параметрларнинг стохастик хусусияти;
- инсон
фаолияти билан боғлиқ субъектив омиллар
таъсирининг юқорилиги.
770
Ҳар қандай ташкилий-техникавий объект сингари транспорт
тизими фаолиятининг самарадорлиги ҳам учта асосий таркибий
элементлардан иборат – иқтисодий-иқтисодий, ишончлилик ва
хавфсизлик. Жамоат транспоридан йўловчиларнинг фойдалани-
шига асосий турки бўладиган ишончлилик ва хавфсизлик бевосита
ижтимоий-иқтисодий самарадорликка таъсир ўтказади. Бир томон-
дан ташиш ҳажмининг ошиши транспорт корхонаси даромад-
ларини ошишига таъсир кўрсатса, ишончлилик ва хавфсизликни
таъминлаш мос равишда қўшимча харажатларни талаб этади.
Талаб этиладиган эксплуатацион сифатни таъминлашнинг
замонавий ёндашуви муҳитнинг юқори динамик хусусиятларини
эътиборга олишни тақозо этади Шаҳар жамоат транспорти
эксплуатацион сифати кўрсаткичлари ва унинг таркибий ташкил
этувчиларига таъсир этувчи омиллар ўртасидаги сабаб-оқибат
муносабатлари турғун бўлмай, жамият ривожланиши ва урбани-
зация даражасининг ўсиши, йўл тармоқлари ва улардаги транспорт
воситаларининг ҳаракат жадаллигининг ўзгариши билан ўзгаради.
Бугунги кунда мамлактимизда автомобилаштириш суръати йўл-
лар ва кўчалар тармоғи ривожланишига нисбатан бир неча баробар
илгарилаб кетган. Давлат статистика қўмитасининг уй хўжаликларини
танлама кузатувлари маълумотларига асосан [5], 2021 йилнинг 1
августи ҳолатига 100 та уй хўжалигига ўртача 50 та енгил автомо-
биль тўғри келмоқда. Мазкур кўрсаткич 2010 йилда - 21 та, 2015 йилда
- 42 тани ташкил этган. Булар ташиш шароитининг мураккаблаши-
шига, кечикишлар ва йўл-транспорт ҳодисаларнинг кўпайишига,
ёқилғи сарфининг ошишига ва экологик вазиятнинг ёмонлашувига
олиб келади. Бу ўз навбатида жамоат транспорти тизими фаолияти-
нинг самарадорлигига бевосита ёки билвосита таъсир қилади.
Транспорт хизматларини сифати "транспорт фаолиятининг шартли
ёки кутилган натижаваий кўрсаткичлари тўпламидан иборатдир".
Юқорида зикр этилганлардан келиб чиқиб, транспорт тизими
эксплуатацион сифатларини эксплуатацион самарадорлик ва уни
ташки этувчиларнинг ўзаро функционал алоқдорлиги модели
сифатида тасаввур қилишга имкон беради. Ушбу моделни “Инсон -
транспорт тизими – эксплуатация шароитлари – эксплуатацион
сифат" тизими сифатида кўриб чиқишни мақсадга мувофиқ деб
ҳисоблаймиз (1-расм).
771
– ахборот оқими; – таъсир кўрсатиш; – бошқарув таъсири.
Do'stlaringiz bilan baham: |