ЖАВХАР (кислота) ва ИШҚОРЛАР. ИШҚОРИЙ ВА ИШҚОРИЙ ЕР МЕТАЛЛАР ТУЗЛАРИ.
Организим фаолиятининг мўьтадил кечишида ва фақат органик, балки ноорганик бирикмаларнинг ахамияти катта. Жумладан кислоталар, ишқорлар ва микроэлементлар. Микроэлемент-ларнинг миқдори организимда жуда кам бўлишига қарамасдан уларсиз ҳаёт жараённини тасаввур қилиб бўлмайди.
ЖАВҲАРЛАР.
Улар органик ва ноорганик бўлиб, тўқималарга таъсир уларнинг ионларга диссоциацияланиш даражасига боғлиқ. Бу маънода ноорганик кислоталар кучли таъсирга эгадирлар, чунки уларнинг диссоциацияланиш даражаси юқори. Кислоталарнинг махаллий таъсирида уларнинг тўқима оқсиллари билан ҳосил қиладилар бирикмалар ҳоссаси аҳамиятга эга. Кислоталар қанча кучли бўлса, уларнинг махаллий таъсири шунча кучли бўлади. Кучсиз кислоталар ҳужайра протоплазмасининг фақат юза жойлашган оқсилларини гелификация қилиб, қайтар буриштирувчи таъсир кўрсатади. Кучли кислоталар чуқур жойлашган оқсилларни ҳам ивитиб (коагуляция) накрозга ёки куйишга олиб келади. Бунда кучли минерал кислоталарнинг катта концентрациялари сувни тортиб олиш ҳусусиятига эга, бўлганлигидан тўқмалардан “кўмир”га айланади. Шу кучли кислоталарнинг жароҳати-коагуляцион некроз деб юритилади. Ёки қаттиқ ва қалин қора-қўтир /струп/ ҳосил қилади. Демак кислоталар концентрация ва кучига /диссоци-ацияланиш даражасига/ қараб буриштрувчи, қитиқловчи ёки куйдирувчи таъсир кўрсатишлари мумкин эмас. Суюлтирилган кислотани ичилганда оғиз бўшилиғи, меъда ва 12 бармоқли ичакдаги рецепторлар қўзғалиб кўпгина рефлекслар юзага чиқади: сўлак, меъда ости безларининг шира ишлаб чиқариши ортади. Амалий нуқтаи назардан хлорид кислотаси аҳамиятга эга. У меъдадаги шиллиқ қаватнинг қорплама ҳужайраларида ажралади. Пепсиногенни пепсинга айланишига шароит яратади. Меъда ости безининг секрециясини кучайтиради \секретин/, меъда ачиш ва чириш жараёнларини тўхтатади \антимикроб таъсири\, МИТдан тез сўрилади. Қонда ишқорий захиралар билан \бикарбонатлар ва фосфатлар/ бирикиб каронат ангидридини ўпка билан ажралади \ёки нордон фосфатни ҳосил қилади/ пешоб билан ажралади/. Шу туфайли ишқорий захиралар тугамагунча қоннинг рНи ўзгармайди. Бундай ҳолатни компенсацияланган ацидоз деб аталади. Бунда қон рН меъёрда, пешобники эса кислотали бўлади, қоннинг ишқорий заҳираси кескин камаяди. Компенсацияланган ацидоз тиббиёт амалиётида тетания хасталигида /онглашган Са++ миқдорини ошириш учун/ пешоб йўлларининг юқумли хасталикларида /пешобнинг рНи кислотали бўлиш учун/ қўлланилади. Бу мақсадда хлорид кислотасини /овқат ҳазм бўлишини бузади/ ёки органик кислоталарни /улар организмда метаболизимга учрайди, ёнади/ қўллаб бўлмайди. Одатда аммоний хлорид ичирилади, чунки у жигарда парчаланиб мочевина /но электролит/ ҳосил қилади. Ажралади хлор анисни ишқорий заҳиралар билан бирикади. Қонга кислоталарнинг катта миқдори сўрилади ишқорий заҳиралар тугайди, ва компенсацияланганмаган ацидоз ривожланади. Бунда беморнинг эс-ҳуши йўқолади, ҳансираш, мушакларнинг тиришиши ва қон босимининг ошиши кузат-илади. Кейинроқ камотоз ҳолат кучайади, нафас олиш сусайади, қон босимини пасайиши. Қонинг рНнинг 7.15гача пасайиши ҳаёт билан номутаносибдир. Бунда нафас марказининг фалажланиши туфайли ҳаёт тўхтайди.
Кислоталар билан ўткир захарланишда /концентрланган/ махаллий оғриқ, қайт қилиш, ич кетиш, шок /ва умумий/ резарбциядан кейин-ацидоз белгилар билан кўзга ташланади. Ёрдам: МИТда кислотанинг нейтраллаш.
оқсил бериш /хом тухум, сут/, чунки улар кислота билан бирикади
ўраб олувчи воситалар /миствазр/
аналгетиклар /морфин/ шокга қарши воситалар
қоннинг ишқорий резервларини кучайтириш /бикорбанат натрий1.5-5% эритмаси в/в, калций ёки ҳуқна.
Do'stlaringiz bilan baham: |