Ишқорий металлар оксидларининг гидратлари кучли асос /ишқор/ хусусиятига эга. Улар тўқима оксиллари билан бўш ёки ғовак альбуминатлар хосил қиладилар. Шунинг учун улар чуқур куйдирувчи тасир кўрсатадилар, яъни копликвацион некроз чақирадилар. Лекин кучсиз асосларнинг /кучли ишқор ва кучсиз кислоталар билан хосил бўлган/ м-н:сульфидлар, карбонатлар, гидрокарбонатлар, боратларнинг концетрланган эритмаларихам тўқималар некрозини чақирмай фақат уларда яллиғланиш, эпидемиянинг юмшаши, таъсирланиш чақиради. Кучсиз асослар муцинни эритиб юбориш хоссасига эга бўлганликларидан, уларни тамоқни чайқаш, бурунни ювиш, шиллиқ қаватни -қуюқ ёпишқоқ плёнкани тозалаш учун, сулфидларни теридаги тук ва сочларни эпляция қилиш учун қўлланилади. кучсиз асослар антицид восита сифатида хам қўлланилади. бунда привратник тонуси кислоталар нейтраллашганлигидан пасаяди ва овқат ошқозондан 12 бармоқ, ичакка ўтиши тезлашади, хамда привратникнинг спазми йўқолганлигидан оғриқ бартараф бўлади. Гидрокарбонат натрий ичилганда у сўрилиб қоннинг ишқорий захираларини оширади, лекин қоннинг рН ошмайди, чунки ишқорий заҳиралар ошганда нафас марказининг қўзғалувчанлиги сусаяди.
Нафас олиш камайганидан қонда корбанат ангидрит миқдори ортади ва шу туфайли корбанат ангидрит ва гидрокорбанат мувозанати сақланади. рН ўзгармайди. Ишқорнинг ортиқча қисми пешоб таркибида ажралади ва унинг рН ортади. Бундай холат компенсацияланган алкилоз деб юритилади. Бунда бронхлар ажратаётган суюқликнинг рН ишқоирй бўлади. Шу туфайли биокорбонат натрий балғам кўчирувчи сифатида қўлланилади. Қонда гидрокорбонат миқдори яна хам оширилса унинг рН ортади ва декомпенсацияланган алколоз рифожланади: иштаҳа йўқолади, кўнгил айнаш, қайт қилиш, меъдада оғриқ, бош оғриқ, безовталаниш, асбийлашиш ривожланади. Қонда гидрокарбонат ионларининг ортиб кетиши, хлор ионларининг ва эркин калций ++ қонда камайишига олиб келади, шу туфайли мушакларнинг торайишига ва тиришига /тетанияга/ олиб келади. Бунда тана харорати ортади, нафас олиш камаяди, гиперотезия, рефлексларининг кучайиши кейинроқ коматор ҳолат ва ўлимга олиб келади.
Амалиётда компенсацияланган алкалоз ацидозларини даволашда қўлланилади. бунинг учун кучли асос ва органик кислоталардан ташкил топган нейтрал тузлвр ишлатилиши мақсадга мувофиқ, чунки органик кислоталар организм сув ва карбонат ангидиргача парчаланиб кетади, ажралган катионлар Na+ К+ қондаги карбонат кислотаси билан бирикиб гидрокарбонатлар ҳосил қилади ва қоннинг ишқорий захирасини оширади м-н: калий ацетат, натрий дитрат.
Кучли ишқорлар билан ўткир захарланганда /ичилса/ оғиз бўшлиғи, қизилўнгач, ошқозон шиллиқ қаватларида чуқур некрозларга олиб келади /кучли оғриқ, қайт қилиш, ютишни қийинлашиш/, меъда деворининг тешилиши ўткир перитонитлар куйиш чукур бўлганлигидан оғриқ туфайли шок ривожланади. Бунда алколоз ривожланади.
Ёрдам: морфин-шокга қарши, кучсиз кислоталар киритилади /сут, лимон кислотаси, 2-2%, 5% сирка кислотаси/.
- ўраб олувчи воситалар /сут тухум оқсили/
- кичик ҳажмда, кучсиз босим билан ошқозон ювилади.
Карбонат ангидрид нафас йўлига киритилади, томирга натрий хлор эритмасининг катта миқдорини киритиш /электролитлар таркибини тиклаш учун/.
Do'stlaringiz bilan baham: |