Тошкент Тиббиёт Академияси


Ишқорий ва ишқорий ер металлари тузлари



Download 1,93 Mb.
bet74/199
Sana04.07.2022
Hajmi1,93 Mb.
#739031
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   199
Bog'liq
Фармакология redact

Ишқорий ва ишқорий ер металлари тузлари.


Улар организмнинг ионлар таркибини сақлашдан ташқари ички муҳитнинг осмотик босимини мувофиқлаштиришда қатнашадилар. Ҳужайра ташқариидаги /экстрацеллюяр/ суюқликда осмотик босим натрий+, хлор-, карбонат ионлари ҳисобига хужайра ичидагиси /интрацеллюяр/ эса К+, фосфот, карбонат ва оқсиллар ҳисобига амалга ошади.

Натрий тузлари.


Натрий ионлари қоннинг осмотик босимини доимийлигини таъминлайди. Бунда асосан натрий миқдори 150г ва унинг деярли ҳаммаси натрийхлор сифатида қон ва тўқима суюқлигида жойлаш-ган. Натрийхлорқондаги концентрацияси бир хил=0,6%.
Катта ёшдаги одам бир кунда овқат маҳсулотлари билан 10-15г натрий хлорни қабул қилади ва шунча миқдори пешоб таркибида ажралади. Инсон умуман тузсиз овқатни истеъмол қилганда ҳам 1 кунда=2г натрий хлор йўқотади /пешоб орқали/. Кўпгина патологик ва экстремал холатларда инсон натрийни йўқотади: кучли ва давомли терлаш, ич кетиш /вабо, ич-буруғ/ қайт этиш/ юқори ичак тутилиши/, полиурия, терининг катта қисми куйганда, гипоальдос-теронизмда ва бошқалар. Бунда натрий хлор эритмаси қутилади. Натрий хлорнинг концентрайияси қонда юқорида кўрсатилган ҳолатларда ўзгармайди, чунки сув қондан тўқимага ўтади ва натижада қон қуйилади, тўқималар эса сув миқдори ортади /гидратация/. Бунда силлиқ мушакларнинг қисқариб қолиши /спазм/ кузатилади. /ичак коликасииссиқ цехлардаги ишчиларда/. Скелет мушакларининг тиришиши, МНСнинг сусайиши, қон айланиши-нинг бузилиши ривожланади. Оғир ҳолатларда ўлимга олиб келади. Натрий хлор дефицитини олдини олиш учун унинг эритмаларини ичимлик суви ўрнида қўллаш керак /0,2%/. Аддиссон хасталигида /алдостерон кам/ натрий кўплаб йўқотилганлигидан кунига 10-20г ортиқча натрий хлор берилади. Натрий хлор табобатда қўлланиши унинг осмотик таъсири билан боғлиқдир.
Натрий хлорнинг изотоник эритмаси /0,85-0,9%/ асосан қон йўқотилганда қон ҳажмини ошириш мақсадида, яраларни, кўз, бурун шиллиқ қаватларини ювишда, дориларни эритиш ва томирга томчилаб киритишда, сувсизланган беморларда қўлланилади.
Гипертоник эритмаси: йирингларни сўриб йўқотишда, грануляцияни кучайтиришда, микробларга қарши таъсири /сувсизлантириш/, томоқ чайқашда, ҳуқна /қабзиятда/, гипертоник эритмасини тери остига киритиш мумкин эмас, некроз бўлади.

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish