Тошкент Тиббиёт Академияси


Ичакдан ташқаридаги гельминтозларни даволаш воситалари



Download 1,93 Mb.
bet70/199
Sana04.07.2022
Hajmi1,93 Mb.
#739031
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   199
Bog'liq
Фармакология redact

Ичакдан ташқаридаги гельминтозларни даволаш воситалари.

Ичакдан ташқаридаги нематодозлар.


Асосан филяриатозлар кўп учрайди. Дитразин-микрофиляриларга халокатли таъсир этади. Аскаридозда бу препарат пиперазин ва унинг тузларига нисбатан кучсизроқ ва зоҳарлироқдир. МИТдан яхши сўрилади. Қонда максимал концентрацияси 3 соатдан сўнг ҳосил бўлади. Препаратнинг метаболитлари ва ўзгармаган ҳолда (48 соат давомида) буйрак орқали ажралади. Филяриатозларда препаратни 2 мг/кг дозада кунига 3 мартадан 10 кун ичилади. Бир кунлик миқдори 400 мг дан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Даволаш самарадорлигини қонда микрофилярийнинг йўқ бўлиши ва хасталикнинг клиник белгиларини (терида тошмалар, гиперэозинофилия) йўқолиши асосида аниқлаш мумкин. Керак ҳолларда даволаш курсини 10-12 кундан кейин қайтариш мумкин. Дитразин тез-тез нохуш таъсир чиқаради терида қичиш, тери жароҳатларини кучайиши, йўтал,эозинофилли инфильтрат, лимфоаденопатия, гепато- ва спленомегалиялар. Онхоцеркозда кўзнинг яллиғланиши кучайиб кетиши ва шиша тананинг лойқаланиб кетиши мумкин. Умуман кўрмай қолиш мумкин. Дитразин билан даволаш даврида стероид препаратларнинг бирга бериш мумкин эмас, чунки лимфоид тўқималарнинг сусайиши паразитлар фаоллигини кучайтириб юборади.

Ичакдан ташқари трематозларни даволаш воситалари.


Энг кўп учрайдигани шистосомозлар (қон сўрувчи паразитлар) -асосан томирлар, жигар, қора талоқ, буйрак, пешоб ва жинсий йўлларни, ичакни жароҳатлайди. Миср, Хитой, Япония, Хиндистон, мадагаскар ороллари, Африкада кўп учрайди.
Антимонил-натрий-тартарат шистосамозларни даволашда асосий препарат ҳисобланади. Сурма препарати, уни асосан стационарда кунига 1марта 20 кун давомида т/и киритилади. Умумий киритилган миқдори 1,3 г дан ёки 1% эритманинг 130мл кўп бўлиши мумкин эмас. Препарат заҳарли бўлиб кўпгина нохуш таъсирлар чиқаради: диспепсия, бош оғриғи, артропатия, терида тошмалар, истмалаш. Бундай ҳолларда антигистамин воситалар, унитиол қўлланилади. Ёки антимонил натрий тарторат препарат қўллаш тўхтатилади. Флебитлар чақиради. Препарат киритилганда кучли оғриқ ва тўқималар шиш ҳосил қилади. Юракни органик хасталикларида, буйрак, жигар, гипотрофия хасталикларида, ҳомиладорликда, ҳайз кўриш даврида ва қарияларда қўллаш мумкин эмас.
ХЛОКСИЛ-жигар трематодозларида самарадор препарат: жумладан, опистархоз, фасциолёз, клонорхозларда. Опистархознинг ўчоқларида кўпинча 3 кунлик схемадан фойдаланилади, яъни енгил нонуштадан (бир стакан ширин чой, 100 гр оқ нон), бир соатдан кейин 0,1 г/кг суткали дозасини 2-3 мартага бўлиб дозада сут билан ичилади. Хлоксилдан кейин сурги берилмайди. Даволаш курси керак ҳолларда 4-6 ойдан кейин қайтарилади. Даволашдан бир икки кун олдин ва даволаш кунлари бемор ёғли овқат ва алкаголь қабул қилиш маьн этилади. Хлоксилни беморлар яхши қабул қиладилар, лекин базан гепатомегалия, жигар атрофида оғриқ, протеинурия, аритмия, юрак атрофида оғриқ, эозинофилия, аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Бундай асоратлар гижжаларнинг парчаланиши маҳсулоти таъсиридан келиб чиқади.

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish