Тошкент Тиббиёт Академияси



Download 1,93 Mb.
bet128/199
Sana04.07.2022
Hajmi1,93 Mb.
#739031
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   199
Bog'liq
Фармакология redact

АНАЛЕПТИКЛАР


(Analambano – кўтариш, мустахкамлаш, соғайиш, грекча сўз).
Бу гуруҳ воситалар МНСга стимулловчи таъсир кўрсатадилар. Ҳар бир препарат бош миянинг маълум марказларига таъсир этади.
Кофеин – бош мия пўстлоқ қаватига, карозол, кордиамин, бемегрид-узунчоқ мия марказларига, стрихнин орқа мияга. Катта дозаларда ҳамма аналептиклар қўзғалиш жараёнини тарқалишини тезлаштирадилар ва шу туфайли тиришиш ҳуружини келтириб чиқарадилар. Шунинг учун улар тиришиш чақирадиган заҳарлар деб ҳам аталади.
Бош мияда қўзғалиш кучайса-клоник тириши юзага келади (камфора, корозил, бемегрид). Орқа мия қўзғалса тетаник тиришиш юзага келади(стрихнин). Тиббиёт амалиётида кенг қўлланиладиган аналептиклар кимёвий тузилиши бўйича қуйидаги гуруҳларга бўлинади:

  1. Кислоталарнинг алкилланган аминлари (кордиамин);

  2. Бициклик кетонлар (камфора);

  3. Глютаримидлар (бемегрид).

Узунчоқ мияда жойлашган нафас ва қон айланиш марказини қўзғатувчи аналептиклар энг кўп қизиқиш уйғотади. Уларнинг таъсири кўпроқ шу марказлар фаолияти сусайганда ёрқин намоён бўлади. Аналептиклар таъсирида нафас марказининг қўзғалувчанлиги (СО2 га сезгирлиги) ортади. Баъзи аналептиклар бу марказга бевосита таъсир этадилар (бемегрид, камфора) баъзилари билвосита – каротид коптокча зонасидаги Н-холиноорецепторлар орқали рефлектор таъсир этадилар (кордиамин, СО2). Бунда нафас олиш тезлашади ва чуқурлашади. Аналептиклар таъсирида қон босими ошади, периферик томирларнинг умумий қаршилиги ошади, бу айниқса қон босимини пасайганда ёрқин намоён бўлади. Камфорани юракни стимуллаш таъсири унинг адренергик нервларни қўзғатиши билан боғлиқ. Аналептиклар таъсир кучига қараб қуйидагича жойлашадилар:
бемегрид> кордиамин>камфора.
Аналептикларнинг нафас ва қон айланиш марказларига ижобий таъсир этувчи ва тиришиш чақирувчи дозалари орасида фарқи кам (терапевтик таъсир кенглиги кичик).
Аналептиклар наркоз чақирувчи ва шуларга ўхшаш моддаларнинг антогонисти
ҳисобланади ва шунинг учун наркоздан чиқаришда (уйғотишда) қўлланилади. Аналептиклар одатда парентерал йўл билан киритилади.
Қўлланилиши ухлатувчи, наркоз чақирувчи воситалар, этил спирти билан заҳарланганда, асфиксия ва бошқа турдаги нафас олишни бузилишида.
БЕМЕГРИД–МНСга стимулловчи таъсир этади, нафас ва қон айланишининг турли хил бузилишларида, сусайишида яхши натижа беради. Бемегрид ухлатувчи воситаларнинг антогонисти ҳисобланади, шунинг учун ухлатувчи воситалар билан (барбитуралар) билан заҳарланганда самарадор. Бемегридни қўллаётганда (томирга киритилаётганда) мушакларнинг озгина бўлса ҳам тортишиши препаратни тўхтатиш кераклигига белги бўлади. Бемегридни бошқа препаратлар билан қўшиб қўллаш мумкин (метазон, кофеин). Бемегридни дозаси ошиб кетса, кўнгил айнаш, қайт қилиш, тиришиш ривожланади.
КОРДИАМИН.-Никотин кислотаси диэтиламиднинг 25%ли эритмаси. Синтетик препарат. Узунчоқ миядаги марказларни (нафас, қон айланиш) бевосита ва рефлектор қўзғатади. Заҳарлилиги паст. Кордиаминнинг таъсири томирга киритилганда ёрқин намоён бўлади: нафас олиш тезлашади ва чуқурлашади. Қон айланиш марказини қўзғатилганда қон айланиш тезлиги ортади, қон босими кўтарилади. Катта дозаларда кордиамин бош мия ва орқа мияни қўзғатади. Наркоздан уйғотишда кордиаминнинг самарадорлиги бемегрид ва карозолдан пастроқ. Кордиаминни катта дозалари тиришиш чақиради, чунки бош миядаги ҳаракат зоналарини қўзғатади.
Қўлланилиши:

  • қон айланишининг ўткир ва сурункали бузилишида;

  • юқумли касалликларда нафас ва қон айланиш бузилишида;

  • коллапс, асфиксия, карахтликда, жарроҳлик муолажалари ўтказилганда.

КАМФОРА- борнеол спиртининг оксидланиш маҳсулоти. Камфора дарахтидан (Япония, Хитой) ёки камфора базилика ўтидан (Россия) олинади. Синтетик камфорани скипидар ва пихта мойидан олинади. Камфора маҳаллий қўзғатувчилик хусусиятига эга. Камфора МНСга ва айниқса узунчоқ мияга қўзғатувчи таъсир этади. Натижада нафасни қўзғатади ва юрак уришини яхшилайди. Умуман камфора МНСдан юракга келувчи симпатик иннервация таъсиротини оширади. Бундан ташқари камфора юрак мушакларига бевосита таъсир этади ва уни симпатик нерв таъсиротига сезувчанлиги оширади. Периферик томирларни камфора торайтиради, микроциркуляцияни яхшилайди, тромбоцитлар агрегациясини камайтиради. Нафас йўллари орқали ажралгани учун балғам ажралишини оширади, камфоранинг терапевтик таъсири кенглиги катта.
Қўлланилиши: маҳаллий яллиғланиш, ревматизм, нафас ва қон айланиши бузилиши, юрак фаолиятини сусайишида.



Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish