Тошкент Тиббиёт Академияси


ЮРАК ТОМИР СИСТЕМАСИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ВОСИТАЛАР



Download 1,93 Mb.
bet129/199
Sana04.07.2022
Hajmi1,93 Mb.
#739031
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   199
Bog'liq
Фармакология redact

ЮРАК ТОМИР СИСТЕМАСИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ВОСИТАЛАР.


Энг кўп тарқалган хасталиклар қаторига юрак томир системасининг патологиялари киради. Бу хасталикларнинг асосий белгилари заминида, юрак мушакларининг қисқариши ва томирлар тонусининг бузилиши туфайли юзага келувчи, умумий қон айланишининг ўзгариши ётади. Юрак мушакларнинг қисқаришини сусайиши, кўпинча юрак клапанларининг нуқсони, юракнинг тож томирларида қон айланиши ва юрак қисқариши ритмини бузилиши туфайли бўлади. Умумий қон айланишининг бузилиши, МНС ва ички аъзоларни қон билан таъминланишини камайтиради ва гипоксияга олиб келади. Шунинг учун ҳам юрак ва томир системаси хасталикларини даволаш жуда зарур, муҳим масала.
Қон айланишини тикловчи воситалар қуйидаги гуруҳларга бўлинади:

  1. Юрак фаолиятини бузилишида қўлланиладиган воситалар:

  • юрак етишмовчилигида қўлланиладиган (кардиотоник) воситалар;

  • юрак қисқаришининг ритми бузилганда қўлланиладиган (антиаритмик) воситалар;

  • миокардни қон билан таъминланиши етишмовчилигида қўлланиладиган (антиангинал) воситалар.

  1. Қон босимини ўзгариши билан кечадиган хасталикларда қўлланиладиган воситалар:

  • антигипертензив воситалар;

  • гипертензив воситалар.

ЮРАК ЕТИШМОВЧИЛИГИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ВОСИТАЛАР:


ЮРАК ГЛИКОЗИДЛАРИюрак етишмовчилигини даволашда муҳим ўрин эгаллайди. Гликозидлар деб, гидролизланганда қандли глюкон ва қандсиз агликон қисмларга парчаланадиган моддаларга айтилади. Юрак гликозидлари ўсимликлардан олинади, улар юракка танлаб таъсир этадилар. Юрак гликозидлари дигиталиснинг бир неча туридан (Digitalis purpura, Digitalis lanata), баҳорги адонис (Adonis vernalis), марваридгул (Convallaria), читранги (Erysimum), строфант (Storophantus combe), олеандр (Oleander), кендир (Apocynum connabinuon) ва бошқа ўсимликлардан олинади. Кимёвий тузилиши бўйича юрак гликозидлари бир-бирига яқин. Агликон қисмининг асоси стероид тузилишига эга (стеарин ядроси) бўлиб, тўйинмаган лактон халқаси билан боғланган. Юрак гликозидлари молекуласида қандли қисм бир ёки ундан кўпроқ қандлар, жумладан D-глюкоза, D-рамноза, D-дигитоксоза, D-цимараза ва бошқалардан ташкил топган. Юрак гликозидларининг кардиотоник (юрак фаолиятини оширувчи) таъсири агликон билан боғлиқ. Глюкон қисми эса гликозидларнинг заҳарлилиги, фаоллилиги, эрувчанлиги ҳамда уларнинг тўқималар билан бирикишига таъсир кўрсатади. Юрак гликозидлари юракка танлаб таъсир этиб, миокардни ишлаш қобилиятини оширадилар. Бунда юрак фаолиятининг кам сарф (тежамкорлик), лекин кучи ортиши қуйидагилар билан боғлиқ:

  • юрак қисқаришининг (систолани) кучайиши (ижобий инотроп) (inos-мускул –tropos-йўналиш), кардиотоник таъсир, яъни юрак қисқариши тез ва кучли бўлади (ЭКГ да Q-T оралиғи қисқаради). Бу гликозидларнинг миокардга бевосита таъсири билан боғлиқдир. Юрак етишмовчилигида (миоген дилятация) юрак гликозидлари систолик ва бир дақиқада юрак сиқиб чиқарган қон ҳажмини, кислородга бўлган талабини оширмасдан, ёрқин кўпайтирадилар.

  • Юрак ритмини камайиши – (брадикардия - салбий хронотроп таъсир) ва диастоланинг узайиши. Бунинг натижасида систола оралиғи узаяди ва узайган диастола даврида юрак қоринчаларига кўпроқ қон йиғилади. Бу юракнинг энг тежамкорлик билан ишлашини таъминлайди: кучли систолик қисқариш давомли дам олиш билан алмашади, бу ўз навбатида миокардда энергетик имкониятларни тиклашига шароит яратади. Брадикардиянинг келиб чиқишида адашган нервнинг қўзғалиши аҳамиятлидир (каротид коптокчадаги барорецепторларнинг қўзғалиши, кардио-кардиал рефлекслар). ЭКГ да брадикардия Р-Р оралиғини узайтиришда ўз аксини топади.

  • қўзғалиш импульсларининг тарқалиш тезлигини секинлашиши (салбий дроматроп, dromos-йул) коринча-бўлмача тугуни (атривентрикуляр) ва Гис тутамининг рефрактер даврини ортиш туфайли юзага чиқади (ЭКГ да Р-R оралиғи узаяди). Юрак гликозидларининг катта дозаси атриовентрикуляр тугунни қамал қилади. Демак, юрак гликозидлари юракнинг ўтказувчи системасига бевосита таъсир кўрсатади.

  • миокарднинг қўзғалувчанлигини ортиши (ижобий батматроп таъсир batmos-бўсаға) яъни миокарднинг импульсларга қайта жавоби ошади ёки кучсиз импульслар ҳам миокардни кучли қўзғатади. Бу одатда гликозидларнинг кичик дозаларида юзага чиқади, катта дозалари эса аксарият, юрак мушакларининг қўзғалувчанлигини пасайтиради, автоматизмни эса оширади ва шу туфайли экстрасистолия ривожланишига шароит яратади. Миокарднинг қўзғалувчанлиги ва автоматизмининг ўзгариши юрак гликозидларининг бевосита миотроп таъсирининг оқибатидир.


Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish