Этил спирти рангсиз, осон алангаланадиган, ўзига хос ҳидли, енгил суюқлик. Тиббиёт амалиётида асосан антисептик восита сифатида қўлланилади. Лекин спиртли ичимликларни ҳаётда қўлланилиши уни организмга таъсирини (резорбтив) чуқур билишни тақозо қилади.
Этил спирти МНСга умумий сусайтирувчи таъсир кўрсатади (наркотик таъсир тури). Оч қоринга ичилган спирт тез сўрилади. (20 % меъдада, қолгани ичакда). Овқат маҳсулотлари, ёғ ва углеводлар спиртни сўрилишини сусайтирадилар. Лекин спиртнинг жуда оз миқдорини ҳам миянинг пўстлоқ қисмида тормозланиш жараёнини сусайтиради ва шунинг натижасида сохта қўзғалиш юзага чиқади (қўзғалиш даври-маст бўлиш). Бундан инсонларнинг ўзига нисбатан танқидий қараши камаяди, ёки умуман йўқолади, ҳис-ҳаяжон ва ҳаракат кучаяди, фикрлаш ва хотира кескин сусаяди.
Алкагол таъсирининг бошида анальгезия чақиради. Лекин алкоголнинг қондаги миқдори ортиши билан узоқ давом этувчи қўзғалиш даври юзага чиқади, ундан кейин жарроҳлик даври бошланади. Бунда МНСнинг фаоллиги, ҳаракатни бошқариш кескин камаяди. Эс-хуш чалкашади кейин бутунлай йўқолади.
Алкоголнинг наркотик таъсир кенглиги жуда тор бўлганлигидан жарроҳлик даври тез агонал даврига ўтади: нафас ва қон айланиш марказларнинг фалажланиш белгилари юзага чиқади, нафас олиш қийинлашади, қон босими пасаяди. Кейинчалик бу марказларнинг фаолияти тўхтайди. Шу сабабли алкогол наркоз чақириш учун қўлланилмайди.
Алкогол таъсирида тери томирлари кенгаяди ва иссиқликни ажратиш (тарқатиш) кучаяди (бемор қизиб кетганга ўхшайди) ва тана ҳарорати пасаяди (совуқ кунда музлаб қолиш алкогол ичган одамларда тезроқ бўлади).
Алкоголнинг маҳаллий таъсири унинг концентрациясига боғлиқ: 40% маҳаллий томирларни кенгайтириб гиперемия чақиради, 95%-буруштиради (жарроҳ) қўлини ишлов беришда (антисептик сифатида) қўлланилади. Кесувчи асбобларни дезинфекциялашда ҳам фойдаланилади.
Организмда алкоголнинг 90% сув ва СО2 га парчаланади, бунда катта миқдорда энергия ажралади (7,1 ккал/г). Бу углевод парчаланишидан кўпроқ ва ёғлар парчаланишига тенг келади. Лекин ҳосил бўлган қувват тўпланмайди (захира қилинмайди) ва у организимдан бекорга ажралади. Ўзгармаган алкогол ўпка орқали, пешоб ва тер таркибида ажралади. Гипофиздан антидиуретик гормонни ишлаб чиқаришни сусайтирганлиги сабабидан алкогол пешоб ажралишини оширади. МИТ аъзоларига ҳам кучли таъсир этиб, (рухий, рефлектор ва бевосита) меъда ширасини ишлаб чиқаришини оширади. Лекин алкоголнинг концентрацияси 20% дан ортгандан кейин шира таркибида хлорид кислотасини ва пепсинни ишлаб чиқариш сусаяди, овқат хазм қилиш бузилади. Бундан ташқари ошқозон харакати кескин камаяди, 12 бармоқли ичакка очиладиган қисм мушаклари тиришади (спазм превратника).
Алкогол озуқа ва пластик материал бўлиб хизмат қилмайди ва шу билан бир қаторда заҳарли бўлганлигидан организмга фақат зарар етказади. Давомли ичилса, унга ўрганиш ва қарамлик (руҳий ва жисмоний) ривожланади.
Агар қонда алкоголнинг миқдори 300-400 мг% етса ўткир заҳарланиш кузатилади, 500-800 мг% бўлганда инсон ҳалок бўлади. Маст бўлган одамда спиртнинг қондаги миқдори 100-200 мг% бўлади. Ўткир заҳарланишни даволаш учун ошқозон ювилади, аналептиклар, кислород киритилади. Оғир ҳолларда гемодиализ ва симптоматик даволаш ўтказилади.
Алкоголизм-бу спирт билан сурункали заҳарланишдир. Бундан МНС функционал ҳолати кескин бузилади. Одамнинг ақлий мехнат қобилияти, хотираси, фикрлаш қобилиятлари сусайиб, руҳий ўзгаршлар юзага чиқади (Корсаков психози, белая горячка-оқ истмалаш). Бундан ташқари полиневрит, сурункали гастрит, сурункали гепатит, цирроз, юрак ва буйракнинг ёғли дистрофияси ривожланади. Алкоголизмда инсоннинг руҳий ва жисмоний емирилиши ривожланади. Унинг биринчи белгиси рашк бўлиб, оиланинг бузилишига сабаб бўлади. Даволаш стационарларда олиб борилади. Алкоголга шартли, салбий рефлекс чақирилади, яъни апоморфин киритилгач(беморда қайт қилишни қўзғатади) озгина этил спирти берилади. Бироз ўтгач, беморни кўнгли айнаб, давомли қайт қилади. Бу бир неча марта такрорланса, шартли рефлекс пайдо бўлади ва бемор ароқ ҳиди келса қусади.. Тетурам (антабус) этил спиртини ацетальдегид ҳосил бўлиш босқичида тўхтатади, у йиғилиб-заҳарланишга олиб келади: ўлим ҳавфи, юракда оғриқ, нафас сиқиш, қон босимининг пасайиши, кучли терлаш, қусиш, кучли безовталаниш кузатилади.
ЭСПИРАЛЬ (ратодер)-тетурамнинг давомли таъсир этувчи шакли бўлиб, тери остига тикиб (имплантация) қўйилади.
Минг афсус алкоголизмни даволашнинг самарали воситаси йўқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |