АНКСИОЛИТИКЛАР ГУРУҲИДАГИ УХЛАТУВЧИ ВОСИТАЛАР.
Анксиолитикларнинг (anxius-безовталаниш, қўрқув билан қамралган, lysis-эритиш) кўплари ҳаяжонни камайтириш ҳисобига уйқуни ривожланишига йўл очиб берадилар. Бу борада бензодиазепин ҳосилаларининг узоқ (сибазон) ва мўътадил таъсир этувчилари (нитрозопам, феназепам) кўпроқ аҳамиятлидир.
Бензодиазепинларнинг таъсир механизими ГАМК-А репцепторларга ГАМКнинг аффинетитининг (мослигини) ошириб, ГАМКнинг тормозловчи таъсирини орттиришидан иборат. Бунда хлор ионофорларининг давомлироқ очилиши (ёки уларнинг сонини ортиши) кузатилиб, нейронлар ичига ионлар кўпроқ киради ва постсинаптик мембранада тормозланиш потенциали ортади, гипокампда ва лимбик система импульсдан кейинги гипоталамусга таъсир этиш ривожланмайди.
НИТРОЗЕПАМ (Nitrazepamum) - ухлатиш, анксиолитик, тинчлантирувчи, тиришишга қарши ва миорелаксантлик таъсирига эга. Ичилгандан 30-60дақиқа кейин, уйқу бошланади ва 6-8 соат давом этади. Таъсири тугагач, салбий ўзгаришлар кузатилмайди. Юрак-томир ва паренхиматоз аъзоларга салбий таъсир кўрсатмайди. Алкогол ва наркотик моддаларнинг таъсирини кучайтиради. МИТдан яхши сўрилади. Жигарда парчаланади. Организмда йиғилиб қолмайди.
Қўлланилиши: уйқуни турли хил бузилишларида, неврозларда, қўрқув билан кечадиган руҳий хасталикларда, травмаларда, мияда қон айланишининг бузилишида, сурункали алкоголизмнинг абстинент синдромида, тутқаноқда, операциялардан олдин ва кейин. Нитразепам қабул қилганлар, автотранспорт ҳайдашлари мумкин эмас. Ҳомиладорлик, миастения, жигар ва буйрак хасталигида қўллаш мумкин эмас.
СИБАЗОН (Sibazonum) тиббиётда кенг қўлланилувчи анксиолтик. Мўътадил ухлатувчи таъсирга эга. Наркотик, ухлатувчи, оғриқсизлантирувчи ва алкогол таъсирини кучайтиради. Миорелаксант ва тиришишни даф этиш хусусиятига эга. Меъданинг тунги секрециясини пасайтирганлигидан ошқозон ва 12 бармоқли ичак яра хасталигида аҳамиятлидир. Антиаритмик таъсирига эга. Сибазонни қон томир, мушакларга киритиш ва ичиш мумкин. Уйқудан олдин 1-2 табл. ичилади.
РЕЛАДОРМ (таркибига циклобарбитал 0,1+сибазон 0,01 киради). Нитразепам қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатларда, кучли қичиш билан кечувчи дерматозлар қўлланилади.
ФЕНАЗЕПАМ (Fenazepam). Юксак фаолликка эга бўлган анксиолитик бўлиб, бензодиазепининг бошқа ҳосилаларидан устунликка эга. Юқорида келтирилган хасталикларда қўлланилади.
АНКСИОЛИТИКЛАР гуруҳидаги ухлатувчи воситалар, барбитур кислотасининг ҳосилаларидан қуйидаги белгилари билан фарқланадилар:
уйқунинг таркибини камроқ бузадилар.
терапевтик таъсир кенглиги каттароқ
заҳарланиш ва дорига тобеликни кам ривожлантирадилар
МОСни индукциялаш қобилияти пастроқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |