НАРКОТИК ТИПДА ТАЪСИР ЭТУВЧИ УХЛАТУВЧИ ВОСИТАЛАР.
Барбитур кислотасининг ҳосилалари. Бу гуруҳга Фенобарбитал, Барбамил, Барбитал,Барбитал-нтрий, Этаминал киради.
Барбитур кислотаси ҳосилаларининг уйқу чақириш ҳусусиялари уларнинг ГАМК-А рецепторларининг фаоллигини ошиши билан боғлиқ. Бунда нафақат хлор, балки бошқа ионлар (K+, Na+, Ca++) каналларнинг ҳам иши ўзгаради. Бундан ташқари автоном нерв системасини бошқарувчи гипоталамик марказларнинг фаоллиги сусайиб, ретикуляр формациянинг бош мия пўстлоқ қисмини қўзғатувчи таъсироти сусаяди. Яна барбитуратлар билан қўзғатувчи медиаторлар (глутамат ва бошқа) орасида қарама-қаршилик борлиги аҳамиятга эга.
Ухлатувчи воситалар сифатида асосан ўртача ва узоқ таъсир этувчи барбитуратлар қўлланилади, тахминан 6-8 соат. Таъсир давомлилиги уларнинг жигарда парчаланиш ва буйрак орқали ажралиш тезлигига боғлиқ.. Барбитуратлар ўзларини парчаловчи МОС фаоллигини кескин кучайтирадилар. Шунинг учун уларга толерантлик ортади. Шу билан бир қаторда жигар ва буйракнинг етишмовчилигида барбитуратларни қўллаш нохуш оқибатларни келтиради. Барбитуратларни қабул қилингандан кейинги кун бир қанча асоратлар юзага чиқади. Жумладан бўшашиш, кучли чарчоқ, психоматор ўзгаришлар,айниқса организмда ярим яшаш даври катта ва ажралиш секин бўлган препаратлар таъсирида (фенобарбитал), жумладан, унинг ½ ажралиш даври 3,5 кун (асоратлар кўп), этаминал натрийники 1,5-2 кун (асоратилари кам). Давомли қабул қилганда, барбитуратлар организмда тўпланади (мат. кумуляция) (айниқса, фенобарбитал, барбитал натрий), руҳий ва жисмоний тобелик ривожланади. Барбитуратлар уйқу фазаларини (даврларини) бузадилар, тана ҳароратини туширадилар, меъда ширасини ажралишини секинлаштирадилар, пешоб ажралишини бузадилар.
Тобелик ривожланганда барбитуратлар қабул қилинмаса, абстиненция синдроми юзага чиқади. Барбитуратлар уйқудан 30-60дақиқа аввал ичилади. Фенобарбитал тутқаноқ хуружларини олдини олишда ҳам қўлланилади. Терапевтик дозаларда барбитуратлар ички аъзолар томонидан сезиларли ўзгаришлар чақирмайдилар. (баъзан аллергик реакциялар).
Барбитураталар билан ўткир заҳарланиш тасодиф туфайли ёки ўз жонига қасд қилиш туфайли бўлади. Бунда кома ривожланади, яъни беморнинг эс-хуши йўқолади, рефлекслар сўнади, нафас олиш кескин бузилади, қон босими пасаяди, буйрак ишдан чиқади. Агар вақтида ёрдам кўрсатилса, ўлим кам бўлади. Ёрдам кўрсатиш мақсадида меъда ювилади, сургилар берилади, томирга ишқорий эритмалар қуйиш керак. Бемерид, кофеин қўлланилади.
НОКСИРОН (Noxiron) пиперидин ҳосиласи, кимёвий тузилиш бўйича фенобарбиталга ўхшаш (ортиқча NН2 гуруҳи бор). Ухлатувчи ва тинчлантирувчи таъсир кўрсатади. Уйқу 8 соат давом этади. Барбитуратларга нисбатан фаоллиги паст. Уйқунинг “тез” даврини қисқартиради. Атропинсимон таъсир кўрсатиш хусусиятига эга. МИТдан яхши сўрилади. Гематоэнцефалик барьердан осон ўтади. Ухлашдан 15-30 дақиқа олдин ичилади. Беморлар бу препаратни таъсирини яхши ўтказадилар. Камдан-кам ҳолларда аллергик реакциялар ривожланади.
ХЛОРАЛГИДРАТ (Chlorali hidras). Биринчи бўлиб қўлланилган ишончли ухлатувчи бирикма. Кучли уйқу чақириш воситасидир. МИТдан осон сўрилади. Таъсири 5-10 дақиқадан кейин бошланади, 6-7 соат давом этади. Таъсири тугагач, нохуш оқибатлар ривожланмайди, лекин унга ўрганиш ривожланади. Организмда тўпланмайди (кумуляция бўлмайди).
Хлорагидратнинг камчиликлари мавжуд, улар қуйидагилардир: маҳаллий куйдирувчи таъсирга эга (ичилганда оғиз бўшлиғини жуда ачиштиради) шунинг учун шиллиқлар билан қўшиб берилади.
паренхиматоз аъзоларга заҳарли таъсир қўрсатади.
қон айланиш маркази фаоллигига салбий таъсир этади.
Организмдан хлоралгидрат пешоб орқали фақат глюкуронид ҳолатида ажралади. Хлорадгидрат ухлатувчи ва тутқаноқа қарши восита сифатида қўлланилади.
БРОМИЗОВАЛ (Bromizovalum)-Мочевина ҳосиласи. Жуда кам заҳарли, кучсиз тинчлантирувчи ва мўътадил уйқу воситаси. Уйқуни бошланиш даврини бузилишида қўлланилади.
Бромизовал хлоралгидратга ўхшаб тана ҳарорати, меъда-ичак секрециясига, буйрак фаолиятига барбитуратларга нисбатан кам таъсир этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |